Таянч иборалар: Менежернинг ходимларни қабул қилиши, муомала усуллари, ходимларга ҳамдардлиги, муаммоли ва зиддиятли масалалар, уларни ҳал этиш юзасидан ёндашувлар.
Назорат учун саволлар
Менежер ходимларни қабул қилишда нималарга аҳамият бериши керак?
Ходимларни қабул қилишда вазиятга қараб раҳбар қандай усулларни қуллаши мумкин?
Менежер қабулллар жараёни билан боғлиқ суҳбатларни қандай олиб бориши керак?
Менежернинг қабул вақтини белгилашига таъсир этувчи омилларга нималарни кириш мумкин?
18-БОБ. МАЪМУРИЯТ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ЁРДАМЧИ ХОДИМЛАРНИНГ ЎРНИ
Маъмурий бошқарувда ёрдамчи ходимларга эҳтиёжнинг вужудга келиши.
Котиб-референтнинг фаолият соҳаси.
Куръер, архивариус ва бошқа ёрдамчи ходимларнинг фаолияти.
Таянч иборалар: Ёрдамчи ходим, котиб–референт, ахборот цикли, қарорларнинг бажарилишини ташкил қилиш цикли, курьер, архивариус.
18.1.Маъмурий бошқарувда ёрдамчи ходимларга эҳтиёжнинг вужудга келиши
Ёрдамчи ходим сўзи одатда ақлий ва ножисмоний меҳнат билан шуғулланувчи ва маъмурий бошқарувда техник ҳарактердаги вазифаларни бажарувчи ҳамда белгилаб қўйилган иш ҳақига эга ходимларга нисбатан ишлатилади. Бу тушунчанинг аниқ ва тўлиқ мазмуни охиригача ишлаб чиқилмаган. Бошқарув аппаратининг мураккаблашуви хизматчиларнинг бу турига бўлган талабнинг ошишига олиб келади. Бошқарувда идора ходимларини ҳам маъмурий ходимлар гуруҳига киритиш жоиз. Бунда котиба-референт, офис-менежер, курер (чопар), директор ёрдамчиси ва бошқа кичик маъмурий бошқарув ходимларини айтиб ўтиш мумкин.
Маъмурий бошқарув ёки бошқарув аппарати таркибида котиба-референт каби лавозимлар илгаридан мавжуд бўлиб, бу буғин хизматчилари билан биринчи навбатда ташкилотга четдан ташриф буюрувчилар мулокотда бўлишади ва уларнинг хулқ–атворига асосан ташкилот ва ундаги бошқарув аппарати ҳақида хулоса чиқарадилар.
Бундан ташқари ташкилотдаги маъмурий бошқарувда ёрдамчи ходимлар сифатида фаолият кўрсатувчи хизматчиларга референт, машинист, куръер, чопар (рассилний), идора ходими ва архивариус, девон ходими каби лавозим эгаларини киритиш мумкин. Бу ходимлар гуруҳи маъмурият бошқарув функцияларини амалга оширишда бевосита иштирок этмайди, балки маъмурият фаолияти ҳужжатларни йигиш, чоп этиш, йиғилишларни ташкил этиш каби ёрдамчи вазифаларни бажарадилар. Замонавий ташкилотлардаги ҳужжатлар билан ишлашни самарали ташкил этиш кўп жиҳатдан маъмуриятнинг тезкор ва аниқ фаолият кўрсатишини таъминлайди. Бундан ташқари, ташкилотда маъмурият ишини ташкил этиш, мажлислар ўтказишда ҳам қўшимча ходимлар талаб этади. Бунда маъмурият фаолиятини ташкил этишнинг маълум соҳасига ихтисослашган мутахассислар зурур бўлади. Ташкилотнинг фаолияти кўлами ва ходимлар сонига қараб ёрдамчи маъмурият ходимларга бўлган талаб аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |