Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


рационал мақсадли феъл-атвор (хатти-ҳаракат)



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/140
Sana03.04.2022
Hajmi1,61 Mb.
#525492
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   140
Bog'liq
3287-Текст статьи-8556-1-10-20201013

рационал мақсадли феъл-атвор (хатти-ҳаракат)
 
нормаси 
фойдалиликни муайян вазифаларнинг ҳал этилиши билан боғлаган ҳолда 
оширишни муайянлаштиради. Маълумки, рационал мақсадли феъл-атвор 
индивиднинг рационал ва ўйланган мақсадига эришиш учун ташқи олам 
нарсалари ва 
инсонларнинг
маълум феъл-атворидан фойдаланишини назарда 
тутади. Ахборотнинг тўлиқсизлиги ва уни қайта ишлаш бўйича малакали 
қобилиятларнинг чекланганлиги шароитида рационал мақсадли феъл-атвор 
найранг қилишга айланади: агар индивид катта ҳажмдаги ахборотга эга бўлса, у 
ўзининг ҳамкори билан найранг қилади. Индивид шу усул билан 
атрофидагиларни ўз мақсадига – фойдалиликни оширишга эришиш воситасига 
айлантиришга уринади. 
Айрим агентларнинг фойдаланилган автомобиллар бозори ва «маънавий 
хатар» билан боғлиқ суғурта бозорида бошқаларни зиёнга учратиши ахборот 
асимметриясидан фойдаланишга классик мисол бўлади. Бундай айёрлик, яққол 
ёки нозик шаклда алдаш билан шахсий манфаат кўзланадиган хатти-ҳаракатга 


40 
оппортунизм номи берилган. Рационал мақсадли феъл-атворни оппортунизмга 
айлантиришга қарши кафолатлар барча иштирокчилар фаолиятининг қуйидаги
ё таркибий ёки расмий-ҳуқуқий жиҳатлари билан тавсифланади: 
-
мукаммал малакали қобилият ва алмашувда тўлиқ ахборотга эга 
бўлиш; 
-
шартнома тузишда махсус таомиллардан фойдаланиш. 
Иккинчи жиҳат оптимал шартнома назариясини махсус ўрганиш объекти 
ҳисобланади, шунинг учун бу ерда бозорнинг асосий қонунига иккинчи унсури 
сифатида 
тўлиқ рационаллик 
мезонларига жавоб берувчи 
рационал мақсадли 
феъл-атвор
ни таъкидлаш лозим. 
Мақсадли рационал феъл-атвор шаклланиши асосларидан бири атроф-
муҳитдаги нарсаларни ва кишиларнинг феъл–атворини кутилаёган воқеликка 
нисбатан мос равишда айта олишдир. Индивид томонидан қабул қилинадиган 
қарорлар хатарининг ҳамкор фаолияти асосида аниқланган вазиятлари 
кутилаётган воқеликка шартнома иштирокчиси харакатларининг мос бўлиши 
учун ўта аҳамиятлидир. Ўзаро боғлиқлар шароитида индивидлар ўртасидаги 
мунособатларни тартибга солувчи норма сифатидаги ишонч бўлган тақдирда
мақсадли рационал ҳаракатга эришилади.
Индивидга ўз ҳаракатини бошлашига қадар атрофдаги ҳаракатлар аниқ 
бўлиб, 
индивид 
танловига 
айрим 
атрофдаги 
ҳаракатлар 
бўйича 
кутилишларнинг таъсир қилиши ишонч дейилади. Бозордаги битим билан 
индивидуаллашмаган ишонч ўртасидаги боғлиқлик олдиндан тўловларнинг 
амал қилишида намоён бўлади. Бу энг оддий бозор битими ҳисобланади. 
Иқтисодиёти ривожланган малакатларда индивидуаллашмаган ишонч бўйича
ўтказилган сўровларга жавоблар (Дания-94 %; Германия-90 %; Франция-
84%)да юқори натижаларга эришилган. 
Бозор иқтисодиётининг яна бир нормаси хайриҳоҳлик бўлиб, бунда 
индивид ўзини ҳамкор ўрнига қўйиб кўради ва унинг барча кечинмалари
қизиқишлари ва мўлжалларини бозор субьекти сифатида ўзидан ўтказишга 
ҳаракат қилади. Айрим шахслар доираси билан чекланмаган хайриҳоҳлик
индивиднинг ўз ҳаракатларида эркинликка чиққани билан боғлиқ. Инсоннинг 
фаолияти қанча эркин бўлса, у атрофдагиларнинг ҳаракатини шунча яхши 
тушунади ва уни олдиндан айта олади. Бу эркинлик нормасининг рационал 
асосланган мақсадга эришишда тўсиқ эмас, балки муваффақият шартига 
айланишини таъминлайди. Сўнгги норма очиқлик (эркинлик) бўлиб, бунда 
қонунни ҳурмат килиш ва ўз ихтиёрига кўра, унга бўйсиниш тушунилади. Бу 
норма айни чоғда, мулкий ҳуқуқларнинг самарали ҳимоя қилинишига ҳам йўл 
очади. Юқорида баён этилганлардан шу нарса келиб чиқадики, бозор 
иқтисодиёти нормалари тизимида ҳам айрим нуқсонлар мавжуд бўлгани ҳолда, 
уларнинг ўзаро боғлиқ тарзда амал қилиши тизимнинг мунтазам 
такомиллашувига хизмат қилади.

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish