Мобил Интернет етакчилик қилади
-
Янги технологияларни қўллашдан эҳтимолий
иқтисодий самара
|
1 йилда трлн
доллар
|
Мобил Интернет
|
3,7-10,8
|
Ақлий меҳнатни автоматлаштириш
|
5,2-6,7
|
Буюмлар интернети
|
2,7-6.2
| -
Булутли хизматлар
|
1,7-6,2
|
Робототехника
|
1,7-4,5
|
Автоном ва деярли автоном ҳаракатдаги воситалар
|
0,2-1,9
|
Кейинги авлод геномикси
|
0,7-1,6
|
Энергия омбори
|
0,1-0,6
|
3D-босма
|
0,2-0,6
|
Материалшунослик
|
0,2-0,5
|
Нефть ва газ разведкасининг янги усуллари
|
0,1-0,5
|
Тикланадиган энергия манбалари
|
0,2-0,3
|
Шундай қилиб, янги илмий ва технологик базада қурилган олтинчи технологик укладга ўтиш нафақат меҳнатни ташкил қилишни, балки меҳнат жараёнининг таркибини ҳам сезиларли даражада ўзгартиради.
Ҳеч ким шубҳа қилмайдики, келажакда инсон меҳнатига бўлган эҳтиёж пасаяди, у эндиликда ҳаттоки анъанавий равишда "дунё фабрикаси" деб ҳисобланган мамлакатларда ҳам қимматга тушади, масалан, Хитойда паст малакали ишчилар роботлар билан алмаштирилади, шунинг учун меҳнат бозорида талаб ишланмалар ва хизмат кўрсатиш соҳасига ўтиши аниқ.
Робототехника туфайли корхоналар ишлаб чиқариш занжирига камроқ одамлар жалб қилинади. Улар фақат машиналарга техник хизмат кўрсатиш, автоматлаштирилган дастурларни бошқариш ва жараённинг узлуксизлигини таъминлаш учун талаб қилинади.
Бугунги кунда иш берувчи аслида одамни ёллаш ёки роботдан фойдаланиш ўртасида танлов қилиши мумкин. Кейинги йилларда юқори малакали техник кадрларга талаб фақат сезиларли даражада ошади. Шундай қилиб, ишлаб чиқаришга саноат роботларини оммавий равишда киритиш нафақат ишчиларни оммавий равишда ишдан бўшатишга олиб келади, балки аксинча, роботларга хизмат кўрсатиш учун ишчи ходимларнинг малакасини оширишни талаб қилади. Худди шу хизмат кўрсатиш соҳасидаги иш ўринларига ҳам тегишли. Шу сабабли, роботларни жорий этишнинг ягона ижтимоий самараси кадрлар тайёрлаш сифатига қўйиладиган талабларнинг ошиши бўлиши мумкин.
Аҳолининг қариши, туғилишнинг пасайиши, ишчи кучининг етишмаслиги кузатиладиган вазиятларда роботлар, автоматика ва дастурлар одамларнинг ўрнини босади, роботлар, автоматика ва дастурларни иш шароитида сақлаш учун ўша одамлар армияси керак бўлади.
Бошқача қилиб айтганда, нафақат касбларга бўлган талаб, балки уларнинг ўзи ҳам ўзгаради.
Ҳозирги пайтда бошланғич мактабда ўқиётган болаларнинг 65%и келажакда ҳозирча ҳали ҳаттоки пайдо бўлмаган ихтисосликлар бўйича ишлайди, дейди 2016 йил Давос шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон иқтисодий форумида тақдим этилган The Future of Jobs тадқиқоти муаллифлари. Ҳисоботга жами меҳнат ресурслари 13 миллион кишини (бу 3 миллиард кишидан иборат бўлган дунё меҳнат бозорининг 0,5 фоизидан сал камроқ) ташкил этадиган компанияларда кадрлар сиёсати ва кадрлар ривожланиши учун масъул бўлган топ-менежерлар ўртасида ўтказилган халқаро сўрови натижалари асос қилиб олинди. Ҳозирги кунда кўплаб мамлакатларда ва соҳаларда кўпчилиги бундан ўн йил, ҳатто беш йил олдин мавжуд бўлмаган касбларга талаб энг юқоридир.
Ўрта муддатли истиқболда Ўзбекистон глобал тенденциядан қочиб қутулмайди: автоматлаштирилиши мумкин бўлган ишлар аста-секин машиналарга берилади ва одамлар ривожланишнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланади, ижодий ёндашув ва махсус тайёргарликни талаб қилади.
Аммо роботларнинг меҳнат бозоридаги таъсири аниқ бўлмайди. Бир томондан, улар ходимлар сонини қисқартириши ва ишлаб чиқаришни ривожланган мамлакатларга қайтариши (кўчириши) мумкин.
Хизматлар соҳасида ҳам кўплаб иш ўринлари йўқ қилинар экан, эҳтимол, ҳеч қачон механизациялаштирилмайдиган иш ўринлари қолади. Масалан, беморлар ва қарияларга қараш, мактабгача таълим муассасалаида болалар билан ишлаш ва уларни тарбиялаш.
Бошқа томондан, робототехникада иштирок этадиган мутахассислар талаб қилинади. Шундай қилиб, рақамли технологияларнинг аксарияти иш ўринларини қайта тақсимлашга олиб келиши – айрим иш ўринларини қисқартириши ва ходимнинг роли умуман бошқача бўлган иш ўринлари пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Автоматлаштириш бир неча маротаба, мунтазам такрорланадиган операцияларни бажариш керак бўлган иш жойлари учун катта майдонни йўқ қилди, аммо айни пайтда, бир томондан, малакасиз жисмоний меҳнатга, бошқа томондан эса юқори малакали мутахассисларга талаб ортирди . Ўрта малакали ходимлар талаб қилинадиган иш ўринлари хавф остида. Бунга меҳнат ресурсларининг қутбланиши ёрдам беради. Иқтисодиёт одамларнинг носаноат фаолият турларига ўтиши томон ўзгаради. Буларга одамлар доимий ишлайдиган чакана савдо, кўнгил очиш, ҳордиқ чиқариш (ресторан,
меҳмонхоналар) каби тармоқлар киради; ишлаб чиқаришда автоматлаштириш туфайли иш жойини йўқотганлар у ерда жойлашадилар. Мутахассисларнинг фикрига кўра, ушбу тармоқлар 50-60% иш жойларини яратиши мумкин.
Шу билан бирга, ҳатто тўлиқ автоматлаштирилган деб ҳисобланган компанияларда ҳам алмаштириб бўлмайдиган иш ўринлари кўп. Масалан, Apple рақамли дунёдаги етакчи компаниялардан бири. Унинг ходимлари аксарияти рақамли технологиялар билан боғлиқ бўлмаган хизматларни тақдим этади - етказиб бериш хизматида, Apple дўконларида мижозларга хизмат кўрсатишда, хавфсизлик хизматида иш билан бандлар. Яъни, йирик компаниялар, рақамли технологиялар нуқтаи назаридан қанчалик ривожланган бўлишидан қатъи назар, ҳар доим механизмларни бажара олмайдиган мунтазам иш билан боғлиқ лавозимларга одамларни ёллашади.
Янги технологиялардан фойдаланиш, қоида тариқасида, нафақат ходимларни қисқартиришга, балки мутлақо янги иш ўринлари ва янги касбларни яратишга олиб келадиган жамиятдаги ижтимоий норозиликка йўл қўймаслик учун бизнес кадрларни бошқаришнинг янги моделларини излаши керак. Буни Spencer Stuart сўров натижалари ҳам кўрсатиб турибди, унга кўра рақамли технологиялар асосан кадрлар соҳасидаги (39% респондентлар), мижозлар билан муносабатлар (20%), савдо (16%) ва операцияларни бошқариш (13%), логистика ва таъминот (12%) соҳасидаги бизнес жараёнларга таъсир қилади.
Ҳозирги пайтда фақат 50% CHROs келажакдаги ўзгаришларга тайёрланиш учун ўз ташкилоти ресурслари стратегиясининг нисбатан мослигига ишончи комил. Ушбу муаммоларни янада қатъий ҳал этишга халақит берадиган асосий тўсиқлар бўлажак ўзгаришларнинг ҳалокатли оқибатларини тушунмаслик, ресурслар чекланганлиги ва босим, рентабелликнинг қисқа муддатли пасайиши, мувофиқликнинг йўқлигини ўз ичига олади.
Бошқача қилиб айтганда, меҳнатни автоматлаштириш меҳнатни ташкил қилиш ва бошқариш тамойилини тубдан ўзгартиришни талаб қилади. Аммо жараёнларни автоматлаштириш ва рақамлаштиришдан олдин уларни тавсифлаш керак ва бу кўпинча иш жойлари хавф остида бўлиши мумкин бўлган одамлар томонидан бажарилиши керак, яъни ушбу янги технологик инқилобнинг натижалари адолатсиз тақсимланади ва меҳнатни ташкил этишнинг янги моделларига ўтиш кўплаб ишчилар учун зарарли бўлади.
20 йилдан кейин, автоматлаштириш технологияси иш ўринларининг 70- 80 фоизини роботлаштиришга олиб келганда одамлар нима қилади, деган савол ҳозир жуда долзарб бўлиб қолмоқда.
Иқтисодчиларнинг таъкидлашича, фақат санъатни механизациялаш мумкин эмас, чунки компьютерларга мусиқа ёки расм чизишни ўргатиш мумкин бўлса-да, уларда инсон ижодининг ўрнини босадиган нарса йўқ.
Бугунги кунда технологиянинг таъсири аввалгиларидан фарқ қилади. Касбий миқёсда ўрта даражадаги иш ўринлари, айниқса доимий бир хил вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлган иш жойлари, масалан, ҳозирда уларнинг иши компьютер томонидан бажариладиган машинисткалар иши ўзлаштирилади; сиз шунчаки компьютерга айтиб турасиз, у эса матнни киритади.
Раҳбарлар, айниқса ўрта бўғин раҳбарлари камроқ талаб қилинади, яъни назорат вазифалари қисқариши сабабли ўрта даражадаги иш жойлари қисқармоқда. Натижада, иерархик тузилмалар камаяди ва иш ўринлари сони камаяди. Қолган бошқарувчилар асосан назорат функцияларидан стратегик масалаларни ҳал қилишга ўтишади.
Дунё бўйича 110 миллиондан 140 миллионгача ақлий меҳнат ходимларининг иш мазмуни 2025 йилга келиб ўзгариши мумкин, чунки одатдаги ақлий меҳнат билан банд бўлган ходимнинг кўпгина вазифалари автоматлаштиришга ўтишни бошлайди. Компьютерлар тоғ-тоғ бўлиб ётган структураланмаган маълумотларни ажратишни, одамларнинг нутқини талқин қилишни ва буйруқларни тушунишни, одамларнинг хатти-ҳаракатларини ва ҳатто истакларини англашни ўрганишди. Бу ўқитувчилар, муҳандислар, тиббиёт ходимлари, юристлар, молиячилар, маъмурлар, менежерларга ўз вазифаларининг бир қисмини ҳисоблаш мосламаларига топширишга имкон беради. Ўз-ўзидан ишлаши ва ўрганиши мумкин бўлган машиналарнинг ривожланиши ва тарқалиши охир-оқибат ушбу машиналар ўрнини босадиганидан кўпроқ иш жойларини яратади ва баъзи ҳолларда бу одамлар компьютерлар билан тўлиқ алмаштиришга олиб келади.
Кўплаб иш жойларини автоматлаштиришнинг иқтисодий самараси 2017 йилдаги Давос саммитидаги мунозараларнинг асосий мавзуларидан бирига айланди.
Мунтазам бир хилдаги интеллектуал операцияларни автоматлаштириш, биринчи навбатда, меҳнат бозоридан сунъий интеллект билан шуғулланадиган касбларни - бухгалтерлар, журналистлар, қисман молиячилар ва тиббиёт ходимларини сиқиб чиқаришга олиб келиши мумкин.
Фаолиятнинг ушбу соҳаларида фақат икки тоифадаги ходимлар қолиши мумкин - энг юқори малакали ва энг малакасиз ходимлар, ўрта қатлам эса, юқорида айтиб ўтилганидек йўқотилади. Аммо энг юқори малакали мутахассис сунъий интеллектнинг имкониятларидан фойдаланишни ўрганиши керак ва энг малакаси йўқ ходим - уларнинг иш ҳақи мос келувчи тизимларнинг таннархидан паст бўлишига рози бўлиши керак.
Кўк ёқалилар (ишчилар) учун бу савол жуда муҳимдир. 2025 йилга келиб, ишлаб чиқаришда ишлатиладиган жуда мураккаб роботларнинг ўртача нархи 75 минг доллардан арзонлашади. Ҳар ҳолда, ҳозирда уларнинг нархи йилига 10% дан кўпроқ пасаймоқда, уларнинг сони эса янада тезроқ ўсмоқда.
Натижада, тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, 2025 йилга келиб, ривожланган мамлакатларда 25 миллиондан 40 миллионгача ва ривожланаётган мамлакатларда 15 миллиондан 35 миллионгача иш ўринлари роботлар томонидан хавф остида бўлиши мумкин. Ишини йўқотган кўк ёкалиларнинг аксарияти нафақат қайта тайёрлаш, балки моддий ёрдамга ҳам муҳтож бўлиши мумкин.
Кўплаб бизнес жараёнларини автоматлаштириш ушбу ўн йил ичида миллионлаб иш ўринларини йўқотиш билан таҳдид қилмоқда.
Ўртача ҳисобда, ишлаб чиқариш соҳасида таъкидлаб ўтилганидек, 20 йил ичида роботлар ишчиларнинг қарийб 9%ини қисқартииш билан таҳдид қилмоқда, дунёда битта янги ишга туширилган робот 6,2 ишчини алмаштирмоқда. Мамлакатимизда биринчи ўринда биз келажакда роботлар автомобилсозлик саноатига таҳдид солади деб ўйлаймиз.
2020 йилнинг охирига келиб, кўплаб тармоқларда ишлаб чиқариш жараёнларини роботлаштириш энг йирик ривожланган ва ривожланаётган давлатларда 5 млн иш ўрни соф йўқотилишига олиб келади, дейилади Бутунжаҳон иқтисодий форуми The Future of Jobs (Давос, 2016) маърузасида. Сунъий интеллект ва робототехниканинг ривожланиши туфайли дунёда 2 млн янги иш ўрни пайдо бўлади, лекин бунда технологик ўзгаришлар шунинг учдан икки қисми маъмурий ва офис лавозимларини ташкил қиладиган 7 млн иш ўринлари қисқаришига олиб келади.
Маъмурий лавозимлар билан боғлиқ иш ўринлари сони қарийб 5 млн.га пасаяди. Ишлаб чиқариш соҳасида иш ўринлари сони 1,6 млн.га қисқаради; қурилиш саноатида 500 минг иш ўрни йўқотилади; санъат, дизайн, кўнгилочарликлар, спорт ва медиа соҳасида 150 мингта; юриспруденцияда 109 мингта, уй-жой-коммунал хўжалик соҳасида эса 40 мингта иш ўрни йўқотилади.
Лекин шундай бўлсада, молия ва инвестициялар соҳасида яна 500 мингта мутахассис, 400 мингта менежер ва яна шунча математика ва компьютер технологиялари бўйича мутахассис талаб қилинади. Архитектура ва инжиниринг бўйича 340 мингта, сотув бўйича 300 мингта (ўзгараётган тармоқларга мутлақо янги маҳсулот ва хизматлар ҳақида маълумотни мижозларга ва бутун жамиятга етказишга қодир бўлган савдо вакиллари керак бўлади) мутахассисга эҳтиёж ўсади. Таълим ва профессионал тренинг соҳасида 66 мингта янги иш ўрни пайдо бўлади.
Яқин ўн йилликда миллионлаб кишилар машиналар туфайли ишидан маҳрум бўлади. Биз рақамли инқилоб ва сунъий интеллект (СИ) кўтарилиши, робототехника ва автоматлаштиришнинг ривожи туфайли иқтисодий ўзгариш ва кенг кўламли ишсизлик босқичига қадам қўямиз. Массачусет технология институти томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, яқин 20 йилликда иш ўринларининг ярми автоматлаштирилади. Фақат АҚШнинг ўзида ҳайдовчиси автомобиллар 5 млн.га яқин профессионал ҳайдовчилр ишини тортиб олади. Маълумотлар киритиш учун жавоб берадиган етти миллион клерк ва бэкофис ходимлари тез орада ишини йўкотади. СИ бошқа профессионал соҳалар – бухгалтерия, журналистика, тиббиёт ва юриспруденцияга ҳам кириб боради.
Сотувчилар, фармацевтлар, ҳуқуқшунослар, атсронавтлар, ҳайдовчилар, аскарлар ва б. биз йўқотишимиз мумкин бўлган касблардир.
Бор-йўғи беш йил ичида ҳозирги ишсизликка қарши туриш ва глобал иқтисодиётда аҳоли ўсишини қоплаш учун 300 миллиондан ортиқ янги иш ўринларини яратиш керак бўлади. ХМТ ҳисоб-китобларига кўра, бугунги кунда 200 миллион киши ишсиз қолмоқда.
Умуман олганда, ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича 15 та энг катта мамлакатга 1,9 миллиард иш ўринлари тўғри келади (дунё бўйича умумий кўрсаткичнинг 65 фоизи).
Қийин иқтисодий шароитларда компания эгалари баъзи вазифаларни "рақамли кадрлар" га ўтказиш орқали ўз харажатларини камайтиришга ҳаракат қилмоқдалар. Персоналга эса ушбу жараён, Gartner таҳлил фирмаси томонидан дунё бўйлаб компанияларнинг топ-менежерлари ва бош директорлари ўртасида ўтказилган сўровда қатнашчиларнинг 40%и тахмин қилганидек, миллионлаб иш ўринларини йўқотиш билан таҳдид солади. Масалан, АҚШда 15 йил ичида 2-3 миллион иш ўринлари йўқ бўлди.
Ижобий томони шундаки, қолган 60 иштирокчилар бунга ишонмайди ва бу расмни "футуристик афсоналар" деб аташади, ҳеч бўлмаганда кейинги 15 йил ичида.
Янги ишлаб чиқариш кучлари ишчиларни ақлли ва маданиятли бўлишни, машинани тушуниш ва уни тўғри бошқаришни талаб қилади. Шунинг учун менежерлар замонавий техникаларни тўғри бошқариш етарли даражада маълумотли ва эркин бўлган, замонавий технологияларни яхши биладиган ёлланган ходимлар билан ишлашни афзал кўради. Бугунги кунда, амалиётчилар инновацион жараёнлар иш сифатини пасайтиради ва меҳнат таркибини ёмонлаштиради, ишчи кучини ўзига хос меҳнат аристократияси - "биладиганлар" ва малакасиз ишчилар асосий қисмига ажратади деган кенг тарқалган фикрга эга.
Виртуал иш жойининг мавжудлиги ва ундан даромад олиш учун фойдаланиш қобилияти бугунги кунда имтиёзли иш билан бандлик сифатида қабул қилинади. Шунга кўра, виртуал ходимнинг ижтимоий мавқеи тобора ошиб бормоқда ва уни ҳамма учун очиқ бўлмаган, сир тутилган маълумотга эга одам деб ҳисоблаш мумкин. Агар биз нисбатан юқори даромад олишни мақсад қилган бўлсак, бу ҳолда виртуал маконда талаб қилинадиган билимлар, касбий маҳорат ва кўникмалар йиғиндисини ўзлаштиришимиз учун бир оз куч сарфлашимиз керак, буни масофави тарзда тижорат усулида ҳам амалга ошириш мумкин. Бундай ҳолда, билимнинг қиймати ўзини намоён қилади (М. Шелерга кўра). Натижада, масофадан туриб ишлаш инсоннинг ижтимоий ҳаракатчанлик даражасини оширади, унинг ҳаётий имкониятларини тенглаштиришга ёрдам беради ва ижтимоий тенгсизликни юмшатади. Шундай қилиб, бугунги кунда масофавий ишлаш учун ахборот-рақамли ва коммуникацион ресурсга эга бўлган одам "қийматга эга(аҳамиятга эга)" деб қабул қилиниши мумкин.
Компаниялар раҳбарияти бундай ишчиларни (озчиликни) имтиёзли ҳолатга қўяди, бошқаларга (кўпчиликка) очик бўлмаган мослашувчан жадвал асосида ишлаш учун шароит яратади. Бундай ёндашув нафақат рақобатдош устунликларнинг йўқолишига, балки ижтимоий тенгсизлик, дискриминация ва жамоадаги ижтимоий кескинликнинг ўсишини рағбатлантирган ҳолда самарали ишлайдиган ходимларнинг садоқати жиддий пасайишига олиб келиши мумкин. Шу билан бирга, юқори технологияли корхоналар ишчи кучига тобора ортиб бораётган талабларни қўймоқда, бу тез ўзгариб турадиган билимларни жадал янгилаш ва амалий қўллаш, ишларни бажаришда шахснинг ақли ва
ижодий қобилиятларини ўз ичига олади.
ХХ аср бошларида фақатгина жамиятнинг муҳим қатлами - маълум талабларга жавоб берадиган "сиёсатдаги пролетариат интеллектуаллар" мамлакатнинг интеллектуал устунлигини таъминлаш учун ишлаб чиқилган
ҳақиқий кучга айланиши мумкин: биринчи навбатда биз жиддий хусусий мулкка эга бўлмаган одамлар ҳақида гапирамиз, мавжуд ижтимоий муносабатлар тизимида улар йўқотадиган ҳеч нарсага эга бўлмайди. Иккинчидан, у ижтимоий ишлаб чиқаришда муҳим роль ўйнайди ва муҳим ижтимоий ўзгаришларни амалга ошириш учун таъсир ўтказиш учун етарли имкониятга эга. Учинчидан, ушбу гуруҳ ҳаётининг мантиғи жамоавий тенденцияларнинг пайдо бўлишига ёрдам беради. Тўртинчидан, жамиятнинг бошқа асосий ишлаб чиқариш соҳаларига нисбатан бу синф интеллектуал устунликка эга.
ХХ аср бошларида бу талабларга саноат пролетариат тўлиқ жавоб берарди. У ижтимоий ўзгаришларнинг синфи бўлиб, замонавий ахборот жамиятида бундай синф сифатида асосан интеллектуал фаолият билан боғлиқ бўлган ходилар - ўзгаришга эришиш истаги, қобилияти ва иродаси бўлган «бир сиқим» тинчликни бузувчилар, новатор-менежерлар намоён бўлади. Албатта, бозор иқтисодиёти тизимини ташкил этадиган бошқа кўплаб шарт-шароитлар ҳам зарурдир.
Бугунги кунда яхши меҳнат ҳақи тўланадиган фаолият турлари билими билан ҳурматга сазовор бўлмоқдалар. Биринчидан, билимлар билан боғлиқ кўплаб иш жойлари компанияларда, масалан, тадқиқотлар ва ишланмалар соҳасида яратилади. Муваффақиятли стартапларнинг аксарияти менежмент ва компютер технологияларини чуқур билишга асосланган. Иккинчидан, хизмат кўрсатиш соҳасидаги билимлар тармоғи сифатида қаралиши мумкин бўлмаган ҳолатлар ҳам ривожланмоқда, чунки жамият фаровонлиги ошиб бораётганлиги сабабли улар кўпроқ маош оладилар. Масалан, уй шароитида ёрдам беришнинг ҳар хил турлари қайтмоқда ва бу иш бугунги кунда маиший техника эмас, балки ҳурматга лойиқ профессионал мутахассислар ҳисобланадиган уй хўжалиги бошқарувчиси ёки тозаловчи каби одамлар томонидан амалга оширилади. Бундай иш уй хўжалигини механизация қилишдан олдинги давр, 1920, 30, 40-йилларга қараганда анча муносиб, яхши ҳақ тўланадиган бўлиб қолади.
Бугунги кунда мамлакатимизда саноат соҳаси қиёфаси сезиларли даражада ўзгаради. Қўл меҳнати ёки машина ва конвейер қўшимчалари билан шуғулланадиган паст малакали ишчи, уни доимий равишда ошириб борадиган ўрта махсус маълумотли ва юқори касбий малакали ишчи билан алмаштирилади.
Бу ерда аниқ бир савол туғилади: бундай рақамли фабрикаларга хизмат кўрсатиш учун қандай ходим талаб қилинади ва уни қаердан олиш керак? Бу
биринчи навбатда "талаб бўйича ишлаб чиқариш"ни яратадиган дизайнерлар, ишлаб чиқарилган маҳсулотни тизимга киритилиши тайёр маҳсулотни яратишга олиб келиши рақамли кодга айлантирадиган дастурчилар ҳақида эканлиги аниқ. Шунингдек, бу тобора кўпайиб бораётган робот, автоном ва "ақлли" ускуналарга, шу жумладан сунъий интеллект билан ўзаро таъсир кўрсатадиган техник хизмат кўрсатишга қодир бўлган бошқа техник мутахассисларни ҳам талаб қилади. Қандай қилиб бизнинг мамлакатимиз олтинчи технологик уклад доирасида доимий ривожланиш учун зарур бўлган шунга ўхшаш ва бошқа мутахассисларни ўргатиши ва қўлга киритиши мумкин?
Креатив ходимга қуйидаги асосий кўникмалар хос бўлиши лозим:
раҳбар юқори даражадаги когнитив кўникмаларнинг кучли тўплами билан бир қаторда (ностандарт қарорлар қабул қилиш, муаммоларни ҳал қилиш ва ишни режалаштириш қобилияти) муайян характерли хусусиятларга эга бўлиши керак (экстраверсионлик, очиқлик, виждонлилик) ва хатти-ҳаракатлар кўникмаларининг тўпламларига (етакчилик фазилатлари, одамлар билан ишлаш қобилияти) эга бўлиши керак;
мутахассис - етакчилик фазилатлари ва юқори даражадаги билим қобилиятлари тўплами (инновацион қарорлар қабул қилиш, муаммоларни ҳал қилиш қобилияти), шунингдек янги ғоялар ва бошқа ходимлар билан ҳамкорлик қилиш учун очиқ бўлиш;
ишчи - ностандарт қарорлар қабул қила оладиган, мустақил равишда ишлайдиган ва бошқалар билан ҳамкорлик қиладиган, эмоционал жиҳатдан барқарор ва зиддиятсиз.
Кўриниб турибдики, корхона (компания) даражасида интеллектуал ресурслар шакллантириш ва бошқариш масалаларини ҳал қилиш доимо корхона (компания) даражасида бўлади. Бу компания интеллектуал ресурсларига профессор М.К. Ахлямов томонидан: «барқарор ривожланишни сақлаб қолишга имкон берадиган компания фаолиятининг барча соҳаларида юзага келадиган бозор шароитларига энг мос келадиган қарорлар ишлаб чиқиш учун фойдаланиладиган барча ходимларнинг умумий билимлари ва фикрлаш қобилиятлари» деб берилган таърифдан келиб чиқади.
Пост-индустриал жамиятда ходимларнинг янги тури - асосан билимлар иқтисодиётида ш билан банд бўлган ижодий ходим пайдо бўлади. Сўнгги 25 йил ичида АҚШда ижодий мутахассисларнинг улуши 1,5 мартадан кўпроқ ўсди: иқтисодиётда банд бўлганларнинг 18 фоиздан 30 фоизигача ошди. Сўнгги йилларда билимлар ва маълумотларни ишлаб чиқаришга ва тарқатишга ихтисослашган иқтисодий соҳани ташкил этувчи ижодий соҳалар ҳақида
кўплаб хорижий нашрлар чоп этилди. Баъзи ишларда ушбу сектор "Иқтисодиётнинг тўртламчи сектори" деб ҳам номланади. Ушбу асарлар муаллифлари янги ва энг жадал ривожланаётган юқори технологияларга, айниқса Интернет технологиялари ва дастурий таъминот ишлаб чиқаришга катта эътибор беришади. Ижодий иқтисодиёт тармоқлари биринчи бобда биз айтиб ўтган янги иқтисодиёт тармоқлари билан деярли мос келади.
Ижодкорлар учун меҳнат бозорида битта мутахассислик бўйича кўплаб ва рақобатбардош иш билан бандлик имкониятлари мавжудлиги муҳимдир, чунки улар иш жойларини ҳар 3-5 йилда бир марта, яшаш жойини ўзгартирмасдан ўзгартиришни афзал кўришади. Эгилувчан иш жадвали ва масофадан ишлаш имконияти ҳам улар учун муҳимдир. Дам олиш соҳасида улар яхши профессионал баскетбол жамоаси мавжудлигидан кўра, очиқ ҳавода дам олиш ва фаол ёки экстремал спорт турларини афзал кўришади. Уларни ривожланган "кўча" маданияти (клублар, барлар, рақс заллари, камера заллари ва кичик санъат галереялари) ва опера уйи ёки музей каби ноанъанавий маданий муассасалар ўзига жалб қилади. Юқорида айтиб ўтилганидек, ижодий мутахассислар ҳаётнинг юқори сифатига оид кўпроқ мавҳум кўрсаткичларга эга.
XX асрнинг 90-йиллари бошларида ўтказилган ишлар ва тадқиқотлар асосида, ахборот жамиятида ходим учун зарур бўлган қуйидаги хислатлар рўйхати таклиф қилиниши мумкин:
доимий инновацион фаолиятга тайёрлик;
меҳнат фаолиятининг доимий таркибий қисми сифатида маълумотларни қайта ишлаш ва баҳолашга тайёрлик;
экстремал вазиятларда йўл топа олиш, ностандарт қарор қабул қилиш, юзага келадиган муаммоларни таҳлил қила олиш қобилияти;
шахсий ва гуруҳ манфаатларини уйғунлаштиришга, ўз гуруҳи ичида ва бошқа жамоалар билан мулоқот ўрганишга тайёрлик;
ташаббускорлик, уддабуронлик;
узлуксиз таълим ва малака ошириш тизимига жалб қилинганлик;
техник ва гуманитар маданиятни уйғунлаштириш;
касбий, малакавий, ҳудудий ҳаракатчанлик.
Бироқ, ижодий ходимлар гуруҳи ҳақида гапирганда сифатдан сон устунли қиладиган, табал структурасида эса оддий касблар устун бўлган меҳнат бозоридги яширин тенденцияларни ҳисобга олиш зарур.
Бугунги кунда қурувчилар, сантехниклар, электр-монтажчилар, чилангарлар, пайвандчилар, маълумотлар базаси маъмурлари, тармоқ
тизимлари маъмурларига кучли эҳтиёж сезади. Битирувчилар орасида юристлар, муҳандислар ва чет тилларини биладиган менежерлар жуда керак. Мамлакатда энг кенг тарқалган касблар бу ҳайдовчилар ва савдо вакилларидир. Вақтинчалик ходимлар меҳнатидан фойдаланиш сўнгги пайтларда кучайиб бораётган яна бир тренддир. Йирик компанияларда уларнинг сони кўпинча барча ходимларнинг 20-50% ни ташкил этади ва баъзида 2:1 нисбатда
доимийлар сонидан ҳам ошиб кетади.
Кўпгина компанияларнинг персонал тоифасидан паст малакали кадрлар тоифалари аллақачон йўқ бўлиб кетган. Кейинги ўринларда юқори маошли ва малакали мутахассислар турибди: ёлланма ишчилар, тадқиқотчилар, ишлаб чиқариш менежерлари ва бошқа тоифалар мавжуд.
Келажакда баъзи йирик компаниялар фақат энг муҳим ходимларни жамоада қолдиришлари мумкин. Accenture агентлиги башоратига кўра, ҳар 10 йилда дунёнинг ҳар 2000-чи йирик компаниясида раҳбарни истисно қилганда, тўлиқ ишлайдиган ходимлар бўлмайди. Accenture дунёдаги энг катта вақтинча ишчи кучини этказиб берувчилардан биридир. Staffing Industry Analysts маълумотларига кўра, компанияларнинг глобал харажатлари учинчи томон ёллаш ва кадрлар хизматига сарфлаш йилига 1 трлн. долларга яқинлашмоқда.
Шундай қилиб, буюртмачининг майдонида ишларни бажариш учун пудратчи орқали ёлланган ходимлар сони (вақтинча ишлайдиган ходимларнинг энг тор таърифларидан бири) доимо ўсиб бораверади, аммо бу ҳар доим шундай давом этмайди.
Меҳнат ресурсларининг касбий-малакавий тузилишига келсак, И.В. Бушмарин томонидан таклиф қилинган янгича инновацион иқтисодиётга ўтиш муносабати билан меҳнат таркибидаги ўзгаришлар моҳиятига мос келадиган ижодий меҳнат билан бандлик даражасига қараб уч турга ажратган таклифини ёдга олиш мумкин.
Биринчи тур - ижодий, инновацион, интеллектуал бўлиб, унга ўрта махсус, олий ва ундан юқори маълумотли мутахассислар, маъмурий ва бошқарув кадрлари, юқори малакали ишчилар, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари, олий ва ўрта махсус маълумотли мутахассислар киради.
Иккинчи тур оралиқдир, чунки у биринчи ва учинчи турдаги хусусиятларни бирлаштиради, аммо шунга қарамай кўпроқ даражада – биринчига яқин. У маъмурий-ёрдамчи ва савдо ходимларининг, хизмат кўрсатиш ходимларининг бир қисмини ўз ичига олади.
Учинчи турдаги ишчи кучи одатда энг кам малакали, одатий, баъзан эса шаблон сифатида тавсифланади. Унинг таркибига маъмурий-ёрдамчи
ходимлар, ўрта ва қуйи малакали ишчилар, шу жумладан қишлоқ хўжалиги ишчилари, шу каби малакага эга бўлган хизмат кўрсатиш соҳасидаги ишчилар киради.
И.В. Бушмариннинг ҳисоб-китоблари шуни кўрсатадики, ишчи кучи тоифасининг ҳар бири 1960 йилга нисбатан 1990 йилга келиб касбий фаолият ва уларга киритилган ишчиларга нисбатан кескин ва баъзан такрорий ўзгаришларга учраган.
Иш билан банд бўлганларнинг 70-80 фоизи (биринчи ва иккинчи гуруҳлар) у ёки бу даражада инновацион қидирув, ижодий мазмун билан ажралиб туради. Фаолияти асосан ижодий иш билан боғлиқ бўлган шахслар (биринчи гуруҳ) улуши ишчи кучининг ярмига яқинлашмоқда. 1970-йиллардан бери ушбу турдаги фаолиятлар асосий капиталистик мамлакатларнинг миллий иқтисодиётига ишчи кучи оқимининг катта қисмини ташкил этади.
Ходимларнинг биринчи гуруҳида концепцияларни ишлаб чиқиш, янги билимлар, маҳсулотлар, жараёнлар, усуллар, тизимларни яратиш, шу жумладан фуқаролик ва ҳарбий соҳалар яратиш, шунингдек бизнес билан шуғулланадиган илмий-тадқиқотчи ва профессионал ходимлар алоҳида рол ўйнайди. Сўнгги йигирма йил ичида уларнинг сони сезиларли даражада ошди.
Ўз навбатида, саноатнинг аксарият турларида ўрта ва паст малакали ходимлар (уларниг сони жуда кичик ўсган ҳолда), уларнинг меҳнати механизациялаштирилиши ва автоматлаштирилиши керак бўлган хизматчилар, хизмат кўрсатиш соҳалари, масалан, уй хизматчилари ва қисман юқори малакали ишчилар - саноат жиҳозларини таъмирлашда иштирок этадиганлар улуши қисқармоқда. Уларнинг ўрнини муҳожирлар эгалламоқда.
Ҳар бир технологик структура ушбу босқичга хос бўлган ходимларнинг касбий-малакавий структурасини ўзига хос шакллантиради. XIX аср - XX асрнинг биринчи ярми малакали ходимларга бўлган талаб малакасиз ходимларга қараганда тезроқ ўсди, яъни бандлик таркиби аста-секин камроқ жалб этувчан иш ўринларидан жалб этувчан ишларга ўтди. Шундай қилиб, технологик ўзгаришлар оғирлик марказининг малакали ходимларга бўлган талабни ўзгаришига олиб келади. Бу технологик тараққиёт ва ахборот технологиялари ходимларнинг таълим ва малакавий салоҳиятига тобора ортиб бораётган талабларни келтириб чиқарадиган янада мураккаб ишларни яратишига олиб келади. Масалан, 1950-60 йиллар охирида СССР машинасозлик заводларининг дастгоҳ устахоналарида ишчилар таркиби қуйидагича ўзгартирилди. Шахсий ва кичик ҳажмли ишлаб чиқаришда ходимларнинг деярли 71 фоизи универсал-станокчи эди, созловчиларнинг улуши атиги 1,8
фоизни ташкил этарди; чилангарлар, электрик-таъмирловчилар ва созловчилар
- 12%. Механизациялаш ва ишлаб чиқаришни кенг миқёсли ва оммавий ишлаб чиқаришга айлантириш билан универсал-станокчилар тезкор-станокчиларга алмаштирилди; уларнинг ишчилар орасидаги улуши 63% дан ошди, таъмирлаш бўйича мутахассислар, электрчилар ва назоратчилар гуруҳи 17% ни ташкил этди, монтажчилар сони эса деярли 9% гача ўсди. Автоматлаштириш станокчи- операционистлар меҳнатини сиқиб чикарди ва ишчиларнинг асосий қисми созловчилар - 53%, бошқарувчилар - деярли 31% ва операторлар - 9% бўлди.
Келажакда иш билан бандликдаги ўзгаришларнинг моҳияти кўп жиҳатдан соҳага боғлиқ бўлади. Масалан, глобал ОАВ ва кўнгилочар тадбирлар сўнгги беш йил ичида жуда кўп ўзгаришларга дуч келди. Аммо молиявий хизматлар ва инвестиция сектори ҳали тубдан, кескин ўзгариши керак. Савдо ва ишлаб чиқариш соҳасида ишлайдиганларга технологик саводхонлик каби янги кўникмалар керак бўлади.
Мобил Интернет ва булутли технологиялар аллақачон бизнинг иш услубимизга таъсир қилмоқда. Сунъий интеллект, 3D-босиб чиқариш ва замонавий материаллар ҳали ҳам фойдаланишнинг дастлабки босқичида, аммо ўзгаришлар суръати тезлашади.
Шундай қилиб, ҳар бир техник базада иш билан бандликнинг ўзига хос касбий-малакавий структураси мавжуд.
Ходимларнинг касбий-малакавий таркибида (КМТ) кутилаётган асосий таркибий ўзгаришлар қуйидагилардан иборат:
иқтисодиётнинг индустриал туридан аклий меҳнат ходимлари фойдасига инновацион турга ўтилиши туфайли иш билан банд бўлганлар таркибини қайта тақсимлаш;
ахборот тайёрлаш, ҳужжатларни расмийлаштириш, ҳисобга олиш ва хизмат кўрсатиш сохасида иш билан банд бўлган малакавий даражаси ўртача бўлган мутахассислар улушининг ортиши, чунки олий ва ўрта малакали мутахассислар сонидаги юзага келган пропорциялар кучли ўзгарган;
иқтисодиётнинг саноат тармоқларида малакали ишчилар фойдасига малака даражаси бўйича ишчилар таркибини жиддий равишда қайта қуриш. Бугунги кунда, масалан, операторлар, аппаратчиклар, йиғувчи-чиланганлар ва бошқаларга талаб юқорилиги ҳатто индустриал ривожланиш тури доирасида ҳам эскирган технологиялар қўлланишидан далолат беради, ҳозиргидай малакасиз ишчилардан кенг кўламли фойдаланиш - меҳнат ресурсларининг умумий етишмаслиги шароитларида ортиқча сарф-харажатдир;
иқтисодиётнинг инновацион турига ўтишда кўплаб касб гуруҳлари бўйича, энг аввало, паст малакали ва малакасиз ходимлар сонининг қонуний қисқариши.
Шундай қилиб, тез орада инсонлар нафақат бир-бирлари билан, балки роботлар билан ҳам "рақобатлашишлари" керак бўлади, чунки бизнинг фикримизча, реал иш жойларини қисқартириш жараёни тезроқ содир бўлмоқда ва уларни янги иш жойларини яратиш билан таққослаб бўлмайди.
Ушбу ривожланиш бизнинг қандай яшашимиз ва ишлашимизни белигилайди. Баъзи сохаларда иш жойлари йўқолади, бошқаларида ортади ва бугунги кунда мавжуд бўлмаган иш жойлари одатий ҳолга айланади.
Бундай шароитда биз корхоналарни малакали кадрлар билан таъминланишини ҳар 3-5 йилда янгиланадиган талаб қилинадиган касблар маълумотномасини яратишда кўрмоқдамиз. Унда минтақалар бўйича маълум касбий гуруҳлар ёки мутахассисларга бўлган эҳтиёж ва битирувчиларнинг кутилаётган иш ҳақи каби муаммолар акс эттирилиши керак. Бу уларга талаб бўлмаган ва ўқув режаларини тузишда нисбий холисликни таъминлайдиган мутахассисликларга талабалар қабул қилишни тўхтатишга имкон беради.
Янги технологияларни башорат қилиш, яратиш, улардан олтинчи технологик укладда фойдаланиш бугунги мактаб ўқувчиларининг чекига тушади, шунинг учун бутун таълим тизимини кундалик ҳаётдаги технологик ҳаётнинг янги даражасига йўналтирмасдан, жамиятимизнинг барча соҳаларида маданий даражадаги умумий яхшиланишсиз, технологик тараққиёт кутилган натижани бермайди.
Мутахассислар фикрига кўра яқин келажакда талаб қилинадиган ва ҳозирги абитуриентлар учун зарур бўлган, ота-оналар, мактаб ўқувчилари ҳали ҳам ўрта синф ўқувчиларига эътибор қаратишлари керак касблар, чунки ўтмишга айланиб бораётган пенсионер-касблардан фарқли ўлароқ, улар келажакда энг қизиқарли, истиқболли ва талаб юқори ҳисобланади.
Агар Атлас таркибини таҳлил қиладиган бўлсак, шунга эътибор қаратиш мумкинки, ҳатто бу касблар номи бўйича - биоинформатик, энергоаудитор ва ҳ.к. – гап иккита соҳанинг кесишувидаги фаолият ҳақида боради. Яъни айнан иккита соҳа ўртасида юзага келадиган қизиқарли янги фаолият турини ривожлантиришга имкон беради.
Ҳатто 5 йил олдин экзотик бўлиб туюлган баъзи касблар ҳозир жуда долзабдир, агар бир неча йил олдин имплантларнинг био мослиги масаласи илмий иш мавзуси бўлса, 3-4 йил ичида у туман поликлиникаси даражасида талаб қилинадиган биоенергетика ихтисослиги бўлади. Бундай шароитда
мамлакатимиз ОТМларида таълим олишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, янги касблар шакллантиришга маълум бир мослашувчанликни тақдим этиш учун қанчалик тез модернизация қилиниши мумкинлиги асосий муаммога айланади.
Бугунги кунда мамлакатимизда олий таълим муассасаларидаги мутахассисликлар сонини камайтириш мақсадга мувофиқ, бундай қисқартиришдан кейин ёшлар кенг қамровли машғулотлардан ўтиши мумкин, бу уларнинг иш билан таъминланишига таъсир қилади, чунки мавжуд таснифлагичлар жуда тор йўналтирилганлиги сабабли меҳнат бозорида талаб қилинмайдиган кўплаб фаолиятларга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |