3. Тиркаш мосламаси. Тракторга тирқалма қишлоқ хўжалик қуроллари, машиналар ва прицепларни тиркаш учун хизмат қилади. Тиркаш мосламаси бир қатор тешикли кўндаланг скоба ва унга иккита бармоқ билан маҳкамланган шкворенли вилкадан иборат. Кўндаланг скоба трактор ўрнатиш системаси бўйлама тортқисининг учларига маҳкамланган. Бармоқни вилка билан бирга скобанинг турли тешикларига кўчириб ўтказиш, тиркаш мосламасининг ўрнатилиш нуқтасини горизонтал текисликда ўзгартириш мумкин. Тиркаш нуқтасининг вертикал текисликдаги туриш ҳолати икки турли ҳолатда ўзгартирилиши мумкин:
1) агар тиркаш скобаси ўрнатиш механизмига ўрнатилган бўлса, гидросистеманинг куч цилиндри билан, агар скоба трактор орқа кўпригига қўзгалмайдиган килиб ўрнатилган бўлса, скобани тунтариб қўйиш мумкин.
Гидрофикация қилинган илмоқ. Бу илмоқ гидравлик системанинг чиқарма цилиндри ёрдамида бошқарилиб, трактордан тушмасдан ва бегона кишининг ёрдамисиз машина ва прицепларни тиркаш ва ажратиб қолдириб кстиш мумкин. Бундай илмоқ транспорт тракторларида қўлланилиб, бир мунча қулайликларга эгадир.
4. Етакловчи ғилдиракларни вазминлаштиргич ғилдиракли тракторларнинг ерга тирмашиш оғирлигини оширади. Механик ва гидравлик вазминлаштиргичлар бўлади. Механик вазминлаштиргич ўрнатиш механизми марказий тортқисининг бирлаштириш нуқтасини кронштейннинг пастки тешикларига кўчириб ўрнатишга асосланиб, бунда ўрнатилган қуролнинг таянч ғилдирагига тушадиган вазн камайиб трактор етакловчи ғилдирагига тушадиган вазн ортади. Натижада трактор етакловчи ғилдираги вазминлашиб ерга тирмашиши ортади, сирпаниб ғилдираш камаяди ва тракторнинг тортиш кучи ортади.
Гидравлик вазминлаштиргич трактор юриб кетаётганида етакловчи ғилдиракларни вазминлаштиришга имкон беради. Гидравлик вазминлаштиргичдан фойдаланилганда куч цилиндрда ўрнатилгаи қурол оғирлигинииг кейинги етакловчи ғилдиракларга кўчириладиган ва шу билан бирга олдинги ғилдиракларни қисман енгиллаштирадиган, озроқ босим ҳосил этилади. Шу билан тракторнинг тирмашиш вазни оширилади.
Қувват олиш валлари (қОВ) тракторга тиркалган, ўрнатилган ёки бир жойда тўхтаб ишлатиладиган қишлоқ хўжалик машиналарининг иш органларини ҳаракатга келтиради. Бу валлар кўпинча тракторнинг кетига баъзан олдига, универсал чопиқ тракторларида ёнига ҳам қўйилади. Трактор двигателдан қандай ҳаракат олишига қараб қОВлар: мустақил, номустақил, синхрон ва қисман мустақил валларга ажралади.
Мустақил қОВ бевосита двигателдан (тишлаш муфтасинииг етакловчи қисмидан) ҳаракатга келтирилиб, трактор тўхтаб турганда ҳам, юриб кетаётганда ҳам ишлай олади.
Номустақил қОВ фақат тишлашиш муфтаси қўшилган ҳолатдагина ҳаракатга келтирилади.
Синхрон қОВ узатмалар қутисининг етакланувчи валидан (баъзан трансмиссия механизмлари орқали) ҳаракатга келтирилиб, фақат трактор юрган вақтда айланади ва ҳаракат тезлиги тракторнинг юриш тезлигига боғлиқ.
Қисман мустақил қОВ тишлаш муфтаси билан бошқарилиб, трактор юриб кетаётганида қўшиб-ажратиб бўлмайди, лекин тўхтаб турган вақтда ишлай олади. қОВ ларнинг айланиш частотаси (синхрон валлардан ташқари) стандартлаштирилган 540±35 ва 1000 айл/мин тезликда айланади.
Тракторнинг ҳаракат йўналиш томонга караганда валлар соат стрелкаси йўналишида айланади. Икки турли частотада айланадиган қОВлар редуктор билан таъминланади.
Юритма шкиви ғилдиракли универсал чопиқ тракторларига ўрнатилади. Шкив трактор двигателидан турли стационар машиналарни қайиш орқали ҳаракатга келтириш учун фойдаланилади. Шкив ҚОВлардан бир жуфт шестернаси оркали ҳаракатга келтирилиб, уни катта-кичиклиги, айланиш частотаси стандартлаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |