Таълим вазирлиги


-§. Буюртмачининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари



Download 1,28 Mb.
bet43/61
Sana25.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#256855
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   61
Bog'liq
1.Тадбиркорлик ҳуқуқи 2001 (1)

4-§. Буюртмачининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


Пудрат шартномаси буюртмачининг топшириғига мувофиқ тузилади. Шу сабабли буюртмачи ишнингбориш жараёнини ва сифатли бажарилаётганлигани истаган вақгда пудратчининг иш фаолиятига аралашмаган ҳолда текшириб туришга ҳақли. Буюртмачи пудрат ишининг бажарилиш жараёнини текшириб, пудратчи пудрат шартномасини бажаришга ўз вақтида киришмаганлиги ски ишни суст бажариши натижасида уни шартномада белгиланган муддатда тугатиш мумкин эмаслигини аниқласа, буюртмачи шартномадан воз кечиши мумкин. Бундай ҳолда пудратчидан ўзига етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга хдқли бўлади. Шу билан бирга буюртма кечиктирилиб бажариладиган бўлса, буюртмачи шартнома ўз аҳамиятини йўқотгашшгини исбот қилиши лозим.
Буюртмачи пудрат ишини текшириб ишнинг шартномада белгиланган вақгда тегишли даражада бажарилмаслигини аникласа, пудратчи билан келишиб ана шу камчиликларни йўқотиш учун пудратчига маълум муддат белгилашга ҳақии. Бу талабни пудратчи белгиланган муддатда бажармаган такдирда пудрат шартномасвдан воз кечишга ёхуд бу камчишосларни пудратчи ҳрсобидан тузатишни бошқа шахсга топширишга, шунингдек етказилган зарарни қоплашни талаб кдяишга ҳакли бўлади.
Агар пудрат шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, буюртмачи иш натижаси ўзига топширилгунга қадар истаган вақгда шартномадан воз кечиб белгиланган баҳонинг буюртмачи шартномадан воз кечганлиги тўғрисидаги огоҳлантириш олингунга қадар бажарилган ишга мутаносиб қисмини тўлаши мумкин.
Буюртмачи пудрат шартномаси бўйича бажарилган ишнинг натижасини белгиланган муддатда қабул қйлиб олиши лозим. Бажарилган ишнинг натижасини буюртмачи шартномада назарда тутилган муддатда ва тартибда қабул қилиш чоғида уни пудратчи иштирокида кўриб чиқишга ҳақли. Иш натижасини қабул қилаётганда шартнома шартларидан чекиниш бўлганлигини ёки бошқа камчиликлар борлиги аниқланган буюртмачи бу ҳақаа пудратчини дарҳол хабардор қилиши керак.
Бажарилган пудрат иши ёзма тартибда қабул қилиниши лозим бўлса, ишнинг қабул қилинганлиги ёзма тартибда расмийлаштирилади. Ишни қабул қилиш вақтида унинг камчиликлари аникланган бўлса, бу камчиликлар ва уларни тузатиш тўғрисида ана шу ҳужжатда ёки алоҳида ҳужжатда кўрсатилган бўлиши керак. Ана шундагина буюртмачи бу камчиликларни асос қилиб кўрсатишга ҳакли бўладИ.
Буюртмачи топширилаётган пудрат ишини албатта кўриб, текшириб, синаб кўриши лозим. Масалан, телевизор, радио, машина ва шунга ўхшаш техника воситаларини қабул қилиб олишда текширилиб қабул қилигоши лозим. Агар буюртмачи ишни текширмай қабул қилган бўлса уни қабул қилиШМИНГ одций усулида аниқланиши мумкин бўлган камчиликларни далил қилиб келтириш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Пудратчи томонидан бажарилган ишда яширин камчиликлар ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Бундай камчиликлар шартнома шартларидан чекинишлар туфайли ҳам ёки пудратчи томонидан қасддан йўл қўйилиши оқибатида ҳам содир бўлади. Буюртмачи ишни қабул қилиб олганда яширин камчиликлар, яъни шартномадан чекинишлар ёки ишни қабул қилишнинг оддий усулида аникланмаган бошқа камчиликлар, шу жумладан, пудратчи қасддан яширган камчиликлар кейинчалик аниқланса, улар аникланганидан сўнг ўн кунлик муддат давомида бу тўғрида пудратчига хабар қилиши шарт. Бу муддат узрли сабабсиз ўтиб кетса, буюртмачи томонидан қўйилган талаб пудратчи томонидан қаноатлантирмаслигига сабаб бўлади.
Бажарилган пудрат ишининг камчиликлари ёки шу камчиликларнинг келиб чиқиш сабаблари юзасидан пудратчи билан буюртмачи ўртасида низо келиб чиққан тақцирда, пудратчи ёки буюртмачи экспертиза тайинлашни талаб кдлиши мумкин. Экспертиза ўгказиш билан боғлиқхаражатлар пудратчи зиммасида бўлади. Аммо экспертиза пудрат шартномаси бузилганлигини аникласа, ёки шартноманинг бузилиши билан пудратчининг ҳаракатлари ўртасида ҳеч қандай сабабий боғланиш бўлмаса, экспертиза харажатларини қоплаш пудратчи зиммасига қўйилмайди.
Бувдай хрлда экспертиза ўтказиш билан боклиқ ҳаражатларни қоплаш доу экспертизани ўтказишни талаб қилгзн тараф зиммасига қўйилади. Агар экспертиза ўтказишни ҳар икки тараф биргаликда талаб қилгаи бўлса, экспертиза ўтказиш билан боғлиқ харажетлар ҳар икки тараф томонидан тенг миқдорда қоплавдди,
Буюртшчи бажарилган пудрат ишини ўз вақгвда қабул қилиб олиши дозим. Агар ўз вақгида қабул қилиб олинмаса Ўзбекистон Республикзси Фукэролик кодексининг 646-моддасида белгиланган ҳуқуқий рқибатлар келиб чиқади. Унда белгиланишича, "... агар пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи бажарилган ишни қабул қилишдан бош тортганида, пудратчи шартномага биноан иш натижаси буюртмачига топширилиши керак бўлган кўндан бошлаб бир ой ўтгач ва шундан кейин буюртмачини икки марта огохлантирган ҳодца тушган пулни эса, пудратчига тегишли ҳамма тўловларни чегипиб ташлаб, нотариал идоранинг депозитига буюртмачининг номини киритиб қўйишга ҳақли. Пудратчи пудрат нарсасини сотиш ўрнига уни ушлаб туриш ёки келтирилган зарарни буюртмачидан ундириб олиш ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақли..."
Бажарилган ишнинг тасодифан бузилиши ёки тасодифан нобуд бўлиш хавфи шу ишни топширишни ёки қабул қилишни кечиктирган тарафнинг зиммасига қўйилади. Агар буюртмачи бажарилган ишни белгиланган муддатда қабул қилиб олмаган бўлса, тайёрланган (қайта ишланган) ашёнинг бузилиш ёки тасодифан нобуд бўлиш хавфи шу ашё топширилиши лозим бўлган кундан бошлаб буюртмачига ўтган хлсобланади.



Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish