Таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


-расм. Жамоанинг меҳнат салоҳияти шаклланишига таъсир этувчи омиллар



Download 8,59 Mb.
bet12/225
Sana14.06.2022
Hajmi8,59 Mb.
#667631
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   225
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

1.4-расм. Жамоанинг меҳнат салоҳияти шаклланишига таъсир этувчи омиллар


Ташкилотнинг меҳнат салоҳиятини ўрганиш ушбу жамоа ходимларининг потенциал имкониятларидан фойдаланиш даражасини баҳолаш, шахсий ва моддий омиллар ривожланишида таркибий мувозанатни таъминлашга имкон беради.
Амалиётда меҳнат салоҳиятидан тўлиқ фойдаланмаслик ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ва кадрларнинг касбий структураси, ходимларнинг мавжуд ва
амалда зарур бўлган малака даражаси, уларнинг меҳнатини ташкил этишдан қониқмаганлик, меҳнат функцияларининг номутаносиб тақсимланиши билан намоён бўлади.
Меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш икки йўналишда бўлиши мумкин: интенсив ва экстенсив. Экстенсив йўл ишлаб чиқаришни ўсишига мутаносиб равишда ходимлар сонининг (меҳнат массаси) кўпайишини ўз ичига олади. Мамлакатимизда бу йўл XX асрнинг 80-йиллари ўрталарига қадар характерли эди. Интенсив йўл кўп сонли фойдаланиш қийматларида доимий меҳнат массасини яратишни, яъни бир хил ёки кам сонли ишчилар билан ишлаб чиқаришнинг ўсишини таъминлайди. Бу йўл айниқса, демографик ва иқтисодий вазият билан уйғунликда кўпроқ ўринлидир.
Ишчи кучидан самарали фойдаланиш- иш жойларида меҳнат салоҳиятини мувозанатлаш, меҳнатни тақсимлаш ва режалаштириш, сертификатлаш ва рационаллаштириш, меҳнат шароитларини махсус баҳолаш тизимини яратишни ўз ичига олади.
Жамоанинг ҳам, шахснинг ҳам меҳнат салоҳияти «статик кўрсаткич эмас, у қобилият, кўникма, янги билимларнинг пайдо бўлиши, соғлиқни сақлаш ва ҳоказоларнинг ривожланишига қараб ўзгаради»5. Шу жиҳатдан меҳнат салоҳиятини баҳолаш муаммоли саналади. Амалда, ходимнинг, жамоанинг меҳнат салоҳиятини ўлчаш учун турли хил усуллар қўлланилади, аммо уларга нисбатан ягона ёндашув мавжуд эмас.
Меҳнат салоҳиятининг миқдорий тавсифи ўртача йиллик ишчилар сони ёки ўртача йиллик сонни ўртача иш вақтига (киши-ой, киши-кун, киши-соат) кўпайтириш йўли билан аниқланадиган меҳнат ресурслари фонди билан ифодаланади. Ушбу маълумотларга ва корхонада (муассасада) иш ўринларининг сонига эга бўлган ҳолда, иш ўринларининг юкланишини ва уларни аттестатсиядан ўтказиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда керакли персонал сонини аниқлаш мумкин.
Умуман олганда, меҳнат салоҳиятининг сифат тавсифи инсонларнинг умумий таълим, касбий тайёргарлиги, тажрибаси, меҳнат кўникмалари ва шахсий қобилиятларига боғлиқ равишда касбий ва малакавий яроқлилик даражасида намоён бўлади.
Иқтисодий адабиётларда ва амалиётда кенг фойдаланиладиган «кадрлар салоҳияти» атамасини ташкилот, корхона, компания даражасига нисбатан қўллаш мақсадга мувофиқ. Меҳнат салоҳиятига келадиган бўлсак, юқорида баён қилинганларни умумлаштириб айтиш мумкинки, бу тушунча ташкилот ходимлари йиғиндисига ҳам, шахсиятига ҳам алоқадор. Ушбу атама минтақа ва жамият миқёсида ҳам қўлланиши мумкин. Шундай қилиб, жамоа ва ташкилот даражасида бу тушунчаларни бир хил аҳамиятга эга деб қабул қилиш мумкин.
Кадрлар салоҳияти таркибий қисмларининг ўзаро алоқаларига мисол қилиб профессионал истиқболлилик коэффициентини келтириш мумкин, у қуйидаги каби муҳим кўрсаткичларнинг бир-бирига таъсирини акс эттиради:
маълумот даражасини баҳолаш (табакалаштирилган тарзда қабул қилинади, масалан: 1 – олий маълумотли шахслар учун; 0,75 – ўрта-махсус ва тугалланмаган олий маълумотли шахслар учун; 0,6 – ўрта маълумотли шахслар учун), ихтисослик бўйича иш стажи, ёши)6. Бунда иш стажи ва ёш кўрсаткичлари бир-бирига таъсир нуқтаи назаридан мос равишда «4» ва «18» га бўлинади, чунки меҳнат ИТИ тавсияларига кўра, ҳисобланадики, иш стажи иш кўрсаткичларига маълумот даражасидан 4 баравар камроқ таъсир этади, ёш эса

  • 18 баравар. Бунда ёш қийматининг юқори чегараси пенсияга чиқиш ёшига қараб, эркаклар ва аёллар учун табақалаштирилган тарзда фарқланиши мумкин. Амалиётда шахснинг меҳнат салоҳияти кўпинча ходимнинг малакасига (малакавий салоҳиятига) тенглаштирилади. Бироқ, бу маъноси бир хил тушунчалар эмас. Шуни ёдда тутиш керакки, малака даражаси биринчи навбатда, саломатлик ҳолатига, иккинчидан, оилавий аҳволга тўғридан-тўғри боғлиқ эмас, чунки шахснинг кўникмалари шундайлигича йўқолмайди, «фақат маълум бир ишни бажариш қобилияти чекланади. Учинчидан, ходимнинг

шахсий хислатлари малака даражасига таъсир қилмайди”.
Аҳолининг иш билан бандлигини ошириш меҳнат ресурсларини шакллантириш билан чамбарчас боғлиқдир. Меҳнат ресурслари бутун аҳолининг таркибий қисми ҳисобланади, холос, улар фақат бутун аҳолини такрор ишлаб чиқариш жараёнида такрор ишлаб чиқарилиши мумкин. Меҳнат ресурсларини такрор ишлаб чиқаришнинг асоси сифатида аҳолишуносликнинг иқтисодий жиҳатлари қуйидагиларни қамраб олади:

    • аҳолини такрор ишлаб чиқариш даражаси, яъни ижтимоий- иқтисодий шароитлар билан боғлиқликда ва ўзаро алоқада аҳолиниг табиий ҳаракати;

    • аҳоли ҳаракатчанлиги (механик ҳаракати);

    • аҳолининг иш билан бандлиги.

Меҳнат ресурсларининг сифати ва сони аҳолининг сони ва жинс-ёш бўйича таркиби билан белгиланади, улар эса, ўз навбатида, аҳолининг табиий ва мехник ҳаракатига боғлиқ бўлади.
Аҳолининг табиий ҳаракати, уни такрор ишлаб чиқариш хусусияти мамлакатнинг индустриал ривожланиш даражаси, урбанизация, ижтимоий- иқтисодий шароитлар, маданият ва турмуш анъаналари, тарихий омиллар билан белгиланади. Улар туғилиш кўрсаткичлари ва умр кўриш давомийлигига ҳар хил даражада таъсир қилади. Соғлиқни сақлаш аҳолини такрор ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини шакллантиришда жуда муҳим роль ўйнайди, чунки болалар ўлими камайиши, ўртача умр кўриш давомийлиги ошиши ва умуман олганда касалланишлар сонининг камайиши унинг самарадорлигига боғлиқ. Касаллик ва ногиронликнинг пасайиши иш вақтининг умумий фондини кўпайиши билан боғлиқ, чунки меҳнат ресурсларининг сақланиши ва ўсиши (фаол умр кўриш даврининг узайиши, меҳнатга лаёқатлилик даври узайиши ва
меҳнатга лаёқатли даврнинг ўсиши ҳисобига малака даражасининг кўтарилиши) тиббий хизматларнинг барча соҳалари натижаларининг муҳим кўрсаткичларидан биридир.
Аҳоли ўсишининг асосий манбаи унинг табиий кўпайиши ҳисобланади. Меҳнат ресурсларини шакллантиришда миграция муҳим аҳамият касб этади, бу эса меҳнат ресурсларини ҳудудлар ва тармоқлар ўртасида қайта тақсимлашга олиб келади. Бироқ, миграция ҳажми, унинг йўналишлари ҳар доим ҳам мамлакат иқтисодиётининг эҳтиёжларига мос келмайди. Миграциянинг ижобий томони шундаки, у меҳнат қобилиятлари, тажриба алмашинувини осонлаштиради, кадрларнинг янгиланишига олиб келади, шахсиятнинг ривожланишига ёрдам беради ва меҳнат ресурсларини минтақалар ва секторлар бўйича янада оқилона тақсимлашга ва улардан янада самарали фойдаланишга ёрдам беради.
Миграциянинг меҳнат ресурсларига таъсири, шунингдек, мигрантларнинг интенсивлиги ва тузилиши (уларнинг касбий малакаси ва маълумот даражаси, ёши, жинси) билан ҳам белгиланади. Кирувчи оқим чиқувчи оқимдан ошиб кетган ҳудудларда ресурслар таркибидаги ёш гуруҳларнинг улуши кўпаймоқда, шу жумладан бандлик даражаси юқори бўлганлар ва аксинча, чиқувчи оқим кўп бўлган жойларда ушбу нисбат камаяди. Демографик муаммони ва меҳнат бозори билан чамбарчас боғлиқ муаммолар минтақаларда, умуман мамлакатда мигрантларни Россия жамиятига қўшишга қаратилган миграция сиёсатини амалга оширишда ҳал қилиниши мумкин. Бунинг учун аҳоли пункти ҳудудида кўчиш, жолашиш ва мослашув жараёнини ташкил қилишнинг самарали механизмларини яратиш керак. Инсон ресурсларининг минтақалар ва мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши асосий манбаига айланиши миграция муаммоларини ўрганиш аҳамиятини кучайтиради.
Ўзбекистонда меҳнат ресурсларининг ҳаракатланишини, аҳолини ҳудудий жиҳатдан ҳаракатчанлиги тенденцияларига мос келувчи ва иқтисодиётни таркибий жиҳатдан ўзгартириш шароитларига мутаносиб йўналишларининг самарали амалга ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. “Меҳнат миграцияси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, фуқароларни чет элларда ишга жойлаштиришнинг механизм ва шакллари, меҳнат мигрантлари билан ишлаш соҳасидаги дипломатик ваколатхоналарнинг асосий фаолият йўналишларини ишлаб чиқиш, чет элда Ўзбекистон фуқароларининг шахсий хавфсизлиги ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш”7 бўйича устувор вазифалар белгиланган. Ушбу вазифаларнинг самарали ҳал этилиши аҳолини иш билан самарали бандлигини таъминлашда давлатнинг миграцион сиёсатини халқаро тажриба ва миллий хусусиятлар асосида такомиллаштиришни тақазо этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя



7 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада
қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги Фармони, 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725- сон “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Ишсизлик даражасининг юқорилиги жамиятнинг иқтисодий ривожланиши турли даврларидаги беқарорликнинг намоён бўлиши ҳисобланади. Бундай шароитда, иш билан бандлик бўйича давлат сиёсатининг мақсади ишсиз фуқароларнинг малакасини ошириш, касбий тайёргарлиги ва қайта тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш орқали тўлиқ, самарали ва эркин танланган иш билан таъминлаш, шунингдек, оммавий сурункали ишсизликни олдини олиш, аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази фаолиятини самарадорлигини ошириш, шунингдек, меҳнат бозорида фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган бошқа чора-тадбирлардан иборат.
Жаҳон мамлакатларида янги иш жойлари яратиш, аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашга биринчи даражали эътибор берилмоқда. Бу борадаги талабларнинг бажарилиши, меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш имконини беради. Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) маълумотларига кўра: “2017 йилда жаҳонда меҳнатга лаёқатли ёшларнинг 13,1 %, яъни 70,9 млн. нафари ишсиз бўлган бўлса, бу кўрсаткич 2018 йилда 71,1 млн. нафарни ташкил этган, айни пайтда иш билан банд бўлган ёшларнинг ҳам жиддий муаммолари мавжуд. Ҳозирги пайтда жаҳонда ёш ишчиларнинг 39 % - 160,8 млн. нафари кунига атиги 3,1 доллар даромадга эга бўлмоқда. Шу билан бирга, ХМТ экспертларининг ҳисоб-китобига кўра, ёшлар ўртасида ишсизликни камайтириш жаҳон ялпи маҳсулотининг ўсиш суръатини икки бараварга кўпайтиради”8.

Ишсизлик даражасини баҳолаш ҳисоб-китоб учун асос сифатида олинадиган методологияга боғлиқ. Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ-МОТ) методологияси бўйича амалдаги ишсизлик даражаси (U,%) қуйидагича аниқланади:



Download 8,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish