Таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


-расм. Меҳнат тақсимоти босқичлари



Download 8,59 Mb.
bet19/225
Sana14.06.2022
Hajmi8,59 Mb.
#667631
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   225
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

2.1-расм. Меҳнат тақсимоти босқичлари


Автоматлаштирилган ишлаб чиқариш шароитида меҳнатнинг индивидуал воситалари машина ва механизмларнинг тўлақонли автоматик тизимлари билан алмаштирилади. Ишлаб чиқариш жараёнларининг узлуксизлиги меҳнат объектларини ташиш, уларни ўрнатиш ва иш асбоблари, жиҳозлар ва мосламаларни ўрнатиш, ўлчаш асбоблари ва мосламаларидан фойдаланиш каби меҳнат функцияларини бажаришдан озод қилинган ишчининг технологик жараёнда иштирок этишини истисно қилмайди.
Ишлаб чиқариш жараёнини бошқаришнинг рақамли воситалари қўлланган ҳолларда ишчи ушбу функциядан ҳам озод қилинади, унинг асосий роли тизимни созлаш, таъмирлаш ва унинг ишлашини назорат қилишдан иборат бўлади. Шундай қилиб, ходимнинг меҳнат фаолиятида биринчи ўринга - моҳирлик ва эпчиллик эмас, балки унинг юқори интеллектуал даражаси чиқиб олади. Энди ходимнинг билимлари унинг замонавий, рақамли технологияларни ва юқори унумли ва пухта эгаллаш қобилиятини аниқлайди.
Меҳнатни ташкил этишнинг индустриал тизимида билим, худди меҳнатдан ажратилгандай бўлиб, у ишлар лойиҳасини ишлаб чиқувчи томонидан ёзилган қоидалар ва кўрсатмаларга мувофиқ бажарилиши керак эди. Постиндустриал иқтисодиётида меҳнатни ташкил этиш мафкураси ўзгармоқда, турли тоифадаги ходимлар, биринчи навбатда менежерлар ва ишчилар орасидаги масофа қисқариши билан жалб этувчан меҳнатнинг яхлит моделлари
яратилмоқда. Постиндустриал иқтисодиётнинг илк паллаларида "меҳнатни инсонийлаштириш", "ишлар ротацияси ", "инсон ресурсларини ривожлантириш", "меҳнатни бойитиш" каби тушунчалар кенг қўлланила бошланди, шу билан бирга, "меҳнатни профессионаллаштириш" ва демократлаштириш (автономлаштириш) тенденциялари кузатилди. Меҳнатнинг табиати ва мазмуни босқичма-босқич ўсиб борди, улар операцион тейлористик меҳнатни ташкил этишдан функциялар ва касбларни бирлаштирган ҳолда кўп томонлама меҳнатни ташкил этишга ўтишни бошланди. Ўтмишдан фарқли ўлароқ, ускуналарни профилактика қилиш, таъмирлаш ва қайта дастурлаштириш асосий ходимларга юклатилган. Бу нафақат ишлаб чиқаришни, балки меҳнатни ҳам мослашувчан ташкил этиш натижасидир. Шундай қилиб, меҳнатни демократлаштириш ва автоматлаштириш ишчини "машина диктатураси" ва бюрократик кўрсатмалардан озод қилади, унга қарор ва ҳаракатларида танлаш эркинлигини бериб, муваффақиятли ишлаш учун жавобгарлик ва рискни оширади.
Ўз фаолиятида режалаштирувчилар, таҳлилчилар ва маркетологлар ишини бирлаштирган универсалларнинг ўз соҳаларида олға силжиши бошланди. Бундан ташқари, компания ишларининг бир қисми шартнома асосида ихтисослаштирилган компанияларга берила бошланди, ишлаб чиқаришни оммавий номарказлаштириш ва парчалаш, ўзини ўзи таъминлайдиган алоҳида таркибий бўлинмалар ва шўъба корхоналар ташкил этилди, яъни аутсоурсинг ва аутстаффинг ривожлана бошлади. Шу билан бирга, иш ҳақини камайтириш учун иш берувчилар ўзларининг ҳолати ва функцияларини ўзгартирмасдан, фақат бажарилган иш учун ҳақ тўлаш билан ходимларни мустақил ишчилар тоифасига ўтказишни бошладилар. Бу иш ҳақида қўшимча тежашни таъминлади. Бундан ташқари, ходимларни ташқи назоратдан ўзини ўзи бошқариш, ўзини ўзи ташкил қилиш ва ўзини ўзи назорат қилиш даражасига ўтишни мотивациялаш ва рағбатлантириш ўзгарди. Юқорида айтилганларнинг барчаси индустриал меҳнатининг шаклланиши йўлидаги тўсқинларни йўқ қилади (2.1-жадвал).
Шу билан бирга, индивидуал маҳорат ва топқирликнинг аҳамияти тобора ортиб бориши билан 1980 йилларга бориб тақаладиган меҳнатни ташкил этишнинг гуруҳ, жамоавий ёки бригада шаклларининг роли ошди, СССРда фаол равишда кенг тарқалди ва бу ерда ҳамжиҳатлик, уйғунлик ва инновацион туйғулар ривожлантирилди. Гуруҳ ишларини ташкиллаштиришнинг янги ролига кўра, анъанавий уч даражали бошқарув тизими пастки ва ўрта менежерларни бригада маслаҳатчиларига айлантириш билан бузилади. Шундай
қилиб, меҳнат унумдорлигини оширишга имкон берадиган янги меҳнат ресурслари, янги ишчи яратилади.
Замонавий технологиялар дунёнинг исталган нуқтасига етиб борадиган, вақт ҳудудлари ва бошқа тўсиқларни енгиб ўтадиган арзон ва юқори тезликдаги алоқа тизимларини яратади, аммо бошқа объектлардаги ишлаб чиқариш жараёнини кузатиб бориш орқали марказдан узоқда жойлашган корхоналарни бошқаришга имкон беради. Натижада, уйда ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилиш мумкин бўлади, унинг доирасида иш дунёнинг исталган нуқтасида, куннинг ёки туннинг исталган вақтида амалга оширилиши мумкин.
XX аср 80-йилларнинг охири ва 90-йилларнинг бошларида компьютер тизимлари одамларга вазифаларини бажаришда ёрдам бериш учун эмас, балки уларни алмаштириш, функцияларини торайтириш ёки уларнинг фаолияти устидан назорат ўрнатиш учун ишлатилган. Касбларнинг кенг доирасида нафақат компьютерлаштириш туфайли ишдан бўшатиш, балки доимий ишчиларни вақтинча ишчилар билан оммавий равишда алмаштириш ҳам содир бўлди.
90-йилларнинг ўрталарига келиб компьютерлаштиришнинг янада ривожланиши натижасида "масофада ишлаш" деб номланадиган ахборотни қайта ишлаш билан боғлиқ тенденция пайдо бўлди. Меҳнатни компьютерларга, шу жумладан жараёнларни бошқаришга тўлиқ боғлаб қўйиш мумкин бўлгандан кейин, уни институционализация қилиш ва электрон тармоқлардан фойдаланиб, сигналларни қайта ишлаш марказлари ёки компьютерлар ва модемлардан фойдаланган ҳолда уйда вазифаларни бажарадиган "масофадаги ишчилар" га ўтказиш мумкин бўлди. 1990 -илларнинг ўрталарида авиачипталар ва меҳмонхоналарни брон қилиш ва масофавий банк, суғурта ва курьерлик хизматларини тақдим этиш бўйича қўнғироқларни амалга ошириш ва буюртма марказлари кенгайганидан сўнг, "масофадаги иш" ҳақиқий меҳнат муаммосига айланди.

Download 8,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish