Таълими ходимларини қайта


Бошланғич синфлар ўқитувчисининг методик-математик тайѐргарлиги вазифалари



Download 6,6 Mb.
bet13/103
Sana05.04.2022
Hajmi6,6 Mb.
#529112
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   103
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-2-qism-мажмуа (2)

Бошланғич синфлар ўқитувчисининг методик-математик тайѐргарлиги вазифалари


Мамлакатимизда ахборот коммуникация технологиялари жадаллик билан ривожланаѐтган, глобаллашув, дунѐ бозорида рақобат тобора кучайиб бораѐтган бир даврда, демократик тараққиѐт, модернизатсия ва янгиланиш борасида белгиланган мақсадларга эришишда энг муҳим қадрият ва ҳал қилувчи куч бўлган билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш муҳим омил бўлмоқда.
―2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси‖да халқимиз ҳаѐт даражасини юксалтиришнинг аниқ механизмлари белгилаб берилганлиги тўғрисида фикрларини билдириб, ушбу стратегиянинг нафақат халқимиз,
балки дунѐ жамоатчилиги эътиборини ўзига жалб этган муҳим ҳужжатга айланганлигини алоҳида таъкидлаб ўтамиз.
Жамиятнинг, ахборот муҳитининг ва меҳнат бозоридаги ҳолатнинг жадал ривожланиши натижасида репродуктив таълим тизими давр талабига жавоб бермай қолди. Бу эса математикани ўқитишнинг янгича ѐндашувларини ишлаб чиқилишини талаб қилмоқда.
Ёшларнинг билим ва иқтидорини чуқурлаштириш, уларнинг келгусида малакали кадрлар бўлиб Ўзбекистонни янада ривожлантиришдаги иштирокини таъминлаш мақсадида таълим жараѐнига замонавий ѐндашувлар жорий этилмоқда, шунга жавобан билимимизни, ишимизни самарали ва амалиѐтга жорий этишда натижавийликка етиборни қаратмиз.
Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши, барқарор ривожланиши маълум бир даражада ѐшларнинг чуқур билимга, мустаҳкам ишонч-эътиқодга ва умуман, комил инсон бўлишларига боғлиқ.
Бу ҳақда Биринчи Президентимиз шундай деб таъкидлаган: «Комил инсон деганда биз, аввало, онги юксак, мустақил фикрлай оладиган, хулқ-атвори билан ўзгаларга ибрат бўла оладиган, билимли, маърифатли кишиларни тушунамиз. Онгли, билимли одамларни олди-қочди гаплар билан алдаб бўлмайди. У ҳар бир нарсани ақл, мантиқ тарозисига солиб кўради. Ўз фикр- ўйи, хулосасини мантиқ асосида қурган киши етук одам бўлади»1.
Жамиятимиз олдида вужудга келаѐтган муаммоларни ҳал этишга фаол кириша оладиган, шароитни яхши тушунадиган, кенг қамровли фикрлайдиган, ҳаѐтда учрайдиган кундалик ва касбий муаммоларни тушунадиган, таҳлил қила оладиган, таққослай оладиган, амалий ҳал эта оладиган инсонларга бўлган талаб қўйилмоқда.
Барчамизга маълумки, математика фани инсоннинг ақлини ўстиради, унинг диққатини ривожлантиради, кўзланган (ривожлантирилган) мақсадга эришиш учун ўзида қатъият ва иродани тарбиялайди, ўзидаги алгоритмик тарздаги тартиб-интизомлиликни таъминлайди ва энг муҳими унинг тафаккури кенгаяди.
Биринчи Президентимиз жуда ўринли таъкидлаб ўтганларидек, «чуқур таҳлил, мантиққа асосланмаган фикр одамларни чалғитади. Фақат баҳс- мунозара, таҳлил меваси бўлган хулосаларгина бизга тўғри йўл кўрсатиши мумкин»1
Демак, замонавий инсон мустақил қарор қабул қила оладиган, жамоада ишлай оладиган, ташаббускор, янгиликларга мослаша оладиган, машаққатли ва асабий холатларга чидамли, бу холатлардан чиқа оладиган бўлиши керак. Ҳамма



1 Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. //Асарлар тўплами. 7 жилд. - Т.:
―Ўзбекистон‖, 1999, 134-бет.
бундай сифатларни математика таълимида компетенциявий ѐндошувдан фойдаланиш асосида эришиш мумкин.
Бугунги кунда иқтисодий ривожланган давлатларда компетенциявий ѐндошув таълим мазмунини модернизатсия қилиб, янгича ўқитиш йўналишларидан бирига айланган. Бу давлатлардаги умумий таълимнинг янгича мазмунининг асосини ўқувчиларнинг таянч компетенцияларини ҳосил қилиш ва ривожлантириш ташкил этади.
Таълимга компетенциявий ѐндошув эскириб қолган ―билим, кўникма ва малакани ўзлаштириш‖ конконцепциясига қарши ўлароқ, касбий, шахсий ва жамиятдаги кундалик ҳаѐтда учрайдиган ҳолатларда самарали ҳаракат қилишга имкон берадиган турли кўринишдаги малакаларни ўқувчилар томонидан эгаллашни назарда тутади. Шундай қилиб, компетенциявий ѐндашувда математик таълимнинг асосини амалий, татбиқий йўналишларини кучайтиришга қаратилади.
Бундан ташқари, тузилаѐтган таълим стандартлари ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларида таълим олишлари, турли касб эгалари бўлишлари ва ҳар томонлама фаол фуқаро бўлишлари учун зарур бўладиган сифатларни акс эттириши керак.
Мамлакатимизнинг дунѐ ҳамжамиятига интеграциялашуви, фан-техника ва технологияларнинг ривожланиши ѐш авлоднинг ўзгарувчан дунѐда рақобатбардош бўлиши фанларни мукаммал эгаллашни тақозо этади, бу эса Ўзбекистон Республикаси таълим тизимига математикани ўргатиш бўйича халқаро стандартларни жорий этиш орқали таъминланади.
Стандарт лойиҳаси тузилишда қуйидаги умумэътироф этилган халқаро меъѐрлардан фойдаланилди:

  1. Европа Кенгашининг ―Узлуксиз таълим учун таянч компетенциялар – умумевропа стандартлари структураси‖ тўғрисидаги ҳужжати («Key competences forlifelong learning — a European Reference Framework»2)

  2. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш tashkilotining (Organisation forEconomic Cooperation and Development (OECD)) Халқаро ўқувчиларни баҳолаш Дастури (Programme forInternational Student Assessment (PISA)) стандартлари3.

  3. Таълим натижаларини баҳолаш бўйича Халқаро Ассоциациясининг (International Association forthe Evaluation of Educational Achievement (IEA))




2 Recommendation of the European Parliament and of the Council of 18 December 2006 ―On key competences for lifelong learning‖ (2006/962/EC)
3 PISA 2012 Assessment and Analytical Framework (mathematics, reading, science,problem solving and financial literacy.
Халқаро математика ва аниқ ва табиий фанларнинг тенденцияларини ўрганиш маркази (Trends in international mathematics and science study Center(TIMSS)) стандартлари 4 .
PISA тадқиқотларида ўқувчиларнинг алоҳида фанлардан билими текширилмайди, балки катта ҳаѐтда зарур бўладиган билим ва малакаларининг ҳолати ўрганилади, шунингдек, ўқувчиларнинг фанлараро компетентлиги баҳоланади.
―Математик саводхонлик‖ ўқувчиларнинг мактаб математика курсида эгаллаган билимларини текширишни эмас, балки турли вазиятларда математик билим, кўникмаларни қўллай олишларига асосий эътибор қаратилади. Ўқувчиларга, асосан, ўқув эмас, балки кундалик ҳаѐтга хос бўлган амалий вазиятлар таклиф этилади (тиббиѐт, уй-жой, спорт ва ҳ.к.). Бунда ўқувчилар кўп ҳолларда нафақат математиканинг турли мавзулари ва бўлимларидан, балки бошқа фанлар, масалан, физика ва биологиядан олган билим ва кўникмаларидан фойдаланишлари талаб этилади.
1-ҳужжатнинг айрим ҳолатларини назарда тутган ҳолда Халқ таълим вазирлиги қошидаги Республика таълим маркази тавсиясига кўра математика бўйича қуйидаги таянч компетенцияларга эришишга қаратилган таълим стандартининг янги авлодини яратиш:

  • Коммуникатив компетенция

  • Ахборот билан ишлаш компетенция

  • Шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенция

  • Ижтимоий фаол фуқаролик компетенция

  • Умуммаданий компетенциялар

  • Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенция

  • Download 6,6 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish