Кс = ВГ/ВМ.
Кс катталикнинг қиймати қанча катта бўлса, гистерезис сиртмоғи шунчалик тўғри бурчаклироқ бўлади. ЭХМ ларнинг хотира қурилмаларида ва автоматикада қўлланиладиган магнит материаллар учун Кс = 0,70,9 бўлади.
21-расм
Солиштирма ҳажмий энергия Wм(Ж/м3) магнит қаттиқ материаллар хоссаларини баҳолаш учун қўлланиладиган характеристика бўлиб, Wм=(ВdНd/2) м кўринишда ифодаланади, бунда Вd— солиштирма ҳажмий энергиянинг максимал қийматига мос келувчи индукция Тл ;
Нd - солиштирма ҳажмий энергиянинг максимал қийматига мос келувчи магнит майдон кучланганлиги, А/м.
Очиқ магнит учли магнитсизланиш эгри чизиғи 1 ва солиштирма магнит энергия эгри чизиғи 2 43-расмда тасвирланган. Чизиқ 1 индукциянинг маълум Вd қиймати ва унга мос Нd магнит майдон кучланганлигида доимий магнитнинг солиштирма ҳажмий энергияси максимал Wм қийматга эришади. Бу энергия доимий магнитнинг ҳажм бирлигига нисбатан унинг қутблари орасидаги тирқишда ҳосил бўлган энг катта энергиядир. Wм нинг сон қиймати қанча катта бўлса, магнит-қаттиқ материал шунча яхши ва демак ундан тайёрланадиган доимий магнит шунча яхши магнит ҳисобланади.
2. Магнит материаллар таснифи
Магнит майдонда ўзини тутишига қараб магнит материаллар икки гуруҳга бўлинади: магнит-юмшоқ ва магнит-қаттиқ материаллар.
Магнит-юмшоқ материаллар ўзининг бошланғич ва максимал магнит сингдирувчанлигининг катта экани ва коэрцитив куч қийматининг кичик экани (Нс 4000 А/м) ҳамда магнитланиши ва магнитсизланишининг осонлиги билан характерланади. Бундан ташқари, уларда гистерезис учун йўқотишлар кам, яъни уларга тор гистерезис сиртмоғи тўғри келади (44-расм, а, б).
Магнит-юмшоқ материалларнинг магнит характеристикалари уларнинг химиявий софлиги ва кристалл тузилишининг бурилиш даражасига боғлиқ. Магнит-юмшоқ материал таркибида турли аралашмалар қанча кам бўлса, унинг характерис тикаси шунча юқори, яъни унинг цб ва р,„ лари катта, бироқ Нс ва гистерезис учун энергия йўқолишлари шунча кичик бўлади.
22-расм
Шу сабабли магнит-юмшоқ материаллар ишлаб чиқаришда уларнинг таркибидаги энг зарарли аралашмаларни углерод, фосфор, олтингугурт, кислород, азот ва бошқа тур оксидларни чиқариб ташлашга харакат қилинади. Шу билан бир вақтда материалнинг кристалл тузилишини бузмасликка ва унда ички кучланишларни юзага келтирмасликка интилинилади.
Магнит-қаттиқ; материаллар катта коэрцитив кучга (Нс4000 А/м) ва катта қолдиқ индукцияга (Вг 0,1 Тл) эга. Уларнинг гистерезис сиртмоғи кенгроқ (44-расм в), яъни уларни магнитлаш қийин. Магнитлангандан сўнг улар ўзида магнит энергияни узоқ сақлаши мумкин, яъни магнит майдон манбаи бўлиб хизмат қила олади, шунинг учун улардан асосан турли доимий магнитлар тайёрлашда фойдаланилади.
Магнит материаллар таркибий тузилиши бўйича металл, нометалл ва магнитодиэлектрик материалларга бўлинади. Металл магнит материалларга соф металлар (темир, кобалpт, никелp) ва баъзи металларнинг магнит қотишмалари киради: нометалл магнит материалларга темир оксиди ва бошқа металларнинг кукунсимон аралашмасидан олинадиган ферритлар киради. Прессланган феррит буюмлар (масалан, ўзаклар)га термик ишлов (1300—1500°С да) берилади. Натижада улар қаттик монолит магнит буюмга айланади. Ферритлар металл магнит материаллар каби, магнит-юмшоқ ва магнит-қаттиқ турда бўлиши мумкин. Магнитодиэлектриклар 60—80% кукунсимон магнит материал ва 40—20% диэлектрикдан иборат бўлган композицион материаллардир.
Ферритлар билан магнитодиэлектриклар металл магни материаллардан солиштирма электр қаршилигининг катталиги (=102108 Омм) билан фарқ қилади. Бу эса уларда уюрма токларга сарф бўладиган энергия йўқолишларни кескин камайтиради. Бу улардан юқори частоталар техникасида фодаланиш имконини беради. Бундан ташқари, кўпгина ферритларнинг магнит характеристикалари кенг частоталар диапазонида, ҳатто ЎЮЧ да ҳам барқарорлигини йўқотмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |