Таълим вазирлиги


-§. Рим ҳуқуқининг манбалари



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/74
Sana16.03.2022
Hajmi0,96 Mb.
#493420
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74
Bog'liq
Rim huquqi (TOPILDIYEV)

5-§. Рим ҳуқуқининг манбалари 
 
Рим давлатида ҳуқуқнинг энг қадимги манбаи (mores majorum) ҳуқуқий 
одатлар бўлган. Римнинг тарихий анъанасига кўра ҳуқуқнинг бошқа манбаи 
Рим подшоларининг қонунлари (Leges Regiae) ҳисобланган. 
Мадомики Рим халқининг анъаналари ва дини билан чамбарчас боғлиқ 
бўлган ҳуқуқнинг ушбу манбалари дастлаб патрицийларники сифатида келиб 
чиққан экан, адабиётларда плейбейлар учун ҳуқуқий одатларнинг алоҳида 
махсус тизими мавжудлиги хақидаги тахминлар ҳам йўқ эмас. 
Плейбейларнинг тенг ҳуқуқлар учун ҳаракати ҳуқуқ доирасида ҳам ўз 
ифодасини топган, чунки патрицийларнинг магистрлари ва понтификлари 
плейбейларнинг манфаатларини эътиборга олмасдан ёзилмаган одатларни 
ўзбошимчалик билан шархлаганлар. 
Милоддан аввалги 450 йиллар атрофида қабул қилинган биринчи Рим 
ёзма қонунлари - XII жадвал қонунида Қасамлардан фойдаланиш ва бошқа 
диний маросимга оид Ҳаракатларни қилиш кўзда тутилган бўлсада, ҳуқуқ 
энди диний меъёрлардан ажратилган ва дунёвий характер касб этган эди. 
XII— жадвал қонунлари ўн иккита мис лавхага ўйиб ёзилиб, Рим сиёсий 
ҳаётининг маркази — форумга ҳамма кўриши учун осиб қўйилган. Бу 
қонунларни билиш ҳамма учун Мажбурий бўлган, унинг қабул қилиниши 
билан Рим фуқароларини дунёвий ҳуқуқий тарбиялаш зарурияти туғилган. 
XII— жадвал қонунларининг асл нусхаси сақланиб қолмаган, унинг 
мазмуни XVI— XVII асрларда Рим муаллифларининг асарларидаги парчалар 
асосида қайта тикланган. Бироқ ҳозирги кунгача ҳам XII— жадвал 
қонунларининг матни тўлиқ бўлмай, баъзи ҳолларда аниқ бўлмасдан қолиб 
кетган. 
Бундан ташқари квирит ҳуқуқининг мух.им манбалари тажрибасига: 
• Қонунлар; 
• Сенат қарорлари; 
• Магистратларнинг қарорлари ҳам кирган. 
Милоддан аввалги III аср — Милоднинг III асрида XII — жадвал 
қонунлари расман ҳаракат қилишда давом этган. Рим ҳуқуқи тарихининг 
янги (классик) босқичида унинг муҳим манбаи преторларнинг эдиктлари 
бўлиб қолган. Шундай эдиктларнинг асосида «Цивил ҳуқуқи» билан бир 


қаторда «Претор ҳуқуқи» ва «Халқлар ҳуқуқи» вужудга келган. 
Мазкур иккала тизим преторларнинг ҳуқуқ ижодкорлик фаолиятлари 
натижаси бўлган. Шундай қилиб, Римда ҳуқуқ манбаларининг мураккаб 
тизими вужудга келган. 
Рим давлатида империя ўрнатилгандан кейин императорларнинг 
қонунлари (конституциялари) халқ мажлислари томонидан ҳокимият 
вакиллиги натижаси сифатида кўрилган ва бунга кўра Рим халқи ўз қонун 
чиқариш ҳокимиятини императорларга ўтказган. Шу вақтга келиб 
императорларнинг қонунлари ҳуқуқнинг энг му^им манбаига айланган. 
Постклассик даврда қулдорлик тузумининг чуқур инқирози муносабати 
билан Рим ҳуқуқида баъзи бир ўзгаришлар юз берган, лекин унинг асосий 
институтлари амалда илгариги кўринишда сақланиб қолган. Бу вақтда айнан 
ҳуқуқ манбаларида бир қатор ўзгаришлар бўлган. Уларнинг ичида 
императорлар қонунларининг аҳамияти тоборо ортиб борган. 
Рим ҳуқуқининг собиқ ҳаракатчанлигини йўқотилиши, цивил ва претор 
ҳуқуқи ўртасидаги чегараларнинг олиб ташланиши ва кодификация 
ишларини амалга ошириш учун қулай шароитлар яратган. 
Айниқса Рим империясининг шарқий қисмида (Византияда) ҳуқуқни 
тизимлаштириш бўйича қизғин ишлар амалга 
оширилган. Бу ерда III аср охирида Рим ҳуқуқининг хусусий 
тўпламлари: 
• Грегориан кодекси 
• Гермогениан кодекслари тузилган. 
Улар ўз ичига 196 —йилдан 365 —йилгача чиқарилган император 
қонунларининг асл матнларини киритган. 
438 —йилда эса императорлар конституцияларининг биринчи расмий 
кодификацияси (Феодосия кодекси) амалга оширилди. Бу тўпламнинг ўзига 
хос хусусияти шундан иборат эдики, у фақат ҳаракатдаги императорлик 
қонунчилигини ўз ичига олган ва кодификация ишларининг анча юқори 
даражасини акс эттирган. 
Рим ҳуқуқининг кенг қамровли кодификацияси Ғарбий Рим империяси 
қулагандан сўнг Византия императори Юстинианнинг буйруғи билан 528 — 
534 — йилларда ўтказилди. 
Юстиниан кодекси XII— жадвал қонуни намунасида ўн иккита китобга 
бўлинган. Ҳар бир китоб, титулларга, титуллар эса парчаларга бўлинган. 
Юстиниан кодификацияси Рим ҳуқуқининг бутун ўтган тарихини бир 
жойга тўпловчи якуни бўлиб, унинг кўп асрлардан буён ривожланишига 
ўзига хос тарзда чегара қўйган. Шунинг учун Юстиниан қонунлар тўплами, 
гарчи баъзи постклассик ва соф Византия белгиларини ўзида акс этгарган 
бўлса ҳам, ўз асоси билан Рим ҳуқуқининг манбаи ҳисобланади. 

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish