3.46-расм. Бинони сизот сувидан ҳимояловчи маҳаллий дренаж.
1-дренаж қувури; 2-шағал; 3-утказувчи канал; 4-қум; 5-пойдевор.
Амалиѐтда дренажларнинг алоҳидаги махсус турлари хам учрайди, масалан, бино ва иншоотлар замини лойли грунтда намликни йиғилиб қолишига қарши қўлланиладиган вентиляцияли дренаж. Бундай дренаж қувур ѐки галерея сифатида қурилиб, унда узлуксиз ҳаво оқими берилиб турилади. Сизот сувларининг оқими қуввати ва ҳисобий сарфидан ҳамда уларинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда дренажлар қуйидагича бўлиши мумкин:
бир чизиқли горизонтал ѐки вертикал қувурли тармоқ;
иккита параллел бўлган дренаж тизимидан ташкил топган икки чизиқли дренаж тармоқ;
параллел бўлган дренаж тармоқлари тизимидан иборат кўринишида.
Назорат саволлари
Қандай ҳолатда конструкцияни кучайтиришга зарурият туғилади ва улар қандай амалга оширилади ?
Кучайтириш элементлари сифатида нималардан фойдаланилади?
Заминни кучайтиришни қандай усуллари мавжуд ва у нималарга боғлиқ ?
Пойдеворларни кучайтириш усуллари қандай амалга оширилади?
Ғиштли деворларни кучайтиришда қандай чора тадбирлар қўлланилади ?
Устунларни кучайтиришнинг қандай усуллари мавжуд.
Устунларнинг консол қисми (капитель)ни кучайтириш қандай амалга оширилади?
Балкон плиталарини кучайтиришнинг қандай усуллари мавжуд ?
Том ѐпма конструкцияларини кучайтириш қандай амалга оширилади ?
Кўп тешикли ораѐпма плитасининг таянч қисми қандай кучайтирилади?
Темирбетон тўсинларини кучайтиришнинг қандай усуллари мавжуд ?
Темирбетон стропил фермаларини кучайтириш усуллари қандай амалга оширилади?
Торкретлаш нима ва у қандай амалга оширилади ?
Бино ва иншоотларни сизот сувларидан ҳимоялашнинг чора-тадбирлари нималардан иборат ?
IV-БОБ. ҚУРИЛИШ ИШЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
Қурилиш ишларини олиб бориш ва уни назорат қилиш
Қурилиш конструкцияларини тайѐрлашда, объектларни қуришда меъѐрий талаб даражасида фаолиятини таъминлаш учун барча ишларнинг сифатига риоя қилиш талаб қилинади.
Қабул назоратининг бинонинг қурилиш материаллари, элементлари ва қурилиш-монтаж ишлари сифатини қабул қилиш назорати қоидалари, мос равишда давлат стандартлари, меъѐрий ҳужжатлар ва лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган талабларини қанотлантириши лозим.
Бетоннинг лойиҳавий муддатдаги мустаҳкамлиги қуйидаги усулларнинг бири ѐрдамида аниқланиши лозим:
бузмайдиган усуллар ѐрдамида;
бетонлаштириш жараѐнида тайѐрланган стандарт намуналар бўйича;
конструкция қисмидан олинган намуналар бўйича.
Бузмайдиган усуллар орқали аниқлашда конструкциянинг камида учта назорат жойидан текширилади. Назорат қилинувчи конструкцияларнинг сони умумий конструкциялар миқдорининг 15% идан кам бўлмаслиги керак.
Бетонлаш жараѐнида тайѐрланган намуналар бўйича текшириш ўтказилганда 5 иш куни мобайнида камида 3та назорат намуналари сериясини текшириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Конструкция қисмидан олинган намуналар бўйича текшириш эса олдинги 2 усул натижалари етарлича тўлиқ маълумот бермаган ҳоллардагина амалга оширилади.
Темирбетон конструкцияларда арматураларнинг пайванд чокларининг узунлиги ва сифатини бевосита текширилганда умумий конструкциялар миқдорининг 15% дан кам бўлмаслиги керак.
Пайванд бирикмалар ва металл механик усулда синалганда ҳар бир партиядан камида 6 тадан намуна олиниши керак.
Лаборатория шароитларида ғишт ва тош конструкцияларида қоришманинг ѐпишқоқлик мустаҳкамлиги ҳар бир партия тош ѐки ғиштдан камида 10 та намуна бўйича амалга оширилади.
Деворларни ғишт ѐрдамида териш бир қаторли боғлаш ѐрдамида амалга оширилади. Девор бурчакларда иккала томон бир вақтда бир хил баландликда терилиши лозим. Термадаги чоклар ораси бирданига тўлдирилиб кетилиши, ташқи томондан кесилиши (тўғриланиши) лозим. Деразалар орасидаги кенглиги 2,5 ғишт ва ундан кичик бўлган оралиқ деворларда бутун ғишт ишлатиш лозим (истисно тариқасида, термада боғланишни амалга ошириш мақсадида синиқ ғиштдан фойдаланиш мумкин).
Қуруқ иссиқ иқлим шароитида ва ҳаво ҳарорати ўртача 25 даражадан юқори бўлган ўзгармас шароитда сув шимувчанлиги 15% ва ундан юқори бўлган ғишт ва тошлар терилишидан олдин камида бир минут сувга солиниши лозим. Шу билан бирга терилган девор уч кун мобайнида намлантириб турилади.
Қуруқ иссиқ иқлим шароитида, ҳавонинг ўртача ҳарорати 25 даражадан юқори ва нисбий намлик камида 50% бўлганда цементнинг маркаси лойиҳавий маркадан камида 20% ортиқ қўлланилиши лозим. Қуйилган бетонга ишлов бериш (сув қуйиш-намлаш) жараѐни унинг мустаҳкамлиги камида 70%га етгунча давом эттирилади.
Қурилиш монтаж ишлари тугатилиб, объект эксплуатацияга қабул қилингандан сўнг турар-жой бинолари, жамоат бинолари ва саноат биноларини паспортлаштириш бўйича услубий кўрсатмага асосан бино (иншоот)нинг паспортини тузиш талаб этилади.
Бино (иншоот)нинг зилзилабардошлигини таъминлаш бўйича қулланилган тадбирлар Давлат архитектура қурилиш қўмитаси органлари томонидан назорат қилинади.
Биноларни фойдаланишга қабул қилиш
Ҳозирги вақтда биноларни эксплутация (фойдаланиш)га қабул қилишда дефектларни аниқлаш учун инструментал усуллардан фойдаланган ҳолда қабул қилиш назоратини ўрнатиш талаб этилади. Биноларни қабул қилишдан олдин, уларни кўрикдан ўтказиш учун қуйидаги материаллардан фойдаланилади:
-бино ва ундаги конструктив элементлар ҳамда инженерлик системаларининг сифати ҳақидаги хулоса. Қурувчиларнинг ишини баҳолаш, шунингдек, қурилиш ташкилоти томонидан бартараф этишга лойиқ деб топилган ва тақдим этилган дефектлар рўйхати бунга асос бўлиб хизмат қилади;
-тўлиқ йиғма ҳолатда қуриладиган биноларда бажариладиган монтаж ишларининг сифатини объектив баҳолаш, тайѐрловчи заводлар томонидан тайѐрланган конструкцияларнинг монтаж қилишга мослиги ва улардаги дефектлар ҳақида ўз вақтида тайѐрловчини хабардор қилиш имконини беради;
-биноларни фойдаланиш (эксплуатация)га топширишдан олдин ўтказиладиган инструментал кўрик уларнинг кейинчалик тўғри эксплуатация қилиниши учун бошланғич объектив маълумотларни аниқлаш имконини беради.
Объектни кўрикдан ўтказишни бошлашдан олдин, унинг лойиҳаси билан танишилади. Бунда бинонинг конструктив схемасига, юк кўтарувчи конструкцияларнинг оралиқ “қадами”га, қўлланадиган конструкцияларнинг типларига, панеллар, устунлар, ѐпма плиталари, том ѐпмасининг қандай бажарилганлигига, бинонинг ер ости қисмининг гидроизоляциясига эътибор қаратилади. Бажарилган (ѐпиқ) ишлар учун тузилган далолатномалар билан танишилади.
Кейин бино (иншоот)нинг бажарадиган вазифасига (нимага мўлжалланганлигига) ва унинг асосий характеристикаларига боғлиқ равишда
назорат қилиш мақсадида ўтказиладиган синовларнинг ҳажми аниқланади. Масалан, тўлиқ йиғма турар-жой бинолари учун хонадонлар сони аниқланади ва улар ичидан инструментал қабул қилиш назорати учун хонадонлар танланади ва назорат қилинадиган хонадонларнинг жойлашиш ўрни аниқланади. Назорат қилинадиган хонадонлар сони бинодаги хонадонларнинг умумий сонига боғлиқ равишда аниқланади, жойлашиш ўрни эса уларнинг қайси секция(бинонинг оралиқ ѐки четки қатори)да ва нечанчи (биринчи, ўрта ва охирги) қаватда жойлашганлигига қараб белгиланади.
Қурилиш жараѐнида учрайдиган ҳолатлар
Қурилиш жараѐнида баъзи ҳолатларда лойиҳа талабидан четлашиш ҳолатлари учрайди. Тўғрироғи, қурилиш материалларидан фойдаланиш чекланган ҳолатларда, уларни ўрнини босувчи муқобил-эквивалент материаллардан қандай фойдаланилади. Бунга мисол қилиб, лойиҳада кўрсатилган бирор синфли арматура ўрнига унинг ўрнини босувчи бошқа бир синфли арматурани ѐки бирор ўлчамли диаметрдаги арматурани бошқа бир диаметрли арматурага алмаштириш ҳолатларини келтириш мумкин. Қуйида бундай ҳолатларда қандай ечим топиш кераклигини кўриб чиқамиз.
ҳолат. Ø20 А-I арматура лойиҳада берилган. Уни А-III синфли арматурага алмаштириш зарурияти пайдо бўлди. Бундай ҳолатда нима қилиш керак.
Берилган арматуранинг кесим юзаси Аs=3,142 cм2; Арматуранинг ҳисобий қаршилиги Rs= 2300 кг/ cм2; У ҳолда, арматуранинг юк кўтариш қобилияти
Q = Аs·Rs = 3142·2300= 7226,6 кг.
Энди жадвал орқали А-III синфли арматуранинг ҳисобий қаршилигини аниқлаймиз. Rs= 3760 кг/ cм2
Бундан
s
A 1,927 см2
Демак, лойиҳада кўрсатилган Ø20 А-I арматура ўрнига Аs=2,011см2 > 1,927 см2 кесим юзали Ø16 А-III арматура қабул қилиш мумкин экан.
ҳолат. Лойиҳада Ø6 А-I синфли арматура берилган. Уни Ø8 А-I синфли арматура билан алмаштириш зарурияти тўғилди.
5Ø6 А-I дан, қадами S=20 см, эни 1 м бўлган сим тўр лойиҳаланган. Жадвал орқали Аs=1,42 см2 (5Ø6 А-I) кесим юзасини аниқлаймиз. Энди битта Ø8 А-I арматуранинг кесим юзасини аниқлаймиз.
Аs=0,503 см2, (Ø8 А-I)
Ø8 А-I стерженларининг зарур бўлган сонини аниқлаймиз.
n 3дона
Демак, лойиҳада кўрсатилган 5Ø6 А-I арматура ўрнига 3Ø8А-I, қадами S=33,3 м бўлган арматура сим тўр қабул қилиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |