Таълим вазирлигининг 2016 йил "22" январдаги "26"-сонли буйруғининг 2-иловаси



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/21
Sana23.02.2022
Hajmi0,92 Mb.
#172094
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Umumiy pedagogika

И
С
С
М
М
 
 
 
Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни 
 
 
ПЕДАГОГИКА НАЗАРИЯСИ 
Кадрлар тайёрлаш миллий модели. Ҳозирги даврда ўқитувчилик касби ва 
унинг жамиятда тутган ўрни
Ўзбекистон Республикасида кадрлар тайёрлашнинг миллий модели ва унинг 
асосий таркибий қисмлари; шахс-кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти, таълим 
соҳасидаги хизматларнинг истеъмолчиси ва уларни амалга оширувчи; давлат ва 
жамият—давлат ва кадрлар тайёрлаш тизимининг фаолиятини тартибга солиш ва 
назорат қилишни амалга оширади, ҳамда фуқароларнинг ўрта умумий таълим, ўрта 
махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълим 
турларини олиш ҳуқуқини кафолатлайди; узлуксиз таълим ва унинг фаолият кўрсатиш 
принциплари таълимнинг устуворлиги, таълимнинг демократлашуви, таълимнинг 
ижтимоийлашуви, таълимнинг миллий йўналтирилганлиги, таълим ва тарбиянинг узвий 
боғлиқлиги, ҳар томонлама комил инсонни шакллантиришга йўналтирилганлиги, 
иқтидорли ёшларни аниқлаш; 
Узлуксиз таълим тизими ва турлари мактабгача таълим, умумий таълим, умумий 
ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги 
таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, мактабдан ташқари 
таълим; фан, табиат ва жамият тараққиёти ҳақидаги янги фундаментал ва тадқиқий 
билимларни шакллантириш, юқори малакали илмий ва педагогик кадрлар тайёрлаш 
соҳаси сифатида; ишлаб чиқариш — кадрларга бўлган эҳтиёжни, шунингдек, уларнинг 
тайёргарлик сифати ва савиясига нисбатан қўйиладиган талабларни белгиловчи асосий 
буюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимини молия ва моддий-техника жиҳатдан таъминлаш 
жараёнининг қатнашчиси. 


6
Педагоглик 
(ўқитувчи-муаллим, 
тарбиячи-мураббий) 
касби. 
Педагоглик 
касбининг пайдо бўлиши ва равнақ топиши. Шарқ мутафаккирлари (Ал-Хоразмий, Абу 
Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Алишер Навоий ва бошқалар) 
ва Ғарб педагоглари жамиятда педагоглик касбининг тутган ўрни ҳақида. Ўқитувчи-
бакалаврнинг асосий вазифалари, бурч ва масъулиятлари. 
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А.Каримов демократик-ҳуқуқий 
давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришида ўқитувчи-мураббийнинг обрў-
эътибори, бурч-масъулияти ва унинг баркамол шахсни шакллантиришда тутган ўрни 
ҳақида. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни (1997 йил) таълим 
муассасалари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳақида. 
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида бакалавр-ўқитувчининг асосий 
хизмат вазифалари ва унинг шахсига қўйилган талаблар. Ўқитувчи- мураббийнинг ўзига 
хос фазилатлари илмий дунёқараши ва инсонпарварлиги. Унинг ижтимоий-педагогик 
нуқтаи назари, баркамол авлод тарбияси учун ўқитувчи-мураббийнинг жамият олдидаги 
масъулияти, унинг касбий билимлари ва кўникмалари. Педагог истеъдоди ва қобилияти. 
Ўқитувчи-мураббийнинг педагоглик ахлоқ-одоби ва назокати, унинг ўқувчилар, ота-
оналар ва ҳамкасблари билан мулоқоти. 
Педагогик маҳоратни эгаллаш йўллари. Абу Наср Форобий, Абу Райҳон 
Беруний, Абу Али Ибн Сино, Алишер Навоий, Ян Амос Коменский, Лев Толстой, Ҳамза 
Ҳакимзода Ниёзий, Абдулла Авлоний каби буюк мутафаккирларнинг илмий салоҳияти 
ва педагогик маданияти. Уларнинг педагогика фани ва маориф ривожига қўшган 
ҳиссаси. Ҳозирги шароитда ўқитувчи-мураббий шахсига қўйилган талабларнинг ортиб 
бориши. Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси-педагогик маҳорат устаси. 

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish