1.4. Институционал иқтисодиётнинг ривожланиш
хусусиятлари
Институционал
иқтисодиёт
ривожланишидаги
кейинги
давр
неоинстиуционал
ҳамда
янги
институционал
босқичлардан
иборат.
Босқичларнинг
номланишидаги
ўхшашлиликка
қарамай,
институтлар
13
таҳлилида принципиал жиҳатдан турли концепциялар мавжуд. Биринчи
номланиш неоклассиканинг қатъий негизини ўзгаришсиз қолдиради.
Институтлар таҳлилига янги унсурни киритиш неоклассика назариясининг
«ҳимоя қобиғи» тўғрисидаги фикрларга тузатишлар киритиш ҳисобидан юз
беради. Айнан шунинг учун неоинституционал иқтисодиёт «иқтисодий
империализм»
*
га мисол сифатида келтирилади: анъанавий микроиқтисодий
қуролдан воз кечмаган ҳолда «империалистлар» илгари неоклассик назарияга
бегона бўлган омиллар – мафкура, хатти-ҳаракат нормалари, қонунлар, оила ва
ҳоказоларни тушунтиришга интилишади. Иккинчи номланиш, аксинча,
институтларнинг неоклассиканинг илгариги қоидалари билан боғлиқ бўлмаган
янги назариясини яратишга уринишни акс эттиради.
Роналд Коуз «Фирма табиати» (1937), «Ижтимоий харажатлар муаммоси»
(1960) каби мақолаларида биринчи бор неоинституционализмнинг тадқиқот
дастурини шакллантирган эди. Ушбу дастурда неоклассик назариянинг “ҳимоя
қобиғи”га қуйидаги ўзгартиришлар киритилган.
Биринчидан, хусусий мулк билан бир қаторда мулкчиликнинг жамоавий,
давлат, акциядорлик шакллари таҳлил қилинади ва уларнинг бозорда
битимларни таъминлашдаги нисбий самарадорлиги таққосланади. Яъни
мулкчилик шакллари ва шартнома шаклларининг кенг доираси кўриб чиқилиб,
улар асосида алмашув амалга оширилади
Мулкчилик ҳуқуқлари назарияси
(Р.Коуз, Р.Познер, С.Пейович) ва
оптимал шартнома назарияси
(Ж.Стиглиц,
Й.Макнил)нинг тадқиқот дастури ана шундай. Бу ерда мулкчилик
ҳуқуқларининг ўрнатилиши ва самарали ҳимояланиши учун масъул бўлган
давлат назарияси,
ижтимоий танлов назарияси
(Ж.Бьюкенен, Г.Таллок),
шунингдек, ижтимоий танлов назариясидан ҳосил бўлган
конституциявий
иқтисодиёт
(В.Ванберг) ажралиб туради. Айниқса,
конституциявий
иқтисодиётнинг вазифаси неоклассика, «эски» институционализмнинг
таркибий қисми ҳисобланган «тартиб назарияси» ҳамда “ижтимоий танлов”
унсурларини уйғунлаштиришдан иборат.
Иккинчидан, неоклассик моделга
ахборот харажатлари
, яъни битим
тўғрисидаги ва бозордаги вазият тўғрисидаги ахборотни қидириш ва олиш
билан боғлиқ харажатлар тушунчаси киритилади.
Ахборот назарияси
(Ж.Стиглер) неоинституционализм ривожланишига катта таъсир кўрсатди.
Учинчидан, ишлаб чиқариш харажатлари билан бир қаторда
трансакция
харажатлари
мавжудлиги неоинституционалистлар томонидан таъкидланди.
Трансакция харажатлари назарияси
(Р.Коуз, О.Уильямсон) учун марказий
бўлган ушбу атама замирида битимларни амалга оширишда юзага келадиган
барча харажатлар тушунилади. Трансакция харажатлари назарияси ва
мулкчилик ҳуқуқлари назариясини қўллаш натижасида
Янги иқтисодий тарих
(Д.Норт), деб номланган тарихий таҳлил пайдо бўлди.
Институционал иқтисодиёт ривожланишидаги иккинчи босқич
ўйинлар
назарияси
(Ж. фон Нейман, О.Моргенштерн, Ж.Нэш)нинг неоклассикадаги
*
Иқтисодий империализм – неоклассик ёндашув асосида жамият тўғрисидаги фанларнинг тарқоқ оиласини
умумлаштириш.
14
умумий мувозанат моделига нисбатан билдирган танқидий хулосаси билан
бошланди.
Айнан
ўйинлар
назарияси
янги
институционал
иқтисодиёт
моделларининг тилини шакллантирди. Ўйинлар назарияси қуйидаги
тахминларга асосланади:
а) бир неча мувозанат нуқталари мавжуд бўлиши мумкин;
б) мувозанат нуқталари Парето бўйича оптимум нуқталарига мос келиши
шарт эмас;
в) мувозанат умуман мавжуд бўлмаслиги мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |