Болалар боғчасида ва бошланғич синфларда математика фанини ўргатилиши орасидаги узвийлик.
Болаларда элементар математик тасаввурларни ривожлантириш вазифалари ва болалар боғчасида арифметика асосларини таркиб топтириш, миқдор, макон ва замонга оид тасаввурларни ривожлантириш ўқитишнинг асосий шартидир.
Ҳар бир машғулотда тарбиячи мавзу мазмунининг асосий масалалари ва уни дарсда ишлаш методикасини очиб беради. Бунда шуни назарда тутиш керакки, берилаѐтган тавсиялар, одатда, болаларга берилиши керак бўлган топшириқлар, машқлар, саволларнинг типик намуналаридир. Бундай машқлар сонини ўқитувчи синф билан ишлашнинг аниқ шарт-шароитларини ҳисобга олиб, ўзи аниқлаши керак.
Дастлаб, болалар онгига элементар математик тасаввурларни шакллантириш учун уларга кундалик режим ўргатилиши жараѐнида математик тушунчалар ва иборалар шакллантирилади.
Мактабга тайѐрлов груҳида болаларни ўқитишда дидактик кўрсатма материаллардан кенг фойдаланиш характерлидир. Амалий ишлар, кўргазма ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган топшириқлар ҳам намуналар сифатида қаралиши мумкин. Ўқитувчи уларга ўзида бўлган кўрсатма-қўлланмаларни ҳисобга олиб тузатишлар киритиши мумкин. Кўпчилик ҳолларда тавсия этилаѐтган оғзаки машқлар материалини ўқитувчи турли вариантларда бериши, Баъзан эса синфнинг тайѐргарлигига қараб алмаштириши ҳам мумкин. Ўқитувчи тавсия этилаѐтган дидактик ўйинларга ҳам ижодий яқинлашиши керак, бунда ўйинларни ўтказишда фойдаланиладиган қўлланмаларни вариациялаб, имкони борича кўпроқ ҳар хилликлар киритиши, ҳар бир машғулотнинг конкрет вазифаларини ҳисобга олиб, ўзи топган ўйинларни синаш мақсадида дарсларда ўйинлар ташкил қилиши мумкин.
Тайѐрлов гуруҳларда математикани ўргатиш методикаси
Болалар боғчасининг тайѐрлов группасида бир ҳафтада иккита, бир йилда 72-74 машғулот ўтказиш режалаштирилади.
Машғулотлар сентябръ –май ойининг охиригача ҳар бири 25-30 минутдан ўтказилади.
Машғулотларда дидактик ўйинлар, кўргазмали материаллардан кенг фойдаланилади.
Болалар машғулотларга қизиқиб қатнашишлари учун тарбиячи қуйидаги талабларга риоя қилиши лозим :
Дастур материалларини яхши ўзлаштириб олиш.
Пухта материал (намойиш қилувчи ва тарқатма) тайѐрлаш.
Болалар фаолиятини ўзгартириб туришга,қизиқишга эътибор қилиш.
Машғулот ўртасида ҳаракатли ўйинлар ўтказишни режалаштириш.
Машғулот давомида болаларнинг мустақил хулоса чиқаришларига эришиш.
Болаларнинг хилма-хил жавобларини рағбатлантириш.
Дастур материалини машғулотларга тақсимлашда болаларнинг билим ва кўникмаларига, уларнинг тайѐрлигига эътибор бериш лозим. Эртаклар оламига саѐҳат,предметлар номлари, саноғи ҳрганилади.
Махсус терминларни тўғри қўллай билиш катта аҳамиятга эга. Масалан, сон ва рақам тушунчаларини аралаштириб юбормаслик керак.
«Қайси сон катта, қайсиниси кичик‖ деб сўралади. (қайси рақам катта дейиш мумкин эмас.)
Машғулотда ҳамма болаларнинг фаол иштирок этишларига эришиш мақсадида ҳар бир боланинг олдида тарқатма материаллар билан бир қаторда сигналли карточкалар бўлиши тавсия этилади.
Агар ўртоғининг жавоби тўғри бўлса қизил карточка, ўртоғининг жавоби уни қониқтирмаса кўк карточка кўтариши лозим.
Бунда ҳамма болалар ўртоқларининг жавобини диққат билан эшитишга ҳаракат қиладилар, интизом бузилмайди, шу билан болаларнинг тест синовларига тайѐргарлиги ҳам ҳисобга олиниши лозим.
0 дан 9 гача рақамлар билан таништириш.
Рақам – соннинг шартли белгисидир. Болаларга сонни тушунтиришда рақам қўшимча, ѐрдамчи босқичдир.
Болаларни рақамларни ѐзишга ўргатилмайди, фақат босма кўриниши билан таништирилади. Болалар ҳар бир рақам қайси соннинг белгиси эканлигини ажрата билишлари лозим.
Ҳаммаси бўлиб 10 та рақам бор:
0,1,2,3,4,5,6,7,8,9. 10 рақами йўқ. 10 сони иккита рақам: 1 ва 0 билан белгиланади. Битта машғулотда битта ѐки иккита рақам билан таништириш мумкин.
Масалан ―1‖ рақами билан таништиришда тарбиячи саноқ карточкасига битта ўйинчоқ қўяди, уларнинг олдига 1 та доирали карточкани қўяди. 2 та болани чақириб, бирига бир марта сакраш, иккинчисига бир марта столга тақиллатишни таклиф этади. Болалар санаб, ҳаммаси «биттадан» деган хулоса қиладилар.
Кейин ―1‖ рақамини кўрсатиб бу сонни кўрсатувчи шартли белгидир, ҳар бир сон ўз белгисига эгадир деб тушунтиради. Болалар боғчаси билан бошланғич синф орасида узвийлик шундан иборатки булар бир-бирини тўлдириб боради.
Болалар устма-уст, тагма-таг териб қўйиш, санаш орқали тўпламларнинг тенг, нотенглигини аниқлайдилар
Тенглик – нотенглик муносабатларини аниқлашда ишора - белгилари символларидан фойдаланилади.
Қайси қаторда кўпроқ, қайси қаторда камроқ? 5 сони 6 дан камроқ, 5 тенгсизликдан тенглик ҳосил қилиш учун нима қилиш керак? деб сўралади.
1ни қўшиб тенглик ҳосил қилинади ва бирни айириб баробарни ѐзиш йўли тушунтирилади. 6=6...
6-7 ѐшдаги болалар жуда ўйинқароқ бўладилар. Шунинг учун уйда ѐки боғчада улар билан ўйинлар ўйнашга, машғулотлар ўтказишга тўғри келади. Чунки ўйин уларнинг кўриш, эшитиш ва идрок қилиш уқувини ўстиради, предметларнинг шакли, катта-кичиклиги, рангини ажрата билиш қобилиятини ҳам ривожлантиради. Ўйинлар нафақат предметнинг шакли ѐки рангини ажратишга, балки юқорида айтиб ўтганимиздек, боланинг нутқи, тафаккурининг ривожланишига ҳам ѐрдам беради.
Бу пайтда ўғил болалар отасига, қиз болалар эса оналарига ўхшашни жуда хоҳлайдилар. Ўйнаѐтган ўғил-қизларнинг ўйинларига ҳеч эътибор қилганмисиз? Кўпгина кичкинтойлар уйларидаги ота-оналарининг, боғча опаларининг, буваю бувижонларининг муомалаларини ўйинга кўчирадилар. Баъзида ҳар бир боланинг хатти-ҳаракатига қараб уларнинг уйида қандай кайфият, ўзаро муносабатларнинг қандайлигини бемалол билиб олиш мумкин.
Баъзан болалар ўйинқароқлик қилиб катталарнинг мурожатини эшитмасликлари ѐки айтганларини қилмасликлари мумкин. Бунда болага қўпол муомалада бўлиб, кўнглини ранжитмаслик екрак. Акс ҳолда болалар инжиқ, ўжар бўлиб қолади. Ҳамма ишингизни 5-10 дақиқага ташлаб, боланинг нега жавоб бермаѐтганига, шу тобда боланинг нима билан банд эканлигига ҳамда нима билан қизиқаѐтганига аҳамият беринг. Иложи борича у билан ўша
машғулотни давом эттиринг. Агар боланинг қилаѐтган иши нотўғри ѐки ноўрин бўлса, унга буни тушунтиришга ҳаракат қилинг. Аксинча бўлса, уни мақтанг ва ѐрдам беринг.
Баъзи ота-оналар болага уни қандай ва қай даражада бажарганлиги билан қизиқмайдилар. Ёки аксинча, қилган ишини нотўғри бажарса ҳам ҳадеб мақтайверадилар. Бу эса унинг талтайиб кетишига ва бундан кейинги топшириқларни унча менсимай, натижасига эътибор бермай бажаришга олиб келади.
Мактабга тайѐрланаѐтган болаларга аста-секин саноқ сонларни ўргатиш ҳам фойдадан ҳоли бўмайди. Кўпгина оналар ѐки тарбиячилар болаларни 3-4 ѐшиданоқ санашга ўргатадилар ва болаларни мактаб ѐшига етгач, бемалол ўнгача санашни биладилар. Лекин энди сиз ўнгача бўлган рақамларни картондан ясангда, стол устига ѐйиб чиқинг. Бола уни 1 сонидане 10 сонигача тўғри кетма- кетликда ѐки аксинча, 10 сонидан 1 сонигача қўйиб чиқиши керак.
Боланинг диққатини жамлаш учун унга озгина фурсат беринг-да, қуйидаги машқни ҳам биргаликда бажариб кўринг. 10 сонигача бўлган рақамларнинг орасидан иккитасини олиб ташланг ѐки бошқа икки сонни қўшиб қўйинг. Бир оздан сўнг бола қайси рақамнинг йўқлиги ѐки ортиқча рақамни аниқлаб бериши керак.
Аста-секинлик билан ўйинларни мураккаблаштириб боришингиз мумкин.
Чунки боланинг диққат турғун, хотираси эса анча ривожланган.
“Доира” ўйини - болалар доира бўлиб ўтириб оладилар. Бунда ҳар бир бола доирадаги қолган болаларни кўриб туриши лозим. Тарбиячи: ―Ана энди ҳеч ким чеккада қолиб кетмаганлигини билиш учун, бир-биримиз билан кўзларимиз ѐрдамида саломлашиб чиқамиз. Мен биринчи бўлиб бошлайман. Мен ҳамма билан саломлашиб бўганимдан сўнг менинг қўшним саломлашишини бошлайди‖. Тарбиячи ҳар бир бола билан саломлашиб бўлгач, ѐнидаги боланинг елкасини қииқб қўяди. Шундан сўнг кейинги иштирокчи саломлашишини бошлайди. Ўйин шу тариқа охириги болагача давом этади.
“Кўзгу” ўйини – тарбиячи: ―Менимча, ҳарр бирингизнинг уйингизда кўзгу бўлса керак, шундайми? Кўзгусиз кўринишимиз қандайлигини билиш қийин кечади. Хўш агар қўл остингизда кўзгу бўмаса нима қилиш керак? Келинглар, бугун сизлар билан кўзглар ўйинини ўйнаймиз. Ҳозир ҳар бирингиз ўзингизнинг жуфтингизни топиб, бир-бирингизга қараб туриб оласиз. Ким одам, ким кўзгу ролини бажаришини аниқлаб олинг. Кейин эса ролларингиз билан алмашасиз. Кўзгу одамнинг ҳар бир ҳаракатини аниқ такроласин. Чунки ноаниқ ҳаракат қилувчи кўзгулар бўлмайди. Тайѐрмисиз? Қани бир ҳаракат қилиб кўрайликчи!
‖.
Тарбиячи ўзига шерик топиб ўйинни қандай ўйнаш кераклигини болаларга кўрсатади. Шундан сўнг болалар мустақил ҳаракат қила бошлайдилар. Тарбиячи эса болаларнинг ҳаракатларини кузатибборади. Қийналаѐтган жуфтликларга ѐрдам беради.
“Шамол” ўйини – болалар доира бўлиб стулларга ўтириб оладилар. Бошловчи: ―Кийимида қизил ранг бўлганларга шамол эсмоқда‖- дейди. Шунда кийимида қизил ранги бўлган болалар ўринларидан туриб, жойларини алмашишилари керак. Айнан шу пайтда бошловчи ўзига бўш стул топиб ўтириб олади. Стулсиз қолган бола бошловчилик қилади. Барча болаларни турғазиб юбориш учун ―Бўрон бошланди‖ дейиш мумкин.
“Совға” ўйини – тарбиячи: ―Болалар, ким совға олишни яхши кўради? Сиз нимани яхши кўрасиз? Бугун сиз билан ўйлаб топилган совғалар бериш ва олиш ўйинини ўйнаймиз. Тасаввур қилинг, сиз хохлаган совғангизни дўстингизга тақдим этишингиз мумкин. Дўстингизга қаранг, унга нима совға қилган бўлар эдингиз? Келинг, доира бўйлаб бир-биримизга совғалар тақдим этамиз. Совға олган киши миннатдорчилик юилдиришни унитмасин‖. Болалар бир-бирларига совға бериб бўлганларидан кейин, қайси совға энг ѐқимлиси бўлди, совға бериш ѐқимлими ѐки олишми саволлари билан болаларга мурожат қилиш мумкин.
“Нима думалайди?” – бу ўйин болаларни нарсаларнинг шакли билан таништиради. Болалар билан қувноқ ўйин-мусобақа уюштиринг, ким ўз шаклини пол ѐки столга ўрнатилган ўѐинчоқ дарвозадан тезроқ думалатиб ўтказади. Думалатиш учун шарча ва кубни таклиф этинг. Аввалига болалар уун дарвозага нимани думалатиб икритишнинг фарқи бўлмас, лекин бир неча уринишдан сўнг у шарчани танлаган одам ютоѐтганини тушуниб қолади. Худди шу пайта – нега айнан сен шу шаклни, шарни думалатмоқчисан? – деб сўранг. Унга ўз хатти- ҳаракатини асослаш, хулоса чиқаришига ѐрдамлашинг. ―Шарча думалайди, кубик думаламай тўхтаб қолади‖. Бола эътиборини кубдаги ўткир қирраларга қаратинг. Шарнинг текислигини, қирралари йўқлигини кўрсатинг. Шар ва куб тасвирини чизиб кўрсатинг. Расмда улар оддийгина доира ва тўртбурчак шаклида намоѐн бўлади. Болага шар ва куб расмини чизишни таклиф қилинг.
“Почта қутиси” – бу қутичани ўзингиз қўлбола ясашингиз мумкин. Бунинг учун аввал шаклларни тайѐрлашингиз керак: куб, цилиндир (ѐки шар), учбурчакли призма, тўғри тўртбурчакли ғўлача ва ҳакозалар. Ҳар бир шаклдан 2- 3 донадан бўлгани маъқул. Сўнг қалинроқ картон қутичани олиб, қопқоғида сиз тайѐрлаган шаклга ўхшаш дарча кесинг. Шунга эътибор берингки, кавадрат шарчага шар сиғмасин, тўғри тўртбурчакли дарчага эса квадрат тўғри келмасин.
Энди ўйинни боўласангиз ҳам бўлади. Бола почта қутисига хат-шаклларни ташласи керак. Шаклларнинг қайсисини дарчадан солишни айтиб турманг.
Унинг ўзи излаб бир неча бор уриниб топгани яхши. Сизнинг вазифангиз бола шаклларни дарчадан зўрлаб ўтказишига йўл қўймасликдир. Бола ҳамма хат- шаклларни қутичага солиб бўлгач, уни рағбатлантириб, ҳаракатли ўйин уюштиришингиз мумкин.
“Қўғирчоқни кийинтирамиз” – кичкинтой нарсалар катталиги билан танишишда турли ўламдаги бир хил предметларни таққослашдан фойдаланади. Унга 2 та қўғирчоқ (катта ва кичик) ва иккита кийим-кечак тўпламини тавсия этинг. Қайси кийим қайси қўғирчоққа тегишли эканлигини аниқлаш болага ҳавола этилади. Қўғирчоқлар совуқ еѐтгани, уларни кийинтириш лозимлигини айтинг. Агар бола кийимларни тақсимлашда хато қилса, ҳечқиси йўқ. Кийимлар қўғирчоққа катта ѐки кичик келганини болага кўрсатинг. Топшириқ тўғри бажарилгач, болани рағбатлантириб: - катта қўғирчоққа катта кўйлак, кичик қўғирчоққа кичик кўйлак кийдирдик – деб айтинг.
Агар сизда керакли ўлчамда қўғирчоқ ва кийим бўлмаса, уни бошқа нарсалар билан алмаштириш мумкин. Картон қоғоздан ясалган қўғирчоққа қоғоздан қирқилган кийим-кечак тайѐрлаб бериш мумкин. Топшириқни бир оз мураккаблаштириш учун 3 та қўғирчоқ ва улар учун кийим-кечак тайѐрлаш кифоя.
“Сичқончани яшир” – болалар нарсаларниг рангига эътибор қилишни ўрганишлари учун турли рангдаги қоғозлардан катта тўғри тўртбурчаклар тайѐрланг, ҳар бир шакл ўртасидан дарча қирқинг. Тагига сичқон расми чизилган оқ қоғозни ѐпиштиринг. Сичқон деразадан қараб турган бўлади. Деразадан каттароқ ўлчамда тўртбурчакли эшик тайѐрланг. Болага ўйинчоқ мушукни кўрсатиб у сичқон овлагани кетаѐтганини айтинг.
Ҳар бир сичқончани яшириш учун деразани шу рангдаги эшик билан ѐпиш керак. Шунда мушук деразани пайқамай қолади. Мушук ухлаѐтганда болага сичқончаларни яшириш имконини беринг. Кейин мушукни овга чиқаринг. Агар бола топшириқни нотўғри бажарган бўлса мушук сичқончани олиб кетади. Агар бу ҳол болани хафа қилса, хатосини тўғрилашга имкон беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |