Она тили фанидан ўқув дастурига киритилган ўзгаришлар, ўқув дастуридаги фанга оид компетенцияларнинг мазмун моҳияти. Бошланғич 1-4-синф она тили фани дарсликлари, уларга яратилган мультимедиа иловали методик қўлланмалар таҳлили ва таълим-тарбиявий аҳамияти, улардан таълим сифатини оширишда ўринли ва мақсадли фойдаланиш.
мавзу.Онатилидарслариниташкилэтишгаилмий-методикёндашув(2соатамалий).
Компетенциявий ёндашув асосида она тили дарсларини ташкил этиш. Она тили дарсларига илмий ёндашув. Ўқувчиларда тилга бўлган сезгирликни ошириш. Ўқувчиларда коммуникатив компетенцияни шакллантиришда бошланғич синф ўқитувчисининг роли. Дарс ва унинг турларига қўйиладиган методик талаблар.
мавзу. Саводўргатиш даврида ёзувга ўргатиш технологияси. (2соатамалий).
Саводга ўргатиш даврининг ўзига хос муаммолари. Савод ўргатиш даврида ёзувга ўргатиш технологияси. Ўқув дастурида ўқувчиларни чиройли ва бехато ёзишларига қўйилган талаблар. Ўқувчиларнинг чиройли ёзув малакаларини шакллантиришдаги қийинчиликлар. Чиройли ёзув дарсларида қўлланадиган методларнинг самарадорлик даражаси ва ўқувчиларнинг имловий саводхонлигини шакллантириш масалалари.
мавзу. Она тили дарсларида билим, кўникма, малакаларни назорат қилишнинг замонавий усуллари. (4соатамалий).
Бошланғич синф она тили дарсларида ташкил этиладиган назорат ва ижодий топшириқлар. Компетенциявий ёндашув асосидаги давлат таълим стандарти ва ўқув дастури бўйича назорат ишларига қўйиладиган талаблар. Она тили дарсларида ўқувчиларнинг грамматик билимларини таркиб топтиришда сўзларни морфемик, морфологик, синтактик таҳлил қилишга ўргатишнинг аҳамияти. Диктант турлари ва уни ўтказиш методикаси. Ўқувчилар саводхонлигини оширишда диктантнинг аҳамияти. Диктант айтиш техникаси ва ўқитувчининг нутқи. Диктант, баён, иншоларни текшириш ва таҳлил қилишдаги қийинчиликлар.
мавзу. Ўқиш дарсларида матн устида ишлаш орқали бадиий асарни таҳлил қилиш компетенциясини шакллантириш. (2-соатамалиймашғулот).
Асар режасини тузиш. Ўқувчилар луғатини бойитиш, нутқининг ҳиссий таъсирини кучайтириш, бадиий воситалардан фойдаланиш кўникмасини шакллантириш. Ўқиш дарсларида матн устида ишлаш орқали бадиий асарни таҳлил қилиш компетенциясини шакллантириш. Матнни ўқиш ва уни тушуниш даражасини аниқлаш бўйича Халқаро тадқиқот методлари (PIRLS).
мавзу. Синфдан ташқари ўқиш дарсларини ташкил этишга замонавий ёндашув (2соатмаъруза).
Синфдан ташқари ўқиш дарсларига қўйиладиган замонавий талаблар. Синфдан ташқари ўқиш дарсларининг таълимий ва тарбиявий аҳамияти. Синфдан ташқари ўқиш дарсларини ташкил этиш шакллари ва уни ўтказиш усуллари. Ўқувчилар китобхонлигини ривожлантиришга қаратилганлиги. Илғор, инновацион усуллар ва уларни синфдан ташқари ўқиш дарсларида қўллаш.
мавзу.Ўқишдарсларидаўқувчиларнингоғзакиваёзманутқини ўстириш, нутқ маданиятини шакллантириш (2 соат амалиймашғулот).
Ўқиш дарсларида ўқувчиларда адабий нутқий компетенцияни шакллантириш масаласи. Ўқувчиларнинг нутқини ўстиришда луғат устида ишлашнинг аҳамияти. Қайта ҳикоя қилиш турлари ва улардан ўқувчилар оғзаки нутқини ўстиришда унумли фойдаланиш. Оғзаки нутқни ривожлантиришда дидактик материаллар ва интерфаол усуллардан фойдаланиш. Ўқувчиларда нутқ маданиятини шакллантириш технологияси. Баён ва иншо ёзишга ўргатишдаги муаммолар.