Таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти энергетика



Download 7,42 Mb.
bet15/41
Sana03.06.2022
Hajmi7,42 Mb.
#631660
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   41
Bog'liq
ЭЭА Услубий курсатма 2020-2021

Чопувчи турдаги ажратгичларда пичоқ ҳаракатсиз контактларни бирини атрофида айланади, пичоққа ҳаракат валдан чинни тортувчилар орқали узатилади. Контактларда керакли босим пружиналар ёрдамида ҳосил қилинади.







3.6-Расм. РВ-10 русумли ажраткичнинг тузилиши.

1-асос (рама); 2-вални айланишини чегараловчи таянч; 3-ричаг; 4-вал; 5-қўзғалувчан контакт; 6-пружина; 7-форфорли тяга; 8-қўзғалмас контакт; 9-таянч изолятори; 10-ричаг.


Қисқа туташув токи пичоқдан контактга ўтганда пичоқ ва контактни бир биридан итарувчи электродинамик кучлар ҳосил бўлади. Бошқа томондан пичоқ пластиналари бир йўналиш токларни ўзаро таъсири натижасида бир бирига тортилади. Қисқа туташув токлари катта бўлса итариш кучлари тортиш кучларидан катталик қилиб, пичоқ пластиналарини контактдан олиб ташлаши мумкин. Бу ёй ҳосил бўлишига, яъни аварияга олиб келади. Буни олдини олиш учун ажратгичларда магнит қулф ускунаси кўзда тутилади. У пичоқ ташқарисида жлйлашган иккита пўлат пластиналардан иборат, улар, биринчидан, пружиналардан босимни узатишга хизмат қилади, иккинчидан, қисқа туташув токларидан магнитланиб, бир бирига тортилади ва қўшимча босим ҳосил қилади.
Ажратгични заминловчи пичоқлари асосий пичоқлар уланган холатда улашга руҳсат бермайдиган механик блокировкага эга. Заминловчи пичоқлар дасталар (ричаглар) тизимидан иборат қўл юритма билан бошқарилади. Уланган ва узилган холатларда ажратгич юритмани дасталарини тизими томонидан ишончли қайдланади, чунки бу билан ўзидан ўзи ишлаб кетишини олди олинади.
Экранланган комплект ток ўтказувчиларда ўрнатиш учун пичоқлари олдинлаб ҳаракатланувчи ғ и л д и р а й д и г а н а ж р а т г и ч л а р ишлатилади. Улар катта, 12000-14000 А токларга мўлжалланган.
Ёпиқ ток ўтказувчилар учун махсус заминловчи, червякли юритмага эга ЗР турдаги ажратгич ишлатилади.
Ташқарига ўрнатиладиган ажратгичлар ташқарига, очиқ тақсимлаш қурилмаларига мос изоляцияга эга бўлишлари керак ва атроф муҳитни номақбул шароитларида ўз вазифаларини ишончли бажаришлари керак. Илгари ишлатилган к е с у в ч и т у р д а г и а ж р а т г и ч л а р РОН(3)-5002000 турдаги ажратгичлар пичоқлари ўчирилган холатда катта габаритларга эга, баландлиги 9,8 м бўлар эди. Пичоқни кўтарилишини енгиллаштириш ва габаритларни кичиклаштириш учун пичоқни икки бўлак қилиб тайерланар эди (РНВ-500). Г о р и з о н т а л а й л а н у в ч и а ж р а т г и ч л а р 10750 кВ кучланишга чиқарилади. Уларни габаритлари кичикроқ ва бошқарув механизми соддароқ (РНДЗ-2-110). Бош пичоқ олдинги ажратгичдаги каби (РНВ) икки қисмдан иборат, аммо улар изоляторлар колонкаси айланганда горизонтал сиртда ҳаракатланадилар. Битта қутб тортувчи бўлади, унга юритма маҳкамланади. Бошқа икки қутбга ҳаракат биринчисидан узатилади.
Горизрнтал айланувчи ажратгичлар ўчирилганда пичоқ икки қисмга «синади», шунинг учун контактларда музлама ҳосил бўлганда юритмани иши анча енгиллашади. РЛНД турдаги ва мукаммаллаштирилган конструкцияли РНД ва РНД(З) (ташқарига ўрнатиш учун, икки колонкали, заминловчи пичоқли) горизрнтал айланувчи ажратгичлар кенг тарқалган.
500-750 кВ қурилмаларида п а н т о г р а ф и к ва о с м а (РПД-500) ажратгичлар ишлатилади.
қисқа туташтиргич (ҚТ) электр занжирида сунъий қисқа туташув ҳосил қилиш учун мўлжалланган коммутацион аппаратидир. қисқа туташтиргичлар нимстанцияларнинг соддалаштирилган схемаларида шикастланган трансформаторларни таъминловчи линиянинг ҳимояси орқали узишни ташкил этиш учун сунъий қисқа туташув ҳосил қилиб беради.
35 кВ-ли қурилмаларда қисқа туташтиргичлар 2-та қутбли қилиб бажарилади, бунда сунъий икки фазали қисқа туташув ҳосил қилинади, 110 кВ ва ундан юқори кучланишларда қисқа туташтиргичлар битта қутбли бўлади.
Қисқа туташтиргич юритмасининг пружинаси бўлиб, у ерга уланган пичоқларни кучланиш остидаги қўзғалмас контактга улашни таъминлаб беради. Юритманинг ишлаши учун импульс реле ҳимоясидан берилади, узиш қўлда бажарилади. қисқа туташтиргични улаш пайтида ёй ҳосил бўлишини олдини олиш мақсадида пичоқларни юқори ҳаракат тезлигини таъминлаб бериш зарур. Мавжуд конструкцияларда қисқа туташтиргичларнинг уланиш вақти 0,12-0,25 сек-ни ташкил этади. Уланишни тезлатиш учун пичоққа ҳаракатни портлпш кучи берадиган ҚТ-ларни крнструкциялари мавжуд.
Автоматик ажратгич (АА) конструкцияси жиҳатидан ажратгичдан деярли фарқ қилмайди, фақат унда узиш учун пружинали юритмаси бўлади. Автоматик ажратгични уланиши қўлда бажарилади. Улар токсиз пауза вақтида кучланишсиз занжирларни ва трансформаторларни магнитлаш токларини узиш учун хизмат қилади, аммо қисқа туташтиргич ишлагандаги қ.т. токини у билан узиш мумкин эмас, шунинг учун АА ва ҚТ бошқариш схемаларида ҚТ занжирида ўрнатилган ток трансформаторлари ТТ-дан ток ўтаятганда АА-ни ўчиришга рухсат бермайдиган блокировка мавжуд.
Очиқ ўрнатиладиган автоматик ажратгич ва қисқа туташтиргичлар номақбул об-ҳаво шароитларида етарлича ишончли ишламайдилар. Уларни ишини ишончлилигини ошириш учун контакт системалари элегаз тўлдирилган ёпиқ камерада жойлаштирилган конструкциялари ишлаб чиқилган. Контакт камерасида элегаз босими 0,3 МПа. Ёйни сўндириш учун махсус ускуналар кўзда тутилмаган, чунки элегаз юқори электр мустаҳкамликка эга, АА билан эса 20 А-дан юқори бўлмаган токни узиш кўзда тутилган. Элегаз босими атмосфераникигача тушиб кетса ҳам контактлар оралиғи (90 мм) тешилмасдан энг катта ишчи кучланиш 126 кВ-га чидайди.
Истеъмолчилар қувватини сезиларли даражада ортиши билан 35-220 кВ ли кучланишларни ҳам бевосита истемолчининг (заводлар, фабрикалар, шахарчалар ва бошқалар) худудигача олиб кириш эхтиёжи туғилди. Юқори кучланишли узгичларни ўлчамлари катталиги туфайли жуда катта жойни эгаллаганликлари ва уларни нархи қимматлиги туфайли уларни ўрнига ўлчамлари кичик ва нисбатан анча арзон бўлган бўлаклагич ва қисқатуташтиргичлар ишлаб чиқарилиб, улардан амалда фойдаланиш йўлга қўйилди.

Download 7,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish