1.6- мавзу: ТРАКТОР ВА АВТОМОБИЛЛАР УЧУН
қЎЛЛАНИЛАДИГАН ЭКСПЛУАТАЦИОН МАТЕРИАЛЛАР.
қИШЛОқ ХЎЖАЛИГИ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ.
Режа:
1. Ёқилғилар.
2. Мойлар.
3. Суюқликлар.
4. Транспорт воситалари.
Адабиётлар: 4;11.
1. Автомобил ва тракторлар учун қуйидаги ёқилғи турлари қўлланилади: бензин, дизел ёқилғиси ва газсимон ёқилғилар. Карбюраторли двигателлар учун асосий ёқилғи сифатида бензин қўлланилади. Саноатда бензиннинг қуйидаги маркалари ишлатилади, А-76, АИ-93, АИ-98.
Бунда А-автомобил; 76, 93, 98 - сонлар, октанлар сони. Бензиннинг октан сони деб, изоктан билан гектаннинг эталлон аралашмасидаги изоктан процентига айтилади. Масалан: А-76 да 76% - изоктан ва 24% -гектан мавжуд. Бензиннинг октан сонини ошириш учун унга этил спирти қўшилади.
Жадвал 1.
Маркаси
|
Октан сони
|
Сиқиш
даражаси
|
Бензиннинг ранги
|
Автомобил маркаси
|
А-66
|
66
|
6,2
|
яшил
|
ГАЗ-51, ГАЗ-69
|
А-72
|
72
|
6,5
|
пушти
|
М-20, Москвич-407
|
А-76
|
76
|
6,8
|
сариқ
|
ГАЗ-53А, ЗИЛ-130
|
АИ-93
|
93
|
8,8
|
қизғиш, қовоқ ранг
|
ВАЗ. ГАЗ-24, М-412
|
АИ-98
|
38
|
9,5
|
кўк
|
ЗИЛ-117, ГАЗ-14
|
Дизел ёқилғиси. Дизел двигателлари учун дизел ёқилғиси қўлланилиб, улар ушбу маркаларда ишлаб чиқарилади: ДЛ-ёзги, ДЗ-қишги. ДА-арктик, яъни шимолий минтақаларда -30 градусгача совуқ шароитларда ишлайди.
2. Мойлар. Автомобил ва тракторлар учун қуйидаги мой турлари қўлланилади; двигател мойлари, трансмиссия мойлари ва консинсент мойлари. Дизел двигателлари учун қуйидаги мой турлари қўлланилади: М-8Б, М-10Б, М-12Б; М-8В, М-10В, М-12В; М-8Г, М-10Г, М-12Г. Бунда: Б-кичик айланишлар сонида ишлайдиган двигател учун; В-ўрта айланишлар сонида ишлайдигаи двигател учун,- Г-юқори айланишлар сонида ишлайдиган двигател учун; М-мотор мойи. 8, 10, 12-сонлар-мойларнинг қовушқоқлик сони; М-10В-универсал мой бўлиб, у ҳам карбюраторли, ҳам дизел двигателлар учун; М-10В1 фақат карбюраторли двигателлар учун; М-10В2-фақат дизел двигателлар учун.
Трансмиссия мойи сифатида асосан, нигрол, қўлланилиб, улар қуйидаги маркаларда ишлаб чиқарилади: ТАп-10 - қишги; ТАп-15 ёзги: ТС-14-гиппоид мойи; ТЭ-15-ЭФО-мавсумий мой таркибида ейилишига қарши ЭФО присадкаси 5% дан ошиқ бўлмаган ва депрессорлик присадкаси 1% гача бўлган мой.
Консинсент (пластик) мойлар, Солидол, консталин, веретен мойлари бўлиб, улар минерал мойларга махсус қуюқлаштирувчи моддаларни (10-25%) қўшиб тайёрланади. қуюқлаштирувчи моддалар сифатида: нарафин, цезраин ва совундан фойдаланишади. Агар минерал мойларга калций совуни қўшилса солидол (УС-1, УС-2) ҳосил бўлади. Агар натрийли совун қўшилса - консталин (ЎТ-1, ЎТ-2) ҳосил бўлади.
3. Суюқликлар. Автомобил ва тракторларда қуйидаги суюқлик турлари кўлланилади: сувлар, антифризлар, тормоз суюқликлари ҳамда злектролит. Двигателларнинг совутиш системасида совутувчи суюқлик сифатида сув ва антифриз ҳамда тасол А-40 суюқлиги қўлланилади. Сув, таркибида бироз миқдорда калций ва магний тузлари бўлган тоза сув бўлиши керак. Сув юмшоқ ва қаттиқ хилга бўлинади. Таркибида эриган кўп минерал тузли қаттиқ сувни маълум даражада юмшатмасдан ишлатиб бўлмайди, чунки двигател ишлаганда қаттиқ қуйқа ҳосил бўлади. Сувни юмшатишнинг энг оддий усули - уни 30-40 минут давомида қайнатиб, тиндириб кейин матодал қилинган филтрдан ўтказишдан иборат. Сувга охак ёки калцийли сода қўшиб кимёвий юмшатиш усули кенг тарқалган.
Антифриз-этилингликол спирти билан сув аралашмасидан тайёрланади ва у жуда заҳарли. Унинг Антифриз-40 ва Антифриз-65
маркалари мавжуд. ТАСОЛ А-40 суюқлиги-антикоррозион хусусиятига эга, қуйқа ҳосил қилмайди, кам буғланади. У 40 градусда музламайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |