12-МАВЗУ. ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ҲИСОБЛАР ТИЗИМИ – ИҚТИСОДИЙ СТАТИСТИКАНИНГ УСЛУБИЙ НЕГИЗИ
Режа:
Миллий ҳисоблар тизими ҳақида тушунча.
Иқтисодий ривожланиш даражасини ва динамикасини характерлайдиган ўзаро боғлиқ бўлган кўрсаткичлар тизими.
Миллий ҳисоблар тизими ҳисобламалари таснифи ва уларни тузиш тамойиллари.
Ишлаб чиқариш ҳисобламасининг кўрсаткичлари ва унинг услубияти.
Статистика амалиётига Миллий ҳисоблар тизимини (МҲТ) киритиш республика статистикаси учун статистик маълумотларни таҳлил қилишни янги усулларидан фойдаланишни тақозо этади.
МҲТ – барча мамлакатлар миқёсида миллий ҳисобламаларнинг янги концептуал тизими, миллий иқтисодиётнинг халқ хўжалиги баланси (ХХБ) тизимидан тубдан фарқ қиладиган янги макростатистик моделидир.
Дастлабки МҲТда моддий неъматлар ва хизматларни яратиш, тақсимлаш ва истеъмол қилишда қатнашувчилар бажарадиган иқтисодий функциясига кўра, маълум йирик гуруҳларга ажратилган. Ҳар бир гуруҳ ёки хўжалик бирлиги МҲТда хўжалик фаолиятини таҳлил этишга асос қилиниб, «иқтисодий агент», деб номланади.
Дастлабки МҲТга 5 хил иқтисодий агент киради: номолиявий корхоналар, уй хўжаликлари, ҳукумат, молия муассасалари ва чет эллик ташқи агентлар.
МҲТда иқтисодий агентларнинг фаолияти замон (одатда йил ва чорак) ва макон (миллий чегаралар доирасида) бўйича тадқиқ қилинади.
Шундай қилиб, дастлабки МҲТ фақат миллий даромад ҳисоблари тизимидан иборат бўлиб қолди. Бу тизимнинг бош мақсади мамлакат иқтисодий фаолияти миқёсини ўлчашдан иборат эди. Кейинчалик бу мақсад анчагина кенгайтирилди ва иқтисодий ҳисоб-китобларнинг барча тизимларини қамраб олувчи ҳар томонлама ташкил қилинган халқ хўжалиги статистикаси томон такомиллаштирилди.
«Миллий ҳисоблар тизими» фанининг предмети – ички ва ташқи иқтисодиёт бўйича миллий ҳисобламалар тизимини тузиш услубиятини, жумладан, ҳисобламаларни тузиш усуллари ва қоидалари, унинг мазмуни, миллий ҳисобламаларнинг кўрсаткичлар тизими, уларни ҳисоблаш усуллари ва ўзаро боғланишлари; сектор ҳисобламаларини тузиш хусусиятлари ва мақсади; ҳар бир ҳисобламанинг иқтисодий жараёнларни таҳлил қилишдаги ўрни, ташқи иқтисодий фаолиятни тавсифлаш, миллий ҳисоблар концепциялари асосида тармоқлараро балансни ўрганиш ҳисобланади.
Миллий ҳисоблар тизими – асосан баланс усулига асосланган бўлиб, ҳар бир ҳисобламада (баланс) унинг ресурслари ва фойдаланиш қисми орасидаги тенглик баланслаштирувчи моддани ҳисоблаш йўли билан ифодаланади. Ҳар бир ҳисобламада баланслаштирувчи модда ўрганилаётган иқтисодий жараёнларнинг натижаларини характерлашда мустақил аҳамиятга эга. Шунингдек, бу баланслаштирувчи модда олдинги ҳисобламани кейинги ҳисоблама билан боғловчи бўғин саналади.
Иқтисодий ривожланишни баҳоловчи кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида фаолият натижаларини ифодалайди. Ишлаб чиқариш фаолиятининг пировард натижалари алоҳида корхона ва ташкилотлар, тармоқлар, секторлар ва бутун иқтисодиёт бўйича ўрганилади. Ишлаб чиқариш натижаларини тавсифловчи кўрсаткичларни аниқлаш мамлакат ривожланиши ва истиқболи учун муҳимдир.
Мамлакат иқтисодини умумлаштириб, баҳоловчи кўрсаткичлар макроиқтисодий кўрсаткичлар деб аталади. Бу кўрсаткичлар ҳозирги кунда миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) асосида аниқланади ва иқтисодий фаолиятнинг турли босқичлари (ишлаб чиқариш, даромадларни шакллантириш ва тақсимлаш ҳамда уларнинг охирги истеъмоли)ни тавсифлайди.
Ишлаб чиқариш босқичлари қуйидаги кўрсаткичлар ёрдамида баҳоланади: ялпи ишлаб чиқариш (ЯИЧ), оралиқ истеъмол (ОИ), ялпи қўшилган қиймат (ЯҚҚ), ялпи ички маҳсулот (ЯИМ), соф ички маҳсулот (СИМ) ва бошқалар.
ЯИЧ – маълум давр мобайнида муайян мамлакат ҳудудида институитсионал бирликлар яратган жами маҳсулот ва хизматларнинг ялпи қийматидир.
ОИ – товар ва хизматларни ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган товар ва хизматлар қийматидир. Унинг таркибига асосий капитал истеъмоли қўшилмайди.
ЯҚҚ – бу ЯИЧ ва ОИ орасидаги тафовут, яъни:
Do'stlaringiz bilan baham: |