Таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


Назорат учун савол ва топшириқлар



Download 8,59 Mb.
bet18/225
Sana14.06.2022
Hajmi8,59 Mb.
#667631
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   225
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

Назорат учун савол ва топшириқлар


  1. Инсон капиталининг моҳияти нимада?

  2. Замонавий босқичда ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш хусусиятлари қандай?

  3. Меҳнат ресурслари ва меҳнат салоҳияти тушунчалари ўртасидаги муносабат қандай?

  4. Қайси омиллар ходимнинг меҳнат салоҳиятини белгилаб беради?

  5. Жамоанинг меҳнат салоҳияти шаклланишига таъсир этувчи омилларнинг хусусиятлари нимада?

  6. Ҳозирги босқичда аҳоли бандлигининг асосий муаммолари қайсилар?

  7. Ишсизлик даражаси кўрсаткичлари қандай аниқланади?

8 Инсон ресурсларини бошқариш соҳасидаги тушунчаларга асосий ёндашувлар қандай?

  1. Персонални бошқариш ва инсон ресурсларини бошқариш ўртасида фарқ борми?

  2. Персонални бошқариш ва инсон ресурсларини бошқариш ўртасида қандай ўхшашликлар бор?

  1. Қайси омиллар инсон ресурслари талаблари ўзгаришига хизмат қилади?

  2. Ҳозирги босқичда инсон ресурсларига асосий талаблар нимадан иборат?

  3. Ташкилотнинг иш сифатига инсон ресурслари таъсири кандай намоён бўлади?

  4. Авлодлар назариясининг моҳияти нимада?

  5. Ташкилот инсон ресурслари (персонали) структураларинниг қайси асосий турларини биласиз?

  6. Ташкилот инсон ресурслари (персонали) статистик ва таҳлилий структураси нималарни акс эттиради?

  7. Жамиятни ахборотлаштириш шароитларида персонални ривожлантиришнинг асосий вазифалари қандай?
  1. БОБ. ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯ ВА ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ ДАВРИДА ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ


    1. Янги технологик жараёнга ўтиш даврида меҳнат ва меҳнат мунасобатларининг ўзгариши

Замонавий технологиялар меҳнатнинг мазмуни ва характерини ўзгартирган ҳолда ишчи кучига янгича сифат талаблари қўяди. Меҳнат характерининг ўзгариши, ходимнинг сифат хусусиятлари ортиши – етарли даражада узоқ истиқболга ишчи кучининг ривожланиш йўналишини белгилаб берадиган тенденциялардир.
Советлар жамиятида меҳнат тўлақонли кишилар ҳаётининг мажбурий элементи сифатида кўриб чиқиларди. Меҳнат коммунизм томон ҳаракат ва ривожланишнинг биринчи босқичи сифатида социализмнинг муҳим тамойили саналган. Масалан, 1936 йилги СССР Конституциясида эълон қилинган социализм тамойили қуйидагича бўлган (12-модда): «Ҳар бир кишидан унинг қобилиятлари бўйича, ҳар бир кишига – унинг меҳнати бўйича». «Эҳтиёжлар бўйича» - бу инсоният ривожланишининг юқорироқ даражаси ҳисобланган (коммунизм доирасида). Социализм инсон ва жамиятни ушбу тамойилга мувофиқ яшашга таёрлаши, шахс онгини ўзгартириши лозим эди (яъни инсон қалби моддиятдан маънавиятга ўзгаради).
Замонавий жамиятда меҳнат ҳақидаги тушунча ўзгарган, у тўлақонли шахсни шакллантиришда мажбурий элемент бўлишдан тўхтади. Меҳнат соҳалари, меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг амалий имкониятлари сезиларли даражада ўзгарганлиги ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Рақамли иқтисодиёт тараққиёти туфайли меҳнат ҳақиқий жисмоний ишлаб чиқариш соҳасидан виртуал ва интерактив макон соҳасига ўтди. Энди зарур функцияларни бажариш учун уйдан иш жойига жисмоний ўтиш зарур эмас - кўп функциялар аслида масофадан туриб бажарилиши мумкин.
Шундай қилиб, меҳнат мазмунан қиймат соҳасидан инструментал соҳага ўтди (яъни «моддий фаровонлик» ва «моддий ҳолат»га эришиш мақсадига айланди, совет жамиятида эса у бошқа неъматларга эришиш воситаси сифатида кўриб чиқиларди: «ижтимоий мақом», «жамиятда ҳурмат» ва ҳ.к.). Бу ҳақида И.В. Андреенкова, Е.В. Жижко, И.Г. Ермаков ва бошқаларнинг кўплаб замонавий тадқиқотлари далолат беради. Аҳолининг инструментал йўналтирилганлик салбий таъсири шунда намоён бўладики, у меҳнатни жамиятнинг онгида шахснинг ўзини ўзи англаши ва ўзини ривожлантириш омили сифатида белгилаб қўя олмайди. Бинобарин, маҳсулот қийммати бир текисланади, чунки меҳнат қимматлашади, технология эса арзонлашади.
Йигирма беш йил олдин, дунё бугунги кунга нисбатан мутлақо бошқа қадриятлар билан белгиланарди. Ишлаётган киши стандарт тўққиз соатлик иш кунига, ўн учинчи иш ҳақига, олти ҳафтагача таътилга ва иш жойига қараб - ишончли юқори иш ҳақига эга эди. Булар пенсия, моддий фаровонлик, бўш вақт ва қониқишни кафолатлаши сабабли улар учун курашиш керак бўлган қадриятлар эди. Бизнинг ота-боболаримиз, ахборот технологиялари жадал ривожланаётган даврда, уларнинг ўғиллари ва набиралари замонида нималар бўлишини тасаввур ҳам қила олишмаган. Илгари ҳеч қачон инсоният тарихида янги ютуқлар дунё миқёсида шунчалик тез тарқалмаган ва ҳар бир инсоннинг ҳаётига кучли таъсир кўрсатмаган.
Завод-фабрика ишлаб чиқаришининг ўсиб боришига қадар саноатда ҳунармандлар устунлик қилган. Хунармандлик кўникмаларини ўрганиш узоқ вақт талаб қиларди, бу кўп авлодлар тўплаган универсал билим ва кўникмаларни ўз ичига олган санъат эди. Ҳунармандчилик устахонасида меҳнат муносабатларини бошқаришнинг асосий тамойили анъаналар ва устахона одоб-ахлоқ қоидалари эди.
Завод-фабрика ишлаб чиқариши меҳнат тақсимотига олиб келди. Бундан ташқари, меҳнат тақсимоти натижасида пайдо бўлган касбларнинг аксарияти олдинги давр касбларига нисбатан мазмунан бой эмас бўлиб чиқди. Қўлланадиган технологиялар, асбоб-ускуналар, маҳсулот (унинг тузилиши, материали, ишлов бериш усули ва бошқалар) ҳақида маълумотга эга бўлмасдан индустриал меҳнатидан фойдаланиш мумкин эмас. Меҳнатни бошқаришнинг асосий тамойиллари ишнинг аниқ тақсимланиши, уни бажариш учун ҳар бир ходим учун вазифани аниқ белгилашдан иборат эди.(2.1-расм).
Индустриал меҳнатда фаолият олиб борувчи ходим, ихтисослиги бўйича малакага эга бўлиб, индустриал маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида қўлаш учун зарур бўлган белгиланган ҳажмда билим оладиган инсон фаолиятидир. Индустриал ходим (саноат ишчиси) оралиқ ва якуний натижаларни олиш учун ишлатиладиган технологияларнинг мазмунини, ишлатилган асбоб- ускуналарнинг хусусиятларини, унинг имкониятлари чегараларини ва уларни қўллашнинг энг мос усулларини, ишлатилган хом ашё ва материалларнинг хусусиятларини ва уларни қайта ишлаш усулларини билиши ва тушуниши керак. Саноат меҳнатининг самарадорлиги кўп жиҳатдан ходимлар ишлаб чиқариш жараёнининг барча таркибий қисмларини билиш даражасига боғлиқдир.






Download 8,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish