Лабаратория иши № 7
Электролитик усулида никель қопламасини ҳосил қилиш.
Ишнинг мақсади. Пулат пластинка сиртини никель қатлами билан қоплаш орқали унинг коррозияга чидамлилигини ошириш. Ток бўйича унум ва қоплама қалинлигини аниқлаш.
Керакли асбоб ва реактивлар. 1.1-3л сиғимли шиша электролизёр. 2.8-100 м ли реостат. 3.5-8 А ли амперметр ва 5-10 В ли вольтиметр. 4.10 В ли аккумуляторли батарея ёки ўзгарувчан токни ўзгармас токка айлантирувчи асбоб. 5.Пулат ва никель электродлар. 6.Никель сульфат, хром (III)-оксид (ёки алюминий оксид), кальций гидроксид (ёки натрий гидроксид), 3-5% ли сульфат кислота эритмаси ва никелловчи ваннага керакли бошқа реактивлар (никеллаш учун керакли электролит таркиби, г/л ҳисобида: никель сульфат-150÷200; натрий сульфат-70; магний сульфат-10; борат кислота-30; натрий хлорид-5) (3-расм)
Ишнинг бажарилиши. Никеллашда қуйидаги ишлар бажарилади: металл ёки котишма сирти никеллашга тайёрланади, никелланади ва никель қопламага сайқал берилади (ялтиратилади).
Тажриба учун бир томонидан кичкина тешик очилган тўғри бурчакли (умумий юзаси 10-15 см2 бўлган) темир пластинка (3-расм) ишлатиш қулайдир. Пластинка юзаси штангенциркуль ёки линейка ёрдамида улчаниб, ҳисобланади.
П ластинка сирти жилвир когоз билан тозаланади
3- расм. Темир ёки мис катод.
Шундан сўнг пластинка сульфат кислотасининг 3-5% ли эритмасига 5-10 мин солиб қуйилади, яна сув билан ювилади ва никеллаш ваннасига солинади
Темирни сульфат кислотаси билан тозаланганда унинг кристалл структураси очилади, натижада қопламанинг темир билан туташиши яхшиланади. Катод юзаси улчами асосида ток кучи аниқланади.
Пластинка юзасини никеллаш усули билан қопламалаш 0,005÷0,01А/см2 (0,5-1 А/дм2) ток зичлигида 0,75-1 соат давом эттирилади.
Электродларга бериладиган кучланиш электролит каршилиги ва электродлар орасидаги масофага боғлиқ катод ва анод орасидаги масофа 5 см дан кам булмаслиги керак. Никеллашда амперметр кўрсаткичига ахамият бериш керак, чунки ток кучининг юқоридаги кўрсаткичдан ортиб кетиши қопламалаш сифатининг ёмонлашишига олиб келади. Ток реостат билан мувофиклаштирилади.
4 расм. Никеллаш қурилмаси.
1- электролизёр; 2- никеллаш учун намуна; 3- никелли анод; 4- выпрямител;5- кулонометр
Никеллашдан сўнг ток манбаи узилади, пластинка дистилланган сув билан ювилади ва пластинка пардозланади.
Иш натижаларини кўрсатиш тартиби. Никеллаш ваннасининг расми чизилади.
Ишнинг бажарилиш тартиби, электролит таркиби, никеллаш параметрлари дафтарга ёзилади. Пластинка юзасидаги қоплама массаси, юзаси аниқланади ва ток бўйича унуми ҳисобланади.
Ток бўйича унум амперметрнинг кўрсатгичи ва кулонометр катодининг ортган огирлиги асосида ҳисоблаб топилади. Никелнинг электрокимёвий эквиваленти109 г/(А · соат)га тенг.
Никель қаватнинг қалинлиги қуйидаги формула бўйича аниқланади.
δ= Riktη105/ρ
Бунда: δ - қоплама қалинлиги, R-никелнинг электрокимёвий эквиваленти г/Ас; ρ-металл зичлиги кг/м3 ; t-электролиз вақти (неча соат давомида электролиз килинди.); η- металлнинг ток бўйича унуми.
Do'stlaringiz bilan baham: |