Таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


-расм. Иш билан бандлик шаклларининг турлари



Download 8,59 Mb.
bet21/225
Sana14.06.2022
Hajmi8,59 Mb.
#667631
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   225
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

2.2-расм. Иш билан бандлик шаклларининг турлари


Дастлабки пайтларда кўплаб компаниялар ахборот тармоқларидан фойдаланиш негизида ички қайта қуришни ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш имконият деб кўриб чиқишган. Лекин тез орада бу тарзда иш билан бандликни пасайтириш эмас, балки фақат қўшилган қиймат яратишни ошириш ва иқтисодий ўсишни таъминла мумкинлиги маълум бўлиб қолди.
Ахборот технологияларига асосланган иш билан таъминлаш, муаллифнинг фикрича, анъанавий меҳнат билан шуғулланадиган аҳолининг ижтимоий ва гендер таркибини ўзгартириш, тубдан янги ишчилар гуруҳларининг пайдо бўлиши (масалан, фриланcерлар), уларнинг ижтимоий мавқеининг ўзгариши, ижтимоий институтларнинг функциялари ва умуман олганда, шахснинг меҳнат фаолиятини виртуаллаштириш тенденциялари тарқалиш омилига айланади.
Янги технологияларнинг жорий этилиши туфайли дунёда ушбу соҳаларда иш билан бандлик ҳар йили ўсиб боради11:

    • катта маълумотлар (Big data) - 2,95%;

    • мобил Интернет ва булутли технологиялар - 2,47%;

    • буюмлар Интернети - 2,27%;

    • ишлаб чиқаришни автоматлаштириш - 0,36%.

Катта маълумотлар (Big data) 2020 йилга қадар математика ва ҳисоблаш техникаси муҳандислиги соҳасидаги иш ўринлари сонини йилига 4,59% га, менежмент соҳасида - 1,39% га, молия секторида - 1,34% га ва савдо-сотиқда - 1,25% оширади. Шу каби катта маълумотлар офис ишчилари учун иш ўринлари сонини йилига 6,06% га қисқартиради, шу билан бирга, Интернет компьютер ишларида бандликни йилига 4,54% га, дизайн ва муҳандислик бўйича мутахассисларнинг 3,54% га ўсишига олиб келади. Аммо айнан шу омил техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва ўрнатиш бўйича мутахассисларни иш билан таъминлашни йилига 8 фоизга, офис ишчиларини эса 6,20 фоизга қисқартиради. Саноатда иш билан бандликка янги ишлаб чиқариш технологиялари ва 3 D-босма (иш ўринлари сони йилига 3,60% га қисқаради) ва робототехника ва автомат транспортни ривожланиши (0,83% га камайиши) таъсир қилади.
Умуман олганда, маълумотни таҳлил қилиш ва мураккаб технологик жараёнларни бошқариш талаб қилинадиган жойларда иш билан бандлик ошади ва одатдаги малакасиз меҳнат улуши катта бўлган жойларда пасаяди.
Аксарият респондентлар энг истиқболли касбларни математик, дастурчи ва тизимлар архитектори деб билишади. Респондентларнинг фикрига кўра,



11 Подцероб М. Технологии изменят мир//Ведомости, 27.01.2016
34%, мобил Интернет ва булутли технологиялар 2020 йилга қадар меҳнат бозорига энг катта таъсир кўрсатади деб, 26% катта маълумотлар технологияларининг энг муҳим омили, 14% - буюмлар Интернети, 9% - робототехника ривожланиши ва 6% - ишлаб чиқаришни автоматлаштириш деб фикр билдиришган.
Шундай қилиб, постиндустриал ахборот жамияти иш билан бандлик маконини кенгайтиради ва баъзи вақтларда унинг чегараларини "шаффоф" қилади. Тўлиқ иш билан бандлик асосидаги классик модель, худди битта иш берувчига умр бўйи ишлаш билан бир қаторда, эскирди.
Иш билан бандлик соҳасида ходимлар учун келажакдаги сценарийлар икки хил бўлиши мумкин. Биринчидан, касбий йўлни режалаштириш қийинлашади, иккинчидан, тўғридан-тўғри ўз ихтисосида узоқ вақт ишлайдиганлар тобора камайиб бормоқда. Шу муносабат билан, иш билан таъминлаш кафолати энди маълум бир мутахассисликни, маълум иш жойини ёки маълум бир иш берувчини назарда тутмайди. Кўп жиҳатдан, у фаол бўлиб, ўзгарувчан талабларга мослашиш қобилиятининг натижасидир. Шундай қилиб, ҳар бир кишининг вазифаси - ҳаёт давомида уларнинг меҳнат бозорида талаб даражасини кузатишдан иборат бўлади. Шунда талаб қилинганлик иш билан таъминлашнинг кафолати бўлади.
Қатъий белгилаб қўйилган, узлуксиз меҳнат муносабатлари улуши камаймоқда. Башоратларга кўра, ушбу кўрсаткичнинг янада пасайиши кутилмоқда, бу нафақат демографик ривожланиш омили, балки компаниялар дуч келадиган авлодларни аралаштириш омилининг сезиларли таъсири билан ҳам белгиланади.
Бўш иш ўринлари учун ўрта авлод анъанавий ижтимоий қадриятларни баҳам кўрмайдиганлар билан курашмоқда.
Мамлакатимизда ноодатий иш билан бандликни тушунишда ягона ёндашув ҳанузгача ишлаб чиқилмаган. Масалан, И.Я.Киселев бундай ишлар қаторига муддатли иш шартномалари бўйича иш, тўлиқсиз режимдаги иш, теле-иш ва қарз асосида ишлашни киритади. Бошқа тадқиқотчилар ноодатий иш билан бандлик шакллари қаторига ходимлар лизинги, аутсорсинг, аутстаффинг ва фрилансни киритишади.
Ноодатий иш билан бандликнинг ижтимоий жиҳатларини таҳлил қилиш, уни ташкил қилишнинг потенциал йўллари бўйича тадқиқотлар деярли йўқ, бунда кўпинча ушбу тушнчанинг уй меҳнати билан алмаштирилиши кузатилади, бу эса нотўғри, чунки у замонавий ахборот технологияларидан
фойдаланиш шартларида ва асосида амалга оширилганда масофавий меҳнатнинг уйғунликдаги таркибий қисми сифатида намоён бўлади.
Мамлакатимизда ҳозиргача масофавий ишчи кучи муаммосига этарлича эътибор берилмаслиги шу билан изоҳланадики, бу муаммо меҳнатни қонуний тартибга солиш билан зиддиятли. Замонавий меҳнат қонунчилиги ишлайдиган аҳолини иш билан таъминлашнинг янги шаклларини деярли акс эттирмайди. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида иш берувчи томонидан меҳнатни ташкил этишнинг анъанавий шаклларини тартибга солади.
Масалани ноодатий иш билан бандлик, хусусан, тўлиқсиз иш билан бандликни салбий ҳодиса сифатида кўриб чиқилса, миллий инновацион тизимни шакллантириш шароитларида иш билан бандликнинг ушбу турларини ривожлантириш анча мураккаб вазифа бўлиб туюлади, аммо меҳнат шартномаларини "ностандарт" иш билан бандлик тарқалиши билан ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ташкил қилишда касаба уюшмаларига қўшимча қийинчиликлар туғдиради.
Шу муносабат билан бозор иқтисодиётининг ривожланиши ва меҳнат бозорининг фаолият кўрсатишида янги тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда қўшимча ҳуқуқий тартибга солиш талаб қилинади.
Амалиётда масофавий иш билан бандлик (персонални масофадан бошқариш) концепциясини тўлақонли тушуниш шаклланмаган бўлиб, ушбу тушунчанинг аниқ таърифи йўқлиги ҳам бундан далолат беради.
Ушбу атамага синоним сифатида қуйидагилар фойдаланилади: масофавий меҳнат, масофавий иш билан бандлик, «масофадан» ишлаш (масофада туриб ишлаш), теле-иш (юнон. tele - узоқ), Фриланс, электрон касаначилик.
Шунингдек, «эгилувчан вақт» (flexitime) ёки «эгилувчан иш ўрни» (flexiplace) атамалари ҳам фойдаланилади. Эгилувчан иш ходимлар «эгилувчан бўлмаган» иш соатлари атрофида тузадиган эгилувчан иш вақти жадвалини кўзда тутади. Бироқ чекловлар барибир мавжуд бўлади. Америка амалиётида улар 11-14 соат қилиб белгиланган. Ходимлар соат 7 дан 15 гача ҳам, 11 дан 19 гача ҳам ишлаш ҳуқуқига эга, лекин ларни ишни эрталаб соаат 7 дан эрта бошлаши ва тунги 2 дан кейин тугатиши мумкин эмас. Эгилувчан иш жадвали кўпинча ишчи шартномалар тузишда фойдаланилади.
«Тақсимланган иш» (distributed work) атамаси дистрибьюторлик тармоғи савдо агентларининг ишини, тақсимланган минтақавий офислар ишини назарда тутади.
Шунингдек, «фрилансер» (freelance) атамаси ҳам кўп учрайди. Теле- ходимлар ва фрилансерлар бу – бир-бири билан кесишадиган иккита тоифадир. Фрилансер – юқори малакали мустақил профессионал бўлиб, ташкилот штатида бўлмайди ва анъанавий меҳнат муносабатларига киришмайди, балки ягона буюртмачининг суб-ижарачиси бўлмаган ҳолда ўз хизматларини мустақил равишда бозорда турли мижозларга сотади. Узоқ вақт давомида битта буюртмачи учун ишлайдиган ва у билан алоқа учун воситаларидан фойдаланадиган фрилансерлар теле-ходимлра сифатида кўриб чиқилиши мумкин.
Инглиз тилидаги teleworking атамаси рус манбаларида «телеработа» (теле-иш) деб таржима қилинади, бунда ходимлар ишни йидан туриб бажаради, яъни «масофавий ишлар»ни бажаради. АҚШда «телекомпьютинг» (telecomputing) атамаси кенг тарқалган, инглиз тилида чиқадиган хорижий тадқиқотларда кўпинча «теле-иш» (telework) фойдаланилади. Дастлаб пайдо бўлган «теле-уланиш» ёки «телекоммьютинг» (telecommuting) атамаси америкалик тадқиқотчи Джек Наллс (Jack Nilles) томонидан 1976 йил шартнома бўйича масофавий ишларни таърифлаш учун фойдаланилган.
Масофавий иш билан бандлик муаммолари бўйича маҳаллий адабиётлар, масалан, Ю. Веремеко (меҳнат муносабатларининг янгича шакллари); Н. Кострюкова (илмий соҳада ноодатий бндлик турлари ривожланиши, телекоммьютинг); М.Луданик (масофавий иш билан бандликни тартибга солиш); М.Меркулов (масофавий персонал); Ю.Одегов, Г.Руденко (глобаллашув ва масофавий (виртуал) иш билан бандлик); Л. Санкова (инновацион турдаги бандлик тенденциялари ва қарама-қаршиликлари); В.Челухин (масофавий иш, иш ўринларини виртуаллаштириш) таҳлили кўрсатилган муаммо бўйича жиддий илмий асарлар йўқлигини кўрсатади. Лекин бу талиқинлар ва атамаларнинг барчаси ходимнинг телекоммуникацион алоқа воситалари ёрдамида анъанавий офисдан ташқарида ишларни бажариш жараёнини англатади.
Жамиятда бутун ҳаёт давомида битта иш берувчи корхонада ишлаш борасида воқеликлар энди, корхона ва ходим ўртасидаги одатий шартнома амалиёти ва меҳнат муносабатларининг мавжуд эмаслигига ундамоқда. Агар бундай муносабатлар мавжуд бўлса, у кўпроқ "ностандарт" шакллардан бирини, шу жумладан тўлиқ бўлмаган иш вақтини, доимий ва эгилувчан меҳнат шаклида номоён бўлмоқда. Бундан ташқари, баъзи корхоналар, тобора кўпроқ глобал шаклга эга бўлган субпудратчилар, аутсорсинглар, учинчи томон агентлари ва таъминот занжирлари асосида, барча ёки кўпчилик ишлаб
чиқариш операциялари учун тўғридан-тўғри ёллаш билан чекланадилар. Сўнгги йилларда Интернет-технологиялар орқали товарлар ва хизматларнинг алоҳида мижозларини қисқа муддатли тижорат ҳуқуқий муносабатлари доирасида товарлар ва хизматларнинг индивидуал мижозларини потенциал таъминотчилар билан боғлайдиган бизнес-моделларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ энг катта оқибатларга олиб келади.
Ҳозирги кунда глобал меҳнат соҳасида жиддий ва кенг кўламли жараёнлар содир бўлаётганлигини ва меҳнат бозори тараққиёти схематик равишда бир томонлама, ходимларнинг норасмий ҳолатидан расмий ҳолатга ўтиш кўринишида жиддий камчиликларга дуч келиши мумкин кўринишда тақдим этилишини кўрсатмоқда. Ўз-ўзини иш билан таъминлашнинг турли шакллари иш билан бандлик соҳасида якуний муқобил вариантга айланиши эҳтимоли кўпроқ.
Бугунги кунга келиб, амалиётда замонавий технологиялар ва алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда офисдан ташқарида ишлашга нисбатан муваффақиятли атама ишлаб чиқилмаган, ушбу иш шаклини "теле-иш" деб атаймиз.
Булутли технологиялар амалий ҳаётга киришмоқда, электрон меҳнат биржалари шаклланмоқда ва ишсизларни эксплуатация қилишнинг янги шакли сифатида эмас, балки иқтисодиётдаги замонавий таркибий ўзгаришлар натижасида тобора (тўлиқ бўлмаган) иш билан бандлик тобора кўпроқ намоён бўлмоқда. Ахборот тармоқларида мустақил ишлашни рағбатлантириш ходимлар улушига нисбатан ўз-ўзини иш билан бандларнинг улушини кўпайишига олиб келади.
Алоқа технологиялари ўзгариши ва одамларнинг меҳнат хатти- ҳаракатларини рағбатлантиришда шаклланишда давом этаётган ахборот- рақамли жамиятга ўтиш меҳнат муносабатларида жиддий ўзгаришларга олиб келади. Иш берувчи ва унинг ходимлари ўртасидаги "масофавий муносабатлар" вақтни ва маконда ишларни марказсизлаштириш жараёнининг бир қисмидир, яъни мослашувчан виртуал меҳнат бозорини яратиш жараёни саналади.
Масофавий иш - бу хизмат вазифаларини компаниянинг офис биноларида эмас, балки ходимга қулай бўлган жойда: уйда, бошқа шаҳарда ва ҳатто бошқа мамлакатда бажаришдир.
Масофадан ишлаш нафақат уйда ишлаш қобилиятини англатади; бу ўз вазифаларини бажарадиган ходимга иш сафарига сарфланган вақт ва иш вақтининг нисбати оптималлаштирилган ҳолда янада мослашувчан ёндашувни таъминлашга ёрдам беради. Ёш мутахассислар корпоратив бюрократия
меъёрларидан узоқ бўлган мустақил турмуш тарзини олиб бориш учун кўпинча ишнинг ушбу шаклини ва ярим вақтда ишлашни афзал кўришади.
Бошқача қилиб айтганда, масофавий иш - бу иш жойи иш берувчининг ёки пудратчининг жойлашувига боғлиқ бўлмаган ва теле-ишчи ёки у ишлаётган ташкилотнинг илтимосига биноан ўзгартирилиши мумкин бўлган иш. Бу бажарилиши биринчи навбатда (ёки кўп жиҳатдан) электрон ускуналардан фойдаланишга боғлиқ ва натижалари иш берувчига ёки пудратчига масофадан узатиладиган ишдир. Масофавий алоқа нафақат тўғридан-тўғри телекоммуникацияларни, балки почта ёки курьерлик хизматларидан фойдаланишни ҳам ўз ичига олади.
Кўп жиҳатдан, масофадан туриб ишлаш шахсий ва касбий ривожланишга, ўзини такомиллаштиришга бўлган эҳтиёжни белгилайди. Ижтимоий меҳнат муносабатлари маконининг масофа асосида кенгайиши жамиятда модернизация жараёнлари генезисининг шартларидан бири сифатида иш билан таъминлашнинг инновацион йўналишларини ривожланишига ёрдам беради. Бугунги кунда, офисни ижарага бериш жиддий харажатлар объектига айланганда, баъзи функцияларни узоқдан ишга жойлаштириш жиддий пулни тежашга ёрдам беради. Ходимларнинг ўзлари уйда ишлашни хоҳлашади. Бугунги кунда ҳақиқий харажатларнинг пасайиши кузатилмоқда ва кўп одамлар саёҳат, машиналар, тушлик ва ҳ.к. учун сарфлаган пулларини тежашга ҳаракат қилмоқдалар.
Шундай қилиб, масофавий иш (синонимлар - масофадан туриб ишлаш, теле-иш; бошқа тури - фриланс) иш берувчи ва ёлланма ходим (ёки буюртмачи ва ижрочи) бир-биридан масофада бўлганда, техник топшириқларни, меҳнат натижаларини ва узатиш ҳамда қабул қилишда ҳамкорлик қилиш замонавий алоқа воситаларидан (дастлаб - телефон, факс, почта, ҳозирги вақтда - асосан Интернет) фойдаланган ҳолда тўловларни амалга ошириш усулидир. Бундан ташқари, мамлакатимиз қонунчилигида масофавий иш таърифи мавжуд эмас. Бизнинг фикримизча, масофавий иш билан бандлик - бу меҳнатни ташкил этишнинг махсус шакли, маълумот ва рақамли алоқа воситалари (масалан, факс, IP-телефония, Интернет) ёрдамида шахсий, ижтимоий эҳтиёжларни қондириш ва даромад олиш мақсадида анъанавий иш жойидан ташқари иш билан шуғулланиш жараёнидир.
Шундай қилиб, "масофавий иш билан бандлик" ва "масофавий меҳнат" тушунчалари ўртасидаги фарқ шундан иборатки, биринчи тушунча фақат иш жойининг бош офисдан узоқлигини тавсифлайди, кейин иккинчиси иш берувчи ва ходим ўртасидаги ижтимоий ва меҳнат муносабатларининг бутун таркибини
акс эттиради. Ушбу ишнинг турларини тақсимлаш ўзаро келишув ва улар ўртасидаги муносабатларни қайта кўриб чиқишни талаб қилади.
Алоқа технологияларидаги ўзгаришлар ва инсоннинг меҳнат хатти- ҳаракатларининг мотивацияси чорраҳасида шаклланган ахборот жамиятига ўтиш меҳнат муносабатларининг сезиларли ўзгаришларига олиб келади, яъни иш берувчилар ва ходимлар ўртасида вақтни ва маконни номарказлаштириш жараёнининг бир қисми бўлган "масофавий муносабатлар" яъни мослашувчан, виртуал меҳнат бозорини яратиш жараёни пайдо бўлишига олиб келади.
Меҳнат бозори соҳасидаги мутахассислар таъкидлайдилар: "... меҳнат бозори янги самарали иш ўринларини яратишни рағбатлантиради, иш билан бандликнинг ноодатий шакллари улуши ортади, бу ўз навбатида халқаро меҳнат тақсимоти, иқтисодиётнинг глобаллашуви ва янада мослашувчан усуллардан фойдаланиш, меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш натижасида янада оммалашади."
Шундай қилиб, инновацион ривожланишни давом эттириш билан анъанавий жисмоний меҳнат билан солиштирганда интеллектуал меҳнат улуши ортади, деб тахмин қилиш мумкин, бу эса амалда масофавий ишни, балки ноодатий равишда иш билан бандликни кўпроқ қўллаш имконини беради.
Вақт ўтиши билан ушбу турлар (шакллар) одатий ҳолга айланади: 6ТУ замонавий технологиялари мобил қурилмаларда деярли барча ишлаб чиқариш функцияларини бирлаштиришга имкон беради. Ривожланаётган тенденцияларга асосланиб, иш билан бандликнинг ноодатий шакллари ва турлари тарқалишда давом этади. Шу сабабли, меҳнат бозори субпудрат муносабатлар ва аутсорсингни ривожлантиришнинг самарали механизмларига эга бўлади. Бу, масалан, пенсия ёшини оширишнинг ҳақиқий муқобил варианти бўлиши мумкин: ходим пенсияга эртароқ чиқади, аммо пенсия ҳажми сезиларли даражада кам бўлиши мумкин, ва у иш билан бандликнинг ноодатий турлари орқали даромад олиши мумкин.
Меҳнатни масофадан туриб ташкил этиш, умуман олганда, ходимларнинг меҳнат ва касбий ҳаракатчанлигини оширади ва улардан фойдаланиш харажатларини камайтиради. Бир томондан, бундай ходим ё Интернетда ёки бошқа ахборот тармоғида ишлайди ва тадбиркорнинг илтимосига биноан ҳаракат қилади, бошқа томондан у хизматларни тақдим этиш ва турли хил ишларни бажариш нуқтаи назаридан уйда ўтириши ва шу билан бирга тармоқ ичида мобил бўлиши мумкин. Бу офисдан ташқарида ишлайдиган ва ўз натижаларини асосан ахборот тармоғи орқали узатадиган теле-ишчи бўлиши мумкин. Аммо фақат шундай эмас: бу оғзаки келишув асосида бирон бир
ташкилотнинг доимий ходими бўлмаган ҳолда маълум бир касб бўйича юқори малакали хизматларни кўрсатадиган фриланcер бўлиши мумкин. Ва ниҳоят, бу тармоқнинг буюртмаси бўйича иш олиб борадиган, бунинг учун у ёки бошқа ҳудудга ўтадиган мобил ходим бўлиши мумкин.
Меҳнатни бундай ташкил этишда масофадан ишлайдиган ходимлар ўзларининг ишларини ўзлари ташкил қиладилар. Шу сабабли, маҳсулот сифати, хизматлар сифати ва муддати учун жавобгар бўлган бошқарув функциялари қуйи даражадаги ва ўрта менежерлардан ижрочи ходимларга берилади.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, мамлакатимизда телекоммуникация институти энди шаклланиш босқичида ва унинг миқёси бўйича тизимли ва таққосланадиган маълумотлар йўқ.
Масофавий (виртуал) иш билан бандликдан фойдаланиш бўйича мавжуд тажрибани умумлаштириш, ходимларни ишга жалб қилишнинг ушбу ҳуқуқий шаклининг афзалликлари ва камчиликларини аниқлашга имкон беради.
Афзалликлар рўйхатини ўзи учун қулай вақтда ишлаш имкониятига эга бўлиш омили етакчилик қилади. Бундан кейин аҳамият пасайиши тарзида ҳаракатчанлик ва самарадорлик ошиб боради, яъни бошқа масалаларга ўтиш имконияти (уй бекалари учун энг мос); йўлда вақт ва пул сарфлашнинг ҳожати йўқлиги - уйда ишдан чалғитадиган нарсалар камроқ бўлади. Афзалликларнинг алоҳида гуруҳи - жамиятдан ва у ўрнатган тизим чегараларидан озодлик - муайян кийим услубини кузатиш ва доимий равишда бошқа ходимлар олдида бўлишнинг ҳожати йўқ.
Камчиликлар афзалликлар билан чамбарчас боғлиқ ва баъзида уларни такрорлайди, бу эса меҳнат ҳаётининг воқеликларини турлича субъектив идрок этишни кўрсатади. Респондентлар улар кўпроқ уй ишларини бажариши керак деб ҳисоблайдиган бошқа оила аъзолари билан чалғитаётганликларини, шунингдек, ўзларини ташкил этишдаги қийинчиликларни кўрсатмоқдалар. Умуман олганда, масофадан туриб ишлаш амалиётига умумий ижобий баҳоси қайд этилиши мумкин.
Иш берувчилар афзалликлар орасида меҳнат унумдорлиги ўсишини биринчи ўринга қўяди (2.2-жадвал).

Download 8,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish