Талаб функцияси – талаб ҳажмининг унинг миқдорини белгиловчи омилларига боғлиқлигидир.
Талаб функцияси қуйданича аниқланади
QT I = P. . . PK; I; T; . . .
Бу ерда,
QT I - I чи товарларга талаб ҳажми;
P. . . PK – барча товарлар бахоси;
I – пул даромадлари; Т – истеъмолчи диди ва афзал кўриши.
III-БОБ Монополия ва рақобат турлари
Мукаммал ва номукаммал ракобат
Бозор иктисодиётининг мухим афзалликларидан бири унинг ракоботга асосланганлигидир.
Ракобот булмаса иктисодиёт ривожланмайди. Ракобат кишилик жамиятининг барча жабхаларига хос. Ракобат кайси жабхада олиб борилишидан катъи назар унинг марказида инсон манфаатлари туради. Инсон табиатан узини, уз манфаатларини уйлайдиган килиб яратилган. Щар бир инсон уз имкониятларини намоён килиш, фаровон хаёт кечириш, кишилар уртасида обру-эътибор козониш (кабилар) учун харакат килади. Кишилик жамияти хаётининг асосини иктисодий фаолият ташкил этар экан, демак жамият хаётида иктисодий сохалардаги ракобат асосий роль уйнайди.
Ракобат (конкуренция) лотинча - сапсиго деган суздан олинган булиб, тукнашув деган маънони билдиради. Узбек тилида ракобат ким узди, басма-басликка беллашув маъносини англатади. Басма-басликка ким билан беллашилади? Ракиб билан. Ракиблар бир-бирига карама-карши турувчилар булиб, бирор нарсани талашувчилар маъносини ифодалайди. Демак, ракиб сузи билан конкуренциянинг маънолари якин.
Иктисодиётнинг барча иштирокчилари бир-бири билан ракобатлашади. Ижтимоий фаолият жараёнида манфаатлар тукнашуви юз беради. Ана шу тукнашувда кучлилар ютиб чикади, заифлар маглуб булади ёки хар икки томон мавжуд шарт-шароитларда келиб чикиб узаро манфаатли битим тузади.Ракобатни иктисодий нуктаи назардан киска килиб таърифлайдиган булсак, куйидагича ифодалаш мумкин. Ракобат иктисодий фаолият иштирокчиларининг уз манфаатларидан келиб чикиб, юкори даромад олиш имкониятига, нуфузли мавкеига эга булиш учун бошкалар билан беллашуви, курашидир.
Бозор иктисодиётида ракобат ким билан булишидан катъи назар яхши ишлаганларнинг, ишнинг узини эмас, балки кузини билганларнинг ютиб чикишини билдиради. Ракобат иктисодий ресурсларни тежамли ишлатиш, товар ва хизматларни куплаб, сифатли ишлаб чикаришга ундайди. У хужалик юритишнинг энг самарали усулларини юзага келтиради, иктисодий алокаларнинг энг маъкулини топишга ундайди. Фан-техника ютукларини ишлаб чикариши жорий килишни тезлаштиради. У факат ишлаб чикаришнинг узинигина усишга ундаб колмай, иктисодий муносабатларни хам такомиллаштиришга олиб келади. Ракобат иктисодий усишни таъминлайди. У уз навбатида ракобат доирасини кенгайтиради. Ана шу жихатдан карасак, ракобат бозор иктисодиётини харакатлантирувчи куч хисобланади.
Ракобат кураши жамият таракиётининг натижаси. У миллий хужалик доирасидан чикиб, халкаро микёсда юз беради. Ракобат, энг аввало бир тармокка карайдиган фирмалар ургтасида юз беради. Щар бир фирманинг имконият даражаси, мехнат унуми турлича булиши, улардаги уртача харажатларнинг хар хил булишига олиб келади. Натижада бозордаги мувозанат нархига кура айримлар харажатларини коплаб фойда олишлари, айримлари аксинча зарар куришлари мумкин.
Тармок ичидаги ракобат кураши фан-техника тараккиётини рагбатлантирувчи куч хисобланади.
Капитал доимо харакатда булар экан, унинг эгалари уз капиталларини мумай даромад келтирадиган сохаларга куйишга харакат киладилар, Турли тармок фирмалари юкори фойда олиш учун ракобатлашар экан, хар бири узи ишлаб чикараётган махсулот, хизмат курсатишдан ташкари бошка ракиблари ишлаб чикараётган махсулот ишлаб чикариш, хизмат курсатишга хам купрок фойда олиб келадиган булса, капитал куядилар. Капитални фойда кам тармокдан куп тармокка кучириш ишлаб чикаришнинг таркибини узгаришига олиб келади. Яъни диверсификациялаш амалга оширилади. Ракобатни хамма турларида кураш кескин боради. Айникса, жахон бозоридаги ракобат жуда шиддатли юз беради.
Ракобат кураши усулига кура: нарх воситаси ва нархдан фойдаланмай олиб бориладиган ракобат курашига ажратилади.
Ракобат курашининг барча турларида ёзилган, ёзилмаган конун-коидаларга озми-купми риоя килинади.
Ракобатни иктисодиётдаги ахамияти бекиёс.
Биринчидан, ракобат мавжудлиги сабабли ишлаб чикариш ва муомалада ижтимоий нормал шарт-шароитлар вужудга келтирилади.
Иккинчидан, ракобат доимо янгиликка, илгорликка йул очади.
Учинчидан, бозор сахнасини самарасиз, колок хужаликлар тарк этиши таъминланади. Нобель мукофоти лауреати иктисодчи Ф. Хайек таъбирига кура «ракобат самарали ишлаб чикаришни ургатади».
Номукаммал ракобатга асосланган бозорнинг биринчи модели монополистик ракобатга асосланган бозордир. Монополистик ракобат деганда куйидаги бозор холати тушунилади: 1) куп сонли унча йирик булмаган, лекин ухшаш товарларни харидорларга таклиф этадилар. Уни эркин ракобатдан фарки шундаки, бу ерда ишлаб чикарувчилар унчалик куп булмайди, лекин улар узаро тил бириктира олмайдилар. Щар бир фирманинг бозор нархига таъсири чекланган булади. Улар бир-биридан мустакил харакат киладилар, айрим ракобатчининг кулланган чора-тадбирлари бозор ахволига унчалик таъсир килмайди; 2) фирмалар бозорга бир хил махсулотнинг турли куринишларини олиб чикадилар. Товарларнинг сифати, шакли, уралиши, кадокланиши, сотиш шароити табакалашади.
Иккинчи томондан, бир турдаги товарлар, масалан, дорихона, ресторан, ошхоналар каби уз махсулотларини табакалаштирувчи турли ракиблар купчиликни ташкил этади. Харидорнинг танлаш имкони бор. Сотувчилар уртасида шунинг учун харидорни узига жалб килиш максадида ракобат кураши кетади.
Номукаммал ракобатнинг яна бир тури олигополиядир. Унда ракобат билан монополия узига хос тарзда бирлашиб, кушилиб кетади. Олигополия (юнонча - озчилик, сотаман) ишлаб чикариш ва бозорда унча куп булмаган, санокли фирмалар хукмронлигидир. Унинг энг мухим томони ракобат курашида озчилик катнашиб, нарх устидан назорат урната олади. У озчилик хукмронлиги ёки гурухий монополиядан иборатлиги туфайли корпорациялар рахбарлари узаро музокаралар, телефон кунгироклари, биргаликдаги зиёратлар оркали нархни келишиб оладилар ва уни узгаришини назорат киладилар.
Монополия сузи юнонча «моно» - битта, «полис» - сотаман сузларидан таркиб топиб, иктисодий фаолиятнинг бирор (ишлаб чикариш, савдо ва хоказолар) сохасида шахс ёки кишилар гурухи, давлатнинг якка хукмронлигини ифодалайди. Бу уз табиатига кура монополиянинг ракобат билан тугридан-тугри карама-каршилигани билдиради.
Мукаммал ракобат ва монополия
Бозор холати (вазияти)
|
Мукаммал ракобат
|
Монополия
|
Сотувчилар сони
|
Куп
|
Битта
|
Бозорга кириш ва чикишдаги тусиклар мавжудлиги
|
Йук
|
Бор (бозорга киришга)
|
Махсулот турлари
|
Махсулот бир турда, стандартлашган
|
Бир махсулот
|
Нарх устидан назорат
|
Йук
|
Назорат урнатилади
|
Иктисодий адабиётларда монополия турлари куйидагича таснифланади:
Иктисодиётни камраб олиш даражасига кура - маълум тармок микёсида соф монополия. Бунда сотувчи битта, бозор бошка сотувчилар учун ёпик. У сотиш учун товарлар микдори ва нарх устидан тула назорат урнатади.
Миллий хужалик микёсида - абсолют монополия. Бу давлат ёки унинг хужалик идоралари томонидан урнатилган монополия. Масалан, ташки савдо буйича давлат монополияси.
Монопсония (соф ва абсолют) - бунда ресурс ва товарларни сотиб олувчи битта булади.
Келиб чикиш сабаблари ва характерига кура монополиянинг куйидаги турлари мавжуд:
Do'stlaringiz bilan baham: |