Таълим вазирлиги фарғона давлат университети “ижтимоий гуманитар фанлар ” кафедраси


Монополия. Бозорда унинг роли ва урни. Нарх турлари



Download 1,07 Mb.
bet16/16
Sana23.04.2022
Hajmi1,07 Mb.
#576564
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Иқтисодиёт назариясидан курс иши копия

3.1 Монополия. Бозорда унинг роли ва урни. Нарх турлари.
Монополиянинг келиб чикиш сабаблари ва унинг турлари

Келиб чикиш сабаблари

Монополия турлари

Ишлаб чикаришдаги объектив технологик зарурият, ишлаб чикаришнинг концентрация (тупланувчи) даражаси юкори булиши зарурлиги

Табиий монополия

Бир марказдан амал килиш зарурлига, конуний асосда вужудга келиши

Легал монополиялар

Ракибларни енгиш максадида келишиш

Сунъий монополия

Бозорда бошкалар эгалламаган жой, ишлаб чикармаган товар, хизматларни кидириш, топиш. Таклиф куп ёки камлигини урганиш

Тасодифий монополия

Ракобатнинг дастлабки боскичларида асосий уринда нарх воситасида ракобат турган. Эркин ракобат даврида ракобат курашининг бош усули товарларни ракибникидан кура пастрок нархда сотиш булган.


Иктисодиётни монополлашуви ракобат кураши усулларини хам узгартиради.
Нарх воситасида ракобат кураши олиб боришга нисбатан нархдан фойдаланмай ракобат кураши олиб бориш усуллари кенгрок кулланила бошлайди.
Ракобат курашида товар сифати, уни сотиш шарт-шароитлари, реклама килишнинг ахамияти ортиб боради. Куп фирмалар уз махсулотларини ракиблариникидан яхшилигини курсатиш максадида узларининг товар белгилари, фирма мухрлари оркали курсатишга харакат килишади. Савдо билан шугулланадиган кишиларни махсус курик, тестлардан угказиб, уларни ширинсухан, жозибали, «истараси иссик» булишига ахамият берилади.
Нарх билан боглик булмаган ракобат усулларининг кенг кулланиши нарх воситасида ракобат умуман кулланилмайди, дегани эмас. Нарх воситасида ракобат кураши мавжуд, келгусида хам булади. Факат уни куллаш усуллари узгариб бормокда. Айтайлик, нархни арзонлаштиришнинг яширин йулларидан фойдаланиш. Нарх воситасида ракобат кейинги пайтларда жахон бозорида кулланиляпти. Ракобат кураши «халол» ёки «гирром» лик билан амалга оширилиши мумкин.
Иктисодий сохадаги ракобатда голиб чикиш учун; а) мавжуд конунларни бузмаслик; б) ички ишларга аралашмаслик; в) жисмоний куч ишлатмаслик ва бошкалар талаб этилади. Шунга карамай, реал хаётда «гирром» усуллар хам кулланиб турилади. Унга саноат жосуслиги (ракибнинг молия режалари, янгилик «ноу хау» лари, бошка сирларини угирлаш), ракибини хом ашё, транспортдан махрум килиш, террорчилик уюштириш, оммавий ахборот воситаларида ракибнинг обрусини тушириш ва бошкалар киради.
Ҳар бир мамлакатда бундай усуллардан фойдаланганлар конун йули билан жазоланади.
Нарх устидан хукмронликни инсонни табиат устидан хукмронлик урнатишга уринишига киёс килиш мумкин. Масалан, ер унумсиз булса, унга угит солиш ва мелиоратив ишларни бажариш оркали узимиз учун табиатдан купрок инъом олишимиз мумкин. Лекин таъсиримиз маълум чегарадан утиб кетса, атроф мухитга салбий таъсир курсатамиз, мувозанатни бузамиз. Бу эса яхшилик билан тугамайди.
Монополизация хам худди шундай. Маълум чегарадан утгач, у жамият учун салбий окибатлар олиб келади. Айникса, монополияларни келишиб, сунъий такчиллик хосил этиши энг хавфли саналади. Бунда атайлаб корхона тула кувват билан ишлатилмайди. Чунки, фойда олишни купайтириши харажатларни пасайтиришдан кура нархни кугаришдан ёки, аксинча, ракобат курашини чеклаб, нархни арзонлашувига йул куймаслик билан эришиш осонрок. Шунинг учун талабни таклифга нисбатан устун булишини сунъий равишда саклаб турилади.
Тартибга солиш 4 йуналишда олиб борилади:
1.Бозорни монополлаштириш чекланади. Бунда монополлаштириш ишлаб чикаришни йириклаштириш эмас, савдони жиддий чеклаш нуктаи назаридан каралади. Бозорда 60 ва ундан о
ртик улушга эга булса, монополлашган деб хисобланади. Штатлар уртасида чет эл билан килинадиган савдони чеклаш ноконуний хисобланади.
2. Ракобатчи компанияларнинг кушилиши, бирлашуви такикланади. Клейтон конунида шундай бирлашув монополлаштиришни кучайтириш деб каралади. Шу асосда бир канча монополистик бирлашмалар бекор килинган. Лекин Клейтон конуни билан иктисоддаги марказлашув жараёни тухтатилгани йук. АКШ да хар йили 2 мингтача фирмалар бирлашуви юз беради. Уларнинг кам кисмини давлат назорат килади.
3. Монопол нархларни белгилаш такикланади. Буни 1914 йилда ташкил этилган Федерал савдо комиссияси назорат килади.
4. Ракобатни цивилизациялашган холда олиб борилишини куллаб-кувватлаш. Бундай хукукий тадбирларни куллаш зарурлиги гирром ракобат усулларидан фойдаланишни кучайтиришдан келиб чикди. Бунга ракибларнинг махсулотларига ухшатиб калбаки махсулотлар тайёрлаш, обрули товар ва фирма белгиларининг нусхасини тайёрлаб истеъмолчиларни алдаш, ракибларни сирларини хоинлик билан кулга киритиш ва бошка шунга ухшашлар киради.
Айрим ракиблар эса жиноий ишлардан хам кайтмайдилар. Бунга ут куйиш, террорчилик килиш, ракибни жисмонан йук килиш ва бошкаларни курсатиш мумкин.
Давлатнинг антимонопол сиёсати хар бир мамлакатда узига хос хусусиятга эга, лекин умумий тарзда миллий иктисодиётда ракобат кураши аллакачон шаклланиб булган мамлакатларда ракобат мухитини саклаш ракобатни такомиллаштиришга каратилган булса, бозор иктисодиётига утаётган мамлакатларда ракобатни янгидан шакллантиришдан иборат.
Антимонопол конунлар кабул килиш ва хаётга татбик килиш бозор муносабатларига утаётган хар бир мамлакат учун хаётий за- руратдир, чунки эркин ракобатга йул бермай туриб, бозорни шакл
лантириб булмайди.
Республикамизда ракобат мухитини яратиш давлатнинг фаолиятисиз уз-узидан амалга ошмаслигини англаган холда зарур чора-тадбирлар ишлаб чикилиб, улар амалиётга жорий этилмокда.
Бу, энг аввало, мулкни давлат тасарруфидан чикариш, турли мулк шаклларини вужудга келтиришни жадаллаштиришда уз ифодасини топади.
Иккинчидан, ракобатни узи такозо этадиган иктисодий вазият нархларни эркинлаштиришни амалга оширишда ифодаланади.
Учинчидан, бозор иктисодиётига утиш, албатта цивилизациялашган ракобатни вужудга келтиришни талаб килади. У давлатнинг иктисодий монополизмни чеклаш, умуман олганда антимонопол йул тутишини зарур килиб куяди. Шуни назарда тутиб, Узбекистонда монополияга карши меъёрий-хукукий асос яратилди. 1992 йили Узбекистон Республикасининг «Монополистик фаолиятни чеклаш тугрисида» конуни кабул килинди. Конунга кушимча равишда уни амалга оширишни таъминлайдиган бир катор меъёрий-услубий хужжатлар хам кабул килинди. Монополияга карши сиёсат утказиш Молия вазирлигига юкланди. Узбекистон Ресггубликаси Президентининг 1996 йил 15 майдаги фармони билан Молия вазирлиги хузурида Монополиядан чикариш ва ракобатни ривожлантириш кумитаси ташкил этилди. Шу кумита негизида Президент фармони билан 2 август 2000 йилда Узбекистон Республикаси Монополиядан чикариш ва ракобатни ривожлантириш давлат кумитаси ташкил этилди.
Узбекистон монополистик бирлашма (корхона)ларни Давлат реестрига киритиш учун мезонлар белгилашда жахон тажрибаси хамда утиш даврининг узига хос томонлари хисобга олинди.
Сабаби республика иктисодиётида монопол тармоклар сони хали куп. Агар корхоналар ишлаб чикарган махсулотни хиссаси умумреспублика ёки махаллий вилоят микёсида, товар бозорида, маълум бир турдаги товарлар гурухида, узаро уринбосар товарлар ёки бир технологик максадлардаги махсулотлар орасида 35%дан ортик булса, бу корхона монополистик бирлашма (корхона)лар Давлат руйхатига киритилади. Озик-овкат товарлари гурухи учун бундай мезон даражаси 20% белгиланган.
Маданийлашган ракобат курашига асосланган бозорни вужудга келтириш учун хам назарий, хам амалий жихатдан катор муаммоларни хал этиш керак:
а) инфляцияни жиловлаш;
б) бозорни демонополлашувини амалга ошириш;
в) бозор муносабатлари субъектларини критик массасини, яъни микдорини яратиш;
г) бозорни барча турларини ривожлантириш;
д) бозор типини тугри танлаш. Ана шу муаммоларни ижобий хал этиш мамлакатимиз келажагини куп жихатдан белгилаб беради.
«Иктисодиётни эркинлаштириш хакикий ракобат мухитини шакллантириш билан узвий богликдир. Ракобат булмаса бозор иктисодиётини барпо этиб булмайди. Ракобат бозорнинг асосий шарти, айтиш мумкинки, унинг конунидир».


Хулоса


Бозор, энг аввало истеъмолчи билан ишлаб чикарувчи, харидор билан сотувчи уртасидаги айирбошлаш олди-сотди муносабати сифатида майдонга чикади. Харидорнинг бозордаги харакати талаб, сотувчиники эса таклиф шаклида намоён булади.


Бозор иктисодиётида «талаб» билан «таклиф» фундаментал, асосий тушунчадир.
Талаб уз ичига ахолининг истеъмол буюмлари ва хизматларга, товар ишлаб чикарувчиларнинг иктисодий ресурсларга талаби, турли ташкилот, муассасалар талабларини олади. Айрим харидор, турли истеъмолчилар, гурухий ёки бутун мамлакат микёсида харид килиб олишни хохлаётган аник турдаги товар хажми талаб килинган товар микдори дейилади. Истеъмолчилар харид килишни хохлаётган товарлар билан харидорлар томонидан реал сотиб олинган товарлар микдорини фарклаш керак. Чунки, улар мос келмаслиги мумкин. Сабаби, хохлаганларига караганда камрок сотиб олишлари мумкин. Бу шу товарни сотиб олиш учун зарур микдорда пулга эга эмасликларини курсатади.
Одатда, талаб деганда энг аввало, ахоли талаби назарда тутилади. У юкори даражада динамизм - узгариши билан ажралиб туради. Ахоли талабига кура ишлаб чикариш талаби шаклланади.
Умуман истеъмолчилар талабини иккига булиш мумкин:
1. Индивидуал талаб - айрим алохида харидорнинг талаби.
2. Бозор талаби - харидорларнинг турли хил товарларни сотиб олишга булган талабларининг йигиндиси. Товарлар ва хизматларга булган талабларни характери ва бошка жихатларидан караб турли гурухларга булиш мумкин. Жамият микёсида талабни, уз навбатида истеъмолнинг максадига кура икки гурухга булиш мумкин: истеъмол малларига талаб, иктисодий ресурсларга талаб. Истеъмол моллари ахолини эхтиёжини кондирса, ресурслар эса ишлаб чикариш эхтиёжини кондиради. Кандай эхтиёжларни кондиришларига кура куйидаги гурухларга булинади:
1. Физиологик талаб - озик-овкат, кийим-кечак, турар-жой, шунга ухшашлар.
2. Ижтимоий-психологик талаб – обру-эътибор, мода ва бошкалар.
3. Иктисодий талаб - даромад, нарх-наво ва шунга ухшашлар.
4. Социал талаб - турмуш даражаси, жамиятдаги мухит ва бошкалар.
Товарлар ва хизматларга булган талабнинг кондирилиш даражасига караб:
Кондирилиши кечиктирилган талаб, баркарор кондирилган талаб, нормал талаб, айниган талабларга булинади.
Кечиктирилган талаб носоглом иктисодиёт ва мувозанати бузилган бозорга хос. Унинг ортиб бориши иктисодий тангликни, инкирозни янада чукурлаштиради, инфляцияни кучайтиради. Корхона, ташкилот, ахоли кулида тупланган пул бозорга тазйик утказади.
Товарлар ва хизматларга булган талабнинг узгаришига жуда куп омиллар таъсир килади. Уларнинг барчасини санаб утиш кийин. Лекин асосийларини курсатиш мумкин.
1. Талабга, энг аввало нарх таъсир килади. Талаб билан нарх узаро функционал богланган булиб, бирининг узгариши, албатта иккинчисида намоён булади. Куп омилларнинг узгариши охир-окибат нарх узгариши оркали юзага келади.
2. Уринбосар товарларнинг нархи. Уринбосар ёки бир-бирига боглик товарларнинг булиш ёки булмаслиги талабга катга таъсир курсатади.
Асосий товарнинг нархи юкори булиб, уринбосар товарларни нархи арзон булса, уринбосар товарларга талаб ортади ёки аксинча. Масалан, сариёг билан маргарин, куй гушти билан мол гушти ва х.к.
Яна шундай товарлар борки, улар бир-бирини тулдирувчи хисобланади. Айтайлик, бензиннинг нархи паст булса, машинада куп юрилади, у уз навбатида мотор мойига булган талабни купайтиради. Аксинча, бензин нархининг ошиши мотор мойига булган талабни камайтиради. Демак, бензин ва мотор мойига булган талаб бир-бирига боглик, бир-бирини тулдиради.
3. Харидор диди, таъби, мода узгариши. Мавжуд товар тури учун истеъмолчилар дидининг узгариши ёки афзал куриш, яъни моданинг харидор дидига мос келиши шу товарга булган талабнинг ортишига сабаб булади. Ёки аксинча холат юз бериши мумкин.
4. Харидор даромади. Таъкидлаб утганимиздек, талаб хакида гапирганимизда тулов кобилиятига эга булган талабни назарда тутамиз. Шунинг учун уни хажмига таъсир киладиган мухим омил ахоли даромади.
Харидорлар даромадининг узгариши кундалик эхтиёж молларига караганда узок муддат фойдаланиш мумкин булган товарларга купрок таъсир килади.
Бошкача айтганда даромаднинг усиши саноат товарларига мебел, гилам, чангютгич, телевизор, мусика асбоблари ва бошкаларга булган талабни оширади.
5. Кутиладиган узгаришлар.
Хозиргига нисбатан товарларнинг келгуси нархи ва булгуси даромад истеьмолчиларнинг талабини узгартиради.
Келажакда нархлар кутарилиши кутилса, харидорлар келажакда даромадларини йукотмаслик учуи товарларни купрок сотиб олишга харакат киладилар. Талаб ортади. Аксинча, нарх тушиши ёки даромаднинг камайиши кутилса, жорий талаб пасаяди.
6. Демографик омил.
Талабнинг нархга богликлиги:
1. Товарнинг нархи канча юкори булса, хакикатан хам кишилар камрок харид килади.
2. Харидор биринчисини зарур сотиб олади, иккинчисини нархи арзон булса, олади.
3. Нархнинг пасайиши харидорни реал харид кобилиятини оширади.

Адабиётлар руйхати:




  1. Ӯзбекистон Республикасининг 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий кӯрсаткичлари Т: 2019

  2. Ӯзбекистон Республикасининг Давлат статистика Қумитаси Ӯзбекистон Республикасининг 2018 йил статистик ахборотномаси

  3. Ю.Қ. Йулдошев иқтисодиёт назарияси услубий кулланмаси Тошкент 2010 йил

  4. Ш.Р.Қобилов иқтисодиёт назарияси олий таълим муассасаси учун дарслик Тошкент 2013 йил

  5. Каримов И. А. «Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон хаёт-пировард максадимиз». Т., «Узбекистон» 2000 йил.

  6. Шодмонов Ш. Ш., Алимов Р. Х., Жураев Т. Т. «Иктисодиёт назарияси» Тошкент, «Молия» 2002 йил.

  7. Улмасов А., Вахобов. А. «Иктисодиёт назарияси». Тошкент. Шарк. 2006 йил.

  8. Тожибоева Д. «Иктисодиёт назарияси». 2 том. Т. «Шарк» 2003 йил.

  9. Тожибоева Д. «Иктисодиёт назарияси». 1 том. Т. «Укитувчи» 2002 йил.

  10. Улмасов А., Шарифхужаев М. «Иктисодиёт назарияси». Т. «Мехнат». 1995 йил.

  11. Умаров У. «Иктисодиёт назарияси». Т. 2004 йил.

  12. Бекнозов Н ва бошк. «Иктисодиёт назарияси». Т.

  13. Ўзбекистон Республикасининг «Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуни. Ўзбекистоннинг янги қонунлари, 5-том. -Т.: “Адолат” 1991.

  14. Ўзбекистон Республикасининг «Мулкчилик тўғрисида»ги Қонуни. Ўзбекистоннинг янги қонунлари. 1-том. -Т.: “Адолат” 1991.

  15. Макконел К.Р., Брю С.Л. Экономика: принципы, проблемы и политика. -М.: “Республика” 1992.

  16. Фишер С., Дорнбуш Р., Шмалензи Р. Экономика. Пер. с англ. со 2-го издания. -М.: “Дело ЛТД” 1993.

  17. Шишкин А.Ф. Экономическая теория. Учебное пособие для ВУЗов. 2-ое издание, в 2-х книгах. -М.: ВЛАДОС, 1996

  18. Қодиров А. ва бошқалар. Иқтисодиёт назарияси. ТДТУ. 1997.

  19. Экономическая теория. Учебник. Под общей ред. проф. В.И.Видяпина, Г.П.Журавлевой. -М.: РЭА, 2000.

  20. Экономическая теория. Учебник для студентов высших учебных заведений. Под ред. В.Д.Камаева, 7-ое издание. -М.: ВЛАДОС, 2001.

  21. Экономическая теория. Учебник. Под общей ред. В.И.Видяпина, А.И.Добрынина, Г.П.Журавлевой, Л.С.Тарасевича. -М.: ИНФРА-М, 2001.

  22. Раззоқов А., Тошматов Ш., Ўрмонов Н. Иқтисодий таълимотлар тарихи. -Т.: «Молия». 2002.

  23. Шодмонов Ш., Алимов Р., Жўраев Т. Иқтисодиёт назарияси. Ўқув қўлланма. -Т.: Молия, 2002.

.
Интернет манбалар

  1. http/ arxiv.uz

  2. www.ziyonet.uz – Axborot ta’lim portali

  3. www.edu.uz – Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi portali

  4. www.tdpu.uz – Nizomiy nomidagi TDPU rasmiy sayti

  5. www.amazon.com

  6. http://www.ctc.msiu.ru/materials/Book1,2/index1.html

7. http://www.ctc.msiu.ru/materials/CS_Book/A5_book.tgz



Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish