Минерал ўғитни машиналарга юклаш учун ПЭ-О,8Б, ПФ-0,75, ПГХ-0,5русумли юклагичлар ишлатилади. Ўғитлардан бир иеча турини аралаштириш ва уни ўғит сепиш машиналарига юклаш учун УТС-30 ёки СЗУ-20 аралаштиргич-юклагичлар ишлатилиши мумкин. Тайёрланган ўғитни НРУ-0,5, МВУ-0,5, 1-РМГ-4, РУМ-8, РУМ-16 русумли машиналар ёрдамида далага сочилади ва тупроққа ишлов бериш қуроллари ёрдамида тупроққа аралаштириб кўмилади. Чизел-култиватор ЧКУ-4, комбинацияланган машина МКП-4 ва экинга ишлов берувчи култиваторлар ёрдамида ўғитни белгиланган чуқурликда тупроққа кўмиш мумкин.
4.Органик ўғитларни далага сочиш қуйидаги усуллардан бирида амалга оширилиши мумкин. Фермадан тўғри далага, фермадан буртларга кейин далага ва икки фазали. Биринчисида, фермадан гўнг сочиш машиналари ёрдамида далага олиб борилади ва шу машинанинг ўзида далага сочилади. Иккинчисида, эса гўнгни далага яқин жойга буртларга траспорт воситалари ёрдамида ташиб йиғилади ва ўғит сепиш машиналари ёрдамида далага сочилади. Учинчи усулда гўнгни белгиланган нормада далага траспорт воситалари ёрдамида ташиб, уюмлар қаторини ҳосил қилади, сўнгра уюмлагич-сочгичлар ёрдамида далага сочиб ташланади. РОУ-6, ПТР-10, ПРТ-16, ММТ-23 русумли машиналар органик ўғитларни далага сочиш учун мўлжалланган. Бу машиналарда кузовдаги ўғитни узатувчи траспортер ва сочувчи барабанлар тракторнинг қувват узатувчи валидан редукторлар ва кардан валлар орқали ҳаракат олиб ишлайди. Ўғит сепиш нормасига узатувчи траспортернинг ва агрегатнинг ҳаракат тезлигини ўзгартириш ҳисобига созланади.
Суюқ ўғитларни далага чиқариш учун ЗЖВ-3,2, РЖУ-3,6, РЖТ-4, РЖТ-8, МЖТ-6, МЖТ-16 ва МЖТ-23 русумли машиналардан фойдаланилади. Бу машиналардан гербицидларнинг ишчи эритмалари ва заҳарли химикатлар, торф-гунва бошқа компостлар тайёрлашда, суюқ материалларни ташишда, машиналарни ювишда ва қишлоқ жойларда ёнғинни ўчиришда фойдаланиш мумкин. Суюқ органик ўғитларни, органик ва минерал ўғитларнинг намлиги 92% дан юқори бўлган аралашмасини тупроққа кўмиш учун АВВ-Ф-2,8 агрегатни қўллаш мумкин. Бу агрегат МЛТ-10 машинаси асосида яратилган бўлиб, орқа қисмида ўғитни тупроқга кўмиб кетувчи мосламаси борлиги билан фарқ қилади. Агрегатнинг қамраш кенглиги 2,8 м, ҳаракат тезлиги 6 км/соатгача.