Персонални ўқитиш ва ривожлантириш бўйича ишлар тўлиқ циклини жорий қилишнинг асосий натижаси узлуксиз таълим тизимини ташкил қилиш ҳисобланади, у:
компания ходимларининг таълим ва касбий ўсишдан минтақадорлиги ва мотивациясини;
ходимларнинг компанияга содиқлишини оширади;
жамоада психологик муҳитни яхшилайди;
ходимларнинг меҳнат функцияларини бажариш сифатини оширади;
таълим тадбирларини молиялаштириш шаффофлигини оширади. 7.33-расмда таълим бизнес-жараёни схемаси тақдим этилган бўлиб,
унга кўра таълим жараёни тизимли равишда амалга оширилади.
Таълимга эҳтиёж турли даражаларда шаклланади. Бошқача қилиб айтганда, у ходим, ташкилот ёки улар томонидан биргаликда билдирилиши мумкин. Бунда томонларнинг ҳар бири ўз вазифаларини бажаради (7.15- жадвал).
Бундай ёндашув ходимни таълим объекти эмас, балки таълим жараёни қатнашчиси деб ҳисоблашга имкон беради.
7.33-расм. Персонални ривожлантириш ва таълим бизнес-жараёни
7.15-жадвал Ўқитишга эҳтиёж шакллантирадиган имкониятлар
-
Ходим учун
|
Бевосита раҳбар учун
|
Кадрлар бўлими учун
|
Ўз ишлари самарадорлиги тўғрисида раҳбарнинг фикрини билиб олиш. Ўз муваффақиятларининг тан олинишига эришиш. Самарали иш муаммоларини муҳокама қилиш.
Профессионал тахминларни муҳокама қилинг, иш бўйича маслаҳат (тавсиялар) олиш. Ўзини ривожлантириш қизиқишлари ҳақида
маълум қилиш
|
Ходимларнинг меҳнат унумдорлиги пастлигининг фактлари ва сабабларини аниқлаш. Ходимларнинг ўз ишлари ва уларнинг самарадорлиги ва мотивациясига таъсир қилувчи омиллар тўғрисидаги фикрини билиш. Жамоада иш муносабатларини яхшилаш.
Ходимларнинг салоҳиятини аниқлаш, ходимларнинг ривожланиш
эҳтиёжларини аниқлаш
|
Ходимларнинг салоҳиятини, ходимларни лавозимга тайинлаш тўғрисидаги қарорларнинг асослилигини ўлчаш ва баҳолашга изчил, уюшган ёндошишни таъминлаш. Ходимлар мотивациясини ва уларнинг ташкилотга содиқлигини ошириш. Бўш иш ўринларини алмаштиришда силлиқликни таъминлаш.
Ташкилотнинг ривожланиш стратегиясини ҳисобга олган ҳолда ходимларнинг ривожланиш эҳтиёжларини аниқлаш
|
HR-бўлинма доирасида персонални ўқитиш ва ривожлантириш бўлими (сектори) ажратилиб, унинг таркибига қуйидаги мутахассислар киради: таълим бўйича тадбирларни ташкил қилиш ва ходимларни ўқитишга эҳтиёжни аниқлаш учун жавобгар бўлган персонал бўйича менежер, компания ходимлари учун тренинглар ва семинарлар ўтказиш ва таълим самарадорлигини баҳолаш учун жавобгар бўлган ички мураббийлар.
Таълимга эҳтиёжларни аниқлаш. Персонал бўйича менежер ҳар йили қуйидагилр асосида персоналнинг таълимга (ўқитишга) бўлган эҳтиёжларини тизимлаштиради:
компания бўйича буйруқлар ва фармойишларда киритилган, компания раҳбарияти томонидан ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш бўйича талаблар ёаи тавсиялар;
ходимларни ўқитиш бўйича тавсиялар, ривожланиш марказлари (development centre) ўтказиш натижалари бўйича тузилади ва ходимларни ривожлантириш индивидуал режаларида қайд қилинади;
ишлаб чиқариш зарурати нуқтаи назаридан далилланган, персонал билан ишлашга эҳтиёжларни даврий аниқлаш давомида компания структурали бўлинмалари ходимлариан олинган таълим ҳақида таклифлар.
Таълимга эҳтиёжлар ҳақида барча маълумотлар «Ходимларни ўқитиш бўйича режалаштирилган чора-тадбирлар» жадвалига жамланади. Бундай жадваллар компания фаолиятининг ҳар бир йўналиши бўйича алоҳида тузилади. Ходимлар исми-шарифи, лавозимлар номидан ташқари персонал бўйича менежер тълим учун асослар ва кўзда тутилган мақсадлар сифатида жадвалга кўзда тутилган таълим курслари ҳақида маълумот киритилади.
Ушбу ахборот персонал бўйича менежер томонидан электрон кўринишда юритилади ва мунтазам янгиланиб боради.
Аниқланган мақсадлар бўйича ходимларни сифатли ўқитишни таъминлашга қодир бўлган крсларни танлаш ва таълимга эҳтиёж ҳақида маълумотларни бирлаштиргач, персонал бўйича менежер жадвалларни структурали бўлинмалар раҳбарларига жўнатади ва зарур ҳолларда дастурнинг ҳар бир курси бўйича қисқача маълумотлар қўшиб беради. Мос келувчи дастурлар (таълим курслари) бўлмаган таълим мақсадлари мавжудлигида персонал бўйича менежер таълим астурини ишлаб чиқиш ёки модификация қилиш зарурати ҳақида сўров тайёрлайди. Сўров улар билан фаол ўзаро алоқалар қўллаб-қувватланадиган таълим муассасаларига юборилад.
Персонал бўйича менежердан ахборот олгач, чизиқли раҳбарлар ўз навбатида, ишан тўлиқ ёки қисман озод қилиш имконияти ва ишлаб чиқариш зарурати нуқтаи назаридан режалаштирилган аврда ходимларни ўқитиш долзарблиги ва заруратини баҳолайди. Таълимга эҳтиёжни аниқлашда қуйидаги асосий йўналишлар кўриб чиқилади (7.34-расм).
Компания персоналини ўқитишга эҳтиёж
Раҳбар ва мутахассислар тайёрлаш Ишчи кадрлар тайёрлаш
Do'stlaringiz bilan baham: |