Tamaki chekishning zararli oqibatlari



Download 47,5 Kb.
Sana26.02.2022
Hajmi47,5 Kb.
#470467
Bog'liq
шохрух 2


Талабалар онгига соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали касбга тайёрлаш йўллари
Каюмов. Шохрух Ж.Д.П.И укутувчиси
Анотатция: Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда уни ташкил этувчи омилларининг механизмларини чуқур ўрганиб такомиллаштириб, уларни кишиларда ўз соғлигига бўлган эътиборини ҳаётий зарурият даражасига олиб чиқиш муҳим долзарб муаммодир. Бунинг учун ўтмишга мурожат қилишимиз, асрлар оша турли халқ вакиллари бу масалага қандай аҳамият берганликларини билишимиз жуда муҳимдир. Албатта, соғлом турмуш тарзини шакллантириш масаласи бўйича турли йўналишларда илмий изланишлар олиб борилган.
Калит сузлар: соғлом турмуш тарзи, жисмоний,
Жамиятнинг ривожланиб, такомиллашиб боришида соғлом муҳит муҳим рол ўйнайди. Инсонлар тўлақонли соғлом турмуш тарзини кечириш учун уларга шарт-шароитлар яратилиб берилиши муҳим масала ҳисобланади.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонига асосан 5-йилга мўлжалланган давлат дастури ишлаб чиқилганлиги ишларимизнинг изчил давоми сифатидаги муҳим ҳужжат бўлиб, унда ҳам ёшларни таълим тарбиясига ҳамда соғлом турмуш тарзини кечиришида ўз ўрни, қадри бўлишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Шундан келиб чиққан ҳолда, талаба-ёшларни соғлом, баркамол ҳамда касбий ҳаётга тайёрлашда соғлом турмуш тарзини ташкил этувчи омилларини (моддий, маънавий, руҳий, жисмоний, интеллектуал, қадриятлар) ва уларнинг алоқадорлигини таълим мазмунига сингдиришда тизимий ёндашув тадқиқот усулини қўллаш ҳамда уларга амал қилиш лозимлигини юзага келтирмоқда. Талаба-ёшларнинг маънавий савиясини ва бу сохадаги билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан бири эканлиги аниқ. Бу борада талаба-ёшларнинг соғлом турмуш тарзига амал қилишида маънавий савиясини аниқлаш ҳам ўзига хос бўлган муаммо ечимини топишни талаб этади.
Айниқса, ҳозирги пайтда талаба-ёшларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва уларга амал қилиш жараёнида турли илғор педагогик техналогияларни қўллашда педагогик олимларимиздан диссертациялар, монографиялар, ўқув қўлланмалар чоп эттирган ҳамда илмий тадқиқот ишлар олиб борганлар. Мутахасисларнинг маълумотларига кўра соғлом турмуш тарзини шакллантиришда қуйидаги омиллар мавжуд.
Бизнинг тадқиқотимиз юқорида зикр этилган илмий тадқиқот ишларидан шуниси билан фарқ қиладики, бунда талаба-ёшларни соғлом турмуш тарзи негизида касбий фаолиятга тайёрлашда илмий методик таъминотини такомиллаштириш мақсадида соғлом турмуш тарзининг қуйидаги омилларини (моддий, маънавий, руҳий, жисмоний, интеллектуал, қадриятлар) сўровнома тариқасида ўтказдик.
Тадқиқотимизни Жиззах давлат педагогика институтининг Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш йўналишида таълим олаётган 401-гуруҳ талабалари мисолида ўтказилди. Талабаларга сўровнома билан мурожат қилдик ҳамда қуйидаги маълумотларга эга бўлдик. Уларнинг фикрича соғлом турмуш тарзи кечириш қуйидагилардан иборат:
- бадавлат, данғиллама ҳовлиси, машинаси бор кишилар;
- бекор юрмаслик, меҳнат билан шуғулланиш;
- ишга тўғри ёндоша олиши;
- моддий жиҳатдан етук бўлиши;
- оилада моддий таъминот бўлиши;
- маҳалласи, оиласи тинч бўлган кишилар;
- рўзғорида камчилиги йўқ, ҳузур-ҳоловатда яшовчилар;
- маънавий жиҳатдан бой ва руҳан тетик бўлган кишилар;
- қадриятлар асосида тарбия олган кишилар;
- кўнгли тоза, қалби пок бўлган кишилар;
- етук баркамол юксак савияли кишилар;
- оилада тарбияни тўғри йўлга қўйган кишилар;
- ҳаётда ҳамма нарсани қадрлаб яшаган кишилар;
- олам тинчлиги, маҳалла ободлиги, асосийси, тана соғлом бўлиши;
- оилада муҳит яхши бўлиши;
- касаллик ва дардга чалинмаслик;
- асабни сақлаш, тўғри овқатланиш;
- чекиш ва спиртли ичимликларни истеъмол қилмаслик;
- жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши;
- эрталабки гигиеник гимнастика билан шуғулланиши;
- касб эгаси бўлиш;
- ота-боболардан қолган бой меросимиздан оқилона фойдаланиш.
Талаба-ёшлар мактабларда ва коллежда олган билимларидан кўриниб турибдики, соғлом турмуш тарзи тўғрисида тасаввурларга эга. Лекин соғлом турмуш тарзига амал қилишда ҳамда уларни касбга тайёрлаш жараёнида илмий методик асослар етарли эмас. Бунга амал қилиш, ўрганиш, тахлил қилиш, хулоса ва тавсиялар бериш ҳамда уларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг илмий методик таъминотини такомиллаштиришда илм фан чексиз эканлигини билишимиз зарур. Бу борада олиб борган илмий тадқиқот ишларимизнинг натижаси соғлом тумуш тарзининг ҳаракатчан моделини тузишга имкон яратмоқда. Демак соғлом турмуш тарзини шакллантириш моделини яратишда илғор педагогик технологиялардан фойдаланишни талаб этади. Модель орқали талаба-ёшларга соғлом турмуш тарзининг қуйидаги омилларини қисқача баён қиламиз.
Фойдаланилган Адабиётлар
Download 47,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish