Тарих факультети археология кафедраси


Илк ўрта асрлар даври тангалари. Товар пул муносабатларининг тез суръатлар билан ривожланиши



Download 1,61 Mb.
bet5/9
Sana03.04.2022
Hajmi1,61 Mb.
#526159
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Шухрат МБИ-2019

1.2. Илк ўрта асрлар даври тангалари. Товар пул муносабатларининг тез суръатлар билан ривожланиши
Эрамизнинг III-IV асрлари Ўрта Осиё тарихида ижтимоий-сиёсий соҳаларида кескин ўзгаришлар даври бўлди. Қадимги дунёнинг сўнгги энг улкан ва забардаст давлатлари — Кушон ва Парфия инқирозга юз тутди, уларнинг собиқ ерлари янги, қудратли Сосонийлар давлатига қўшилиб кетди. Энди бу ерларга сосоний шоҳлари томонидан тайинланган ноиблар — қушоншоҳлар ҳукмронлик қила бошладилар.
Сосоний қушоншоҳларнинг тангалари икхи туркумга: сосонии-кушон ва кушон-сосонийлар тангаларига бўлинади. Биринчи туркумга оид тангаларнинг ўнг томонида ҳукмдор кушоншоҳнинг ён томондан кўкраги билан олинган сурати зарб этилган, терс томонида эса муқаддас меҳроб ёнида зардўштин динининг бош маъбуди Ахура Мазда янги шоҳга ҳукмдорлик белгиларини топшираётган манзара ёки пештоқлар остидаги тахтда ўтирган шоҳ тасвирланган. Иккинчи туркумга мансуб тангалар Кушон шоҳи Васудева тангалари андозаси билан зарб этиларди.55
Бундан ташқари, собиқ Кушон ўлкаларида Кушон шоҳлари Хувишка, Васудева ва Канишка III тангаларига киесан зарб этилган тангалар кенг жорий этилганди Улар асл нусха тангалардан нафақат тасвирларнинг муи1-гараклиги, сайқали билан, балки, вазн, диаметр, ва тайёрланганлиги сифати билан ҳам кескнн фарқ қилади.
Янги эранинг III асрида Сосонийлар династияси Эронда ўз ҳукмронлигини ўрнатди. Сосонийларнннг зарб этган кумуш тангалари Ўрта Осиё территориясига кўплаб тарқалди. Айниқса, Баҳром (420—438 йиллар), Перознинг (459—484 йиллар) чиқарган пуллари кўп учрайди. Сосонийларнннг қадимий манбаларда хионитлар, кидаритлар, эфталитлар деб қайд қилинган урушқоқ қабилалар билан жанг қилишига тўғри келди. Эфталитлар Ўрта Осиёнинг кўпгина қисмини бирлаштирган, кенгайтирилган давлат тузишга муваффақ бўлди. Лекин мазкур давлатнинг айрим областлари ўзича мустақил эди. Ўрта Осиё территорияси VI асрга келиб Турк ҳоқонлигига яъни, янада йирик империя таркибига киради. Умуман, бу даврда Ўрта Осиё кўплаб кичик ва майда эгаликларга парчаланиб кетган эди. Фақатгина Тоҳаристонда (Бактрия кейинчалик шундай деб аталган) ана шундай эгаликларнинг сони 27 тага етганлигини айтиб ўтиш кифоядир.
Бундай парчаланиш ҳар бир областнинг ўз тангаси бўлишига олиб келди. Масалан, Нахшабда (Қашқадарё воҳасининг қадимги шаҳри) III—V асрларда бир томонда — подшо калласи, иккинчи томонда подшонинг шер билан курашини акс эттирган мис тангалар зарб қилинган.56
Бухоро областида Ўрта Осиёга кўплаб кириб келган Сосонийлар кумуш тангаси таъсирли роль ўйнаган. Бухорода V асрга келиб бухорхудотлар дирҳами деб аталган танга зарб этила бошланган. Танганинг бир томонида ҳукмдорнинг калласи иккинчи томонида кохинлар билан меҳроб олови тасвирланган.
IV—V асрларгача Сўғдда ёйчи тасвирланган майда кумуш тангалар чиқарилган. Яқинда қадимий Самарқанд (Афросиёб) территориясида ана шундай тангалар хазинаси (1350 донадан ортиқ) топилди.
VII асрнинг иккинчи чорагидан эътиборан Самарқанд подшоҳлари тўрт бурчак шаклидаги тешикка эга бўлган, сўғд ёзуви битилган мис тангаларини зарб қилганлар. Худди шундай тангалар Самарқанд яқинидаги айрим кичик ҳокимлар томонидан ҳам зарб қилинган. Мазкур тангаларда кичик ҳокимлар ўз унвон ва исмларини, шунингдек танга зарб этилган жойни кўрсатиб ўтганлар. Масалан, Панч (яъни Панжикент) ёки Семитон ва ҳ. к.57
Шу нарса диққатга сазоворки, Самарқанд ҳукмдорларининг зарб қилдирган мис тангалари ҳозирги кунда юзлаб, айрим ҳолларда катта-катта хазиналар тарзида топилмоқда. Бундай тангалар биринчи навбатда ички майда савдога хизмат қилган. Лекин масаланинг жиддий томони шундаки, мазкур тангалар бошқа областларда, масалан, Наҳшабда, Чочда, Хоразмда, Тоҳиристон ва Эронда ҳам топилган. Бу эса юқорида номлари зикр этилган областлар сиёсий жиҳатдан бир-биридан ажралиб кетган бўлса ҳам уларнинг ўртасидаги савдо алоқалари яхши йўлга қўйилганлигидан далолат беради.
Самарқанд ҳокимларининг чиқарган тангасидан қўшни Усрушона (Жиззах ва Уратепа районлари) областида VI—VIII асрларда зарб қилинган тангалар тубдан фарқ қилган. Уларда тўрт бурчак шаклидаги тешиклар бўлмай, балки ҳукмдорнинг расми ва суғд ёзувида ҳукмдорнинг номи ва унвони ҳамда тамғаси ифодаланган.
Ўша даврларда, яъни VI—VII асрларда Чочда бир неча хилда кўплаб тангалар зарб қилинган. Уларда сўғд ёзувлари, тамғалари, подшонинг боши ёки рафиқасининг расми нфодаланар эди. Танга пуллар хилининг кўплиги Чочда пул савдосинннг жуда ҳам ривожланганлигинн кўрсатади.
Яқинда Самарқанд музейи коллекциясидан V—VI асрларга оид Фарғонанинг тангасини топишга муваффақ бўлинди. Қадимги Фарғона ёзуви бўлган бу ёдгорлик ўша давр халқларининг тилини ўрганишда яккаю-ягона ёдгорлик ҳисобланади. Кейинчалик VII—VIII асрларда Фарғонада тўрт бурчак шаклидаги тешикка эга бўлган, суғд ёзуви туширилган тангалар чиқарилди.
Тангаларни нисбатан йирик ўлкаларнинг (Сўғд, Хоразм) ҳукмдорлари, кичик улус хукмдорлари (Панжакент), хатто шаҳарлар (Масалан, Бухоро воҳасидаги Пойкенд) зарб қилишарди. Сиёсий ва анъанавий алоқалар таъсирида аксарият Ўрта Осиё мулки амлоклари қудратли қўшни давлатларнинг тангаларидан нусха олиб, танга зарб қилар эдилар. Масалан, сўғд ихшид-лари ва баъзи бир турк ҳукмдорлари хитой тангаларига ўхшатиб думалоқ, ўртасида тўрт бурчак тешиги бор танга-лар, Бухорода эса Сосоний сулоласидан шоҳ Варахран V тангаларига тақлидан тангалар зарб этишади. Ўзбекистоннинг жанубий внлоятларида (Чағониён ва Термизда) бошқа Сосоний шоҳлар: Пероз (Фируз) (439-484) ҳамда Хусрав I Ануширвон (531-579) тангаларига тақлидан зарб қилар эдилар. Сўғд, Чоч, Чағониённинг баъзи ҳукмдорлари ўз тангаларининг иконографиясига асослаб Византия тангаларини олишган. Олдинлари бундай тасвир Ўрта Осиё танга зарбчилигида бўлмаган, аммо кўпинча Византия тангаларида, хусусан, император Юстиниан II (565-578) тангаларида (уларда император ва малика София тасвири бор) учрайди.58
Фақат Хоразм қадимги анъаналарга содиқ қолди. Эрамизнинг биринчи асрида қолипга тушган иконографик схема: танганинг ўнгида ҳукмдор, герсида от минган шох тасвири илк ўрта аср даврида ҳам ўзгармай қолди.59 Балки бу Хоразмнинг сиёсий ва иқтисодий турғунлиги ва мутаассиблигига боғлиқдир. Илк ўрта аср даврида Ўрта Осиёнинг турли жойларида танга зарблаш кумуш ва мисга асосланган эди, тилладан танга зарб қилинмасди. Сўғд, Чоч, Истравшан, Етгисойда фақат мис чақалар зарб этиларди,60 кумуш тангаларга бўлган эҳтиёж эса сосонийларнинг кумуш тангалари билан қондирилган бўлса керак. Хоразм, Бухоро, Чағониёнда мис тангалар билан бир қаторда кумуш тангалар ҳам зарб қилинган. Ўрта Осиёга Византия олтин солидлари ҳам олиб келинган, аммо улар реал пул муомаласида бўлганми-йўқми бу бизга қоронги Аммо мазкур тангалар зеб-зийнат сифатида ишлатилган.
Археологларнинг олиб борган қазув ишлари VII—VIII асрларда Ўрта Осиё халқлари юксак маданиятга эга бўлганлигини кўрсатади. Ўша даврларда зарб қилинган тангалар эса мазкур маданиятни яна тўлдиради ҳамда экономикани биринчи навбатда товар-пул муносабатларини барқ уриб гуллаганлигидан далолат беради.



Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish