I. Аҳолининг умумий туғилиш коэффициенти. Бир йилда туғилганлар сонини 1000 га кўпайтирилади. Ҳосила аҳолининг ўртача йиллик сонига нисбатига тенг бўлади, яъни:
Ктуғлиш=(Т*1000)/
Бу ерда Т – туғилган болалар сони;
- аҳолининг ўртача йиллик умумий сони.
2. Вафот этиш коэффициенти.
Вафот этиш коэффициенти йил давомида вафот этганлар сонини 1000 га кўпайтирилгач, олинган натижа аҳолини йиллик ўртача сони нисбатига тенг:
Квафот=(В*1000)/ .
Бу ерда В – вафот этганлар сони.
3. Табиий ўсиш коэффициенти. Ктаб.ус=Ктуғ-Квафот 4. Никох қуриш коэффициенти:
Кникох=(Н*1000)/
Н – никоҳ кўрганлар сони.
5. туғилиш ва вафот этиш орасидаги нисбат ҳаётийлик коэффициентини ҳисоблайди.
6. Ажралиш коэффициенти:
Кажралиш=(А*1000)/
Бу ерда А – ажрашганлар сони.
Алоҳида аҳоли пунктлари, ҳудудлари аҳолининг сони фақат табиий харакат натижасида ўзгармасдан, балки механик харакат натижасида ёки алоҳида шахсларнинг худудий кўчиши натижасида, яъни аҳоли миграцияси ҳам ўзгаради.
Аҳолининг мамлакат ичкарисида у ердан бу ерга кўчиши ички миграция, бир мамлакатдан бошқа мамлакатгакўчиши эса ташқи миграция деб аталади. Ички ва ташқи миграция ҳар хил сабаблардан келиб чиқиши мумкин: масалан, иш қидириш сабабли. Ҳар бир аҳоли пункти ва умуман мамлакат учун аҳоли миграциясининг асосий кўрчсаткичлари қуйидагилар ҳисобланади: кириб келганлар сони, чиқиб кетганлар сони ва уларнинг коэффициентлари.
Кириб келиш коэффициенти қуйидагича ҳисобланади:
Ккириб келишқ(кириб келганлар сони/)*1000
Чиқиб кетиш коэффициенти қуйидагича ҳисобланади:
Кчиқиб кетишқ(чиқиб кетганлар сони/)*1000
Кмех.ў қ(кириб келганлар сони – чиқиб кетганлар сони)/*1000
Кириб келганлар ва чиқиб кетганлар сони мамлакат бўйича ҳисобланади, шунингдек, у жинси, ёши миграцияси сабаблари бўйича тақсимланади. Миграция ҳақидаги маълумотларнинг таҳлили аҳолининг давлатнинг қаерига ва қаеридан, қандай миқдорда кўчиши юз бераётганлигини кўрсатади, бу эса ўз навбатдаги кўплаб хўжалик ва бошқа тадбирларни режалаштиришда муҳим ҳисобланади.
Аҳолининг келажакда маълум вақт оралиғидан кейин бўладиган сонини турли хил усуллар ёрдамида аниқлаш мумкин.
Аҳоли сонининг умумий истиқболини маълум таҳлил қилинаётган маълум даврда аҳоли сонининг табиий ва механик ўсиши ҳақидаги маълумотлар асосида аниқланади. Масалан, агар аҳолининг сони муайян давр бошига маълум бўлса ва умумий ўсиш коэффициенти ҳисобланган бўлса, у ҳолда аҳоли сонининг t йилдан кейин бўладиган истиқболини қуйидаги формула билан ҳисоблаш мумкин.
Sb – режалаштирилаётган давр бошига аҳоли сони;
T – башорат қилинаётган йиллар сони;
Kум.ўс– шу даврга аҳолининг умумий ўсиш коэффициенти.
Умумий аҳоли сонини башорат қилишнинг бошқа усуси ҳам мавжуд. У динамика қаторларини эксттрополияция қилишга асосланади.
Аҳоли сони истиқболини алоҳида ёш бўйича гуруҳларга ажратиб ҳам ҳисоблаш мумкин. Бунинг учун аҳоли сони ва ёш структураси ҳақида, ёши бўйича туғилиш коэффициентлари ҳақида маълумотлар ва хакозолар бўлиши керак.