Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Танқид қилиш ва танқидни қабул қилиш қоидалари



Download 1,27 Mb.
bet86/89
Sana08.04.2022
Hajmi1,27 Mb.
#535998
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89
Bog'liq
2 5341731051729324915

19.4. Танқид қилиш ва танқидни қабул қилиш қоидалари
Меҳнат фаолияти жараёнида кўпгина ходимлар ўз хизматдошлари шаънига, ишга доир суҳбат қатнашчиларига, музокара бўйича шериклари номига танқидий мулохазалар билдириш заруратини, айрим ҳолларда эса унга нисбатан ўз истагини билдиришни хохлаб қоладилар. Бирон-бир бўлинма раҳбарининг вазифаси ўзига буйсунадиган ходимларнинг фаолиятига, хатти-ҳаракатларига, хулк-атворига танқидий баҳо бериш билан албатта боғлиқ бўлади. Кўпгина мутахассислар, ҳатто расман раҳбарлик лавозимида бўлмаганлар ҳам бир қатор ташкилий, назорат қилиш функцияларини бажариш билан боғлиқ бўладилар, бу эса ходимларнинг бажарадиган вазифаларини танқидий баҳолашни назарда тутади. Шунингдек биргаликда ишлаш жараёнида кенгашлар, музокаралар вақтида томонлардан бирида бошқа томонга нисбатан ташқи муҳитга боғлиқ танқидий фикрлар пайдо бўлади. Кимнингдир номига танқидий мулоҳазалар билдиришдан иборат объектив ёки субъектив заруратга дуч келинганда ўта хушмуомалалик ва эҳтиёткорлик кўрсатиш керак бўлади. Кишиларнинг бир-бирлари билан муомала қилишлари тажрибаси асосида танқид қилиш қоидалари ишлаб чиқилганки, уларга риоя қилмаслик вазиятни танқидий таҳлил қилишга қаратилган куч-ғайратни йўққа чиқаришни ҳам мумкин. Ўзбек халқининг миллий хусусиятларидан бири танқид қилинадиган томонда «ҳимоя тўсиғи», аразлаш, хафа бўлиш, қадр-қимматининг ерга урилиши каби туйғулар сезилади. Натижада ҳатто фойдали, ҳолисона танқид ҳам ижобий қабул қилинмайди.
Кўп ҳолларда фақат танид қилиш қоидасига риоя қилиш эмас, балки суҳбат жараёнида уларни изчиллик билан татбиқ этиб бориш муҳим ҳисобланади. 10.3-расмда тавсия этилган. Бундай изчилликнинг бузилиши танқидни идрок этиш самарадорлигининг пасайишига олиб келади.
Амалда ҳар бир киши бутун ҳаёти мобайнида ўз шаънига бир неча марта танқидий мулохазалар эшитишга тўғри келади. Ҳатто танқид қилувчи киши тегишли одоб қоидаларини билса ва унга амал қилса ҳам, танқид барибир маълум маънода оғриниб қабул қилинади. Бу ҳол инсон псиҳологиясининг объектив хусусиятлари билан олдиндан белгилаб берилган. Шунинг учун ҳам танқидни қабул қилишнинг айрим қоидаларини тавсия қилиш (уларни ўз онгидан ўтказиб, қараб чиқилаётган муаммонинг кесинлигини бирмунча пасайтириш) мумкин. ҳамиша қуйидагиларни эсда тутиш лозим:
· фойдасиз танқид, у вужудга келадиган вазиятларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатиш шакли ҳисобланади;
· ким танқид қилишдан ва қандай шаклда танқид қилишидан қатъи назар танқидни амалий жихатдан қабул қилиш зарур;
· танқидни идрок этишнинг марказий принсипи – «қилган нарсаларимнинг ҳаммасини ҳам бошқа вазиятда бундан ҳам яхшироқ қилишим мумкин эди» мазмунида бўлиши лозим;
· энг қимматли танқид нормал ҳисобланган нарсанинг ҳали мукаммал эмаслигига қаратилган бўлади;
· танқиднинг йўқлиги – бу уни нормал қабул қилиш қобилиятини менсимаслик ёки унга ишонмаслик кўрсаткичидир;
· танқид танқид қилувчининг бошқа томонга муносабатини аниқлаб олиш имконини беради;
· агар танқид қилувчи хато қилганда ҳам унинг ишни батафсил қараб чиқишга интилишини қўллаб-қувватлаш керак.
Шу билан бир қаторда танқид ўз доирасидан чиқиб ҳарқорат даражасига кўтарилмаслиги лозим. Ҳақорат – бу кишининг нафсига, иффатига тегадиган сўзлар билан қадр ва эътиборни тушириш ниятида ёмон муомала қилишдир.

Ҳадисларга асосланган ҳолда шуни айтиш керакки, ҳақорат – бу ахлоқсизлик бўлиб, таҳқир қилинган кишининг дилига ўрнашиб шундай ёмон жароҳатларни очадики, фурсатни ғанимат топиб ўч ва интиқом олмагунча тузалмайди. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо жаноблари: «Икки одам бир-бирини сўкса, гуноҳ бошловчида бўлур. Агар қарши бўлган киши ортиқ кетса, ҳар иккаласи ҳам гуноҳда ўртоқ бўлурлар» деб уқтирганлар. Ваҳоланки шундай экан ҳар қандай танқид ўз чегарасида фактлар билан тасдиқланган бўлиши зарур. Акс ҳолда танқид ўз доирасидан чиқиб ҳақоратга айланиши мумкин.





Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish