Таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


Ахборотлашган рақамли технология жараёнида инсон



Download 8,59 Mb.
bet16/225
Sana14.06.2022
Hajmi8,59 Mb.
#667631
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   225
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

1.2. Ахборотлашган рақамли технология жараёнида инсон


ресурсларига янги талаблар

Ҳар бир давр ходимларга, персоналга, инсон ресурсларига ўз талабларини қўяди. Бу талаблар маълум бир тарихий даврда корхоналар, ташкилотлар, жамиятнинг янада ривожланиши учун зарур шароитларни акс эттиради. XX аср охирларида барпо этилиши бошланган постиндустриал жамият босқичи инсон фаолиятида ахборотнинг муҳимлигини долзарблаштириш, ахборот технологиялари ва компьютерлаштирилган тизимларни ривожлантириш, юқори ишлаб чиқариш технологиялари билан тавсифланади.


Ахборотлашган ёки постиндустриал жамият бу - янги босқич, цивилизация ривожланишининг тарихий босқичи бўлиб, унда етакчи роль ахборот ва билимларга тегишли бўлади. Жамиятдаги ходимларнинг структураси сўнгги ўн йилликларда хизмат кўрсатиш, маълумот ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш, билим соҳасидаги ишчилар улушининг изчил ўсишини акс эттиради. Ялпи ички маҳсулотда ахборот коммуникация маҳсулотлари ва хизматлари, технологияларининг улуши ўсиб бормоқда.
Ахборотлашган жамиятнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, қуйидагиларни таъминлайдиган глобал ахборот маконини барпо этишдан иборат:

    • фаол ахборот ўзаро алоқаси;

    • жаҳон ахборот ресурсларидан фойдаланиш;

    • ахборот маҳсулотлари ва хизматларига бўлган эҳтиёжни қондириш.

Иқтисодиёт самарадорлиги тобора кўпроқ юзага келаётган шароитларда янги талаблар ва ривожланиш вазифалари тақдим этиладиган инсон ресурсларининг интеллектуал-ижодий салоҳияти ва ахборот капитали билан белгиланади. Глобализация жараёнида тақдим этилаётган хизматларни ишлаб чиқаришнинг тобора мураккаблашиб бораётгани персонал малакасининг доимий равишда, унинг ўзгаришларга мослашувчанлиги ва ваколатларини ривожлантириш заруриятини келтириб чиқармоқда. Пайдо бўлаётган билим турларини шакллантиришда, тарқатишда ва фойдаланишда кадрлар, персоналнинг ўрни муҳим аҳамият касб этади.
Савол туғилади, инсон ресурсларига қўйиладиган янги талаблар нимада ва улар аввалгиларидан қандай фарқ қилади? Ўзбекистон Республикасида персоналга талабларнинг анъанавий тизими ягона профессионал стандартлар билан белгиланади. Турли ҳужжатларнинг амал қилиш муддати ўтган ҳисобланади, кўп жиҳатдан ушбу меъёрий ҳужжатлар ходимларга қўйиладиган талабларнинг расмий томонини белгилайди, шу билан бирга улар иш берувчилар томонидан амалдаги талабларнинг тез динамикасига мос келишга улгурмайди.
Ходимга касбий ва ишбилармонлик талабларини тизимлаштириш инсон ресурсларини бошқаришнинг лавозимга, ходимга ўзгарувчан касбий
талабларни, шунингдек, профессионал функцияни муваффақиятли амалга ошириш учун зарур бўлган шахсий ва ишбилармонлик хислатларини ҳисобга олишга имкон берадиган ваколатлар моделларини ташкилот ва корхоналарда яратиш каби йўналишида акс эттирилади. Таъкидлаш жоизки, ҳозирги пайтда
«компетенция (ваколат, бирор киши яхши хабардор бўлган соҳа ёки масала) ва компетентлик (асослилик, чуқур билимга эгалик) тушунчалари муносабатларига узил-кесил ёндашув ишлаб чиқилмаган ва улар кўпинча бир нуқтаи назарда фойдаланилади». Асослилик (чуқур билимга эгалик) деганда оптимал вақт ва ишлаб чиқариш харажатларида меҳнат функцияларини бажариш учун ваколатларни амалга ошириш ўз вақтидаги, сифатли ва тўлиқ ҳажмдаги қобилияти тушунилади. Компетенция қуйидагиларни назарда тутади: профессионал ва умуммаданий билимлар; билимларни амалиётда қўллаш орқали кўриб чиқиладиган кўникмалар; маълум бир меҳнат функциясини бажаришда ўзини профессионал тута олиш қобилиятини кўзда тутадиган мулоқот усуллари. Компетенциялар модели бу – ходимларга ташкилотнинг стратегик мақсадларига эришиш учун зарур бўлган асосий компетенциялар тўплами, профессионал фаолиятда уларнинг намоён бўлиши муайян кўрсаткичлари билан ҳисобланади. Ташкилот, ўз фаолияти хусусиятларидан, ривожланиш босқичларидан келиб чиқиб, инсон ресурслариини бошқаришда энг катта самарадорликка эришиш имконини берадиган талаблар рўйхатини белгилаб беради ва мавжуд баҳолаш воситаларини ишлаб чиқилган компетенциялар модели билан таққослайди.
Таъкидлаш жоизки, ходимнинг талаб қилинган шахсий ва ишбилармонлик хислатлари шунингдек, муайян лавозим позицияси, персоналнинг касбий-малакавий, функционал гуруҳига ҳам боғлиқ бўлади.
Ахборотлашган жамиятда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий манбаи бўлган ишчилар ва мутахассисларнинг юқори малакаси бугунги кунда айрим давлатларнинг бошқаларга нисбатан энг муҳим рақобат устунлиги ҳисобланади. Ходим замонавий бозорнинг малакавий талабларига жавоб бериши, ўз билим ва кўникмаларини оширишга интилиши керак. Шу муносабат билан корхоналар раҳбарияти олдида ташкилот ва жамият ривожланишининг тегишли босқичида ходимларнинг муҳим ваколатларини таъкидлаш, ушбу ваколатларни аниқлашнинг энг яхши усулларини танлаш ва ходимларнинг мавжуд салоҳиятидан максимал даражада фойдаланиш масалаларига дуч келмоқдалар.
Профессионал стандартларга мувофиқ мамлакатимизда ходимга қўйиладиган талабларда касбий стандартларни жорий этилиши катта аҳамиятга эга. Унинг асосий мақсади меҳнат бозорининг сўнгги талабларини, иқтисодиётнинг эҳтиёжларини, касблар ва мутахассисликлардаги ўзгаришларни ҳисобга олиш, яъни меҳнат муносабатларини тартибга солиш ва эскирган меъёрий-ҳуқуқий базани янгилаш ҳисобланади. Амалдаги малакавий маълумотномалар замонавий талабларга жавоб бермайди ва талаб қилинадиган кўплаб касблар уларда акс этмайди.
Ҳозирги босқичда инсон ресурсларига талабларни кўриб чиқиш ташкилот даражасида инсон ресурсларини бошқариш объекти ва субъектини ажратишни, персонал (инсон ресурслари) структурасини ўрганишни ўз ичига олади. Ташкилот персонали (инсон ресурслари) бошқарув объекти сифатида қуйидагилар даражасида кўриб чиқилиши мумкин.

    • шахс (ходим муаммосини ҳал қилишга индивидуал ёндашув);

    • жамоа, ижтимоий ташкилот.

    • мамлакат.

Бунда персонал, инсон ресурслари бошқарув объекти сифатида қуйидаги хусусиятларга эга бўлади:

    • ўзини-ўзи ривожлантириш;

    • ички мотивациялар мавжудлиги;

    • расмий ва норасмий муносабатлар уйғунлиги.

Инсон ресурсларини бошқариш субъекти деганда қуйидагилар тушунилади:

  1. функционал аппарат (кадрлар кабул килиш, мослаштириш, тайёрлаш, кўчириш ва ҳ.к. жараёнларни бошқаришга ихтисослашади);

  2. чизиқли бошқарув персонали (қўл остидаги жамоаларга раҳбарлик қилишни амалга оширади);

  3. касаба уюшмалари ва жамоани жипслаштириш, унинг аъзолари ижодий фаоллигини ривожлантириш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича бошқа жамоат ташкилотлари.

Баъзида инсон ресурсларини бошқариш субъектлари қаторига ташкилотдаги норасмий етакчилар ҳам киритилади.
Ташкилот персонали, инсон ресурслари структураси бу – маълум бир белги бўйича бирлаштирилган турли ходимлар гуруҳлари йиғиндиси. Уч хил асосий персонал структураси тури ажратиб кўрсатилади.
Персоналнинг касбий-малакавий структураси ишчилар ва мутахассислар касбий ва малакавий гуруҳлари таркиби ва нисбати билан белгиланади.
Функционал структура – ходимлар гуруҳларини функциялар (фаолият турлари) бўйича ажратишни назарда тутади.
Ижтимоий структура – ташкилотда ходимларни ижтимоий-демографик гуруҳлар бўйича ажратиш.
Шунингдек, ташкилот персоналининг статистик ва таҳлилий структураси ажратиб кўрсатилади.
Статистик структура инсон ресурслари тақсимланиши, уларнинг фаолият турлари (асосий ва асосий бўлмаган фаолият) бўйича аҳоли бандлиги кесимида ҳаракатини, турли лавозимлар гуруҳлари ва тоифалар (раҳбарлар, мутахассислар, ишчилар) нисбатини тавсифлайди. Статистик структурага мисол қуйида келтирилган:

  1. топ-менежерлар (олий бўғин раҳбарлари);

  2. ўрта бўғин раҳбарлари;

  3. мутахассислар (чизиқли раҳбарлар, девонхона ходимлари);

  4. ишлаб чиқариш персонали (ишчилар);

  5. ёрдамчи персонал.

Таҳлилий структура персонални касб, малака, жинс, ёш, маълумот, иш стажи (умумий жиҳат) каби белгиларга мувофиқ кўриб чиқишни назарда тутади. Хусусий таҳлилий структура корхона, ташкилот ўзига хосликларини акс эттиради. Масалан, ўзига хос меҳнат шароитлари бўйича гуруҳлар ажратиб кўрсатилади: «оғир меҳнат билан бандлар» ва ҳ.к.
Айрим ташкилотларда персонални ХМТда қабул қилинган таснифга мувофиқ гуруҳлаш фойдаланилади. Шунга мувофиқ жамиятда иш билан банд бўлганлар учта йириклаштирилган гуруҳга бўлинади:

  1. ходимлар;

  2. бошқарувчилар (менежерлар);

  3. акциядорлар;

  4. директорлар кенгаши.

Бошқарув персонали, ўз навбатида, қуйидаги кичик гуруҳларга бўлиниши мумкин:

  1. ташкилотлар раҳбарлари, уларнинг муовинлари;

  2. структурали бўлинмалар раҳбарлари, бош мутахассислар;

  3. иқтисодий функцияларни амалга оширувчи мутахассислар;

  4. ишлаб чиқаришнинг муҳандислик-техника таъминоти бўйича мутахассислар;

  5. хизматчилар лавозимлари (ҳисоб, назорат, ҳужжатларни расмийлаштириш, хўжалик хизматлари кўрсатиш).

Персоналга асосий талабларни аниқлаш, ваколатлар моделини ишлаб чиқишда муайн ташкилот персонали структурасини ҳисобга олиш керак.
Ахборот технологияларининг жадал ривожланиши, алоқа ҳаракатчанлиги, мослашувчан коммуникациялар, янги иқтисодий имкониятлар ва бошқалар инсон ресурсларига янги талабларни белгиловчи постиндустриал жамият шароитини яратади. Постиндустриал жамиятни шакллантириш ҳар бир инсоннинг ахборот тайёргарлигисиз мумкин эмас. Ахборотни қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва тарқатиш қобилияти инсонни замонавий жамият шароитларига мослаштиришда муҳим рол ўйнайди. Шунга кўра, ҳар қандай мутахассис эга бўлиши керак бўлган асосий (умумий маданий) ваколатлар (яъни, ходимнинг меҳнат функциясини бажариш жараёнида ва касбга ёки мутахассисликка боғлиқ бўлмаган ҳолда унинг олдида турган муаммоларни ҳал қилиш қобилияти) қуйидагилар ҳисобланади:

    • ахборот олиш, сақлаш, кайта ишлашнинг аоссий воситалари ва усулларини билиш;

    • ахборотни бошқариш воситаси сифатида компьютер илан ишлаш кўникмалари, датурий воситалардан фойдаланиш кўникмалари;

    • билим олиш ва касбий фаолиятда информатика ва замонавий ахборот технологиялари соҳасидаги базавий билимлардан фойдаланиш қобилияти;

    • интернет-ресурслардан фойдалана олиш.

Шахсий, ишбилармонлик фазилатларига қўйиладиган талабларнинг ўзгаришига келсак, биринчи навбатда қуйидагиларни эътиборга олиш керак: янгисига мослашиш, ўз вақтида ўзгартириш. Бу жуда зарур, чунки илгари улар ҳақида ҳатто эшитилмаган янги касблар, мутахассисликлар фаол равишда пайдо бўлмоқда (масалан, XXI асрда баннермеркер, бренд-менежер, андеррайтер, веб-девелопер, веб-дизайнер, веб-дастурчи, ривожлантириш бўйича мутахассис, контент-менежер ва бошқалар пайдо бўлди).
Интеллектуал меҳнатнинг роли ўсиши билан қуйидаги талабни қайд этиш лозим – тизимли фикрлаш қобилияти. Тизимли фикрлашнинг ривожланганлик даражаси қарор қабул қилиш тезлиги ва сифатини намойиш этади. Тизимли фикрлай оладиган киши турли вазиятларда қонуниятларни аниқлаш, барча риск ва имкониятларни баҳолаш, рўй бераётган воқеалар ҳақида тўлақонли тасаввурга эга бўлишга кодир бўлиб, бу ахборотлашган жамиятда жуда муҳимдир.
Замонавий талаб сифатида ижод, креатив фикрлаш, янги ғоялар ишлаб чиқиш ва инновацион фикрлаш тарзини яратиш қобилиятини қайд этиш мумкин.
Технологик тараққиётнинг «сакраши» инсон ресурсларидан муаммоларни ҳал қилишга ижодий ва самарали ёндашишга қодир хислатларни талаб қилади. Замонавий жамиятда инсон ресурсларига қўйиладиган муҳим талаб турли соҳаларда ҳамкорлик қилиш қобилиятидир, бу бизга янги ғояларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга имкон беради.
Ходимнинг жуда зарур шахсий сифати, айниқса ўрта ва юқори даражали бошқарув учун, бу ўзини бошқариш, ўзининг эмоционал салоҳиятини бошқариш қобилияти ҳисобланади. Сўнгги пайтларда тобора кўпроқ иш берувчилар эмоционал интеллектнинг (EQ) тобора ортиб бораётган аҳамияти тўғрисида гапирмоқдалар.
Шубҳасиз, бутун касбий ҳаёт давомида ўзини ривожлантириш қобилияти, узлуксиз касбий таълимга тайёрлик, билимларни тўлдириш ёки малака ўзгариши каби хислатларга эҳтиёж пайдо бўлиб келмоқда. Бугунги кунда бу ходимлар учун хизмат пиллапояси бўйлаб кўтарилиш, моддий фаровонликни ошириш ва ижтимоий мавқеини ўзгартириш нуқтаи назаридан зарур бўлиб бормоқда. Яқин келажакда бу ходим учун зарурий шарт бўлиши мумкин. Агар илгари касб таълими олиб ишлаш, асосан тажриба орттириш орқали хизмат пиллапояси бўйлаб кўтарилиш мумкин бўлган бўлса, энди қўшимча билим соҳаларини ўзлаштириш зарур.
Юқоридагилардан келиб чиқадики, ахборотлашган жамият шароитида инсон ресурсларининг муҳим сифати стратегик фикрлаш қобилиятига эга бўлиш - барча мумкин бўлган истиқболларни ҳисобга олиш, муаммоларни самарали ҳал этиш ва жамоа билан ишлаш қобилиятидан фойдаланган ҳолда ғояларни амалга оширишни режалаштиришдир.
Таъкидлаш керакки, бугунги кунда замонавий шароитда туғилиб вояга этган ёшлар янада қулай вазиятда бўлишади. Улар ушбу янги талабларга тайёр бўлган бир пайтда, ота-оналари ва ёши каттароқ гуруҳларнинг авлодлари ортиб бораётган талабларга камроқ тайёрдир.
Инсон ресурсларига асосий талаблар ўзгариши, ташкилотда одамларни бошқаришга ёндашувлар эволюциясидан келиб чиқиб, 1.1-жадвалда акс эттирилган.
Хусусан, ўтган асрнинг 60-80-йилларида глобаллашув элементлари йўқлиги, иш жойларининг техник жиҳатдан у қадар жиҳозланмаганлиги оқибатида персоналга юмшоқроқ талаблар қўйилган. У пайтлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш муҳим эди, «совуқ уруш» даврида асосий эътибор саноатга қаратиларди. Режа иқтисодиёти ҳам ходимларга қўйиладиган талабларга таъсир этарди: улар маълумоти борлиги (битирувчиларни тақсимлаш тизими), режани бажариш ва ошиғи билан бажариш (меҳнат мотивацияси) заруратида ўз ифодасини топарди. Конвейерли ишлаб чиқариш тезроқ мослашиш ва ташкилот фаолияти ўзига хосларини билиб олишга имкон берарди.
Вақт ўтиши, юқори технологияли қурилмалар пайдо бўлиши, меҳнат бозорида рақобатнинг кучайиши билан персоналга талаблар ўзгаради. Компьютер саводхонлиги, кўп вазифаларни бир вақтда бажариш режимида ишлай олиш, ҳаракатчанлик, тизимлилик ва шу билан бир пайтда ижодий фикрлаш муҳим аҳамият касб этади.
Ходимнинг маълумоти ва малакавий даражасига тобора кўпроқ эътибор берилмоқда. Илгари, 15-20 йил олдин, касбий курсларни тугатиш ва муваффақиятли ишга жойлашиш етарли эди, бугунги кунда эса иш берувчи ходимнинг олий маълумоти бўлиши талабини қўймоқда, бунда икки босқичли таълим тизими (бакалавриат ва магистратура) эътиборга олинмоқда.
«Замонавий ОТМ битирувчиси меҳнат бозорида муваффақиятли рақобатлаша олиши, ўзининг малакали мутахассис ваколатларини таклиф қила олиши лозим». Шунингдек, таъкидлаш жоизки, ҳозирги дунёда «ихтисослик бўйича эмас» ишни топиш қийин, чунки персонал танлаш касбий стандартлардан ва персоналга талаблар, жумладан, маълумоти борасида белгилаб қўйилган малакавий маълумотномалардан келиб чиқиб амалга ошириляпти.

Download 8,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish