Таърифлари ва уларни прогноз қилиш Phd мўминова М. Режа режа 01


Олтин андозасининг афзалликлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин



Download 1,74 Mb.
bet3/5
Sana01.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#725096
1   2   3   4   5
Bog'liq
3-mavzu...

Олтин андозасининг афзалликлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
– валюта курслари кескин тебранишининг мавжуд эмаслиги;
– паст инфляция даражаси.

Олтин танга стандарти 18- асрда Англияда ва 19- асрнинг охирларида бошқа мамлакатларда жорий этилди. Бу стандарт 1- Жаҳон уруши бошланишига қадар ҳукм сурди.

  • Олтин танга стандартининг хусусиятлари
  • 1. Мамлакатда тўлақонли олтин танга мавжуд бўлади ҳамда олтин пулнинг барча функцияларини бажаради
  • 2. Хусусий шахсларга тангаларнинг эркин зарб қилишга рухсат этилади (мамлакат зарбхонасида)
  • 3. Муомаладаги тўла қийматга эга бўлмаган пуллар (банкнота, кредит пуллар) эркин ва чексиз тарзда олтин пулларга алмашинилади.
  • 4. Олтин ва чет эл валютасини эркин тарзда олиб чиқиш ва олиб киришга ҳамда эркин олтин бозорларнинг амал қилишига йўл қўйилади.

Биринчи жаҳон урушида бюджет тақчиллигини ўсиши, унинг заёмлар чиқариш,ва тобора ўсиб бораётган пул эмиссияси билан қопланиши муомалада пул ҳажмининг ортиб кетишига олиб келган.

Бу пул массаси эмиссия ҳажми ва банкларнинг олтин захираларидан анчагина устун эди.

Бу ҳол қоғоз пулларнинг олтин тангаларга эркин алмашинишига хавф туғдирди.

Бу даврда олтин танга стандарти урушга қатнашган давлатларда кейинчалик эса кўпчилик бошқа мамлакатларда банкноталарни олтинга алмаштириш тугатилди.

Уни чегарадан олиб чиқиш ман этилди.

Ҳамма олтин тангалар хазинага қайтарилди.

Биринчи жаҳон уриши тугагандан сўнг капитализмнинг умумий инқирози шароитида ҳеч қандай капиталистик мамлакат ўз валютасини барқарорлаштиришни олтин танга стандартига қайтиш асосида амалга ошира олмади.

  • Биринчи жаҳон уриши тугагандан сўнг капитализмнинг умумий инқирози шароитида ҳеч қандай капиталистик мамлакат ўз валютасини барқарорлаштиришни олтин танга стандартига қайтиш асосида амалга ошира олмади.
  • Олтин қуйма стандартида, олтин танга стандартидан фарқли ўлароқ, муомалада олтин танга ва унинг эркин зарб этилиши кўзда тутилмайди.
  • Муомаладаги банкнотлар олтин қуймаларга алмашилади.
  • Англияда стандарт 12,4 кг олтин қуймаси 1700 фунт стер.
  • Францияда эса 12,7 кг олтин қуймаси 215 минг франкка тенглаштирилди.
  • Бу билан олтин муомаладан халқаро айланувга чиқарилди.

Биринчи жаҳон урушидан кейин мамлакатлар ўртасидаги ташқи иқтисодий алоқаларнинг қайта тикланиши натижасида жаҳон валюта тизимининг янги тамойилларини ишлаб чиқишга зарурат туғилди. Ушбу даврдан жаҳон валюта тизими ривожланишининг янги босқичи амал қила бошлади. Мазкур босқич олтин қуйилма андозаси ёки Генуя валюта тизими сифатида ном олди.
1922 йилда Генуяда ўтказилган молиявий ва иқтисодий масалалар бўйича халқаро конферентсияда ривожланган мамлакатлардаги олтин захиралари ташқи савдо ва бошқа операциялар бўйича ҳисоб -китобларни тартибга солиш учун этарли эмас деб таъкидланди. Халқаро айланмада олтин ва фунт стерлингдан ташқари АҚШ долларидан ҳам кенг фойдаланиш тавсия этилди. Халқаро тўлов воситаси ролини бажаришга йўналтирилган иккала валюта ҳам девиз номини олди. Германия, Австралия, Дания, Норвегия каби кўпгина мамлакатлар олтин девиз стандартига қўшилишди.
Генуя валюта тизими қуйидаги тамойилларга асосланиб фаолият кўрсатган: 
1. Тизим асосини олтин ва девиз валюталар ташкил этди. 
Ушбу даврда 30 та мамлакатнинг пул тизими олтин-девиз стандартига асосланди. Бироқ, захира валюта мавқеи расмий жиҳатдан ҳеч бир валютага берилмади, фунт стерлинг ва АҚШ доллари ушбу соҳада 
етакчилик учун рақобатлашди. 
2. Олтин паритетлари сақлаб қолинди. Валюталарнинг олтинга алмашинуви нафақат бевосита йўл билан (АҚШ, Франтсия, Б.Британия) балки билвосита, 
хорижий валюталар орқали ҳам амалга оширилди. 3. Эркин сузувчи валюта курслари режими қайта тикланди. 4. Валютани тартибга солиш фаол валюта сиёсати шаклида халқаро 
конференцияларда амалга оширилди.
Олтин девиз андозаси олтин андозасининг муайян шаклини ифодалаб, бунда алоҳида миллий банкноталар олтинга 
эмас, балки бошқа мамлакатларнинг валюталарига (олтин қуйилмаларга алмашинувчи девизларга) алмаштирилар
эди. Мазкур шароитда, миллий валюталарни олтинга алмаштиришнинг 
иккита асосий усули шаклланди: 
1. бевосита - девиз ролини бажарувчи (фунт
стерлинг, АҚШ доллари) 
валюталар учун; 
2. билвосита – мазкур тизимнинг қолган барча валюталари учун.
Олтин девиз андозасининг кенг тарқалиши бир мамлакатни бошқаларига боғлиқлигини кучайтирди. Бироқ, олтин андозасининг девиз шакли кўп амал қилмади.
1929–1931 йиллардаги жаҳонда рўй берган инқироз мазкур тизимни 
бутунлай издан чиқарди.
Инқироз ўз навбатида, девиз валюталарга ҳам салбий таъсирини кўрсатди. 1931- йилга келиб Буюк Британия олтин андозасини бекор қилишга мажбур бўлди, 
фунт стерлинг эса девальвация қилинди. Шунингдек, валюта ва иқтисодий
муносабатларда Англияга боғлиқ бўлган бир қатор Европа давлатлари, Миср, 
Малайзия, Ҳиндистон мамлакатларининг валюталари муваффақияцизликка учради. Кейинчалик бу тизим Япония ва Франция томонидан бекор қилинди.
Генуя валюта тизими доирасидаги жаҳон валюта инқирозининг босқичлари:
Биринчи босқич (1929–1930- йиллар), 
аграр ва мустамлака мамлакатлар валюталарининг қадрсизланиши орқали намоён бўлди ҳамда жаҳон бозорида хомашёга бўлган талаб кескин қисқарди. 
Иккинчи босқичда (1931- йилнинг ўрталарида) жаҳон валюта тизимининг кучсиз бўғини хорижий капиталнинг қайтиши, расмий олтин захирасининг камайиши ва банкларнинг банкротликка учраши туфайли Германия ва Австрияда юзага келди.
Германия валюта чекловларини жорий этган ҳолда ташқи қарз бўйича тўловларни ва маркани олтинга алмашинувини бекор қилди. Амалда мамлакатда олтин андозаси бекор қилиниб, марканинг расмий курси “музлатилди”
Учинчи босқич, жаҳон иқтисодий инқирозининг кучайиши туфайли 1931- йилда Буюк Британияда олтин андозасининг бекор этилиши орқали юзага чиқди. Бу ҳолатнинг бевосита сабаби тўлов баланси ҳолатининг ёмонлашуви ва товарлар экспортининг ҳамда “кўринмас” операциялардан тушумнинг кескин қисқариши туфайли мамлакат расмий олтин захирасининг камайиши бўлди. 1931- йилнинг 21- сентябрига келиб фунт стерлингнинг олтин қуйилмаларга алмашинуви бекор қилинди, унинг курси эса 30,5%га пасайди.
Валюта инқирозининг тўртинчи босқичида олтин андозаси иқтисодий инқирознинг шиддатли авж олиши натижасида АҚШда бекор қилинди. Ушбу ҳолатнинг бевосита сабаби нархларнинг нотекис ва шиддатли пасайиши бўлди ва оммавий банкротликни келтириб чиқарди. Банкларнинг йирик қисми (мамлакат банклари умумий сонининг 40%) банкротликка учраши туфайли АҚШда пул-кредит тизими издан чиқди ва доллар банкноталарини олтинга алмаштириш бекор этилди.
Oлтин валюта андозасининг инқирози валютавий чалкашликлар даврида, хусусан, долларнинг девалвацияси ҳамда Лондон халқаро иқтисодий конфэренсияси доирасидаги музокараларда муваффақияцизликларнинг кучайиши туфайли содир бўлди. Жаҳон валюта тизими валюта блокларига ажралди. Валюта блоки – халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасида ягона сиёсат олиб борувчи етакчи мамлакат бошчилигидаги молиявий, иқтисодий муносабатларда ўзаро алоқадор мамлакатлар гуруҳидир. Валюта блоклари учун қуйидаги хусусиятлар хосдир: – боғлиқ бўлган валюталар курси гуруҳга бошчилик қилувчи мамлакатлар валютасига бириктирилди; – блокка кирувчи мамлакатнинг халқаро ҳисоб-китоблари етакчи мамлакат валютасида амалга оширилди; – блокка кирувчи мамлакатларнинг валюта захиралари етакчи мамлакатда сақланди.
Бреттон-Вудс валюта тизими – иккинчи жаҳон урушидан кейин шаклланган ва миллий валюта тизимларини етакчи мамлакатлар валюта тизимига мослаштиришга асосланган жаҳон валюта тизимидир. Мазкур жаҳон валюта тизими 1944- йил 22- июлда БреттонВудсдаги (Ню-Хемпшир штати) халқаро конфэренсияда қабул қилинди. Шунингдек, ушбу тизим доирасида Халқаро валюта фонди ва Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки каби ташкилотларни ташкил этиш қарори қабул қилинди

Бреттон-Вудс тизимини ташкил этишдан мақсад:

Бреттон-Вудс тизимини ташкил этишдан мақсад:



Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish