Таълими ходимларини қайта



Download 6,6 Mb.
bet25/103
Sana05.04.2022
Hajmi6,6 Mb.
#529112
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   103
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-2-qism-мажмуа (2)

тест, ѐзма назорат иш




3.Толиъова С., 4.Муродова Х.
5. Солиева Ч. 6.Хамраев М.
7. Курбонова Г. Самиев Х.

Ўқитувчи назорати







Бошланғич синфда математика дарсининг ҳар бир қисмини умумий дидактик масалаларни бажаришга қаратилмоғи керак. Дарснинг қисмлари асосий дидактик мақсадга қараб ўзаро боғланган бўлиши керак. Математикага ихтисослаштирилган бошланғич синфлар учун дарс турларининг алоҳида структураларини қараб чиқамиз.


Масалан: ўқувчиларни янги тушунчалар билан таништириш, янги билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш дарслари.
Дарснинг бориши. Дарсни мақсадга мувофиқ шундай бошлаш керакки, барча ўқувчиларни ишга, ўқув вазифаларини фаол бажаришга дарҳол тортадиган бўлсин. Шу мақсадда унча катта бўлмаган мустақил ишларни карточкаларга ѐзиб бориш керак, бу эса ўқувчилардан масала шартини ѐзмасдан ҳисоблаш натижаларинигина ѐзишни талаб қилади. Бундай мустақил ишлар ўқувчиларни янги материални ўзлаштиришга тайѐрлайди.
Дарснинг биринчи қисмида агар уй вазифаси мазмун жиҳатидан янги материалга боғлиқ бўлса, уни текшириш ҳам мумкин. Агар уй вазифаси янги мавзуга боғлиқ бўлмаса, янги мавзуни ўтишда ўқувчилар уни қўлламаса, у ҳолда янги билимларни баѐн қилиш дарсида уй вазифасини текшириш шарт эмас. Шундай қилиб дарснинг биринчи қисми ўқувчиларнинг фаоллигини ва диққатини йўналтиришга қаратилмоги лозим, бу босқичга унча кўп вақт сарф қилмаслик керак.
Ўқувчилар диққатини йўналтириш усулларидан яна бири, дарснинг мавзуси ва мақсадини аниқ тушунарли эълон қилишдир. Бунда албатта ўқувчиларнинг қизиқишини орттириш ва муаммоли вазият яратиш зарур. Масалан: ўқувчилар фақат ҳисоблашнинг оғзаки усули билан таниш бўлсалар, уларга иккита уч хонали сонларни қўшиш тавсия қилинса, унда ўзларининг ортиқча билим ва малакаларини қўллайдилар. Ўқувчилар маълум қийинчиликлардан ўтадилар. Шундай қилиб, олдиндан ўрганилган ҳисоблаш жараѐнлари билан бу мисолни бажариш қийин эмаслигига ишонч ҳосил қиладилар. Ўқувчилар оғзаки ҳисоблаш усулни ўзлаштиришлари керак. Дарс ана шу усулга бағишланган бўлади.
Иккинчи ҳолда дарс ўқувчилар билан қисқача суҳбат билан олиб борилиши мумкин. Бундай дарсдан ўқувчилар бир хонали сонларни кўпайтиришни тушунтиришда фойдаланиш мумкин.
Янги ўқув материалини ўқувчиларнинг фаол ўзлаштиришига тайѐрлаш мақсадида олдин ўзлаштирилган материаллар такрорланади, такрорлаш характеридаги материаллар кўпинча оғзаки ҳисоблаш орқали бажарилади. Шунингдек, янги материални ўзлаштиришга қаратилган мисол ва масалаларни мустақил ечиш ҳам мумкин.
Дарснинг иккинчи қисмида янги математик тушунча берилади ѐки арифметик мисолларнинг янги тури ечилади. Бу ўқувчиларнинг баѐни ѐки суҳбати орқали олиб борилади. Баъзан ўқитувчи буни мустақил танлаб олишни ҳам тавсия қилади. Масалан, олдин ўтилган мавзуга боғлиқ ҳолда масала ѐки мисол ечиш мақсад қилиб олинган бўлса, у ҳолда мисолларни ўқувчилар мустаҳкамлаш, мустақил ечиш орқали ўзларининг билим ва малакаларини оширишлари мумкин.
Янги материални мустаҳкамлаш. Бу босқичда ўқувчиларга келтириб чиқарилган ҳолда, хулоса, муҳокамаларни эсга олиш, ундан кейин мустаҳкамлаш характеридаги вазифа бериш керак. Бу вазифани бажариш ѐрдамида ўтилган янги билим мустаҳкамланади ва биринчи бор амалиѐтга татбиқ қилинади. Биринчи вазифалар одатда жамоа равишда бажарилади. Баъзан эса мисол-масалалар мустақил бажарилгандан кейин, ўқувчилардан бирортаси доскага чиқиб шу қоиданинг тўғрилигини мисол, масала ечиш орқали кўрсатиб беради.
Ўқув материалининг мураккаблигига қараб ҳар қайси босқичда ҳам энг самарали йўл тутиш лозим.

    1. Бошланғич синфларда математика дарсига тайѐрланиш.

Математика дарсига тайѐрланишда биринчи навбатдаги мавзу бир тизимга келтирилган дарсларнинг ўрнини кўрсатиш зарур. Ундан кейин ўқувчиларга янги дарс материали юзасидан ишга қандай меъѐрда тайѐрланганлигини, бунинг учун нимани такрорлаш зарурлигини аниқлаш зарур.
Дарсга тайѐрланиш учун ўқитувчи математика дастурини, ишчи режасини, дарслик ва ўқув қўлланмаларини, методик адабиѐтларни ва кўрсатма қуролларни ҳозирлагандан кейин навбатдаги дарсга тайѐргарликни бошлайди. Энг аввало, навбатдаги дарс математика дастурида қайси ўринда, қайси мавзулар билан боғлиқ ҳолда, тушунчани нималарга боғлаб тушунтириш кераклигини аниқлайди. Бу саволларнинг ҳаммаси баѐн қилинганидан кейин дарснинг асосий дидактик мақсадини ва унинг типик хусусиятини қатъий аниқлаш кераклиги келиб чиқади. Бу эса дарснинг мазмунини аниқлашга ѐрдам беради. Дарснинг дидактик мақсадида ушбу мазмунидан уларга дарснинг структураси боғлиқлиги келиб чиқади, яъни дарснинг алоҳида бўлимларининг бирлашаши, уларнинг органик бирлиги дарснинг қисмларини тўлдиради ва бир-
бирини боғлайди. Дарснинг режасини тузишда мавзунинг дидактик мақсадига жавоб берувчи асосий қисмларни ўйлаб тузишдан бошлаш керак. Агар у дарс янги билимларни баѐн қилишдан иборат бўлса, масалан: уч хонали сонларни ѐзма қўшиш ҳақидаги мавзу бўлса, ўқитувчи олдин ўқувчиларга қай ҳолда, ѐзма қўшиш алгоритмини баѐн қилишни, ундан кейин эса ўтган дарсдан нималарни такрорлаш кераклигини, бу асосда янги мавзуни яхши ўзлаштириш мумкинлигини, яъни, мавзудан олдин уй вазифасини текшириш зарурми ѐки йўқми, янги мавзуни ўзлаштириш учун ўқувчиларга қайси топшириқни тавсия қилишлигини ўйлаб кўриши керак. Шундан кейин ўқитувчи қайси ўқув материали билан дарснинг ҳар бир бўлимининг структурасини тўлдириш зарурлигини, ўқитишнинг қайси метод ва усулларини, қандай кўргазмалар тайѐрлаш ва қўллаш мумкинлигини ҳисобга олади.
Дарснинг ҳар бир бўлимини бажариш учун қанча вақт талаб қилишни аниқлаш зарур. Табиийки, дарснинг энг катта қисми дарснинг асосий дидактик мақсадини ечадиган бўлимга қаратилиши зарур.
Дарсга тайѐргарлик кўришда дарсда ўқувчиларга бериладиган вазифани бажариш усуларини кўрсатиш, яъни мисол ва масалаларни ечиб қўйиш, схематик ѐзув ва график ишларни тайѐрлаш, ўқитувчининг ўзи учун фойдалидир. Дарснинг мақсади, унинг структураси ва мазмуни аниқлангандан кейингина дарснинг режаси тузилади.
Дарснинг режасида унинг мавзуси ва асосий дидактик мақсади, фойдаланиладиган кўргазма қуроллар ва уни жиҳозлаш кўрсатилади. Тартиб бўйича дарс бўлимларининг структуравий номи ва унинг мазмуни, мумкин қадар вақтнинг тахминий бўлиниши ҳам кўрсатилади.
Дарс ишланмада технологик харита мумкин қадар тўлароқ ѐритилади. Суҳбатни олиб боришга ѐрдам берадиган саволлар ўқучиларга ҳавола этилади ва ўқувчилардан кутадиган жавоблар учун ўқув ишининг метод ва усуллари ѐзилади.
Мисол ва масалалар ечишга оид тавсия ва кўрсатмалар берилади. Шундай қилиб ўқитувчи қуйидаги ишларни бажариши лозим:

  1. Ўқув дастури ва ўқитувчи режасида дарснинг ўрнини аниқлаш.

  2. Дарснинг асосий дидактик мақсадини аниқлаш.

  3. Дарс мазмунини аниқлаш.

  4. Дарс босқичларини тузиб чиқиш.

  5. Дарс режасини тузиш.

  6. Дарс ишланмалар (конспектини) тузиш.

  7. Дарс ўтиш методларини аниқлаш.

  8. Ҳар бир босқичга сарфланадиган вақтни аниқлаш.

  9. Дарсда ва уйга бериладиган мисол ва масалаларни ечиб чиқиш.

  10. Кўргазма қуролларни тайѐрлаш ва ҳ.к.


  1. Download 6,6 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish