-§. Рим ҳуқуқини ўрганишнинг юристлар учун аҳамияти
«Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади... Тарих сабоқлари
инсонни хушёрликка ўргатади, иродасини мустаҳкамлайди... Инсон учун
тарихдан жудо бўлиш — ҳаётдан жудо бўлиш демакдир»
1
деб таъкидлайди
Президентимиз И.АКаримов «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» деган
асарида.
Ҳақиқатан ҳам тарих фан сифатида жамият тараққиётининг объектив
қонунлари ҳақидаги билимлар тизимини ўзида мужассамлаштиради, уларни
тушуниш жамиятнинг келажақа,аги ривожланишини кўра билишга имкон
яратади.
XXV аср муқаддам вужудга келган Рим қулдорчилик давлатининг
фуқаролик хусусий ҳуқуқи тарихини ўрганиш ҳуқуқий ҳаётимизнинг зарурий
масалаларидан биридир. Ўзбекистон Республикаси мустақил, суверен,
ҳуқуқий давлат сифатида фуқаролик жамиятини шакллантирар экан, у
иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва ҳуқуқий соҳаларда жахондаги барча
давлатлар билан шартномалар тузиш, алоқалар ўрнатиш борасида қатор
ишларни амалга оширмоқда
Жаҳон маданиятининг ҳуқуқий ёдгорлиги сифатида ном Қолдирган Рим
ҳуқуқини ўрганмасдан, унинг илдизларига етмасдан, чуқур ҳуқуқий билимни
эгаллаш ҳуқуқ тарихи дурдоналаридан бахраманд б,ўлиш ниҳоятда муракаб.
1
И.А.Каримов. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т., «Шарқ» НМК, 1998 йиа, 5, 9- 10 бетлар.
Таъкидлаш лозимки 1804 йилги Наполеон Фуқаролик Кодексидан
бошлаб, 1896 йилги Германия Фуқаролик Уложенияси ва бошқа Европа,
Осиё ва Африка мамлакатлари кўпчилигининг Фуқаролик ва савдо
кодекслари Рим фуқаролик хусусий ҳуқуқининг нормаларига асосланиб
қабул қилинган. Уларнинг энг асосий мақсади хусусий мулкни
«муқаддаслаштириш», иқтисодда хукмрон бўлган синф вакилларининг эрки,
иродаси ва манфаатини қонун даражасига кўтариб, уни мустахкамлашдан
иборатдир.
Рим ҳуқуқшунослари хусусий мулк асосига эга бўлган энг мукаммал
ҳуқуқ шаклини ишлаб чиққанлар, ҳамда бу ҳуқуқ товар ишлаб чиқарувчилар
жамиятининг биринчи жахоншумул ҳуқуқи асосида эътироф этилган.
Рим ҳуқуқшунослари цивилистика (фуқаролик ҳуқуқи)га оид бўлган
тушунчаларни, яъни шахслар тушунчаси, фуқаролик ҳуқуқ ва муомала
лаёқати, даъво муддатлари, ашёлар, мулк ҳуқуқи, бошқа шахсларнинг
мулкига бўлган ҳуқуқ, унинг турлари ва элементлари, эгалик тушунчаси,
фойдаланиш ва тасарруф этиш, шартномалар, мажбурият ҳуқуқи, битимлар,
оила — никоҳ муносабатлари, ворислик ва бошқа фуқаролик ҳуқуқида
қўлланиладиган кўпчилик ибораларни, сўзларни ишлаб чиққанлар ва
буларнинг барчаси Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик ҳуқуқида ва
бошқа ҳуқуқ соҳаларида кучли ижтимоий сиёсатни қўллашдан, яъни кам
таъминланган шахсларнинг моддий ҳуқуқларини ва шахсий ҳуқуқларини
ҳимоя қилишдан келиб чиқиб, тўлиқ кўлланиб келинмоқда.
Албатта, бу тушунчалар XXV аср муқаддам вужудга келган. Баъзи
бирлари ўз моҳиятини йўқотган бўлиши мумкин. Лекин кўпчилик
тушунчалар Фуқаролик ҳуқуқида тўлиқ асосда фойдаланиб келинмоқда.
«Ҳуқуқ ижодкорлари» деб номланган Рим юристлари ҳар бир вужудга
келган воқеаликни ҳаракатдаги бўлган қонунлар асосида хал қилар эканлар,
унинг келажагини ҳам ўйлаганлар, натижада янги —янги тафаккурлар
вужудга келиб, қонунларни ўйлаб чиқарганлар.
Буржуа ҳуқуқи Рим ҳуқуқининг шарбати билан суғорилган Рим
ҳуқуқини билмасдан туриб буржуа ҳуқуқининг моҳиятини, мазмунини
тушуниб етиш анча мураккаб.
Жаҳон давлатлари билан ўзаро юридик муносабатларга киришиш
уларнинг ҳуқуқини билишни тақозо этади. Бунинг учун буржуа ҳуқуқининг
асл манбасини ўрганиш, яъни Рим хусусий ҳуқуқини ўрганиш мақсадга
мувофиқ..
Рим ҳуқуқини «юридик иборалар лабораторияси» деб ҳам атаганлар. Бу
ибораларни, шунингдек .. юридик техникани ўрганиш юристлар томонидан
қонунларни қабул қилишда, уларни такомиллаштиришда, пухта ва лўнда
асосда аниқ ва тушунарли бўлган сўзларни ишлатишда ҳам катта ёрдам
беради. Рим ҳуқуқи юридик тафаккурнинг кучли таъсири остида вужудга
келган нормалардан иборатдир. Уларни ўрганиш юридик тафаккурлаш
қобилиятининг кучайишига олиб келиб, қисқа ва айнан халққа тушунарли
ҳужжатларни қабул қилиш учун хизмат қилади.
Рим ҳуқуқи тарихининг янги босқичида унинг анча муҳим манбаи
сифатида преторлар томонидан қабул қилинган эдиктлар алоҳида ўрин
тутади. Эдиктлар преторларнинг ўзи учун мажбурий бўлиб, бир йиллик
Қонун деб ҳам аталган (Цицерон).
Уларнинг негизида цивил ҳуқуқи билан бир қаторда иккита янги ва
мутлақо мустақил ҳуқуқий тизим «претор ҳуқуқи» (ius praetorium) ва
«халқлар ҳуқуқи» (ius gentium) ҳуқуқлари ўсиб чиққан. Преторлар
эдиктларининг гуркираб ўсган пайти, уларнинг қонун ижодкорлиги фаоллиги
асосан эрамиздан аввалги 250 — 80 йилларга тўғри келади.
Юстиниан Кодификациясининг муаллифларидан бири, VI асрда ижод
қилган Византия юристи Дорофей преторлар ҳуқуқи ва цивил ҳуқуқларини
бирлашишини қуйидагича таърифлайди:
«Инсонларга тааллуқли бўлган одат нормаларига янгиликлар
киритилиши натижасида вақтлар ўтиши билан иккала ҳуқуқнинг ўзаро
мувофиқлашуви оқибатида янги бир ҳуқуқни вужудга келтирди». Худди
шундай асосда Рим синфий жамиятининг ҳуқуқи вужудга келиб илгариги
бир —бирига қарама — қарши бўлган ҳуқуқлар ҳуқуқ сифатида қўшилиб
кетди. Мазкур иккала тизим преторларнинг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятлари
натижаси бўлган. Машхур юристлардан бири Марциан Преторлар ҳуқуқи
тўғрисида шундай деган эди: «ҳақиқатан ҳам преторлар ҳуқуқи халқнинг
тарик овозидир», чунки улар ўз эдиктлари орқали янги —янги қонунларни
келтириб чиқариб, халқнинг талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган
самарали ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтирди.
Рим магистратлари олий оммавий ва ҳарбий ҳокимиятга эга бўлиб, ўз
фаолиятларини амалга ошириш жараёнида барча шахслар учун мўжалланган
тартиб қоидаларни ишлаб чиққанлар.
Шундай қилиб, Римда ҳуқуқ манбаларининг мураккаб (аслида уч
қисмдан иборат бўлган) тизими вужудга келган.
Империя ўрнатилиши билан Римнинг сиёсий тизимида преторнинг
мавқеи ҳам аста — секин ўзгариб борган. Преторлар эдиктлар чиқариш
ҳуқуқини расман сақлаб қолганлар, лекин уларнинг фаол «ҳуқуқ
ижодкорлиги» ўсиб бораётган бир пайтда император якка ҳокимлигининг
қарама — қаршилигига дуч келган. Шу сабабли преторлар ўз
ўтмишдошларининг эдиктларини тўлиқ нусха қилиб олишни қоида қилиб
олганлар ва ҳоҳласалар қисман ўзгартиришлар киритганлар. Шу тариқа эдикт
мазмуни ўзгаришсиз бўлиб қолган ва янги ҳуқуқ нормаларини келтириб
чиқариш функциялари ўз кучини доимий равишда йўқотиб борган.
Шу муносабат билан император Адриан претор ҳуқуқини кодификация
қилишга ахд қилган ва бу ишни таниқли юрист Сальвия Юлианга эрамизнинг
(125 ва 138 йиллари) топширган. Охирги тузилган эдикт (Юлиан эдикти
сифатида машхур) расман сенатус — консульт деб тасдиқланган ва «абадий
эдикт» деган ном олган. У кейинги магистратларнинг ҳаммаси учун
мажбурий бўлиб қолган. Шу вақтдан бошлаб претор эдикти аслида қотиб
қолган ва янги ҳуқуқий меъёрлар манбаи сифатидаги ролини йўқотган.
Сенатус — консультлар аввалги даврда ҳуқуқий кучга эга эмас эдилар.
Императорлар даврида уларнинг аҳамияти анча ўсган. Эрамизнинг I асри
биринчи ярмида сенатус — консультлар одатда санкцияга эга эмас эдилар,
лекин претор эдикти шарофати билан улар мажбурий кучга эга бўлганлар.
Аммо, Адриан сенатга қонун чиқариш ҳокимиятини яна қайтариб берган ва
сенатус —консультлар қонун сифатида чиқа бошлаган. Уларнинг ҳуқуқ
манбаи сифатидаги роли ўсган, чунки улар принцепс номидан тузилиб,
кўпинча уларнинг номи билан аталган.
Императорларининг мустақил қонун чиқариш ҳокимияти аста —секин
мустахкамланган ва кенгайган. Дастлаб императорларнинг қонунлари
(конституциялари) оила мажлислари томонидан ҳокимият вакиллиги
натижаси сифатида кўрилган ва бунга кўра рим халқи ўз қонун чиқариш
ҳокимиятини
императорларга
ўтказган.
Шу
вақтдан
бошлаб
императорларнинг қонунлари ҳуқуқнинг энг муҳим манбаига айланган.
Императорларнинг қонунлари магистратларнинг кўпгина ҳужжатларидан
фарқ қилиб, рим давлахининг бутун ҳудудида харакатда бўлган, шаҳар ёки
алоҳида провинциялар доирасида чекланиб қолмаган.
Император ҳокимияти ҳужжатлари (конституция)лари қуйидагилардан
иборат асосий кўринишларга эга бўлган:
1. Эдиктлар — «империум» ҳокимиятига асосланган. Магистратлар
эдиктларидан ўзининг барча фуқаролар учун мажбурий бўлганлиги нуқтаи
назаридан фарқ қилиши билан ажралиб турган. Шунинг учун фақат мазкур
император ҳаётлик чоғида юридик жи^атдан мажбурий бўлган умумий
қоидалар. Бироқ эрамизнинг II асридан бошлаб эдиктларга императорнинг
ворислари томонидан ҳам амал қилиш ҳам мажбурий деб ҳисобланган.
2. Рескриптлар — императорнинг ҳуқуқий масалалар бўйича
консультациялар сўраган алоҳида шахсларга ёки магистратларга берган
жавоблари ёки маслаҳатлари.
3. Декретлар — император томонидан суд ишлари бўйича чиқарилган
қарорлар. Улар асосида мустақил император юриспруденцияси ташкил
топган.
4.
Мандатлар
—
провинцияларнинг
ҳокимларига
йўлланган
инструкциялар (йўл — йўриқлар қўлланмалар). Уларнинг ичида баъзи
холларда перегринларга ва бошқа фуқароларга нисбатан қўлланиладиган
фуқаролик ва жиноят ҳуқуқи меъёрлари ҳам мавжуд бўлган.
Императорларнинг конституциялари дастлаб фақат оммавий тартибдаги
давлат тузилиши, унинг органлари (маъмуриятни ташкил этиш, жиноятларни
ҳал этиш каби масалаларни) ҳал қилиш билан боғлиқ бўлган бўлса энди эса
уларни ҳуқуқий тартибга солишнинг ҳамма соҳаларини тобора кўпроқ
қамраб олган. Императорлик даврида ишлаб чиқилган кўпгина ҳуқуқий
ҳужжатларнинг турлича шакллари оқибатда ўрта асрлар монархиясининг
қонунчилик техникасига катта таъсир кўрсатган.
Do'stlaringiz bilan baham: |