19.3. Ишга доир суҳбат юритиш ва телефонда гаплашиш этикети
Ишга доир суҳбат ўтказиш малакалари касб фаолияти жараёнида ҳам, шунингдек кундалик маиший шароитда ҳам ишлаб борилади. Суҳбат ўтказиш зарурлиги билан боғлиқ ҳар қандай вазиятни суҳбат олиб бориш қоидаларини ишлаб чиқиш бўйича тренг имконияти сифатида қараш керак бўлади. Бу қоидаларни схематик тарзда муайян изчилликда ва ўзаро боғлиқликда ўтказилиши зарур бўлган асосий ҳаракатлар сифатида тасаввур қилиш мумкин (10.2-расм).
Ишга доир суҳбатларнинг қатнашчилари кўпинча қуйидаги хатоларга йўл қўядилар:
- бўлажак суҳбатнинг мумкин бўлган элементларига асос яратиладиган тайёргарлик босқичини назарписанд қилмаслик;
- айрим қатнашчиларнинг баъзи бир, унчалик муҳим бўлиб туюлмайдиган жойни танлашга етарли эътиборсизлик билан қараши. Масалан, суҳбат ўтказиладиган жойни танлашга етарли эътибор бермаслик шунга олиб келиши мумкинки, ҳатто вазиятга мувофиқ келмайдиган шароит ва қатнашчиларнинг ўзаро муносабатлари ишга доир суҳбатнинг муваффиятли чиқишига халақит бериши мумкин. Табийки, ишга доир суҳбатни ўтказиш малакалари қуруқ ёдлаб олиш билан вужудга келмайди. Суҳбат ўтказиш маҳоратини эгаллаш кўп марта амалда синаб кўриш билан боғлиқдир.
Телефонда гаплашишларни ишга доир суҳбат ўтказишнинг ўзига хос бир тури сифатида олиб қараш мумкин.
Ана шундан келиб чиқиб, иккита хулоса чиқариш мумкин. Биринчидан, ишга доир суҳбатга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш қоидалари кўп жиҳатдан телефонда суҳбатлар олиб боришда ҳам ўз аҳамиятини сақлаб қолади. Иккинчидан, телефон орқали суҳбат юзма-юз суҳбат ўтказишга нисбатан бир қатор фарқ қилувчи хусусиятларга эгадир. Бу ўзига хос хусусиятлар шу билан белгиланадики, суҳбатдошлар бир-бирларини кўрмайдилар, кўпинча телефондаги суҳбат томонларидан бири учун кутилмаган вазиятда, воқеаларнинг олдинги боришини бузган ҳолда олиб борилади: абонентлардан бирининг очиқ суҳбати, унинг қандайдир бир муҳим ёки шошилинч ишни адо этиши, орқага кетиши мумкин ва ҳ.к. бизнинг ўзимиз ҳам бошқа бировга телефон қилганимизда ҳамиша шундай бўлиши мумкинлигини назарда тутишимиз керак. Бу ҳол бизнинг хулқ-атворимизга муайян таъсир кўрсатиши турган гап. Иккинчи томондан, бирор киши билан очиқ суҳбат олиб борувчи киши телефонда гаплашишдан олдин суҳбатга устуворлик бериши лозим.
Шуни эсда тутиш албатта зарурки, кўп ҳолларда телефон орқали қилинган алоқа бирор нарса тўғрисида (бўлажак учрашув ҳақида) олдиндан келишиб олиш воситаси бўлади. Шунинг учун ҳам халқимизда «бу телефонда айтадиган гап эмас» деган ибора мавжуд. Телефонда қилинадиган суҳбатнинг мавзусини белгилашдан олдин, унинг учун ажратиладиган вақтни режалаштиришни эсдан чиқармаслик керак, бундан ташқари, суҳбатдошингизнинг ҳамкасблари, ташриф буюрувчилар ва бошқа бегона кишилар даврасида бўлиши мумкинлигини ҳам эсдан чиқармаслик лозим, бу ҳам унга ошкора суҳбатлашиш имконини бермайди.
Телефон алоқаси ва телефон аппарати мураккаб техникавий воситалар бўлиб, ҳамиша ҳам ишончли ва пухта бўлавермайди. Рақамларни териш вақтидаги носозликлар, яхши эшитмаслик, тўсатдан алоқанинг узилиб қолиши – буларнинг ҳаммаси суҳбатдошлардан қўшимча хушмуомалаликни, эҳтиёткорликни талаб қилади. Бундан ташқари, телефондаги суҳбат одатда муайян ахборот бериш билан боғлиқ бўлади. «Яхши овоз» ва яхши «шахсий иш техникаси» суҳбатдошнинг ўзига узатиладиган (етказиладиган) ахборотни самарали қабул қилиш ва ундан фойдаланишга тайёр эканлигини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |