Истиқболли ходимларни ўқитиш йўли билан раҳбарлар захираси яратиш.
Хорижда стажировка дастури.
Персонални баҳолаш.
Карьерани режалаштириш.
Ёш мутахассисларни мақсадли тайёрлаш ва касбий йўналтириш ишлари.
Халқаро лойиҳаларда иштирок этадиган персонални ўқитиш ва сертификатлаш.
Илмий кадрлар тайёрлаш.
Ходимлар малакасини ошириш.
Шу билан таълимга эҳтиёжни аниқлаш босқичи якун топади ва ўқитишни ташкил қилиш босқичи бошланади.
Ўқитишни (таълимни) ташкил қилиш. Ўқитиш режаси персонал бўйича менежер унинг асосида ходимларни ўқитиш ва ривожлантириш бўйича ички ва ташқи тадбирлар ўтказишни ташкиллаштирадиган асосий ҳужжат ҳисобланади. Бироқ, маълумки, режалаштирилган тадбирлар турли сабабларга кўра доим ҳам белгиланган муддатларда ўтказилмайди, шу
сабабли календарь йили келганда персонал бўйича менежер ҳар бир чоракка режалаштирилган чора-тадбирларни фаоллаштиради.
Персонал бўйича менежер ҳар чорак чизиқли раҳбарларга ходимларни ўқитиш бўйича режалаштирилган чора-тадбирлар ҳақида эслатма юборади ва ўқитишни ташкил қилиш ҳақида хизмат хатлари қабул қилишнинг энг охирги муддатлари ҳақида хабардор қилади. Амалиётнинг кўрсатишича, таълим бюджетининг 20%и аксарият ҳолларда ички бизнес-жараёнлар ўзгариши ёки бизнес-муҳитнинг ташқи ўзгаришлари билан боғлиқ режадан ташқари таълимга сарфланади. Таълимга режадан ташқари эҳтиёжларни аниқлаш чизиқли раҳбарлар томонидан амалга оширилади, улар бутун бўлинма ходимларининг ривожланишга тезкор эҳтиёжларини баҳолайди ва эҳтиёжнинг юзага келиш сабабини, зарур таълим дастури ҳақида маълумотларни ва таълим олиши керак бўлган ходимга тааллукли маълумотни кўрсатган ҳолда режадан ташқари ўқитишга талабномалар тайёрлайди. Барча зарур маснабдор шахслар билан мувофиқлаштирилгач, ушбу талабномалар персонал бўйича менежерга ижрога келиб тушади. Талабнома бериш муддатларига келадиган бўлсак, компанияда бу борада қатъий вақт доиралари белгиланган. Мувофиқлаштирилган талабномалар персонал бўйича менежерга таълим тадбири бошланишидан камид бир ҳафта олдин келиб тушиши лозим.
Таълим самарадорлигини баҳолашга имкон берадиган чора-тадбирлар олдиндан, ходимни ўқишга жўатишдан аввал режалаштирилади. Компанияда келгуси таълим тадбири ўзига хосликларидан келиб чиқиб, самарадорликни баҳолашнинг турли баҳолаш воситалари фойдаланиладиган уч поғонали тизими қўлланиши мумкин (7.35-расм).
Биринчи поғона (тайёргарлик босқичи). Ушбу босқичда таълим дастури қатнашчилари унинг самарадорлигини қандай баҳолаши ҳақида маълумот тўплаш амалга оширилади. Бу мақсадда қайта алоқа сўровлари («Таълим дастурини (курсини) баҳолаш анкета сўрови) фойдаланилади. Бундай анкетани мураббий таълим дастури тугаши билан барча қатнашчиларга беради. Корхона штатидаги мураббий томонидан амалга оширилган ички ўқитиш ҳолатида қайта алоқа анкеталарини таҳлил қилиш персонал бўйича менежер томонидан амалга оширилади. Таълим дастурини баҳолаш доирасида ходимлар томонидан тақдим этилган якуний баҳолар келгусида бутун таълим курсларини баҳолашда фойдаланилади.