28
йилда эса жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг юқори ставкаси 22 %
миқдорида белгиланди.
2005 йил 1 январдан бошлаб фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия
ҳисобварақларига мажбурий ҳар ойлик бадаллар жисмоний шахсларнинг қонун ҳужжатларига
мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғи суммасидан тегишли равишда чиқариб ташланган
ҳолда ходимнинг ҳисобланган иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида
амалга оширилади,бу билан
жисмоний шахсларга солиқ босими пасаяди ва иш ҳақини алоҳида оладиган фуқароларнинг
даромадларинн хуфияликдан чиқариш, жамғармалари ошишини таъминлаш учун рағбат бўлиб
хизмат қилиши керак.
Жисмоний шахслар даромад солиғини ягона ижтимоий тўловдан алоҳида қараб бўлмайди,
унинг миқдори ҳам камаймоқда. Масалан, 2004 йилда мазкур меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг
33%ини, 2009 йилда эса атиги 24%ини, 2010 йил 25%ни ташкил қилди. Кўпайиши
корхона
харажатларининг ўсишига олиб келадиган иш ҳақи тўлайдиган ҳўжалик юритувчи субъект ягона
ижтимоий тўловни тўловчи ҳисобланади.
Ягона ижтимоий тўлов ва даромад солиғини пасайтириш қисқа муддатли даврда бюджет
камомадига олиб келиши мумкин. Шу билан бирга, иш ҳақининг кўпайиши, яъни меҳнатга ҳақ
тўлаш фондини тежаш ва аҳоли харид қобилиятининг ошиши товар айланмасининг ўсишига,
солиқ тушумларининг кўпайишига ҳам олиб келади. Бундан ташқари, иш ҳақининг кўпайиши
аҳоли банкларга жамғармалар қўйишига
имконият беради, бу эса тижорат банкларини
капиталлаштиришга таъсир кўрсатади.
Солиқ юкини пасайиши натижасида бўшаган маблағлар ўз оборот маблағларини тўлдириш,
инвестицияларни кўпайтириш манбаси бўлди, бу эса солиқ солиш базасининг кенгайишига олиб
келди.
Ҳар қандай солиқ тизимининг муҳим қисми солиқ маъмурчилигидир. Солиқ маъмурчилиги
тизимини такомиллаштириш мамлакатдаги бизнес-муҳитни давлат бюджетига зарар етказмасдан
яхшилаш имконини беради.
Солиқ маъмурчилиги тизимида 2005 йилда юз берган ўзгаришлар
мамлакатдаги бизнес-
муҳитни яхшилашнинг муҳим омили бўлди. Бу йўналишда солиқ текширувлариини қисқартириш
ва уларни ўтказишнинг аниқ тартиботини ишлаб чиқиш, солиқ ҳисоботи тартиботини
соддалаштириш ва солиқ тўловчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини кучайтириш
бўйича чоралар кўрилди.
Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқга баҳо берилганда кўпчилик солиқ
оғирлигини солиқ ставкалари билан баҳолайди. Унинг юқори ставкаси 1998 йилда 45 фоиз
белгиланган бўлса, 2007 йилга келиб (1/4 улушга камайган ҳолда) 25 фоизни, 2009 йилда 22
фоизни ташкил қилмоқда. Ривожланган мамлакатларда эса, бу кўрсаткич ўз ички хусусиятларидан
келиб чиққан ҳолда, турли солиқ ставкаларида белгиланган. (10 -жадвал)
Do'stlaringiz bilan baham: