Немис классик фалсафаси деб ўн саккизинчи асрнинг иккинчи ярми ва ўн
тўққизинчи асрнинг бошларида Германияда вужудга келган фалсафага айтамиз.
Немис мумтоз фалсафасининг асосчиси XVIII аср немис буржуазиясининг
мафкурачиси - бу Иммануиль Кант (1724-1804) дир.
Кантнинг фалсафий қарашларининг ривожи, асосан икки даврга бўлинади: биринчи
даври - танқидий давргача бўлган фалсафий қарашлари (1770 йилгача); иккинчиси -
«танқидий давр» ёки «транцендентал давр» фалсафий қарашлари. Танқидий давргача
бўлган даврда Кант ёзган энг йирик асар – бу «Бутун умумий табиий тарих ва осмон
механикаси назарияси» асари бўлиб, у асосан табиатшунослик фанларининг фалсафий
муаммоларига бағишланган. У бу асарида «Небуляр» космогоник гипотезани илгари суриб,
унда Қуёш ситемасидаги планеталарнинг пайдо бўлиши ва эволюцияси ҳақида фикр
юритади.
Кант ўз фалсафий қарашларининг иккинчи даври-танқидий фалсафа даврида у
табиатшунослик фанлари фалсафасидан фалсафанинг билиш назариясига ўтади Кант
ўзининг бу тадқиқотларида инсоннинг худони билишни «нарса ўзида» деб атайди ва уни
билиш мумкин эмас, деб эълон қилади.
Немис мумтоз фалсафасининг энг йирик вакили Георг Вильгелм Фридрих Гегель
(1770-1831)дир. У фалсафада объектив идеалистдир. Гегелча бирламчи нарса – бу дунё
руҳи, инсондан ва оламдан ташқарида алоҳида мавжуд бўлган мутлақ ғоядир. Моддий олам
эса унинг маҳсули, иккиламчи, яъни у дунё руҳининг намоён бўлишидир, унинг
гавдаланишидир. Унингча бу дунё руҳи, яъни мутлақ ғоя яратувчи бош сабаб бўлиб,
табиатдаги ва жамиятдаги ҳар бир буюм ёки ҳодиса унинг ҳосиласи, яъни шакллардан
иборат, уларнинг мазмунлари эса ана шу дунё руҳи ёки дунё ақлидир. Чунки бу моддий
оламдаги предметлар ва ҳодисалар ана шу мутлақ ғоянинг кўриниши - шаклланишидан
бошқа нарса эмас.
Немис мумтоз фалсафаси тараққиётида Людвиг Фейербах (1804-1872й.) Фейербах
фалсафий қарашларига кўра, табиат инсон ва унинг онгидан ташқарида, инсон ва унинг
онгига боғлиқ бўлмаган, мустақил мавжуд бўлган объектив реалликдир. Унинг фикрича,
табиатни ҳеч ким яратмаган, у азалий бор ва абадий мавжуд бўлади. Инсон эса табиатнинг
маҳсули, табиат ривожланиш билан пайдо бўлган олий мавжудот. Олам табиатдангина
иборат, табиат эса материя сифатида ҳеч қандай мистик ёки илоҳий кучга боғлиқ эмас.
Табиат – бу ёруғлик, иссиқлик, электр, магнетизм, ҳаво, сув, ўт, ўсимлик, ҳайвонот дунёси
ва ниҳоят инсондан иборат. Фейербах бунда Гегелнинг мутлақ ғоясини кескин танқид
қилиб, Гегелнинг мутлақ ғояси инсон миясидан юлиб олинган ва табиатдан ташқари кучга
айлантирилган инсон ақлидан ўзга нарса эмас, дейди.
Do'stlaringiz bilan baham: |