Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 0,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/24
Sana26.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#471657
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқни ҳисоблаш ва ундириш тартиби

 ХУЛОСА. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .
 
 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ . . . . . . . . . . . . . . . . . .
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



 
КИРИШ 
Мамлакатимизда амалга оширилаётган чуқур иқтисодий ислоҳотлар, ижтимоий ҳаётнинг 
турли жабҳаларидаги кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, иқтисодиётни модернизация ва 
диверсификация қилиш, туб таркибий ўзгаришлар жараёни нақадар салмоқли натижалар 
бераётгани 2010 йилдаги ривожланиш якунлари мисолида яна бир бор ўз исботини топди. Бу 
борада эришилган аниқ ютуқ ва муваффақиятларнинг чуқур ва атрофлича таҳлили, шу асосдаги 
муҳим амалий хулосалар, келгусида эътибор қаратишимиз лозим бўлган долзарб масалалар 
Прeзидeнтимиз Ислом Кaримoвнинг 2011 йил 21 январда Ўзбекистон Республикаси Вaзирлaр 
Мaҳкaмaсининг 2010 йилнинг aсoсий якунлaри вa 2011 йилдa Ўзбeкистoнни ижтимoий-иқтисoдий 
ривoжлaнтиришнинг энг муҳим устувoр йўнaлишлaригa бaғишлaнгaн мaжлисида сўзлаган 
маърузасида ўзининг ҳар томонлама ҳаққоний ифодасини топди. Унда Ўзбекистонни 
ривожлантиришнинг ўзига хос модели, унинг асосий тамойиллари асосида ишлаб чиқилган, ҳар 
томонлама пухта ўйланган мамлакатни ислоҳ этиш ва модернизация қилишнинг тадрижий дастури 
изчил амалга оширилиши жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг республикамиз иқтисодиёти, 
унинг молия ва банк тизимига салбий таъсирини сезиларли даражада камайтириш имконини 
бергани қайд этилди. 
Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими давлатимиз ривожланишининг барча босқичларида
давлат бюджетига зарур молиявий ресурсларнинг келиб тушишиши, ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишни таъминлаш бўйича ўз олдида турган вазифаларни бажариб келмоқда. Солиқ 
тизимини бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилиш шароитида солиқ соҳасидаги ислоҳатларни 
амалга оширишда солиқ муносабатларини такомиллаштириш, жисмоний шахсларнинг 
даромадларини солиққа тортиш ва уларнинг амал қилиш механизмини илмий таҳлил қилиш 
муҳим ва долзарб муаммоли масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. 
Давлат ва жамият тараққиётининг тадрижий ривожланиш босқичларида солиқлар ва 
жисмоний шахсларни солиққа тортиш муносабатлари узлуксиз равишда такомиллаштириб 
борилган. Ушбу солиққа тортиш муносабатлари тизимини ҳозирги кун талаблари даражасида 
янада самаралироқ ташкил этиш ва амалга ошириш, жисмоний шахслар томонидан жисмоний 
шахсларни солиққа тортиш тизимидаги айрим элементлар механизмини мақбул шартлар асосида 
қабул қилиш заруриятини белгилайди. Солиқлар ва солиққа тортиш муносабатларидаги мана 
шундай муҳим элементлар механизмидан бири, бу жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш 
шаклидаги даромадларини солиққа тортиш механизмидир. 
Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида бўлгани сингари Ўзбекистон Республикасида ҳам 
унинг фуқаролари, хорижий мамлакатлар фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар, яъни 
жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар ва бошқа йиғимларнинг тармоқли тизими мавжуд 
бўлиб, бу даромадлар давлат бюджетининг асосий манбаларидан саналади.
2012 йил 19 январь куни мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов томонидан 2011 
йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 
устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
мажлисидаги маърузасида изчиллик билан амалга оширилаётган солиқ юкини камайтиришга 
қаратилган оқилона солиқ сиёсати иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларга, хўжалик юритувчи 
субъектларнинг ишбилармонлик фаоллиги ва молиявий барқарорлигини юксалтиришга хизмат 
қилаётганлиги эътироф этилди «Изчиллик билан амалга оширилаётган, биринчи навбатда солиқ 
юкини камайтиришга қаратилган оқилона солиқ сиёсати иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларга, 
хўжалик юритувчи субъектларнинг ишбилармонлик фаоллиги ва молиявий барқарорлигини 
юксалтиришга хизмат қилмоқда. 
Хусусан, 2011 йилда солиқ юки, 1991 йил билан солиштирилганда,ялпи ички маҳсулотга 
нисбатан қарийиб 2 баробар камайиб, 41,2 фоиздан 22 фоизга тушганини қайд этиш зарур. 
2011 йилда республикамизда иш ҳақи 20,2 фоизга, бюджет ташкилотлари ходимларининг 
иш ҳақи,пенсиялар,нафақа ва стипендиялар миқдори эса 26,5 фоизга ўсди.аҳолининг реал 
даромадлари йил мобайнида 23,1 фоизга ортди.Айни пайтда шунга эътибор беришингизни 
сўрайман аҳоли жами даромадларининг 47 фоизи тадбиркорлик фаолиятидан олинмоқда. 
Кейинги ўн йилда юртимизда аҳоли даромадлари ҳажми 8,1 баробар ортган бир пайтда, иш 
ҳақи, ижтимоий кўмакка муҳтож тоифаларнинг даромадлари миқдорини жадал ошириш, улар 



қўллаб қувватлаш ва солиқ имтиёзлари бериш ҳисобидан аҳолининг энг паст ва энг юқори 
даромадга эга бўлган гуруҳлари ўртасидаги тафовут, бошқача айтганда, даромадларидаги фарқ 
коэффиценти 21,1 баробаридан 8,3 баробарига қисқарди. Айтиш керакки, мустақил давлатлар 
ҳамдўстлиги мамлакатлари ва бир қатор иқтисодий ривожланган давлатлар ўртасида бу 
коэффицент энг паст кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. 
Юртимизда ўтган йиллар давомида иш ҳақи ва пенсияларнинг харид қобилияти изчил ва 
барқарор ўсгани аҳолининг ҳаёт даржаси ва сифати ортиб бораётганининг яққол тасдиғидир. 
Солиқ юкини, биринчи навбатда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан 
олинадиган солиқ юкини сезиларли даражада камайтириш белгиланмоқда. Кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорлик субъектлари учун ягона солиқ тўлови ставкаси 6 фоиздан 5 фоизга 
туширилиши режалаштирилмоқда. 
Шу билан бирга, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг паст ставкаси 
10 фоиздан 9 фоизга пасайтирилганини қайд этиш лозим. Бу, аввало, кам иш ҳақи тўланадиган 
ишловчилар тоифаси даромадларининг кўпайишига сезиларли равишда ижобий таъсир кўрсатиши 
табиийдир»
1

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида солиқ тизимини ислоҳ килиш давлатнинг 
солиқ сиёсатига чамбарчас боғлиқ бўлиб, жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортиш 
ва ҳуқуқий асосларини чуқур ўрганиш ҳамда ривожланган мамлакатлар илғор тажрибаси асосида 
солиқ тизимини ва жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортиш механизмини 
такомиллаштириш бўйича чуқур илмий изланишлар олиб борилиши лозим. 
Солиқ соҳасидаги ислоҳатларни амалга оширишда солиқ муносабатларини тартибга 
солишда жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортишнинг таркибий тузилиши, 
ҳуқуқий асослари, жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортиш механизмини 
такомиллаштириш муҳим ва долзарб муаммоли масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. 

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish