Тараққиёти босқичлари: Ғарб фалсафаси. Режа



Download 308,84 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/16
Sana24.02.2022
Hajmi308,84 Kb.
#226213
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
1-Мавзу

Тасаввуф фалсафаси. Тасаввуф – бу ислом доирасидаги алоҳида сирли, диний-
фалсафий дунёқараш бўлиб, унинг вакилларининг фикрича, инсон ўзининг шахсий руҳий 
тажрибаси воситасида худо билан бевосита руҳий алоқа (мушоҳада ёки қўшилиш) ўрната 
олади.  


Суфий-пантеист (худо билан табиатни бирдай деб ҳисобловчи)лар Қуръонни сўзма-сўз 
шарҳлашни рад қилиб, Худони билишда илмни ўзи яхширок ёрдам беради деб ҳисоблар 
эдилар. Бу қараш илк ислом тарафдорлари томонидан душманлик билан кутиб олинди. 
Тасаввуф бидъат ақида деб эълон қилинди ва унинг мухлислари таъқиб остига олиндилар. 
Муҳаммад ал-Хоразмий (780-850) IX асрнинг энг йирик энциклопедик олими бўлиб, 
Хоразмда туғилган. У риёзиёт, астрономия, жуғрофия соҳаларида тадқиқотлар олиб бориб, 
илмий экспедицияларда иштирок этган.
Ал-жабр, яъни алгебранинг кашф этилиши бир-бирига қарама-қарши муносабатда 
турган икки миқдор: «маълум» ва «номаълум» нинг диалектик таҳлил қилиш натижасидир. 
Хоразмийнинг хизмати шунда эдики, у турли хусусий тенгламалар таҳлили асосида умумий 
кўринишни вужудга келтирди. «Алгоритм» сўзи ал-Хоразмий исмининг лотинча 
талаффузидир. Асосий пойдеворини Хоразмий қўйган алгоритмлар назарияси бугунги 
кунда замонавий математика, информатика ва кибернетиканинг энг муҳим қисмидир.
Ал-Хоразмийнинг энг йирик асари унинг астрономияга оид «Зиж»идир. Бу асари 37 
боб, 116 та жадвалдан иборат.
Шахамаиддин Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Касир ал-Фарғоний (797-865)
Фарғоний сайёралар ҳаракатининг таснифини беради. Собит юлдузларнинг ҳаракати – 
бу барча сайёраларга зарур бўлган, ягона ҳаракатдир. Қуёш икки ҳаракатда иштирок этади: 
ғарбдан шарққа томон ва эклиптика (Ернинг Қуёш атрофидаги йўли жойлашган текислик) 
қутблари атрофида. Ой бешта айланма ҳаракатларда иштирок этади. Осмон доирасидаги 
эклиптика билан экватор ўртасидаги энг аниқ бурчак ҳисобининг натижаларидан бири 
Фарғонийга тегишлидир
1
.
Ўзининг энциклопедик (ҳамма томонлама) билимлари шарофати билан «Шарқ 
Арастуси» ва «Иккинчи муаллим» (Арастудан кейин) унвонларига сазовор бўлган Абу Наср 
ибн Муҳаммад Форобий (873-950) буюк файласуф эди.
Форобийнинг борлиқ ҳақидаги таълимоти. Форобий фалсафий қарашларининг 
асосини дунё тузилиши ҳақидаги пантеистик таълимот ташкил қилади. Бу таълимотга кўра, 
бутун мавжудот-борлиқ эманация асосида ягона бошланғичдан босқичма-босқич вужудга 
келган. Бу олтита босқичдан иборат бўлиб, улар ўзаро сабабият орқали боғланган. Бундаги 
биринчи босқич-биринчи сабаб – бу «вужуди вожиб» - ўз-ўзидан зарурий мавжуд бўлган 
ягона Оллоҳ (ас-сабаб ал-аввал); иккинчи босқич-бу биринчи «вужуди мумкин» бўлиб, улар 
осмон жисмлари, иккинчи сабабдир (ас-сабаб ас-соний); учинчи босқич-бу иккинчи 
«вужуди мумкин», яъни фаол ақлдир (ал-ақл ал фаол); тўртинчи босқич - тўртинчи сабаб-
бу тирик мавжудотларга хос жонхир (ан-нафас), яъни учинчи «вужуди мумкин»дир; 
бешинчи босқич-бешинчи сабаб-бу нарса ва ҳодисаларнинг кўриниши, яъни шакли (ас-
сурат)дир, яъни туртинчи «вужудги мумкин»дир; ниҳоят, олтинчи босқич-олтинчи сабаб-
бу нарса ва ҳодисаларнинг жисми, танаси, яъни моддадир, бу бешинчи «вужудди 
мумкин»дир. Бу босқичлар бир-бирлари билан сабабий боғлангандир. 
Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний (973-1048) буюк энциклопедик олим, 
мутафаккир ва инсонпарвар бўлиб, 973 йилда қадимги Хоразмнинг пойтахти Қиёт атрофида 
таваллуд топди.
Борлиқ ҳақида таълимот Беруний фикрича, фалсафага йўл борлиқни чуқур тушуниб 
етишга имкон берадиган табиатшунослик фанлари орқали ўтади. Умуман эса, Беруний 
фалсафани борлиқнинг моҳиятини биладиган фан сифатидаги таърифига қўшилади. 
У Форобий фалсафий таълимотига асосланиб оллоҳни ҳамма нарсанинг биринчи 
сабаби, деб ҳисоблайди. Унинг тушунишича ҳам худо ҳамма нарсанинг яратувчиси 
эканлиги эътироф қилинади. Лекин Беруний шу биринчи сабабдан келиб чиққан ҳамма 
нарсанинг ривожланиш ва ўзгариш ҳуқуқини табиатга беради. Унинг таълимотича, 
табиатда ҳамма нарса табиий қонунлар асосида яратилади, табиат ўзининг табиий кучига 
эга бўлиб, шу куч таъсирида табиатда тўхтовсиз ҳаракат, ўзгариш, ўсиш, ривожланиш, 
1
Қаранг: Б.А. Розенфельд, Н.Д. Сфеева. Стереографическая проекция. –М., 1973. 


вужудга келиш, емирилиш, ҳалок бўлиш жараёнлари содир бўлади. Булардан шундай 
хулосага келиш мумкинки Беруний ўз фалсафий қарашларида деизмга яқин позицияда 
турган. У моддий дунёнинг адабийлиги ҳақида гапиради. Атрофни ўраб турган дунё 
асосида сув, олов, ҳаво, тупроқ ётади.

Download 308,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish