Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/140
Sana03.04.2022
Hajmi1,61 Mb.
#525492
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   140
Bog'liq
3287-Текст статьи-8556-1-10-20201013

 
иқтисодиёти 
масалалари 
билан 
қизиқувчи 
мутахассислар учун мўлжалланган. 
Масъул муҳаррир иқтисод фанлари доктори, проф. 
А.Ш. Бекмуродов
Тақризчилар:
и.ф.д., проф. Т.Ш. Шодиев, 
и.ф.д., проф. Ҳ.П. Абулқосимов. 
Тошкент давлат иқтисодиёт университети илмий кенгаши томонидан чоп 
этишга тавсия қилинган 
 
 
 
 
ISBN-978-9943-330-30-6 
УДК: 330(075) 
ББК 65,9(5Ў)-56 
Б57
 
 
 
 
 
© Иқтисодиёт, 2013. 



Кириш 
 
Ҳар қандай жамият институционал муҳитини ташкил этувчи маълум 
институтлар доирасида фаолият юритади ва ривожланиб боради. 
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилидан бошлаб, бешта 
тамойил асосида
1
босқичма-босқич амалга оширилган ислоҳотлар жараёнида 
ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларида ўзгаришларга эришилди, 
иқтисодиётнинг янги хўжалик юритувчи субъектлари – йирик акциядорлик 
жамиятлари, холдинг компаниялар ва хусусий мулкчиликнинг турли шакллари 
барпо этилди. Шу билан бирга улар фаолият юритиши шартларини белгилаб 
берувчи расмий қоидалар (конституция, қонунлар, фармонлар ва б.) ҳамда 
миллий қадриятлар, урф-одатлар ва бошқа норасмий нормаларни ўз ичига 
олган институционал асослар яратилди. Бу жамиятда мулкчилик, ишлаб 
чиқариш ва тақсимот муносабатларининг такомиллашуви, моддий, табиий ва 
меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишга кучли таъсир кўрсатади. 
Шу боис институционал муҳитни кучайтириш, иқтисодиётнинг 
ривожланиш қонуниятларини билиш, уни модернизация қилиш йўлларини 
танлаш ва хавф-хатарнинг олдини олишнинг самарали воситаси зарур. 
Институционал иқтисодиёт, шубҳасиз, ана шундай воситалардан бири 
ҳисобланади. 
Институционал иқтисодиёт иқтисодий назария ва хўжалик амалиётини 
институционал ўзгаришларнинг ўзаро боғлиқлигида ўрганувчи замонавий 
иқтисодий фикрларнинг илмий йўналишларидан биридир. Ушбу йўналиш Ғарб 
мамлакатлари иқтисодиётининг ривожланиши, талаб ва таклиф қонунларининг 
ишлаши, хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳулқ-атвори, бозор ва маъмурий 
механизмларнинг фаолият юритиши, иқтисодий ўсиш ва шу каби бошқа бир 
қатор жараён ва ҳодисаларни ўрганишда кенг татбиқ этиб келинмоқда. 
Шуни ҳисобга олган ҳолда ушбу фанни кенг ўрганиш Ўзбекистон 
Республикаси Президенти Ислом Каримов асослаб берган “Мамлакатимизда 
демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини 
ривожлантириш концепцияси”да белгиланган устувор вазифаларни ҳал этиш, 
Ўзбекистон иқтисодиётида институционал ислоҳотларни чуқурлаштириш 
ҳамда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда муҳим услубий асос 
ҳисобланади ва мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада 
юксалтиришга қаратилган чоралар мазмун-моҳиятини очиб беришга хизмат 
қилади. 
Ҳозирги кунда институционал иқтисодиёт фани иқтисодий назариянинг 
узвий йўналиши сифатида дадил майдонга чиқди. Ушбу фан Белоруссия, 
Россия, Украина, Болтиқбўйи ва бошқа ўтиш иқтисодиётига эга қатор 
мамлакатларнинг иқтисодиёт йўналишида кадрлар тайёрловчи олий ўқув 
юртларида кенг ўқитилмоқда ва мазкур фан бўйича кафедралар ташкил 
этилган. 
1
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. – Т.: Ўзбекистон, 1995. - 269 б. 



Эътиборингизга ҳавола этилаётган ушбу ўқув қўлланмада янги 
институционал назариянинг методологик асослари, асосий қоидалари, 
тамойиллари, ушбу йўналиш вакилларининг илмий қарашлари, жамиятдаги 
расмий ва норасмий нормаларни мувофиқлаштириш муаммосига ва норасмий 
институтларнинг ролига муҳим аҳамият берилган. 
Шунингдек, қўлланмада институционал иқтисодиётнинг тадқиқот усули 
сифатида ўйинлар назарияси ва моделлаштириш тавсифи, режа ва бозор 
институтлари фаолияти нормалари ҳамда шартномалар хилларига катта 
эътибор қаратилган. Трансакциялар ва трансакция харажатлари назарияси, 
трансформацион ёндашувнинг ўзига хос хусусиятлари ва унинг аҳамияти ҳамда 
таҳлилий усуллари, мулкчилик ҳуқуқлари ва мулк шаклларининг 
ривожланиши, давлат ва уй хўжалиги хиллари, фирмалар турлари ва улар 
фаолиятининг институционал асослари кенг ёритилган. Қўлланмада 
институтларни янги институционал муҳитга жорий этиш жараёнларини 
ўрганишга катта ўрин берилган.
Ушбу қўлланма Т.Веблен, Р.Коуз, Д.Норт, О.Уильямсон, Т.Эггертсон 
каби институционализм намоёндаларининг жаҳонда тан олинган асарлари, 
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари олимларининг сўнгги йиллар 
мобайнида чоп этилган, институционал иқтисодиёт назарияси доирасидаги 
тадқиқотларнинг янги йўналишларини белгилаб берган А.Н.Олейник, 
Р.И.Капелюшников, В.М.Полтерович, В.Л.Тамбовцев, А.Е.Шаститко ҳамда 
мамлакатимиз олимлари Б.Ходиев, Х.Абулқосимов, А.Бекмуродов, А.Ваҳобов, 
И.Бутиков, Н.Жумаев, А.Расулев, Т.Шодиев, Ш.Шодмонов, А.Исаходжаев, 
Н.Юсупова, Р.Яушев, А.Қодиров, А.Хошимов, С.Ғуломов ва бошқаларнинг 
мулкчилик ҳуқуқи, институционал ислоҳотлар, трансакция ва шартномалар, 
хуфиёна ва норасмий иқтисодиёт назариялари билан боғлиқ илмий ишлари 
ҳамда мамлакатимизда амалга оширилган институционал ҳамда иқтисодий 
ислоҳотлар натижаларини илмий жиҳатдан умумлаштиришга асосланган. 
Муаллиф ушбу қўлланмани синчиклаб ўқиб, уни яхшилаш бўйича ўз 
фикр-мулоҳазаларини билдирган профессор А.Бекмуродовга, профессор 
Т.Шодиевга, профессор Ҳ.Абулқосимовга, доцент Н.Ўрмонов ҳамда 
қўлланманинг компьютер матнини тайёрлашга катта ҳисса қўшганлиги учун 
илмий ходим М.Қораевга самимий миннатдорчилик изҳор этади. 
Ўқув қўлланманинг мазмун-моҳиятини янада бойитиш ва уни 
такомиллаштириш юзасидан билдирилган холисона фикрларни муаллифга 
ТДИУга йўллаш мумкин. 




Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish