5—§. Мулк тушунчаси
Рим фуқаролик ҳуқуқининг марказий институтларидан бирини мулк
ҳуқуқи ташкил этади.
Марксизм — ленинизм классиклари «Рим ҳуқуқини хусусий мулк
ҳуқуқига асосланган ҳуқуқ тизимидир» деб атаган эдилар.
Ф.Энгельс таъбири билан айтганда, Римликлар биринчи бўлиб
чекланмаган хусусий мулкчилик ҳуқуқини, яъни хусусий мулк асосига эга
бўлган
энг
мукаммал
ҳуқуқ формасини
ишлаб
чиққанлар
ва
ривожлантирганлар.
Рим ҳуқуқида мулк ҳуқуқи институти марказий институт ҳисобланиб,
Рим фуқаролик хусусий ҳуқуқининг ривожланиш босқичларидан бошлаб,
уларга таянч ва ўз муносабатларини амалга оширишни аниқлаштириб,
кўрсатиб берадиган, ҳатто уларнинг (шартнома, оила, меросхўрлик ва бошқа
институтлари фаолиятларининг) мулкий асосларини ташкил этадиган
ҳуқуқий институтдир.
Рим давлатининг синфий давридаги мулкчилик муносабатлари ерларни
ва қулларни идора этишда олий ҳукмронликнинг ифода этилиши билан
боғлиқ бўлган.
Рим ҳуқуқшунослари қулдорчилик тузумининг синфий даврига қадар,
мулкнинг умумий тушунчасини аниқлай олмаганлар ва эгалик қилиш
элементидан ҳам ажрата билмаганлар.
Рим давлатининг вужудга келиши натижасида Рим давлатида истиқомат
қилиб турган барча фуқароларга умрбод, мерос қолдириш асосида
фойдаланишни кўзда тутиб ер (икки югердан) (ҳозирги 8 га) берганлар.
Айниқса, Рим давлати ҳарбий ҚУДратининг янада кучайиши натижасида
бошқа давлатларнинг ерларини ишғол ^қилиб, қўлга киритиб катга—катта
худудларга эга бўлганлар. .
Рим давлатини бошқариб турган қулдорлар, магистрлар, жрецлар,
бонитор ва преторлар ёки иқтисодни ўз қўлига олган бойлар бу ерларнинг
кўп қисмларини эгаллаб олганлар ва қабул ҚИлинган аграр қонунларга
асосан, ерга бўлган хусусий мулкчилик ҳуқуқини . вужудга келтириб янада
мустахкамланганлар.
Қадимги Рим давлатининг ҳуқуқларида мулкни ифодалайдиган махсус
тушунча мавжуд бўлмаган. Мулк деганда, иқтисодий муносабатларни,
кўпроқ истеъмол қилиш қобилияти билан боғлиқ бўлган ашёларга, табиат
бойликларига ҳамда энг қадимги йоппшшп (доминиум) «ҳукмронлик» деган
маънони англатиб, умумий асосда, барча вужудга келган мулкий
муносабатларга қўлланилган. Римликлар бу тушунчага квиритлар сўзини
қўшиб «квиритлар мулки» деган маънони ифодалашга ҳаракат қилганлар.
Рим ҳуқуқий муносабатларининг янада такомиллашиши натижасида
юристлар эрамизнинг II асрларига келиб, айниқса машхур юрист Юлиан
«доминиум» тушунчасини ашёларга бўлган ҳуқуқ деб исботлаб берган, лекин
ашёларга бўлган мулкий ҳуқуқни проприетас (ргорпе1аз) деб эътироф
этганлар.
Шу билан биргаликда Рим юристлари мулк ҳуқуқининг ўзига хос
хусусиятларини, сифатларини тўлиқ аниқлаб бердилар.
Улар мулк ҳуқуқининг ўзига хос хусусияти ва сифати сўзсиз, ашёга
бўлган хукмронликнинг мутлоқ амалга оширилиши ва уни тасарруф этиш
ҳуқуқига эга бўлиш, яъни сотиш, алмаштириш, ижарага бериш, гаров
сифатида, мулкни йўқ қилиш ва бошқа муносабатларини амалга оширишни
таъминлаш деб тушунганлар, ҳамда мулк ҳуқуқини асосини, таркибини
нималар ташкил этишини ҳам белгилаб берганлар.
Мулк ҳуқуқининг таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат бўлган
ҳамда уни Рим юристлари қуйидагича талқин қилганлар:
1. Мулк ҳуқуқи —бу ашёлар устидан тўрридан — тўғри бевосита
ҳукмронлик қилиш ва уни тасарруф этишдир;
2. Ашёларнинг бошқа шахсларга тааллуқлилигини йўқотадиган, ашёлар
ҳақида низолар бўлмаслигини таъминлайдиган, ўзига хос бўлган
ҳукмронликни амалга оширишдир;
3. Ашёларга бўлган бошқа муносабатлардан фарқ қиладиган мутлоқ
ҳуқуқий ҳукмронликни таъминлайдиган муносабат;
4. Ашёларга бўлган чегараланишларнинг, ҳуқуқбузарликларнинг
тугатилиши билан тезда хукмронликни ўрната оладиган, ҳамда шу
хукмронликка мослаша оладиган ҳаракатларни амалга оширишдир;
5. Тўлиқ ҳуқуқий ашё сифатида, яъни ҳеч қандай шажбуриятлар билан
боғлиқ бўлмаган, фақат ашёни мутлоқ асосда эгаллаб олиш истагини
ифодалайдиган муносабатдир;
6. Ашё устидан тўлиқ ва тўғридан — тўғри ҳукмронликни амалга
ошириш, уни тасарруф этиш, фойдаланиш ва фойдали хусусиятларини,
ҳосил, даромадларини олишга бўлган ҳуқуқларни амалга ошириш
муносабатлари мулк ҳуқуқининг таркибини ташкил этиб мулк ҳуқуқини
келтириб чиқарган.
Рим ҳуқуқининг ривожланишида ерга бўлган мулкчилик муҳим
аҳамиятга эга бўлиб, ҳатго Рим давлатида ер асосан патрицийлар қўлида
тўпланиб, плебейлар эса кам ерга эга бўлганлиги учун патриций ва
плебейларнинг бутун курашининг асосий мақсади ҳам ерга бўлган
мулкчилик билан боғлиқ бўлган.
Республика даврида ерга бўлган мулкчилик шакллари, жамоа, давлат
мулки ва хусусий мулк бўлиб ҳисобланган.
Ерга бўлган жамоа мулки, хусусий шахсларнинг хусусий мулкидан
ажратилган.
Қулдорчилик муносабатларининг, айниқса савдо муносабатларининг
янада
ривожланиши
натижасида
Рим
фуқаролик
ҳуқуқининг
институтларидан бири хусусий мулк ҳуқуқи янада такомиллашиб борди. Рим
қуллари, давлат томонидан ёки ота ҳукмронлиги асосида ажратилган
ерлардан унинг мулки, уруғликлари бўлмаганлиги сабабли ерларни ишлата
олмас эди. Ҳатто ерларни яна бой қулдорларга сотишга мажбур бўлиб,
пролетар ҳуқуқий ҳолатига, яъни мулксиз, ерсиз ва фақатгина оиласидан
фарзандлаР кўриш билан боғлиқ бойликка эга бўлганлар, холос.
Рим шахри атрофидаги ерлар, давлатга қарашли бўлган ерлар, қуллар ва
ҳайвонлар Рим давлатининг энг қимматбаҳо мулклари бўлиб ҳисобланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |