1. 1968- йил 17- март. Олтиннинг иккиламчи бозори ўрнатилди. Хусусий бозорларда олтиннинг нархи талаб ва таклифга мувофиқ тарзда эркин белгиланди. Мамлакатлар марказий банклари учун расмий битимлар бўйича долларнинг олтинга расмий курс бўйича 1 троя унсияси 35 доллардан алмашинуви сақланди.
- 1971- йил 15- август. АҚШ президенти Р.Никсон марказий банклар учун расмий курс бўйича долларни олтинга конвертатсияси вақтинчалик тақиқланганлигини эълон қилди.
- 3. 1971- йил 17- декабр. Долларнинг олтинга нисбатан девалватсияси 7,89% ташкил этди. Олтиннинг расмий баҳоси 1 троя унсияга 35 доллардан 38 долларга, долларнинг олтинга мазкур курс бўйича қайта алмашинувисиз ошди.
4. 1973- йил 13- феврал. 1 троя унсияга 42,2 долларгача доллар девалватсияланди.
5. 1976- йил 8- январ. Ямайканинг Кингстон шаҳрида ХВФ аъзоларининг йиғилишида янги жаҳон валюта тизимини ташкил этиш тўғрисидаги янги битими қабул қилинди.
Инқироз ривожланишининг муҳим саналари:
Ямайка валюта тизими – замонавий жаҳон валюта тизими бўлиб, алоҳида мамлакатларнинг валюта тизимларига эмас, балки ҳуқуқий мустаҳкамланган давлатлараро тамойилларга асослангандир. Ямайка валюта тизимининг ўзига хос хусусияти эркин сузиб юрувчи валюта
курсларини жорий этилиши бўлди.
Бреттон-вудс тизимининг инқирози валюта ислоҳотларининг кўпгина лойиҳаларини келтириб чиқарди: жумладан, жамоавий захира бирликларини ташкил этиш, товар ва олтин билан та’минланган жаҳон валюталарини чиқариш ва олтин стандартига қайтиш лойиҳалари.
Валюта инқирозидан чиқишга бағишлаб жаҳон миқёсида бир қатор конференсиялар ўтказилди. 1972–1974- йилларда ХВФ жаҳон валюта тизимини ислоҳ қилиш лойиҳасини тайёрлади.
Мазкур лойиҳа 1976- йилда ХВФга аъзо мамлакатларнинг келишувига кўра Кингстонда ўтказилган конференсияда расмий жиҳатдан кучга кирди. Ямайка валюта тизими асосига олтин стандартидан тўлиқ воз кечиш тамойили қўйилди
Биринчидан, олтинга ва икки захира валюта — АҚШ доллари ва Буюк Британия фунт стерлингига асосланган олтин девиз стандарти 1969 йилдан амалга киритилган СДР (махсус қарз олиш ҳуқуқлари) стандарти билан алмаштирилди ва унинг валюталар паритетлари ҳамда валюталар қурси асосини ташкил этиши белгилаб қўйилди. Унинг шартли қиймати 5 валюта (АҚШ доллари, ГФР маркаси, Швейцария франки, Англия фунт стерлинги, Япония иенаси)дан иборат валюта савати билан аниқланадиган бўлди. Бу валюталар ХВФ Уставига кўра, «эркин алмаштириладиган валюталар» деб номланди.
Иккинчидан, Ямайка валюта тизими олтиннинг валюта бирликлари қиймати меъёри тарзидаги вазифасини, қоғоз пулларнинг олтин таъминотини бекор қилди. Натижада олтиннинг қатьий баҳолари тугатилди ва олтин жаҳон пули мавқеини йўқотди. Ямайка валюта тизими доирасида олтиннинг пул функцияларини бажаришга барҳам берилгани қонунлаштирилди. Учинчидан, банкларга олтинни хусусий бозорларда шаклланган нархларда эркин сотиб олиш ва сотиш имконияти берилди.
Мазкур тизимга мувофиқ валюта муносабатлари қуйидаги
тамойилларга асосланган ҳолда амалга оширилиши лозим:
– олтин андозаси тизими расман бекор қилинди;
– олтин демонетизатсияси белгиланди, унинг жаҳон пули функсияси
бекор қилинди;
– валютани олтинга боғловчи олтин паритетлари тақиқланди;
– марказий банкларга бозор баҳоси бўйича олтинни оддий товар
сифатида сотиш ва сотиб олишга рухсат этилди;
– СДР (Спеcиал Драwинг Ригҳтс) стандарти жорий этилди, ундан
жаҳон пули сифатида, шунингдек, валюта алмашинув курсларини ўрнатиш
ҳамда расмий активларни баҳолашда фойдаланиш кўзда тутилди;
– алоҳида марказий банкларга ички пул сиёсатини мустақил
ўтказиш имконияти кенгайтирилди. Мамлакатларнинг марказий банклари
валютанинг қатъий белгиланган паритетини ушлаб туриш учун валюта
бозорлари фаолиятига аралашишга мажбур эмаслар. Бироқ, улар валюта
курсларини барқарорлаштириш учун валюта интервенсияларини амалга
оширадилар;
– захира валюталари сифатида АҚШ доллари, Германия маркаси,
фунт стерлинг, швейтсария франки, япония иенаси, франсуз франки
расман тан олинди (евро муомалага киритилишига қадар);
– эркин сузувчи валюта курслари режими ўрнатилди, шунингдек,
уларни жаҳон валюта бозорида талаб ва таклиф асосида шакллантириш
белгиланди;
– давлатларга валюта курси режимини мустақил белгилашга рухсат
этилди.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ
Do'stlaringiz bilan baham: |