2
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
ва
ўрта
махсус
таълим
вазирлигининг 2016 йил “22” январдаги “26”-сонли буйруғининг 2-иловаси
билан фан дастури рўйхати тасдиқланган.
Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари
бўйича Ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи
Кенгашининг 2016 йил “9” январдаги 1-сонли баённомаси билан
маъқулланган.
Фан дастури Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ишлаб
чиқилди.
Тузувчилар:
Мусурманова О. –“Педагогика ва психология” кафедраси профессори,
п.ф.д.;
Шарипова С. –“Педагогика ва психология” кафедраси ўқитувчиси.
Тақризчилар:
Халилов Ф. – ТДПУ профессори, п.ф.д.;
Жуманиёзова М. – “Педагогика ва психология” кафедраси ўқитувчиси.
Фан дастури Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Илмий
кенгашида кўриб чиқилган ва тавсия қилинган (2015 йил “26” ноябрдаги 4-
сонли баённома).
3
КИРИШ
“Умумий педагогика” фани дастури филология ва тилларни ўқитиш таълим
йўналиши талабалари учун мўлжаллланган бўлиб, Давлат таълим стандартига асосланиб
тузилган. Ҳозирги даврда умумий педагогика фанини ўқитиш бўлғуси ўқитувчиларда
педагогик маҳоратни ривожлантириш, уларда янгича тафаккурни таркиб топтириш,
таълим-тарбия жараёнини модернизация қилишнинг устивор йўналишлари ҳақида
билимга эга бўлиш, педагогик дунёқарашни, ўз касбига нисбатан ижодий муносабатни
шакллантириш, педагогик фаолият жараёнига илмий, назарий, методик жиҳатдан
умумий тайёргарликни таъминлашга йўналтирилган.
Ҳар бир бўлғуси ўқитувчи ўқув-тарбиявий фаолиятни муваффақиятли олиб
бориши учун зарур бўлган педагогик билимлар ва кўникмаларнинг умумий ҳажмини,
ўқитувчи-мураббийга хос умумий касбий ва шахсий фазилатларни эгаллаши лозим.
Шунга кўра ҳар бир мутахассис-ўқитувчи шахси ўзига хос бетакрордир ва бу ҳолат ўз
навбатида бакалавр-бўлғуси ўқитувчиларнинг умумий педагогика фанидан чуқур билим,
малака ва кўникмаларни эгаллашни тақозо этади.
Мазкур фаннинг педагогика назарияси қисмида бўлғуси ўқитувчилар
педагогиканинг айнан шу назарий масалалари бўйича билимга эга бўладилар, касбий
фаолиятга тайёрланадилар.
Фаннинг педагогика тарихи қисмида талабанинг умумпедагогик билим
даражасини кенгайтириш, педагогик меросимизга ҳурмат билан муносабатда бўлишга
алоҳида урғу берилади. Таълим ва тарбия назарияси ва амалиёти, тарбия ва таълим,
унинг ривожланиш жараёни жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва ҳар бир
тарихий босқичда илмий билимлар даражаси билан боғлиқлиги тўғрисида аниқ тасаввур
ҳосил қилади. Бўлажак ўқитувчи педагогика тарихи курсини ўрганиш давомида бошқа
психологик-педагогик ўқув фанлари, педагогик тушунчалар юзасидан фикр юритади
ҳамда уларнинг моҳиятини тушуна боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |