Новолак фенолформальдегидли смола олиш. Фенолни формальдегид билан конденсацияланиши, кислотали муҳитда ва моляр нисбатда фенол ортикча олинган ҳолда олиб борилса асосан чизикли тузилишли новолак смоласи ҳосил бўлади. У термопластик олигомер бўлиб, узок муддат сакланганда ва 473 К ҳароратгача қиздирганда хам эрувчанлик ва суюқланувчанлик хоссасини сақлаб қолади, бундай смолалар новалак ёки новалакли смолалар дейилади.
Поликонденсациялашда дастлаб фенолоспиртлар ҳосил бўлади, сўнгра улар фенол билан бирикиб диоксидифенилметанларга айланади. Кейин бу бирикма формальдегид ва фенолоспирт билан бирикади. Шундай қилиб занжир усиб боради. Кислотали муҳитда борувчи поликонденсациясининг тенгламасини умумий ҳолда қуйидагича ёзиш мумкин.
Бунда n=4-8
Ушбу термопластик новолак смолани термореактив ҳолатга уткариш мумкин бунда чизикли полимер уч улчамли тикилган (резит) полимерларига айланади. Бунинг учун гексаметилентетрамин (уротропин) билан қиздирилади.
Ишнинг мақсади. Суюқликка поликонденсациялаш усули билан термопластик (новолак) фенолформальдегидли смола синтезлаш ва унинг реакция учун олинган мономерларга нисбатан унумини ва уротропин билан унинг котиш тезлигини аниқлаш.
Керакли жиҳозлар ва реактивлар: фенол, формалин (формальдегиднинг 37% ли сувдаги эритмаси), хлорид кислота (р=1,19), уротропин (гексаметилентетрамин), конденсациялаш учун асбоб (43-расм), смолани қуритиш учун асбоб (44-расм), чини косача, секундомер, металл плита, угирча.
И шнинг бажарилиши: 0,15 моль фенол улчаб олиниб, реакция борадиган колбага (43-расмга каранг) солинади таркибида 0,125 моль
7 -расм. Смола синтезлаш асбоби.
1- колба; 2-аралаштиргич; 3-крестовина; 4- томизгич к,адок,; 5- тескари совуткич; 6- термометр; 7-сув ^аммоми; 8- электр плиткаси; 9-мотор.
формальдегид саклаган формалин билан совукда чайкатиб турилган холда эритилади. Фенол тулик эриб булгач унга 4-5 томчи хлорид кислота томизилади. Сунгра колба реакцион аралашмаси билан биргаликда секин-аста сув хаммомида киздирилади. Реакция 375-373 К хароратда олиб борилади, 20-30 минутлардан кейин эритма лойкаланади ва икки каватга ажралади. Шундан сунг аралаштириш чна 10-15 минут давом эттирилади кейин аралаштиргич учирилади. Реакция тугугач смола усти суюклиги охисталик билан бошка идишга куйиб олинади. Сўнгра аралаштиргич, томизгич қадақ, тескари совутгичлар колбадан ажратиб олинади ва смолани қуритиш учун асбоб тайёрланади (45-расм).
Смолани қуритиш. Реакцион колбадаги термометр учига резина шланг урнатиб қисқич билан бекитилган шиша капилляр қуйилади ва совутгич хамда қабул колбасига уланади.(44-расм ). Смола 333-343 К ҳароратда пастрок босимда қуритилади. Қуритишнинг охирида босим
8-расм. Смолани куритиш асбоби.
1- колба; 2- капилляр; 3- совуткич; 4-аллонж; 5-к.абул к,илиш колбаси; 6- муз солинган хаммом.
53,2•102-66,5•109 Па гача пасайтирилади. Иссик смола тахминий улчанган чини косачага қуйиб олинади. Совутилиб ўлчанади ва олинган фенол хамда формальдегидга нисбатан унуми аниқланади.
Котиш тезлигини аниқлаш. Электроплита устида 433 Кга кадар қиздирилган металл идишда олиб борилади. 0,5г кукун холига келгунча майдаланган смола уротропин билан ((СH2)6N4- смола массасининг 15% миқдорида олинади) угирчада аралаштирилади. Сўнгра плита устига қуйилади (плитага тегиб турадиган қисми 1 см2 дан ошмаслиги керак). Кукун ёйилиши билан секундомер белгилаб олинади ва шиша таёқча билан аралаштирилади. Смола котиб қолган вақт аниқланади.
Резол смоласи формальдегиднинг моляр миқдори фенолга нисбатан ортикча олинса ва реакция ишқорий муҳитда олиб борилганда ҳосил бўлади. У термореактив олигомер ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |