Таълими ходимларини қайта


Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси



Download 6,6 Mb.
bet15/103
Sana05.04.2022
Hajmi6,6 Mb.
#529112
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   103
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-2-qism-мажмуа (2)

Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси:


А1

  • атрофдагилар билан ўзаро мулоқот чоғида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қила олиш ва гуруҳда ишлай олиш;

  • муаммо ва тушунмовчиликлар рўй берган пайтларда ўзини тутиши тўғрисида тўғри қарор қабул қила олиш.

А1+


  • математика ҳар бир инсоннинг кундалик ҳаѐтда учрайдиган муаммоларни ҳал қилиш воситаси эканлигини тушуниш
  • Миллий ва умуммаданий компетенция:


А1

  • жамоат жойларидаги одоб-ахлоқ қоидалари ва анъаналарни ўзлаштириш.

  • содда кундалик ҳодисаларни математик тилда ифодалаш усулларидан фойдалана олиш.

А1+


  • содда реал ҳодисаларни математик тилда ифодалаш усулларининг самарали эканлигини тушуна олиш.
  • Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси:


А1

  • аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда шахсий режаларни туза олиш;

  • мураккаб бўлмаган ҳисоблашларда ҳисоблаш воситалардан ва тайѐр компьютер дастурларидан фойдалана олиш;

  • ўрганилган математик усулларданкундалик вазиятларда меҳнатни енгиллаштириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, қулай шарт-шароитга олиб келиш мақсадида фойдалана олиш.

А1+


  • ўрганилган математик усуллардан кундалик вазиятларда меҳнатни енгиллаштириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, қулай шарт-шароитга олиб келиш мақсадида самарали фойдалана олиш.

Математика мазмунига оид умумий компетенция


А1

  • берилган сонларни ва энг содда касрларни ўқийди, ѐзади, таққослай олади, тартибга солиб, турли кўринишларда тасвирлай олади;

  • содда сонли ифоданинг қийматини оғзаки ва ѐзма ҳисоблай олади;

  • содда амалий, матнли ва мантиқий масалаларни еча олади;

  • текислик ва фазодаги содда геометрик фигураларни тасаввур қилади, танийди ва тасвирлай олади;

  • объектларни хоссалари бўйича тартиблайди ва содда комбинациялар туза олади;

  • содда амалий ҳолатларда тайѐр жадвалларга маълумотлар кирита олади, энг содда диаграммалар шаклида тасвирлай олади.

А1+


  • арифметик ҳисоб-китоб техникасига ва жуфт-тоқликка оид қизиқарли, ностандарт ва матнли масалаларни еча олади;

  • бўяшлар, қоплашлар, қирқишлар, симметрияга оид содда геометрик масалаларни еча олади;

  • содда амалий вазиятларда комбинаторик ва мантиқий масалаларни еча олади;

  • электрон ахборот манбаларидан турли кўринишдаги содда математик маълумотларни излаб топади, фойдалана олади.

Жамиятнинг, ахборот муҳитининг ва меҳнат бозорининг жадал ривожланиши натижасида репродуктив таълим тизими давр талабига жавоб бермай қолди. Олинаѐтган маълумотларнинг кескин кўпайиб бораѐтганлиги сабабли бу маълумотларни қайта ишлаб, ундан фойдаланиш учун ѐш авлодга етказилиши керак бўлган билимлар ҳам таборо ортиб бормоқда. Бугунги кун ўқитувчиси олдида дарс соатларини оширмай туриб, олдиндан режалаштирилган билимлар билан бир қаторда энг янги, охирги ахборот ва маълумотларни ўқувчиларга етказиб беришга улгуриш муаммоси турибди. Фақат билим олишга йўналтирилган таълим ўтган замонда қолмоқда.
Компетенциявий ѐндашувга асосланган таълим бу – ўқувчи ўқув жараѐнида эгаллайдиган билим, кўникма ва малакаларни ўз шахсий, касбий ва ижтимоий фаолиятида қўллай олиш нуқтаи назаридан бериладиган таълимдир.
Компетенциявий ѐндашувга асосланган таълимдан мақсад ўқувчини кенг қамровли фикр-мулоҳаза юритадиган ва мулоқотга кириша оладиган, таълим жараѐнида эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини ўз шахсий, касбий ва ижтимоий фаолиятида қўллай оладиган баркамол шахс қилиб етиштиришдир. Умумтаълим мактаблари олдига, бир томондан, теварак-атрофда содир бўлаѐтган жараѐнларни тўғри тушунадиган, иккинчи томондан, жамият ҳаѐтида фаол иштирок этиб, ўз ижобий таъсирини ўтказа оладиган ҳар томонлама зиѐли шахсни тарбиялаш вазифаси қўйилмоқда. Маълумки, математик саводхонлик барча фанларни, айниқса аниқ фанларни ўзлаштиришда муҳим ўрин эгаллайди. Бу жараѐнда математика фанининг аҳамияти беқиѐсдир. Математика – фан ва техника тараққиѐтининг асосий омилларидан бири бўлиб, фан, маданият ва кундалик ҳаѐтимизда алоҳида ўрин тутади. Шунинг учун ўқувчиларнинг дарс ва дарсдан ташқари фаолиятида кенг кўламдаги математика билан шуғулланишлар бўлиши керак. Бунда:

  • математикага хос гўзаллик ва жозибадорликдан фойдаланиб ҳар бир ўқувчига мос равишда ривожлантирувчи мантиқий фаолият билан шуғулланиш;

  • жадвал, диаграмма, график кўринишда берилган ахборотларни ўқий олиш, жадваллар тузиш, диаграммалар ясаш, графиклар чизиш;

  • оммавий ахборот воситаларида берилаѐтган диаграмма, график кўринишдаги реал сонли маълумотларни таҳлил этиш кўникмаларини ҳосил қилиш керак бўлади.

Фанлараро боғланишда амалдаги тил билан боғланиш учун спетсифик восита бўлган математика тилини ўқитиш тамойилиал аҳамиятга эга бўлади. Математик саводхонлик ва бу тилдан унумли фойдалана олиш (гапнинг аниқ мазмунини, гаплар орасидаги мантиқий боғланишни билиш) фикрлашнинг аниқлиги ва тартиблилигини кўрсатади.
Ўқитувчи ва ўқувчининг биргаликдаги ҳаракати натижасида нимага эришилганига эмас, балки бу натижага қайси йўл билан эришилганига асосий эътиборни қаратиш керак. Бунда:

  • умумфан йўналиши даражасидаги ўқитиш – математик стандартнинг ўрта мактаб курсидаги билимларини эгаллаш;

  • математик йўналишда – математикани табиий фанлар билан уйғунлашган ҳолда ихтисослашган кенгайтирилган фан йўналиши бўйича ўқитиш.

Бу фанни ўрганиш инсоннинг илмга бўлган қизиқишини, мантиқий фикрлаш қобилиятини ошириб, бошқа фанларнинг ўқитилишига таъсир кўрсатади ва таълимда асосий вазифани ўтайди.
Тажрибалар шуни кўрсатадики, ўқувчиларда намоѐн бўладиган математик тушунчаларни яхши ўзлаштириш, математик фикр юритишга тайѐр бўлиш, масала ва муаммоларни еча олиш, математик тилда бемалол иш юрита олиш кўринишидаги самарали натижаларни таълим усулини ўзгартирибгина эришиш мумкин. Бунда изланувчанлик асосий ўрин тутади. Масалан, муаммоли ўқитишда ўқувчилар назарий ва амалий кўринишдаги турли муаммоларни ечиш орқали янги билим ва малакаларни эгаллайди. Муаммоли вазиятларни вужудга келтириш, қизиқарли муаммоларни қўйиш ва уларнинг ечилишига ѐрдам бериш ўқувчиларнинг фаоллиги ва мустақиллигини ривожлантириб, бу фанга бўлган қизиқишини оширади. Натижада ўқувчилар олган билим ва кўникмаларидан фойдаланишни ўрганишади ва ўзларининг ижодий имкониятлари ва аниқ фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришади.
Ўқитишнинг замонавий компетенциявий ѐндашувга ўтилиши таълим жараѐнига қор кўчкиси каби таъсир кўрсатади ва мисли кўрилмаган ўзгаришларга олиб келади. Бунда янгиликларни таълим жараѐнига олиб кириш ва жорий этиш бугунги кун ўқитувчисиининг вазифасига айланади. Билимли,
юқори малакага эга бўлган ўқитувчи кадрларгина жамиятнинг таълим олдига қўйган вазифасини амалга оширишга қодир бўладилар. Ўқитувчининг изланиши, бугунги кун талаблари асосида ўз-ўзини тарбиялаши, ўз устида тинимсиз изланиши, замонавий педагогик технологияларни мукаммал ўзлаштириши ва уларни таълим жараѐнида қўллаши таълим самарадорлигини оширади. Замонавий педагогик технологиялар таълим жараѐнининг таъсирчанлигини оширади, ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш жараѐнини шакллантиради, ўқувчиларда билимга иштиѐқ ва қизиқишни оширади, билимларни мустаҳкам ўзлаштириш эса улардан амалиѐтда эркин фойдаланиш кўникма ва малакаларини шакллантиради.
Математика ўқитиш жараѐнининг энг асосий йўналишлари қуйидаги тўрт қисмдан иборат:

  • математик тушунчалар тўпламини билиш;

  • математик мулоҳаза юрита олиш;

  • математик масала ва муаммоларни ечиш;

  • математик тилни эгаллаш.

Математика дарсларида замонавий методик воситалардан фойдаланиш ўқитувчига мавзунинг тўлиқ ўзлаштирилишига ѐрдам берибгина қолмасдан, ўқув жараѐнида ўқувчиларнинг ўзлари фаол иштирок этишларини ҳам таъминлайди. Бу эса математика фанини ўқитишда ижобий натижаларга эришиш гарови бўлиб хизмат қилади.
Ўқитишга қўйилган мақсад ва режалаштирилган натижаларни, асосан, дидактик технологияларнинг тўғри танланиши, ўқув жараѐнини ва ўқув фаолиятини уюштириш усулларини мулоҳаза қилиб танланганлигини таъминлайди. Таълим жараѐнинг қизиқарли бўлиши турли дидактик тизимлар мажмуининг қандай танланишига боғлиқ. Масалан, қуйидаги дидактик тамойиллар муваффақиятли амалга оширилиши мумкин:

  • юқори қийинчилик даражасида ўқитиш;

  • назарий билимларнинг устуворлиги;

  • катта тезликда билим берилиши;

  • ўқувчиларнинг таълим олиш жараѐнини тушуниб етиши;

  • ҳар бир фуқаро ва касб эгасида математик компетентликнинг бўлиши;

  • математик таълимга АКТларнинг татбиқ этилиши жаҳон миқѐсидаги илғорлик гаровидир;

  • математик таълимнинг барча сигмент, қатлам ва даражаларининг ўзаро боғлиқлиги (ўқитишнинг боғча болаларидан то илғор математика ўқитувчиларигача, мактабгача муассаса ходимлари ва ота-оналаргача қамраб олиш);

  • мактаб ва педагог фаолиятининг сифатини фақат битирувчилар ва педагогларнинг абсолют натижалари даражаси билангина эмас, математик компетентликни қай даражада эгаллаганлиги билан ўлчаш.

Натижада кам вақт давомида катта хажмдаги маълумотлар ўқувчилар томонидан эгалланиб, таълим самарадорлиги кескин оширилишига эришилади.
(Oригинaл)

Download 6,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish