Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,27 Mb.
bet82/89
Sana08.04.2022
Hajmi1,27 Mb.
#535998
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   89
Bog'liq
2 5341731051729324915

19-БОБ. ХИЗМАТ ЭТИКЕТИ

19.1. Хизмат этикети ҳақида умумий тушунча.


19.2.Саломлашиш, тақдим қилиш ва ишбилармон кишининг ташқи қиёфаси
19.3. Ишга доир суҳбат юритиш ва телефонда гаплашиш этикети.
19.4. Танқид қилиш ва танқидни қабул қилиш қоидалари
19.5. Нотиқлик санъати асослари

19.6. Меҳмон қабул қилиш ва қабуллар этикети


19.7. Ёзишмалар юзасидан расмий этикет ва халқаро этикет
Таянч иборалар:
Этикет, нотиқлик, қабул, кундузки қабуллар, «Ланч», «Диннер», кечки қабуллар, «Кечки коктейл», «Аля-Фуршет», «Кечки овқат», «Швед столи».
19.1.Хизмат этикети ҳақида умумий тушунча
Этика дейилганда ижтимоий ҳаёт жараёнида рўёбга чиқариладиган универсал ва ўзиа хос ахлоқий талаблар ва хулқ-атвор нормалари тизими назарда тутилади. Тегишли равишда ишга доир муносабатлар этикаси жамият ҳаётнинг соҳаларидан бирини ажратиб кўрсатади. Шу нарса тушунарлики, хизматга доир муносабатларнинг ахлоқий нормалари умуинсоний нормаларга ва хулқ-атвор қоидаларига асосланади, лекин ўзининг айрим фарқ қилувчи хусусиятларига ҳам эга бўлади.
Меҳнат фаолияти жараёнида инсон ўзаро шахслараро муносабатларнинг ўзига хос хусусиятларини белгилаб берувчи қонуниятларни ҳисобга олиши керак бўлади. Улар орасида энг асосийларидан бири жавобнинг ноақилиги қонунияти, ёки бошқача сўзлар билан айтганда, кишиларнинг ташқи таъсирларни фарқига, муайян вазиятга боғлиқлик қонунияти ҳисобланади.
Мазкур қонуният механизмини ўрганиш шахслараро муносабатлар жараёнида кўринча вужудга келадиган бир қатор саволларга: нега бошқа киши сиз ундан илтимос қилган ва ёки сиз кўрсатиб ўтган нарсаларни бажармаган? Нега сизнинг сўзларингиз, хатти-ҳаракатингиз, кўрсатмаларингиз бошқа кишини хафа қилиб қўйди, нега кутилмаганда шундай бўлди? Нега бошқа киши бирор ишни сиз айтган ёки кўрсатган тарзда қилмади? Ва хоқазо саволларга жавоб бериш имконини туғдиради.
Жавобнинг ноаниқлиги қонуниятининг амал қилиш механизмини меҳнат фаолиятига асослаш жараёни назарияларидан бирининг ёрдамида – Портер-Лоулер модели ёрдамида изоҳлаб бериш мумкин. Моделни мазкур ҳолатда талқин қилиш асослаш назариясини тасвирловчи бошқа манбаларга нисбатан анча кенгроқ берилган. Чунончи, шахслараро муносабатлар нуқтаи назаридан модел блоклари ўртасидаги қўшимча ўзаро боғланишлар жорий қилинган, улар пунтир чизиқ билан кўрсатилган. Потре-Лоулер моделида фойдаланилган ташқи тақдирлаш тушунчасига янада кенгроқталқин бериш мумкин. ташқи тақдирлашлар – бу фақат раҳбарни мақташ, мукофот, хизмат соҳасида кўтарилиш эмас, балки шу билан бирга бирон-бир ҳаракатни бажарувчи учун аҳамиятли бўлган шахслар доираси билан бўладиган нормал муносабатларни қўллаб-қувватлашдан ҳам иборатдир, ёки муайян ҳаракатни бажариш натижасида яна шу шахслар доираси билан муносабатлар ўрнатишдир, янги касбий топшириқ олиш, муайян ҳуқуқларга эга бўлишдир. «Ташқи тақдирлашлар»га баҳо беришда уларнинг салбий аҳамиятга ҳам эга бўлиши мумкинлигини, масалан, қўшимча топшириқлар олиш, ижтимоий муҳитдаги муайян топшириқлар олиш, ижтимоий муҳитдаги муайян гуруҳдан чиқариб юборилиш ҳам мумкинлигини назарда тутиш лозим.

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish