II-БОБ. Талаб, таклиф ва бозор мувозанати
2.1 Талаб тушунчаси ва унинг миқдорига таъсир
қилувчи омиллар. Талаб қонуни..................................29
2.2 Таклиф тушунчаси. Таклиф қонуни ва миқдорига
таъсир қилувчи омиллар...............................................33
2.3 Талаб ва таклиф ўртасидаги нисбат ҳамда унинг
ўзгариши....................................................................... 36
III-БОБ Монополия ва рақобат турлари
Мукаммал ва номукаммал ракобат...............................42
Монополия. Бозорда унинг роли ва урни.
Нарх турлари..................................................................46
ХУЛОСА........................................................................52
Фойдаланилган адабиётлар рӯйхати.......................55
Кириш
ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ — бозор иқтисодиётининг фундаментал тушунчалари. Талаб (товарлар ва хизматларга талаб) — харидор, истеъмолчининг бозорда муайян товарларни, неъматларни сотиб олиш истаги; бозорга чиққан ва пул имкониятлари билан таъминланган эҳтиёжлари. Эҳтиёж пул ва нарх воситасида талабга айланади. Расман олганда талаб истеъмол катталиги мик,доридир. Товарлар дунёсидаги хилмахилликка мое равишда талаб ҳосил бўлади. Mac, озиқовқат товарлари, саноат моллари, маиший ва ижтимоий хизматларга бўлган талаблар товарларга талаб тузилмасини ташкил этади. Мазмуни ва ҳаракати жиҳатиданҳақиқий, ўсаётган, барқарор қондирилган, қондирилиши кечиктирилган, қондири лма ган, меъёрдаги ва б. талабларга бўлинади. Ҳар бир истеъмолчининг, яъни алоҳида шахе, оила, корхона, фирманинг бирор товар тўпламига ёки товарларга билдирилган талаблари якка талаб дейилади. Муайян товарга ёки товарлар тўпламига барча харидорлар билдирган талаб йиғиндиси бозор талаб и , барча бозорларда барча товарларга жамият миқиёсида билдирилган ижтимоий талаб ялпи талаб дейилади. Талаб микдорининг ўзгаришига бир канча омиллар таъсир қилади. Уларнинг орасида энг мухими нарх омилидир. Товар нархининг пасайиши сотиб олинадиган товар микдорининг ўсиши ва аксинча, нархнинг ўсиши харид микдорининг камайишига олиб келади. Таклиф — муайян вақтда ва муайян нархлар билан бозорга чиқарилган ва чиқарилиши мумкин бўлган товарлар ва хизматлар микдори билан ифода этилади; таклиф ишлаб чиқарувчи (сотувчи) ларнинг ўз товарларини сотишга (бозорга) таклиф этиш истаги. Бозорда товар нархи билан унинг таклифи миқдори ўртасқда бевосита боғлиқлик мавжуд: нарх қанчалик юқори бўлса, бошқа шароитлар ўзгармаган ҳолларда, сотиш учун шунча кўпроқ товар таклиф этилади, ёки аксинча, нарх пасайиши билан таклиф ҳажми қисқаради. Мас., 10 сўм нархда 3 товар бирлиги таклиф этилади, агар нарх 15 сўмга кўтарилса, таклиф ҳажми 5 бирликка қадар кўпаяди, агар нарх 20 сўмга етса, таклиф ҳажми 6 бирликка етади. Шундай қилиб, таклиф миқдорининг ўзгаришлари таклиф эгри чизиғида бир нуқтадан иккинчисига кўчишида ўз ифодасини топади. Эгри чизиқнинг ижобий оғиши товар нархи билан унинг таклифи микдори ўртасидаги бевосита боғлиқдикни акс эттиради.
Товар таклифига, товарнинг ўз нархидан ташқари бир қатор омиллар: шу товарни ишлаб чиқариш. зарур бўлган ресурслар нархлари; қўлланиладиган технология; соликдар ва дотациялар; тақчиллик ёки нархлар ўзгаришларини кутиш; бозордаги сотувчилар сони ва б. таъсир кўрсатади. Мас., ресуреларнинг арзонлашуви муайян товарни ишлаб чикариш харажатларини камайтиради, бу эса унинг таклифи ўсишини стимуллайди. Таклифнинг ўзига таъсир кўрсатадиган омиллар ўзгаришларига, биринчи навбатда, нарх ўзгаришларига сезгирлиги таклиф эластиклиги деб аталади.
Талаб ва таклиф ва т. нинг туб мазмуни уларнинг нарх орқали ўзаро алоқадорликда мавжуд бўлишидир. Бу алоқадорлик — талаб ва таклиф қонуни бозор иқтисодиётининг объектив қонуни ҳисобланади. Талаб ва таклиф ва т. қонунига кўра бозордаги таклиф ва талаб фақат миқдоран эмас, балки ўзининг таркиби жиҳатидан ҳам бир-бирига мое келиши керак, шундагина бозор мувозанатига эришилади. Бу қонун айирбошлаш қонуни бўлиб, бозорни бошқарувчи ва тартибловчи куч даражасига кўтарилади. Унга кўра бозордаги талаб ўзгаришлари дарҳол ишлаб чиқаришга етказилиши керак. Бозордаги Талаб ва таклиф ва т. нисбатига қараб ишлаб чиқариш суръатлар ва тузилмаси ташкил топади. Жамият бу қонундан бозор мувозанатига алокадор омилларга таъсир этиш оркали фойдаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |