Таълими ходимларини қайта


ўрта таълим мактабларида бошланғич таълимнинг мақсади ва



Download 6,6 Mb.
bet21/103
Sana05.04.2022
Hajmi6,6 Mb.
#529112
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   103
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-2-qism-мажмуа (2)

ўрта таълим мактабларида бошланғич таълимнинг мақсади ва вазифалари, математика фанидан ўқувчиларнинг тайѐргарлик даражасига қўйиладиган зарурий талаблар ва бошланғич синфларда математика ўқитиш методикасининг дидактик тамойиллари
Мамлакатимизда юз бераѐтган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, халқ таълими тизимида бўлаѐтган ўзгаришлар «Таълим тўғрисида»ги Қонун ҳамда
«Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури»да кўрсатиб ўтилгандек ҳар бир бошланғич синф ўқитувчиси олдига муҳим вазифа қўймоқда. Бу мақсадлар бошланғич таълим учун хос бўғинларни ажратиш имконини берадики, бу бўғинлар хилма- хил ўқув фанлари дастурларида, ўқув режаларида, дарсликларда таълимнинг жорий этилиши ҳамда методик тизимида бирор тармоқни ҳосил қилиши мумкин. Давлат стандартларининг аниқ ўқув фани бўйича эмас, балки таълим соҳалари бўйича ишлаб чиқилиши ўқув фанларини варианти танлаш асосида ўқув-методик мажмуалар (дастур, ўқув режаси, дарсликлар)ни яратиш учун кенг имкониятлар очиб беради, шунингдек, ўқув фанлараро боғланиш ва билимларини мувофиқлаштириш тамойили асосида ўқув фанлариниг ички
боғлиқлиги ва ўқув фанлараро алоқасини таъминлашга хизмат қилади.
Бошланғич синф ўқитувчисининг методик-математик тайѐргарлиги дейилганда, биз уни илмий дунѐқараш асосида математикани ўқитиш методикаси бўйича умумий психологик-педагогик ва математик тайѐргарлик билан узвий боғланишда тайѐрланишни тушунамиз. Бундай тайѐрланиш вазифасига математикадан бошланғич таълим соҳасида маълум билим ва уқувларни эгаллаш ва болаларни ўқитиш орқали тарбиялашни ўзлаштириши киради.
Методик-математик тайѐргарлик бошланғич синфлар ўқитувчисини тайѐрлашнинг таркибий қисми бўлиб, унинг таълимий-тарбиявий фаолиятидан ажралган ҳолда қаралиши мумкин эмас. Иккинчи томондан, бошланғич синфларда математикани ўқитиш биринчи босқичдир, яъни болаларни навбатдаги мактаб математика курсини ўзлаштиришга тайѐрлаш босқичидир, ѐки математикадан тайѐрлигидир. Математикадан бошланғич таълимнинг бу икки жиҳати (аспекти) (бошланғич таълимнинг таркибий қисми ва математика олди тайѐргарлиги) методикада ўзининг муносиб аксини топиши лозим.
Бошланғич математика курси, бир томондан, билимларнинг бошқа соҳаларида фойдаланилади ва болаларнинг ривожланишига ѐрдам беради. Шу билан бошланғич билимлар ягона мажмуини яратади, иккинчи томондан зарурий методологик тасаввурларни ва фикрлашнинг мантиқий тузилишларини шакллантиришга йўналтирилган.
6-10 ѐшли давр болаларининг энг муҳим фикрлаш тузилмаларининг шаклланишида масъул давр эканлигини психологлар исбот қилишган. Мана шу болаликда шакллантирилмаган нарсаларни кейинчалик тўлдириш жуда қийин. Шу сабабли бошланғич таълим методикасининг, хусусан, математикадан бошланғич таълим методикасининг марказий вазифаларидан бири ўқитишнинг етарлича юқори ривожлантирувчи самарадорлигини оширишни таъминлашда ўқитишнинг болаларнинг ақлий ривожланишларига таъсирларини жадаллаштиришдан иборат.
Математикадан бошланғич таълим - тарбиявий вазифалари назарий билимлар тизими асосидагина ҳал этиши мумкин. Бу ўзича илмий дунѐқараш, психология, дидактика, математикани ва математика фани хусусиятини ўз ичига методологик ўқитиш назариясини (математика дидактикаси) олди. Бироқ, биргина назарий билимларнинг ўзи, ҳар қандай бошқа фаолиятга тайѐрланишдаги каби етарли эмас. Ўқитишнинг маълум мазмуни ва ўқитувчиларнинг ақлий фаолияти савияси билан таъсирланадиган у ѐки бу ўқув йўналиши учун энг яроқли усулларини тиклаш ва қўлланишини билиш дарсга тайѐрланишда ѐки дарснинг ўзида юзага келадиган аниқ методик вазифаларни ҳал этишни билиши зарурдир.
Айни шу бошланғич синфларда болаларнинг ақлий ривожланишларига асос солиниши сабабли бошланғич синф ўқитувчиси учун ўқувчиларнинг ақлий фаолиятлари даражасини ва имкониятларини билиш ва ҳисобга олиш, айниқса муҳимдир. Келгусидаги амалий фаолият учун хусусий, амалий, ўқувчилар мустақил иш натижасида хусусан, семинар, амалий ва лаборатория ишларида математикани ўқитиш методикасида бажариладиган ишлар орқали эгалланади.
Назарий билимларни амалий машғулотларга тайѐрланишда ва машғулотларнинг ўзида ўқитиш амалиѐтида фойдаланиш жараѐнида юзага келадиган турли-туман методик масалалар ҳал этилиши лозим.
Методик масалалар ҳар бир дарсда юзага келади, шу билан бирга, одатда улар бир қийматли ечимга эга эмас. Дарсда юзага келган методик масаланинг мазкур ўқув вазияти учун энг яроқли ечимининг ўқитувчи тез топа олиши учун бу соҳада етарлича кенг тайѐргарликка эга бўлиш талаб этилади.
Бошланғич таълим методикаси бу хусусиятни ҳисобга олмайди. Ўйинда ўқитиш воситаси сифатида мутлақо фойдаланилмайди. Мавжуд дидактик ўйинлар мантиқ илми ва математика нуқтаи назаридан мазмунан етарли эмаслиги туфайли улардан кам фойдаланилади, шу билан бирга бошқача йўл билан ўрганилган материални фақат мустаҳкамлаш воситаси сифатида ишлатилади.
Болаларни 6-7 ѐшдан ўқитишнинг мазмуни ва усулларида муаммолар юзага келади. Саноқни ўрганиш, қўшиш ва кўпайтиришни биринчи босқичда ўргатиш (йигирма ичида) бошланғич таълимнинг марказий вазифаси бўлиб келган ва шундоқ бўлиб қолади. Бироқ, бу вазифа ягона бўлиб қолмасдан, балки у болаларни математикани ўрганишга янада кенгроқ ва ҳар томонлама тайѐрлаш ишининг таркибий қисми бўлиб қолади ва ушбу иккита асосий йўл билан белгиланади: педагогик йўл, яъни болалар фикрлашини қўлланиладиган математик мулоҳазаларга тайѐрлаш ва математика йўли - яъни болаларни энг муҳим математик тушунчаларни ва энг аввало натурал сон ва геометрик шакл тушунчаларини ўрганишга тайѐрлаш.
Болаларни математикани ўрганишга тайѐрлашда ишни нимадан бошлаш янгича ечимни тақозо этади. Математикани ―жиддий‖ ўрганиш учун болаларни партага ўтқазишдан олдин, балки, улар билан ―математик ўйин‖ ўтказиш лозимдир.

Download 6,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish