Таълим вазирлиги низомов Шухрат Рашидович



Download 3,18 Mb.
bet51/58
Sana01.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#724242
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   58
Bog'liq
Kitob

3.41-расм. Пайванд чокларини ҳисоблашга доир.


Конструкция сиртини ҳимоя қатламини торкретлаш
Тўсинларда, плита ва устунларда ҳимоя қатламининг бузилган жойларини мустаҳкамлаш мақсадида қайта тиклаш-торкретлаш амалга оширилади. Бу усулга асосан, шикастланган ҳимоя қатламлари тозаланиб, занглаган арматуралари ҳам махсус асбоб ѐрдамида тозаланади. Тозалаш ишлари янги бетон билан эски бетоннинг бир-бирига яхши боғланиши учун амалга оширилади. Тозаланган сирт юзаси диаметри 2-3 мм ли симлардан ишланган ва 50х50 мм сим-тўр билан қопланади. Сим тўрларни ҳар жой ҳар жойидан арматура сеткасига бириктирилиши керак. Тайѐрланган юза босим остида ювилади ва 1-1,5 соатдан сўнг торкретлаш амалга оширилади. Цемент-қумли қоришма ѐрдамида торкретлаш 2-3 марта, олдинги қатлам

қуриши билан навбатма-навбат такрорланади. Бу жараѐнда биринчи қатлам 1:1 (1:2) нисбатдаги қоришма ѐрдамида 8-10 мм, иккинчи қатлам эса 1:3 нисбатда 10-12 мм қалинликда бажарилади.



    1. Металл конструкцияларни кучайтириш усуллари

Бино ва иншоотларнинг ѐки конструкция элементларининг юк кўтариши етарли бўлмаганда уларни кучайтиришни амалга оширилади. Чўзилиш, сиқилиш ѐки эгилиш каби деформациялар таъсирида ишловчи конструкцияларнинг пайвандли элементларини кучайтириш, уларга қўшимча деталлар пайвандлаш йўли билан кесим юзаларини ошириш мумкин. Аммо пайвандлаш жараѐнида рўй берадиган қизиш, конструкциянинг юк кўтаришини камайтириши мумкин. Бундай камайиш даражаси пайванд режимига, элементнинг қалинлиги ва кенглигига, пайванднинг йўналишига боғлиқ. Бўйлама чоклар учун мустаҳкамликнинг пасайиши 15% дан ошмайди. Кўндаланг чоклар учун эса бу рақам 40% га етиши мумкин. Шунинг учун юкланган ҳолда кучайтирилаѐтган элементга кўндаланг чоклар қўйиш қатьиян маън қилинади.


Сиқилган тиргакларни кучайтириш. Сиқилган пўлат стерженларни кучайтиришнинг самарали воситаси олдиндан зўриқтирилган телескопик қувурлар ва бошқа бикр профиллардан фойдаланишдир. Юксизлантирадиган олдиндан зўриқтирилган устун сиқилган ички ва чўзилган ташқи икки хил диаметрли қувурлардан иборат бўлади. Бунга қуйидагича эришилади. Бир томони беркитилган ташқи қувурнинг ичига озгина тирқиш билан бироз кичикроқ диаметрдаги ички қувур киргизилади. Шундан сўнг газ горелкаси билан ташқи қувур ҳисобий узунликка чўзилгунча қиздирилади ва унга киргизилган ички қувур бутун периметри бўйлаб пайвандланади. Ташқи қувур совиш жараѐнида ички қувурни сиқади. Шу кўринишда олдиндан зўриқтирилган элемент кучайтирилувчи устун ѐнига ўрнатилади. Ташқи қувурни ост қисмини юксизлантирилаѐтган периметр бўйича газ горелкаси
ѐрдамида кесилади ва ички қувур олдин берилган зўриқишдан ҳоли бўлдаи. Чўзилиш ҳисобига ѐнидаги устунни юксизлантиради.
Саноат биноси каркаси бикрлигини оширишнинг энг самарали усули олдиндан зўриқтирилган тортқич сим арқонлардан фойдаланишдир. Стропил тўсини вa ораѐпма ригелининг юк кўтарувчанлигини оширишга усти билан яхшилаб боғланган яхлит темирбетон тўшама ҳосил қилиш орқали эришиш мумкин. Кучайтиришни, кўпинча сиқилган пўлат элементлар талаб қилади. Металл полоса, бурчаклар ва олдиндан зўриқтирилмаган бошқа элементларни пайвандлаш орқали кесим юзасини ошириш уларни кучайтиришнинг анъанавий усули ҳисобланади. Металл тўсинларнинг юк кўтариш қобилиятини ошириш учун уларни шпренгелли фермага айлантириш орқали амалга оширилади (3.42-расм). Бундай ҳолатда тўсин юқори қисмидаги камар вазифасини бажаради. Шпренгелли ферманинг кучайтирилувчи тўсинга боғланиши болтлар ѐки пайванд бирикма ѐрдамида амалга оширилиши мумкин.
Металл тўсинларни юк кўтариш қобилиятини ошириш унинг пастки ва устки камарларида олдиндан зўриқтирилган ҳолатни юзага келтириш орқали ҳам амалга ошириш мумкин (3.43-расм). Бу ҳолатда тўсиннинг статик ишлаш ҳолати схемаси ўзгаради. Тўсиннинг тортқи билан биргаликда ишлаши конструкциянинг умумий юк кўтаришини оширади. Тортқилардаги кучланиш ҳолати тортувчи болтлар орқали вужудга келтирилади. Кучайтиришнинг анъанавий бу усули қуйидаги камчиликка эга, яъни кучайтириш асосан пайвандлаш орқали амалга оширилади.


Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish