Автоматларнинг асосий параметрлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
узоқ муддатли номинал ток;
номинал кучланиш;
энг юқори узиш токи;
ўз (собственное) ва тўла ўчириш (узиш) вақти.
Автоматнинг ўз ўчириш (узиш) вақти деганда, автоматнинг ишлаб кетиши учун шароит туғилган пайтидан то контактларнинг ўзаро таъсирлашуви тугагунча бўлган вақт тушунилади. Агар ушбу вақт 0,01с. га тенг ёки ундан ортиқ бўлса, автомат оддий (тез ишламайдиган) автомат деб ҳисобланади. Тез ишловчи автоматларда бу вақт 0,002-0,008с. ни ташкил этади.
Автоматлар ўзларига таъсир этувчи катталиклар турига қараб қуйидагиларга бўлинади:
ток бўйича максимал автоматлар;
ток бўйича минимал автоматлар;
тескари ток автоматлари;
ток хосиласига кўра ишловчи максимал автоматлар;
қутбланган максимал автоматлар.
Ток кучи 200А дан юқори бўлган автоматнинг принципиал схемасини кўриб чиқамиз (4.1.2-расм). Автоматнинг ток ўтказувчи занжири асосий (3) ва ёй ўчириш (1) контактларига эга. Автомат қўл билан даста (рукоятка) (12) ёрдамида ёки электромагнит (4) ёрдамида ишга туширилиши (уланиши) мумкин. 6 ва 7 рақами билан белгиланган звенолар ва тирагич 13 эркин ажратиш механизми ҳисобланади. Автоматни ўчириш (узиш) даста (12) орқали қўл билан ёки 5,8,10,11 рақамлари билан белгиланган ажратгичлар орқали амалга оширилади. Контактларнинг ажралиш тезлиги пружина 9 орқали таъминланади. Занжирни узиш пайтидаги ҳосил бўлган ёйнинг ўчирилиши камера 2 да амалга оширилади.
Сақлагич – электр қурилмалари ва схемаларини юклама токи ортиб кетиши ҳамда қисқа туташув токидан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган электр аппаратдир.
Эриб кетиш учун мўлажалланган ўтказгич (эрувчан ўтказгич-плавкая вставка) эригандан сўнг ҳосил бўлган ёйни ўчириш учун белгиланган ёй ўчириш қурилмаси, сақлагичнинг асосий элементлари ҳисобланади.
Э лектр ёйи ёпиқ ҳажмда ўчириладиган ПР-2 русумдаги сақлагичнинг тузилишини (4.1.3-Расм) кўриб чиқамиз. Сақлагичнинг эрувчи ўтказгичи 3 штамплаш йўли билан рухдан ясалиб, пичоқсимон контактлар 5 га шайбали болтлар билан махкамланади. Эрувчи ўтказгич герметик трубкасимон патрон ичига жойлаштирилади. Патрон эса ўз ўрнида фибрали (прессланган, эластик ва пишиқ) цилиндр 1, латундан ясалган ҳалқа (обойма) 2 ва латун қалпоқча 4 лардан тузилган. Ток кучи 15А дан 60А гача бўлган сақлагичлар содда конструкциядаги контакт тизимига эга бўлади (4.1.1,а-расм). Эрувчи ўтказгич, номинал кучланиш миқдорига қараб, биттадан тўрттагача торайган бўлакчаларга эга бўлиши мумкин (4.1.1,б-расм). Эрувчи ўтказгичнинг айнан шу торайган бўлакчалари қисқа туташув пайтида тезлик билан эриб кетишни таъминлаб, токни чеклаш эффектини ҳосил қилади.
Сақлагичларга қуйидаги талаблар қўйилади:
сақлагичнинг вақт-ток характристикаси ҳимояланаётган объектнинг характеристикасидан пастда жойлашган бўлиши керак;
қисқа туташув чоғида сақлагичлар селектив (айнан авария ҳолатдаги бўлакни узиш) ишлашни таъминлашлари керак;
сақлагичларнинг ҳарактеристикалари стабил бўлишлари керак;
қурилмалар қувватининг ошиб боришини ҳисобга олган ҳолда, сақлагичлар юқори даражадаги ўчириш (узиш) га қодир бўлашлари керак;
ишдан чиққан сақлагич ёки ўтказгични янгиси билан алмаштириш кўп вақт талаб қилмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |